ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Гидрометеорология /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.11.2018 й. 970-сон "Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.11.2018 й.

N 970



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИЯ ХИЗМАТИ МАРКАЗИНИНГ

МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Қуйидагилар:

2019-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва кузатув пунктларини жиҳозлаш дастури 1-иловага* мувофиқ;

2019-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш дастури 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қуйидагилар дастурларни амалга ошириш билан боғлиқ ҳаражатларни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

қурилиш ва реконструкция қилиш қисми бўйича - Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Инвестиция дастури, шунингдек, 2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш Давлат дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази (кейинги ўринларда  "Ўзгидромет" деб аталади) учун назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

капитал таъмирлаш ва моддий-техник базани мустаҳкамлаш қисми бўйича - "Ўзгидромет"ни сақлаб туриш учун ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг қарзлари ва грантлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


3. "Ўзгидромет" ушбу қарор билан тасдиқланган дастурлар доирасида бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича буюртмачи этиб белгилансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги биноларни, иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ҳамда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш сифатига риоя этилиши устидан зарур давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар ҳокимликлари "Ўзгидромет" буюртмалари бўйича  янги гидрометорологик станция ва постлар қуриш учун белгиланган тартибда ер участкалари ажратилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги "Ўзгидромет"га 2019-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва кузатув пунктларини жиҳозлаш дастурини амалга ошириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг беғараз техник кўмаги (грантлар)  жалб қилинишига кўмаклашсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси "Ўзгидромет" буюртмаларига асосан ушбу қарорга 1-иловада* назарда тутилган хорижда ишлаб чиқарилган мол-мулк ўз вақтида сотиб олинишини таъминласин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ва Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази бош директори Ш.Ҳ. Ҳабибуллаев зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                              А. Арипов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 30 ноябрь










































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск