ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.2004 й. 202-сон "Ўзбекистон давлат транспорт қурилиши корхоналари уюшмаси ("Ўзбектрансқурилиш")ни тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
28.04.2004 й.
N 202
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ТРАНСПОРТ
ҚУРИЛИШИ КОРХОНАЛАРИ УЮШМАСИ
("ЎЗБЕКТРАНСҚУРИЛИШ")НИ ТУГАТИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хўжалик бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 22 декабрдаги ПФ-3366-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон давлат транспорт қурилиши корхоналари уюшмаси ("Ўзбектрансқурилиш") қатнашчилари умумий йиғилиши томонидан уни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. "Ўзбектрансқурилиш" давлат уюшмасини тугатиш билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштириш учун 1-иловага мувофиқ таркибда ишчи комиссия ташкил этилсин.
3. Ишчи комиссия:
"Ўзбектрансқурилиш" давлат уюшмасини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатиш чора-тадбирларини амалга оширсин;
тугатилаётган "Ўзбектрансқурилиш" давлат уюшмаси таркибига кирган корхоналарда бошқарув ходимлари сонини Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви республика органларининг бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш ва қисқартириш тўғрисида" 2004 йил 5 январдаги 1-сон қарорига мувофиқ қисқартирсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ишчи комиссия билан биргаликда "Ўзбектрансқурилиш" давлат уюшмаси тугатилиши муносабати билан ишдан бўшаб қолаётган ходимларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин.
5. Махфий.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Ф. Файзуллаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
2004 йил 28 апрелдаги
202-сон қарорига
1-ИЛОВА
"Ўзбектрансқурилиш" давлат уюшмасини
тугатиш бўйича ишчи комиссия
ТАРКИБИ
Файзуллаев Р.Ф. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ишчи комиссия раҳбари |
Абдуллаев Ф.Ю. |
- |
"Ўзбектрансқурилиш" давлат уюшмаси раиси |
Охунов С.Т. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари аппаратининг бош мутахассиси, комиссия котиби |
Яковлев И.Г. |
- |
Давлат мулки қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари |
Гадоев Э.Ф. |
- |
Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари |
Ҳасанов С.С. |
- |
Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари |
Абдураҳмонов М.С. |
- |
Молия вазирининг ўринбосари |
Алимуҳамедов Б.Б. |
- |
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг ўринбосари |
Саматов П.А. |
- |
Адлия вазирининг ўринбосари |
Собиров К.С. |
- |
Темир йўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси марказий қўмитаси раиси |
Болусов Р.Д. |
- |
"Транссаноатқурилиш" трестининг бошқарувчиси |
Зубаирова Р.Л. |
- |
"Ўзбектрансқурилиш" давлат уюшмасининг бош бухгалтери |
Маҳаматалиев Э.М. |
- |
"Ўзбектрансқурилиш" давлат уюшмасининг ишлар бошқарувчиси |
2004 йил 28 апрелдаги
202-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
ўз кучини йўқотган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон давлат транспорт қурилиши корхоналари уюшмаси ("Ўзбектрансқурилиш") фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1993 йил 8 февралдаги 65-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Капитал қурилишни бошқариш ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 28 ноябрдаги 500-сон қарорига 3 ва 4-иловалар.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 17-сон, 198-модда.