ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар ва илмий-тадқиқот ишлари / Бошқа ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.11.2018 й. 958-сон "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида илмий-тадқиқот базасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.11.2018 й.

N 958



ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШ СОҲАСИДА ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ

БАЗАСИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Экология ва атроф-муҳитни муҳофазалаш соҳасида илмий-тадқиқот базасини янада ривожлантириш, атмосфера ҳавоси, сув ва ер ресурсларининг ифлосланишини камайтиришни таъминловчи энг янги услуб ва технологияларни ишлаб чиқиш учун шароитлар яратиш, биологик ранг-барангликни сақлаш ва чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилиш, шунингдек, илмий кластер ташкил этиш йўли билан табиатни муҳофаза қилишга қаратилган рақобатбардошли ускуна ва саноат тизимларини маҳаллий тажриба-конструкторлик ва серияли ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда Институт деб аталади) этиб давлат муассасаси шаклида қайта ташкил қилинсин.


2. Институт фаолияти аниқ илмий ғоя ишлаб чиқиш, уни тажриба намунасида рўёбга чиқариш, зарур бўлган синовлар ва ишлаб чиқаришга жорий этишни ўз ичига олган кластер моделининг тўлиқ туркумини қамраб олиши маълумот учун қабул қилинсин.

5. Белгилаб қўйилсинки, Институт ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институтининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


6. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси:

бир ой муддатда илмий-техника лойиҳалари мавзуларини, конструкторлик-технологик ишланмаларни, асбоб-ускуналарни ва Институтнинг бошқа мол-мулкини келгусида амалга ошириш ва фойдаланиш учун зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги нуқтаи назаридан тўлиқ хатловдан ўтказсин ва танқидий таҳлил қилсин;

ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига келиб тушадиган маблағларнинг камида 5 фозининг Институт фаолиятини молиялаштириш учун ажратилишини таъминласин.

8. Тошкент вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Институтга тажриба станцияси ташкил этиш учун Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани доирасида жами 3 гектар ер майдони ажратсин.


9. "Сувсоз" ДУК, "Олмалиқ кон- металлургия комбинати" АЖ ва "Навоий кон-металлургия комбинати" ДКга Институт билан меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги меъёрларига қатъий риоя қилган ҳолда атмосфера ҳавоси, сув ва ер ресурсларининг ифлосланишини самарали камайтиришни таъминловчи саноат учун мўлжалланган техника воситалари намуналарини тўсқинликсиз синовдан ўтказиш имкониятини назарда тутувчи ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар тузиш тавсия этилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2019-2020 йилларда Инновацион ривожлантириш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2019-2020 йилларда Институт учун республикада ишлаб чиқарилмайдиган илмий-лаборатория ускуналарини ҳамда реагент ва бутловчи материалларни 2 ва 3-иловалардаги рўйхат бўйича харид қилиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 26 ноябрдаги

958-сон қарорига

2-ИЛОВА



2019-2020 йилларда Инновацион ривожлантириш ва

новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган

илмий-лаборатория ускуналарининг

РЎЙХАТИ

Тр

Номи


Ўлчов

бирлиги


Миқдори


ТИФ ТН

коди


1.

Роторли микроцентрифуга


дона

1

8421192009

2.

Спектрофотометр


дона

1

9027300000

3.

Суюқли хроматограф


дона

1

9027200000

4.

Вакуумли қуритиш жавони


дона

1

8419390009

5.

Муфел печи


дона

1

8514108000

6.

Термореактор LT 200 (тўлиқ тўплами)


дона

1

8419899890

7.

Термореактор CR 4200


дона

2

8419899890

8.

Анализатор БПК


дона

1

9026202000

9.

Спектрофотометр


дона

1

9027300000

10.

Спектрофотометр DR 2800


дона

2

9027300000

11.

Лаборатория pН-метри


дона

2

9027801100

12.

Лаборатория рН-метри /милливольтметр/термометр (pН/mV/T)


дона

1

9027801100

13.

Ихчам, аниқлик даражаси юқори бўлган оксиметр


дона

1

9027801700

14.

Ихчам, сув ўтказмайдиган мультипараметрли pН-метри /кондуктометр/термометр/ОВП-метр/кислород ўлчагичи (pН/EC/TDS/ORP/T)


дона

1

9027801700

15.

Лаборатория мультипараметрли асбоби


дона

1

9027801100

16.

Лаборатория ифлослик даражасини ўлчагичи


дона

1

9027500000

17.

Электрон таҳлилий тарозилар


дона

3

9016001000

18.

Ўзгарувчан ток тўғрилагичи: I 20 а. гача , U 20 в. гача.


дона

2

8504408200

19.

Флокулятор


дона

2

8479820000

20.

Намлик анализатори


дона

1

9025804000

21.

Перисталли насослар(SP 311/2-2-35 мл/ дақ., SP 311/6-2-135 мл/ дақ.)


дона

5

8413602000

22.

200 мл сиғимгача эга бўлган лаборатория фотореактори


дона

1

7017100000

23.

Кимёвий чўзиш жавонлари


дона

5

8414808000

24.

Дистиллятор


дона

3

8419400009

25.

Лаборатория микроскопи


дона

1

9011109000

26.

Кислородни ва электрўтказувчанликни аниқлаш учун қурилма


дона

1

9027801100

27.

Юқори сиғимли центрифуга


дона

1

8421192009

28.

Мини-центрифуга


дона

1

8421192009

          





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 26 ноябрдаги

958-сон қарорига

3-ИЛОВА



2019-2020 йилларда Инновацион ривожлантириш

ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган реагентлар

ва бутловчи материалларнинг

РЎЙХАТИ

Тр

Номи


Ўлчов

бирлиги


Миқдори


ТИФ ТН

коди


I. РЕАГЕНТЛАР

1.

Азоткислотали калий


кг.

5

3507909018

2.

Азоткислотали натрий


кг.

5

3507909026

3.

Азоткислотали никель


кг.

15

3507909021

4.

Азоткислотали темир


кг.

25

3507909014

5.

Азоткислотали кобальт


кг.

15

3507909012

6.

Азоткислотали кальций


кг.

5

3507909017

7.

Азоткислотали магний


кг.

5

3507909005

8.

Азоткислотали алюминий


дона

10

3507909000

9.

Ишқорли аммоний молибденлар


кг.

5

7172541877

10.

Ишқорли хром молибденлар


кг.

5

7172541879

11.

Азоткислотали рух


кг.

5

3507909001

12.

Азоткислотали мис


кг.

5

35079090022

13.

Қил найчаси (капилляр) 3130, 16 сар х 36 см


дона

5

9027905000

14.

Чумоли кислотаси


кг.

5

5956453768

15.

Сирка кислотаси


кг.

5

5956453961

16.

Глицерин


кг.

6

2905450009

17.

Изопропанол


л.

10

2905120000

18.

Магний сульфати


кг.

5

2833210000

II. ИШЛАТИЛАДИГАН МАТЕРИАЛЛАР

1.

Фалкон туридаги пластик пробиркалар, 15 мл x 500


дона

100

3926 90 970 9

2.

Петри стерилланган косачалар Petri dish, 100 mm x 15 mm (polystyrene)


дона

20

3926 90 970 9

3.

Пластмасса стаканлар (1 л, 500 мл, 250 мл, 100 мл, 50 мл)


дона

50

3926 90 970 9

4.

Полипропилен контейнер 591 мл


дона

1

3923 90 000 0

5.

Реактивлар учун идиш, 100 мл x 4


дона

4

7010 90 570 0

6.

Реактивлар учун идиш, 250 мл x 4


дона

4

7010 90 670 0

7.

Реактивлар учун идиш, 1 л x 4


дона

4

7010 90 510 0

8.

Реактивлар учун идиш, 500 мл x 4


дона

10

7010 90 530 4

9.

Шишали колбалар, 1 л


дона

10

7017 90 000 0

10.

Шишали колбалар, 250 мл


дона

10

7017 90 000 0

11.

Шишали стаканлар, 1 л x 6


дона

6

7017 90 000 0

12.

Индикатор қоғози ph


дона

5

3822 00 000 0

13.

Спектрофотометр учун ўйиқли анжомлар


дона

1

9027 90 500 0

14.

ph метри учун электродлар


дона

3

9027 90 500 0

15.

0,1 мл. ли автоматик микропипетка пойнаклари


дона

5

3926 90 970 9

16.

ph метри учун буфер эритмалари: pН 4,01


дона

3

3822 00 000 0

17.

ph метри учун буфер эритмалари: pН 7,0


дона

3

3822 00 000 0

18.

ph метри учун буфер эритмалари: pН 10,01


дона

3

3822 00 000 0

19.

ICP Magnezium Mg учун стандарт эритма


дона

2

3822 00 000 0

20.

ICP Aluminium Al учун стандарт эритма


дона

2

3822 00 000 0

21.

ICP Sodium №a учун стандарт эритма


дона

2

3822 00 000 0

22.

ICP Calcium Ca учун стандарт эритма


дона

2

3822 00 000 0

23.

ICP Potassium K учун стандарт эритма


дона

2

3822 00 000 0

24.

ICP Iron Fe учун учун стандарт эритма


дона

2

3822 00 000 0

25.

ICP Multi-element 1.11355.0100 учун стандарт эритма


дона

2

3822 00 000 0

26.

ICP Multi-element 1.09480.0100.2 учун стандарт эритма


дона

2

3822 00 000 0

27.

ICP Cadmium Ca учун стандарт эритма


дона

2

3822 00 000 0

28.

ICP Lead Pb учун стандарт эритма


дона

2

3822 00 000 0

29.

Нефт маҳсулотларига мўлжалланган газ хроматографи учун стандарт эритма


дона

2

3822 00 000 0

30.

150, 200, 250 мм диаметрли пластик эксикаторлар


дона

15

3923 90 000 0

31.

Силикон пробиркалар (тўлиқ тўплам)


тўплам

10

3923 50 900 0

32.

1000 мл САН дан даражалаш цилиндрлари


дона

10

3926 90 970 9

33.

Лаборатория қўлқоплари (вулқонлашган резинадан тайёрланган)


дона

20

4015 19 000 0

34.

Шприц насадкалари


дона

100

3926 90 970 0

35.

Дастлабки фильтрлар


дона

1

8421 21 000 9

36.

Алмашинадиган тозалаш блоки


дона

1

8421 21 000 9

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 27 ноябрь





























Время: 0.1191
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск