ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Коммунал хўжалик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.11.2018 й. 950-сон "Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.11.2018 й.

N 950



ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА СУВ ТАЪМИНОТИ

ВА ОҚОВА СУВНИ ЧИҚАРИШ ХИЗМАТЛАРИ

КЎРСАТИШ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида

тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2017 йил 16 ноябрдаги ПФ-5241-сон Фармони)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 16 ноябрдаги ПФ-5241-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 23 ноябрдаги

950-сон қарорига

ИЛОВА



Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни

чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидаларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мазкур Қоидалар ичимлик сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш марказлаштирилган тизимларидан фойдаланиш соҳасида сув қувурлари - канализация хўжалиги ташкилотлари (кейинги ўринларда ИСКХ ташкилоти деб аталади) билан истеъмолчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни белгилайди".


2. 2-банднинг йигирма олтинчи хатбошидаги "икки" сўзи "уч" сўзи билан алмаштирилсин.


3. 49-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"49. Фаолият кўрсатаётган ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларига (шу жумладан, сув олиш колонкалари ва ўт ўчириш гидрантлари, уйнинг киритма ва чиқувларига ҳам) ўзбошимчалик билан уланиб олиш, шунингдек, ушбу тизимлардан ўзбошимчалик билан фойдаланиш тақиқланади.

Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларига (юридик ва жисмоний шахслар томонидан) ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) вакили томонидан бу ҳақда уч нусхада далолатнома тузилади, бир нусхадан ўзбошимчалик билан уланиб олган субъектга ва ИСКХ ташкилотига топширилади.Ушбу далолатнома ўзбошимчалик билан уланганнинг жавобгарлик даражасини ва ИСКХ ташкилотига етказилган зарарни аниқлаш учун асос бўлади ҳамда ИСКХ ташкилоти ушбу Қоидаларнинг 94-бандига мувофиқ сув сарфи ва оқова сувларни чиқарганлик учун тўлов суммаларини тўлаш учун уланма эгасига тўлов ҳужжати ёзиб беради.

Истеъмолчи далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда далолатномага бу ҳақда тегишли ёзув киритилади. Бош тортиш икки нафар гувоҳ ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакили томонидан тасдиқланиши лозим.

Бунда истеъмолчи далолатномада унинг мазмуни бўйича тушунтириш ва эътирозларни, шунингдек, имзолашдан бош тортиш сабабларини баён этиш ҳуқуқига эга.

Ўзбошимчалик билан фойдаланилган сув сарфини қайта ҳисоб-китоб қилиш истеъмолчини истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибдаги жавобгарликдан озод қилмайди.

Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларига ўзбошимчалик билан уланган истеъмолчи Бюро ёки Бюронинг мажбурий талабномасига асосан ИСКХ ташкилоти томонидан тармоқдан узилади ва бу ҳақда белгиланган тартибда уч нусхада далолатнома расмийлаштирилади".


4. 50-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"50. Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимидан илгари узиб қўйилган (ўзбошимчалик билан уланиш, қарздорлик мавжуд бўлгандаёки шартнома шартлари бажарилмаганда) шахсларни қайта улашда I гуруҳ истеъмолчиларидан энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида, II ва III гуруҳ истеъмолчиларидан энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида тўлов қайта улашни амалга оширган ташкилот ҳисобига маблағларни ўтказиш орқали тармоққа қайта уланади".


5. 51-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Бунда, истеъмолчини тармоқдан узиш ёки қайта улаш Бюро ёки Бюронинг мажбурий талабномасига асосан ИСКХ ташкилоти томонидан амалга оширилади".


6. 63-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"63. Сув ўлчаш узели ИСКХ ташкилоти томонидан Бюро билан биргаликда пломбаланиши лозим. Пломбаланмаган ҳисоблаш асбобларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.

Сувни ҳисобга олиш асбобига ўрнатилган пломбани ечиш истеъмолчининг мурожаатига асосан ИСКХ ташкилоти томонидан Бюро билан биргаликда амалга оширилади ва бу ҳақда далолатнома тузилади".


7. 65-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Сувни ҳисобга олиш асбобини ўрнатиш, алмаштириш, ечиш Бюро вакили иштирокида амалга оширилади".


8. 68-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"68. ИСКХ ташкилоти ёки Бюро вакили томонидан сувни ҳисобга олиш асбобининг ишламаётганлиги аниқланса ёки унинг иш тартибига рухсатсиз аралашилган ёки пломбалари узилган бўлса, ушбу ҳолатга аниқлик киритилган ҳолда далолатнома тузилади ҳамда ИСКХ ташкилоти ёки Бюро томонидан истеъмолчига (субистеъмолчига) сувни ҳисобга олиш асбобини 30 кун мобайнида навбатдан ташқари текширувдан ўтказишга кўрсатма беради. Муддат кўрсатма тақдим этилган санадан бошлаб ҳисобга олинади".


9. 69-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилардаги "ИСКХ ташкилоти" ва "ИСКХ ташкилоти вакили" сўзлари тегишли равишда "ИСКХ ташкилоти ёки Бюро" ва "ИСКХ ташкилоти ёки Бюро вакили" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилари қўшилсин:

"Мазкур банднинг биринчи хатбошида белгиланган тартибда ИСКХ ташкилоти ёки Бюро истеъмолчига огоҳлантириш хати бермаганда, барча гуруҳ истеъмолчилари томонидан қиёсловдан ўтказиш муддати тугаган ҳисобга олиш прибори орқали истеъмол қилинган ичимлик суви учун қайтадан ҳисоб-китоб қилиш қатъиян ман этилади.

ИСКХ ташкилоти ёки Бюро истеъмолчига огоҳлантириш хати юборгандан сўнг белгиланган муддатда даврий қиёсловдан ўтказилмаган ҳисоблаш асбобининг кўрсаткичлари инобатга олинмайди ва ҳисоб-китоб I гуруҳ истеъмолчилари учун - ушбу Қоидалар 87-бандининг "а" кичик банди бўйича, II ва III гуруҳ истеъмолчилари учун - ушбу Қоидалар 87-бандининг "б" кичик банди бўйича ҳисоб-китоб қилинади".


10. 70, 78, 80, 86 ва 92-бандлардаги "ИСКХ ташкилоти" сўзлари "ИСКХ ташкилоти ва Бюро" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. 71-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилардаги "икки" сўзи "уч" сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "ИСКХ ташкилоти" сўзлари "ИСКХ ташкилотива Бюро" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. 73-банднинг биринчи хатбошидаги "ИСКХ ташкилотини" сўзлари "ИСКХ ташкилоти ёки Бюрони" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. 76-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"76. Бюро томонидан истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб қилишга асос бўладиган сувни ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичлари ҳар ойда 1 марта олиниб, тегишли далолатнома билан расмийлаштириш орқали (2 нусхада далолатнома тузилади ва унинг бир нусхаси истеъмолчига топширилади) истеъмолчиларнинг маълумотларига ўзгартиришлар киритилади".


14. 77-банддаги "ИСКХ ташкилоти" сўзлари "Бюро" сўзи билан алмаштирилсин.


15. 85, 90, 102, 111 ва 112-бандлардаги "ИСКХ ташкилоти" сўзлари "ИСКХ ташкилоти ёки Бюро" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. 91-банддаги "жисмоний шахслар" сўзлари "барча гуруҳ истеъмолчилари" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. 93-бандда:

биринчи хатбошидаги "Коммунал" ва "ИСКХ ташкилотига" сўзлари тегишли равишда "Ичимлик" ва "ИСКХ ташкилоти ва Бюрога" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "ИСКХ ташкилоти" сўзлари "ИСКХ ташкилоти ва Бюро" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. 97-банддаги "хусусий уй-жой эгалари ширкатлари ва ИСКХ ташкилоти" сўзлари "хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, ИСКХ ташкилоти ва Бюро" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. 98-банднинг бешинчи хатбошидаги "бюджет ташкилотлари" сўзлари чиқариб ташлансин.


20. 99-банддаги "ҳисобидан амалга оширилади" сўзлари "ҳисобидан ва ундан ортиқ хонали уйларда шу тартибда амалга оширилади" сўзлари билан алмаштирилсин.


21. 100-банддаги "ИСКХ вакили" сўзлари "Бюро вакили" сўзлари билан алмаштирилсин.


22. 101-банддаги "коммунал" ва "ИСКХ ташкилоти" сўзлари тегишли равишда "ичимлик" ва "ИСКХ ташкилоти ёки Бюро" сўзлари билан алмаштирилсин.


23. 105-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "ИСКХ ташкилоти" сўзлари "ИСКХ ташкилоти ёки Бюро" сўзлари билан алмаштирилсин.


24. 107-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"107. ИСКХ ташкилоти вакиллари ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун истеъмолчилардан мустақил равишда тўлов қабул қилиши тақиқланади".


25. 108-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"108. I гуруҳ истеъмолчилари, аванс тариқасида, коммунал хизматлар (шунингдек, махсус устама) учун 12 ойдан кўп бўлмаган муддатга тўловларни аввалдан амалга ошириб қўйган бўлсалар, улар шу вақт мобайнида тарифлар (шунингдек, махсус устама миқдори)нинг ўзгариши туфайли тўланадиган қўшимча тўловлардан озод этиладилар.

Барча гуруҳ истеъмолчилари ичимлик сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлганда охирги уч ойнинг ўртача сарфи бўйича ҳамда ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлмаганда ойлик истеъмол нормаси бўйича кейинги ой учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари лозим.

Тўловнинг шартномада белгилангандан кечиктирилган ҳар бир куни учун - юридик шахслар 0,4 фоиз, жисмоний шахслар эса 0,1 фоиз пеня тўлайдилар. Аммо бу кўрсаткич жами кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.

Сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари учун қарздорлик мавжуд бўлганда, I гуруҳ истеъмолчига тегишли бўлган турар жойда прописка қилинган вояга етган жисмоний шахслар қарздорликни тўлаш бўйича солидар жавобгар бўладилар. Вояга етган жисмоний шахснинг солидар жавобгарлиги у I гуруҳ истеъмолчига тегишли бўлган турар жойга прописка қилинган вақтдан бошлаб вужудга келади ва пропискадан чиқарилган вақтгача амал қилади".


26. 109-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"109. Барча гуруҳ истеъмолчилари кейинги ой учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўловларини амалга оширмасалар, Бюро истеъмолчиларни ёзма равишда хабардор қилган пайтдан бошлаб беш иш куни ўтгандан кейин қарзларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда истеъмолчиларни ичимлик сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати тармоқларидан узиб қўйиш йўли билан ундириш чораларини кўради".


27. 110-банддаги "ИСКХ ташкилотига" сўзлари "ИСХК ташкилоти ёки Бюрога" сўзлари билан алмаштирилсин.


28. 114-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"114. Уйда вақтинча истиқомат қилувчи (ёлловчи)лар истиқомат қилганда тўловлар ҳақиқатда истиқомат қилаётганлар сонига қараб амалга оширилади. I гуруҳ истеъмолчиси, ўзи яшаётган хонадонда турувчилар сони кўпайиши (шу жумладан, вақтинчалик яшаётганлар ҳисобига ҳамда Қоидаларнинг 87-банди "а" кичик бандида кўзда тутилган кўрсаткичлар бўйича) ёки камайиши ҳолатлари юзасидан, ўзгаришлар содир бўлган вақтдан бошлаб 5 иш кунидан кечикмай ИСКХ ташкилоти ёки Бюрони ёзма равишда огоҳлантириши лозим. Бунда истеъмолчи, ИСКХ ташкилоти ёки Бюро, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакиллари ва уйнинг асосий эгаси томонидан - уч томонлама далолатнома тузилади".


29. 115-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"115. Объект эгаси ўзгарганда истеъмолчи чиқиб кетишидан 7 кун аввал дебиторлик қарзларини узиб, бу ҳақда Бюро билан далолатнома имзолаши шарт. Истеъмолчи чиқиб кетгач, сувни ҳисобга олиш асбоби, пломбаларнинг бутлиги ва қопланмаган дебитор қарздорлик учун жавобгарлик объектнинг янги эгаси зиммасига юкланади";

бешинчи хатбошидаги "иссиқлик" сўзи "ичимлик" сўзи билан алмаштирилсин.


30. 119-банднинг:

ўн учинчи, ўн тўртинчи ва йигирма бешинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;

ўн бешинчи, йигирма тўртинчи ва йигирма олтинчи хатбоши тегишли равишда ўн учинчи, йигирма иккинчи ва йигирма учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


31. 123-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ўзларининг ҳудудида ва тасарруфида бўлган ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда қурилмаларининг зарур даражада қўриқланишини таъминлаш, уларнинг бузилиши, сув босиши ва музлаб қолишига йўл қўймаслик, қудуқларнинг қопқоғини муз ва қордан тозалаш, ИСКХ ташкилоти Бюро билан биргаликда ўрнатилган пломбаларнинг сақланишини назорат қилиш, ер усти сув оқимларининг қудуқлар ёнидан оқизиб юборилишини таъминлаш, ёнғин гидрантларига кириб бориш йўлакларини тирбанд қилмаслик, ёнғин гидрантлари кўрсаткичларининг ишга яроқлилигини кузатиб бориш ва мавжуд бўлган ёнғин гидрантларини ва ёнғин кранларини пломбалаш учун тақдим қилиш";

олтинчи хатбошидаги "ИСХК ташкилотига" сўзлари "ИСХК ташкилоти ёки Бюрога" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн олтинчи хатбошидаги "ИСХК ташкилоти" сўзлари "ИСХК ташкилоти ёки Бюро" сўзлари билан алмаштирилсин.


32. 124-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ИСКХ ташкилоти ёки Бюро билан ҳисоб-китоб қилиш учун фойдаланиладиган сувни ҳисобга олиш асбоби, айланма линия зулфини, ёнғин зулфинлари, гидрантлар ва унинг ҳудудида ёки тасарруфида бўлган ҳамда ИСКХ ташкилоти ёки Бюро томонидан пломбаланган бошқа ичимлик сув қурилмаларидаги пломбаларнинг бутлиги ва сақланиши учун";

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ичимлик сув таъминотининг ёнғинга қарши тизимидан фойдаланиш тўхтатилганда истеъмолчи 24 соат мобайнида ИСКХ ташкилоти ёки Бюрога пломба узилгани тўғрисида далолатнома тақдим этиши ва зулфинларни пломбалаш учун ИСКХ ташкилоти ва Бюро вакилини чақириши шарт".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 23 ноябрь


















































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск