ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сув хўжалиги. Сув хўжалиги иншоотлари ва гидротехник объектлар /Дарёлар ўзанларини тозалаш мақсадида ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.12.2018 й. 981-сон қарорига 1-илова)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил 3 декабрдаги
1-ИЛОВА
Дарёлар ўзанларини тозалаш мақсадида ишлаб
чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини
электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш
учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Ушбу Низом дарёлар ўзанларини тозалаш мақсадида ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш учун материалларни тайёрлаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
"E-auksion" электрон савдо платформаси (кейинги ўринларда - электрон савдо платформаси) - электрон онлайн-аукционларни (кейинги ўринларда аукцион деб аталади) ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур бўлган ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, манфаатдор шахсларнинг аукционлар жараёнларидан оператор веб-портали орқали бевосита фойдаланиш имкониятини таъминлайдиган ахборот тизими;
аукцион - электрон савдо платформаси орқали лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқи реализация қилинадиган аукцион;
лойиҳа ташкилотлари - дарёлар ўзанларини тозалаш ишларини ташкил этишда илмий изланишлар ва ҳисоб-китобларга таянган ҳолда лойиҳаларни ишлаб чиқишга ихтисослашган ташкилотлар;
лойиҳанинг минимал қиймати - лойиҳани аукционга қўйиш учун уни амалга ошириш ҳуқуқининг қиймати;
оператор - Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги электрон савдо платформасида аукционларни ташкил этадиган ва ўтказадиган "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонаси.
3. Дарёлар ўзанларини тозалаш учун ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш учун материаллар тайёрлаш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича тайёрланади.
4. Дарёлар ўзанларини тозалашда қум-шағал материалларини қазиб олиш ишлари транспорт ва йўл инфратузилмаси объектларини, шунингдек, давлат дастурлари, йирик инвестиция лойиҳалари ва давлат аҳамиятига эга бошқа лойиҳалар доирасида қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги "Хавфсиз дарё бошқармаси" давлат муассасаси (кейинги ўринларда - "Хавфсиз дарё бошқармаси") ва тадбиркорлик субъектлари ёки бошқа ташкилотлар ўртасида тўғридан-тўғри шартнома тузилиб, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққан ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Агар бундай дарё участкалари учун лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилмаган ёки якунланмаган бўлса, бунда дарёлар ўзанларини тозалашда қум-шағал материалларини қазиб олиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва давлат экологик экспертизасидан ўтказиш ишларини параллель равишда олиб борилишига рухсат берилади.
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини тўлақонли таъминлаш мақсадида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва улар оқибатида зарарланган дарёлар қирғоқларини ва улардаги дамбаларни тиклашга дарё ўзанларидан қазиб олинган қум-шағал материаллари учун тўловлар ундирилмайди. Бунда лойиҳада белгиланган захира қирғоқларни ва дамбаларни тиклаш учун олинган қум-шағал материаллари ҳажмига камайтирилади.
2-БОБ. ДАРЁЛАР ЎЗАНЛАРИДА ҚУМ-ШАҒАЛ
МАТЕРИАЛЛАРИ ТЎПЛАНИБ ҚОЛГАН ВА ТОЗАЛАНИШИ
ЛОЗИМ БЎЛГАН УЧАСТКАЛАРНИ АНИҚЛАШ
ҲАМДА ЛОЙИҲА ҲУЖЖАТЛАРИНИ
ИШЛАБ ЧИҚИШ
5. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Табиат ресурслари вазирлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан заруратга кўра олиб борилган ўрганишлар натижалари бўйича дарёлар ўзанларида қум-шағал материаллари тўпланиб қолган ва тозаланиши лозим бўлган участкалар рўйхати (кейинги ўринларда - участкалар рўйхати) шакллантирилади.
Дарё ўзанларини тозалашда фақат, қирғоқлар ювилишига ҳамда яқин ҳудудларни сув босишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ва сув оқимларига тўсқинлик қилаётган ўзанда йиғилиб қолган қум-шағал материаллари ҳажмининг қазиб олинишига рухсат этилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги беш иш куни мобайнида участкалар рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 ноябрдаги ПҚ-426-сон қарори билан ташкил этилган Тошқин сувлари ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиши ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича хукумат комиссиясига (кейинги ўринларда - Комиссия) белгиланган тартибда киритади.
Комиссия ўн иш куни мобайнида участкалар рўйхатини кўриб чиқади, тасдиқлайди ва ижро учун Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига юборади.
7. Хавфсиз дарё бошқармаси беш иш куни мобайнида тасдиқланган участкалар рўйхати бўйича босқичма-босқич ҳар бир участкага лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун тегишли лойиҳа ташкилотларига буюртма беради.
8. Лойиҳа ташкилотлари буюртмада (шартномада) кўрсатилган муддатда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқади. Лойиҳа ҳужжатларида қуйидагилар акс эттирилади:
лойиҳанинг мақсади;
қум-шағал захирасининг ҳажми;
лойиҳадан кутиладиган натижа;
лойиҳани амалга ошириш муддати ва жойи;
лойиҳани амалга ошириш жойи жойлашган ҳудуддан келиб чиққан ҳолда техник кўрсаткичлар.
9. Лойиҳа ташкилотлари томонидан тайёрланган лойиҳа ҳужжатларини олгандан сўнг Хавфсиз дарё бошқармаси икки иш куни мобайнида давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлигининг давлат экологик экспертизаси органларига белгиланган тартибда лойиҳа ҳужжатларини тақдим этади.
10. Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлигининг давлат экологик экспертизаси органлари йигирма иш куни мобайнида ҳар бир лойиҳа ҳужжати бўйича давлат экологик экспертизаси хулосасини тайёрлайди ва Хавфсиз дарё бошқармасининг шахсий кабинетига электрон шаклда юборади.
3-БОБ. ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ
ҲУҚУҚИНИ АУКЦИОНДА РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ
МАҚСАДИДА АУКЦИОНГА ҚЎЙИШ УЧУН
ТЕГИШЛИ МАТЕРИАЛЛАРНИ
ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ
11. Лойиҳа ҳужжатлари бўйича давлат экологик экспертизаси хулосаси олингандан сўнг Хавфсиз дарё бошқармаси икки иш куни мобайнида лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун тегишли материаллар тайёрланишини таъминлайди.
12. Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун тегишли материалларни тайёрлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:
лойиҳанинг минимал қийматини аниқлаш;
лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун аукционга қўйиш тўғрисида Хавфсиз дарё бошқармаси бошлиғи буйруғини ишлаб чиқиш;
лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун бошқа зарур ҳужжатларни тайёрлаш.
13. Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқининг минимал қиймати лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш, лойиҳанинг амалга оширилишини мониторинг қилиш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларини дарё ўзанларини тозалаш ишларига жалб қилиш билан боғлиқ харажатлардан келиб чиқиб, қуйидаги формула орқали аниқланади:
Н = (L + Е + M) х S, бунда:
Н - лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқининг минимал қиймати;
L - лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар;
Е - лойиҳа ҳужжатларига давлат экологик экспертизаси хулосасини олишга сарфланадиган маблағлар;
M - лойиҳанинг амалга оширилишини мониторинг қилиш билан боғлиқ харажатлар, бунда ушбу қиймат лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционга қўйиш кунида амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 100 бараварида белгиланади;
S - қўшилган қиймат солиғи, S= 1,15.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларидаги участкаларда лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқининг минимал қийматини ҳисоблашда 0,1 пасайтирувчи коэффициент қўлланилади.
14. Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун аукционга қўйиш тўғрисидаги буйруқ Хавфсиз дарё бошқармаси бошлиғи томонидан имзоланади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:
лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционга қўйиш учун асос;
лойиҳани амалга оширишдан белгиланган мақсад;
лойиҳанинг ўзига хос рақами, уни амалга ошириш жойи ва муддати;
лойиҳа бўйича қум-шағал захирасининг ҳажми;
лойиҳанинг минимал қиймати (бошланғич нархи);
лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи эгасининг мажбуриятлари, шу жумладан, давлат экологик экспертизаси хулосасида қайд этилган мажбуриятлар;
лойиҳани амалга ошириш шартлари ва тартиби тўғрисида ахборот.
15. Лойиҳа ҳужжатлари бўйича давлат экологик экспертизаси хулосаси олингандан сўнг Хавфсиз дарё бошқармаси икки иш куни мобайнида операторга лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича аукцион ташкил қилиш ҳақидаги электрон буюртмани (кейинги ўринларда - буюртма) мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда тақдим этади.
16. Буюртма Хавфсиз дарё бошқармаси бошлиғининг электрон имзоси билан тасдиқланади ва операторга юборилади.
17. Буюртмага қуйидагилар электрон (сканер қилинган) шаклда илова қилинади:
а) Хавфсиз дарё бошқармаси бошлиғининг лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун аукционга қўйиш тўғрисидаги буйруғи;
б) дарё ўзанларидан қум-шағал материалларини қазиб олиш ишларини олиб бориш бўйича тайёрланган лойиҳа аннотацияси;
в) давлат экологик экспертизаси хулосаси;
г) Хавфсиз дарё бошқармаси ва аукцион ғолиби билан тузиладиган шартнома лойиҳаси;
д) google харитада лойиҳани амалга ошириш жойи (координатали нуқталари билан);
е) лойиҳани амалга ошириш жойининг фотосурати (15x20 см).
18. Буюртмага мазкур Низомнинг 17-бандида назарда тутилган барча ҳужжатлар илова қилинмаганда ёки улар тегишли равишда расмийлаштирилмаганда, оператор буюртмани олгандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмасдан буюртмани бартараф этилиши лозим бўлган камчиликларни кўрсатган ҳолда Хавфсиз дарё бошқармасига қайтаради.
Хавфсиз дарё бошқармаси оператор томонидан қайд этилган барча камчиликларни беш иш куни мобайнида бартараф этиб, буюртмани мазкур Низомнинг 17-банди талабларига мувофиқ такроран операторга юборади.
19. Хавфсиз дарё бошқармаси тақдим этган ҳужжатлар мазкур Низомнинг 17-банди талабларига мувофиқлиги юзасидан оператор тасдиғидан сўнг:
босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи аукционга қўйилиши тўғрисидаги ахборотни тарқатади;
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига, Табиат ресурслари вазирлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи аукционга қўйилиши ҳақидаги ахборотни юборади.
20. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тадбиркорлик субъектларини аукционда иштирок этишга кенг жалб қилишга доир чораларни кўради, шу жумладан, Хавфсиз дарё бошқармасидан олинган ҳужжатлар ва ахборотни аукционда иштирок этиш учун буюртма жойлаштириладиган интернет жаҳон ахборот тармоғидаги манзилига таянган ҳолда, ўз расмий веб-сайтларида мажбурий тартибда жойлаштиради.
21. Ер участкасига бўлган ҳуқуқни электрон савдо платформасида реализация қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
4-БОБ. АУКЦИОН НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА
ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
22. Аукцион ғолиби томонидан объект қиймати тўлиқ тўлангандан сўнг баённома расмийлаштирилади.
Бунда ушбу аукцион объекти бўйича аввал тўланган закалат пули аукцион объектининг 100 фоиз қийматига қўшиб ҳисобланади.
23. Хавфсиз дарё бошқармаси оператордан аукцион натижалари ҳақидаги баённомани олгандан сўнг ва лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини реализация қилишдан пул маблағлари тушгач, ўн иш кун мобайнида:
аукцион ғолиби билан белгиланган тартибда шартнома тузади;
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Табиат ресурслари вазирлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига аукцион ғолиби тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
24. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Табиат ресурслари вазирлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Хавфсиз дарё бошқармасидан олинган аукцион ғолиби тўғрисидаги маълумотларни уч иш куни мобайнида ўз расмий веб-сайтларида мажбурий тартибда жойлаштиради.
5-БОБ. ЛОЙИҲАНИ АМАЛГА ОШИРИШ ҲУҚУҚИНИ
РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШДАН ТУШАДИГАН
МАБЛАҒЛАРНИ ЙЎНАЛТИРИШ
25. Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини реализация қилишдан тушган пул маблағлари операторнинг махсус ҳисобварағида йиғилади ва аукцион ғолиби томонидан объект қабул қилинганлиги тасдиқлангандан сўнг аукционни ташкил қилиш хизматлари учун тўлов суммалари чегирилгандан кейин қолган пул маблағлари Хавфсиз дарё бошқармасининг банк ҳисобварағига ўтказилади.
Келиб тушган пул маблағлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички бозорни қум-шағал материаллари билан барқарор таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 9 июлдаги ПҚ-3841-сон қарорида ва Хавфсиз дарё бошқармасининг Низомида белгиланган мақсадларга йўналтирилади.
26. Шартномада лойиҳани амалга ошириш шартлари, шу жумладан, лойиҳани белгиланган муддатларда амалга ошириш, давлат экологик экспертизаси хулосасида назарда тутилган талабларга риоя этиш тўғрисидаги мажбуриятлар, шунингдек, ушбу мажбуриятларни бажармаслик оқибатлари кўрсатилади.
Бунда шартномага аукционни ўтказиш ҳақидаги хабарномада аввал назарда тутилмаган талаблар ва мажбуриятларни киритишга йўл қўйилмайди.
27. Аукцион ғолиби шартномада кўрсатилган мажбуриятларга ҳамда давлат экологик экспертизаси шартларига риоя этмаган ҳолатларда, ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича тузилган шартнома қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади.
28. Дарё ўзанларини тозалаш жараёнида қум-шағал материалларини қазиб олиш ишлари ер участкаларини ажратмаган холда мавсумий амалга оширилади.
29. Тадбиркорлик субъектлари ҳар йили бир марта йиллик қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмлари тўғрисида белгиланган тартибда маркшейдерлик хулосасини тузадилар ва Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг тегишли бўлинмаларига тақдим этадилар.
30. Хавфсиз дарё бошқармаси доимий равишда:
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Табиат ресурслари вазирлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ходимлари билан биргаликда жойларга чиққан ҳолда, дарёлар ўзанларини тозалаш ишлари олиб борилаётган участкалардаги ҳолатни ўрганади;
шартнома асосида жалб этилган тадбиркорлик субъектлари томонидан дарёлар ўзанларини тозалаш ишлари натижасида олинган қум-шағал материаллари ҳажмининг ҳисобини юритади.
31. Аукцион ғолиби томонидан лойиҳани амалга ошириш бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши Хавфсиз дарё бошқармаси томонидан назорат қилинади ва бу ҳақда ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ҳисобот берилади.
32. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
1-ИЛОВА
Дарёлар ўзанларини тозалаш мақсадида ишлаб чиқилган
лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини электрон
онлайн-аукцион орқали реализация қилиш
учун материалларни тайёрлаш
СХЕМАСИ
Босқичлар |
|
Субъектлар |
Тадбирлар |
Муддатлар |
||
|
||||||
|
|
|
|
|
|
|
1-босқич |
|
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги
|
Дарёлар ўзанларида қум-шағал материаллари тўпланиб қолган ва тозаланиши лозим бўлган участкалар рўйхатини (кейинги ўринларда участкалар рўйхати деб аталади) шакллантиради.
|
Заруратга кўр |
||
|
||||||
|
||||||
2-босқич |
|
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
Участкалар рўйхати Тошқин сувлар ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиши ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича ҳукумат комиссиясига белгиланган тартибда киритади.
|
5 иш куни мобайнида |
||
|
||||||
|
||||||
3-босқич |
|
Тошқин сувлар ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиши ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича ҳукумат комиссияси
|
Участкалар рўйхатини кўриб чиқади, тасдиқлайди ва ижро учун Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига юборади.
|
10 иш куни мобайнида |
||
|
||||||
|
||||||
4-босқич |
|
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги "Хавфсиз дарё бошқармаси" давлат муассасаси (кейинги ўринларда Хавфсиз дарё бошқармаси деб аталади)
|
Тасдиқланган участкалар рўйхати бўйича босқичма-босқич ҳар бир участкага лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун тегишли лойиҳа ташкилотларига буюртма беради. |
5 иш куни мобайнида |
||
|
||||||
|
||||||
5-босқич |
|
Лойиҳа ташкилотлари |
Лойиҳа хужжатларини ишлаб чиқади.
|
Шартномага мувофиқ
|
||
|
||||||
|
||||||
6-босқич |
|
Хавфсиз дарё бошқармаси |
Давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлигининг давлат экологик экспертизаси органларига белгиланган тартибда лойиҳа ҳужжатларини тақдим этади.
|
2 иш куни мобайнида |
||
|
||||||
|
||||||
7-босқич |
|
Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлигининг давлат экологик экспертизаси органлари
|
Ҳар бир лойиҳа ҳужжатлари бўйича давлат экологик экспертизаси хулосасини тайёрлайди ва Хавфсиз дарё бошкармаси вакилига ишончнома асосида топширади.
|
20 иш куни мобайнида |
||
|
||||||
|
||||||
8-босқич |
|
Хавфсиз дарё бошқармаси |
Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" ДУКка (кейинги ўринларда оператор деб аталади) электрон буюртма беради.
|
2 иш куни мобайнида |
||
|
||||||
|
||||||
9-босқич |
|
Оператор |
Ўтказилган аукцион натижалари ҳақидаги баённомани Хавфсиз дарё бошқармасига тақдим этади ва ўз веб-порталига ахборотни киритади.
|
1 иш куни мобайнида |
||
|
||||||
|
||||||
10-босқич |
|
Хавфсиз дарё бошқармаси |
Аукцион ғолиби билан шартнома тузади. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига аукцион ғолиблари тўғрисида маълумотлар тақдим этади.
|
3 иш куни мобайнида |
||
|
||||||
|
||||||
11-босқич |
|
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги
|
Хавфсиз дарё бошқармасидан олинган аукцион ғолиблари тўғрисидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайтларида мажбурий тартибда жойлаштиради.
|
3 иш куни мобайнида |
||
|
||||||
|
||||||
12-босқич |
|
Хавфсиз дарё бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги
|
Жойларга чиққан ҳолда, дарёлар ўзанларини тозалаш ишлари олиб борилаётган участкалардаги ҳолатни ўрганади. |
Доимий равишда |
||
|
||||||
|
||||||
13-босқич |
|
Хавфсиз дарё бошқармаси |
Шартнома асосида жалб этилган тадбиркорлик субъектлари томонидан дарёлар ўзанларини тозалаш ишлари натижасида олинган қум-шағал материалларининг ҳисобини юритади.
|
доимий равишда |
||
|
||||||
|
|
|
|
|
|
|
2-ИЛОВА
Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини реализация қилиш
бўйича электрон онлайн-аукцион ташкил қилиш ҳақида
ЭЛЕКТРОН БУЮРТМА
20___ йил "____" ______да ________ Хавфсиз дарё бошқармаси ва "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" ДУК ўртасида тузилган ____-сон шартномага мувофиқ, шунингдек, Хавфсиз дарё бошқармаси бошлиғининг 20___ йил "_____" _________ даги буйруғига биноан Хавфсиз дарё бошқармаси қуйидаги лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини электрон онлайн-аукционда реализация қилиш учун ушбу буюртмани тақдим этади:
1. Лойиҳанинг ўзига хос рақами ______________________________________________;
2. Лойиҳани амалга ошириш жойи ____________________________________________;
3. Белгиланган мақсад _______________________________________________________;
4. Лойиҳа бўйича қум-шағал захирасининг ҳажми ______________________________;
5. Лойиҳанинг минимал қиймати (бошланғич нархи) (сўмда) _____________________;
6. Электрон онлайн-аукцион ғолибининг мажбуриятлари:
6.1. Лойиҳани амалга ошириш муддати ________________________________________;
6.2. Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи эгасига давлат экологик экспертизаси хулосасига мувофиқ қўйиладиган талаблар:_____________________________________;
6.3. Шартнома шартлари ва тартибига тааллуқли бошқа талаблар _______________;
7. Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини реализация қилишдан тушган маблағлар ўтказилиши мумкин бўлган банк реквизитлари:
Банк номи _____________________________________________________________;
Банк МФО _____________________________________________________________;
Банк ҳисобварағи _______________________________________________________;
8. Хавфсиз дарё бошқармасининг манзили ва боғланиш учун маълумотлари (телефон рақами, электрон почта манзили ва бошқалар).
Буюртма 20 ___ йил "____" _______________ да тақдим этилди.
Наши контакты
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент,
Мирабадский р-н, ул.Таллимаржон, 1/1
78-150-11-72 info@norma.uz