ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида соҳалар бўйича инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.2018 й. 937-сон "Хомашёни қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш (Қалмоққир, Саричўққи, Мис бойитиш фабрикаси, Автомобиль транспорти бошқармаси, Темир йўллар транспорти бошқармаси)" инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.11.2018 й.

N 937



"ХОМАШЁНИ ҚАЙТА ИШЛАШ

БЎЙИЧА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҚУВВАТЛАРИНИ

КЕНГАЙТИРИШ (ҚАЛМОҚҚИР, САРИЧЎҚҚИ, МИС

БОЙИТИШ ФАБРИКАСИ, АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИ

БОШҚАРМАСИ,   ТЕМИР   ЙЎЛЛАР   ТРАНСПОРТИ

БОШҚАРМАСИ)" ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИНГ

ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАНИШИНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018 йилдаги инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3507-сон қарорига мувофиқ ҳамда мавжуд конларда руда қазиб олиш ҳажмларини ошириш ҳисобига қимматбаҳо ва рангли металлар ишлаб чиқаришни барқарор кўпайтиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Хомашёни қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш қувватларини (Қалмоққир, Саричўққи, Мис бойитиш фабрикаси, Автомобиль транспорти бошқармаси, Темир йўллар транспорти бошқармасини) кенгайтириш" инвестиция лойиҳасини (кейинги ўринларда инвестиция лойиҳаси деб аталади) амалга ошириш доирасида:

а) умумий қиймати 124,64 млн АҚШ доллари эквивалентидаги инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши ишлаб чиқилиб, "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУКда экспертизадан ўтказилгани ҳамда ижобий хулоса берилгани;

б) "Олмалиқ КМК" АЖнинг махсус инвестиция ҳисобрақамидан 19,59 млн АҚШ доллари эквивалентидаги ўз маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг "Ипотека-банк" АТИБ орқали қайта молиялаштириладиган ва қайта молиялаштирувчи банкнинг йиллик 2,25 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси ҳамда йиллик 0,25 фоиз миқдоридаги маржаси қўшилган ҳолда 7 йил муддатга, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли даврга бериладиган 105,05 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредити молиялаштириш манбалари этиб белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

"Олмалиқ КМК" АЖ қарз олувчи ҳамда инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредитидан мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;

жалб этиладиган кредитни қоплаш ва унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар "Олмалиқ КМК" АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


3. Қуйидагилар:

"Хомашёни қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш қувватларини (Қалмоққир, Саричўққи, Мис бойитиш фабрикаси, Автомобиль транспорти бошқармаси, Темир йўллар транспорти бошқармасини) кенгайтириш" инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий асосланишининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага* мувофиқ;

"Хомашёни қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш қувватларини (Қалмоққир, Саричўққи, Мис бойитиш фабрикаси, Автомобиль транспорти бошқармаси, Темир йўллар транспорти бошқармаси) кенгайтириш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида асосий қарзни қоплаш, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг жалб этиладиган кредити бўйича фоизлар ҳамда комиссияларни тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


4. "Олмалиқ КМК" АЖ инвестиция лойиҳасининг тасдиқланган асосий техник-иқтисодий параметрларга мувофиқ амалга оширилишини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.С. Султонов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ва "Олмалиқ КМК" АЖ бошқаруви раиси А.Х. Хурсанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                               А. Арипов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 23 ноябрь












































Время: 0.1064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск