ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қимматли қоғозлар / Облигациялар (заёмлар) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2018 й. 1016-сон "Ўзбекистон Республикасининг давлат ғазначилик мажбуриятлари ва облигацияларини муомалага чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.12.2018 й.

N 1016



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ ҒАЗНАЧИЛИК МАЖБУРИЯТЛАРИ

ВА ОБЛИГАЦИЯЛАРИНИ МУОМАЛАГА

ЧИҚАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон қарорига мувофиқ, республиканинг давлат қимматли қоғозлари бозорини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкининг 2018 йилнинг декабридан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг давлат ғазначилик мажбуриятлари ва облигацияларини (кейинги ўринларда давлат қимматли қоғозлари деб аталади) муомалага чиқаришни амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Белгилансинки,

давлат қимматли қоғозлари Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тасарруфида бўлган барча активлар билан таъминланади;

давлат қимматли қоғозлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ҳужжатсиз шаклда чиқарилади ва қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг қимматли қоғозлар бозорларида муомалада бўлади;

давлат қимматли қоғозлари чиқарилишлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги номидан ва ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (фискал агент) томонидан "Ўзбекистон республика валюта биржаси" АЖнинг савдо майдончаси орқали жойлаштирилади ва сўндирилади;

давлат қимматли қоғозлари (Марказий банк облигациялари бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари ўртасида жойлаштирилиши мумкин. Норезидентлар ўртасида жойлаштириладиган давлат қимматли қоғозларининг йиллик миқдорлари Молия вазирлиги томонидан Марказий банк билан келишилган ҳолда белгиланади;

давлат қимматли қоғозлари купон ставкали (қатъий белгиланган фоиз даромадли), ноль купон ставкали (дисконт облигациялар), инфляцияга боғланган ва бошқа турларда чиқарилади;

давлат қимматли қоғозларини жойлаштиришдан тушган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тақчиллигини қоплашга ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган тадбирларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг тасдиқланган параметрлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан белгиланадиган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга йўналтирилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

молия йилида чиқариладиган давлат қимматли қоғозларининг чекланган миқдорларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган лимитлар доирасида чиқариш;

молия бозори конъюнктураси ва Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, бозор иштирокчиларини (Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари) танлаш, давлат қимматли қоғозларининг ҳар бир чиқарилиши миқдори ва муддатларини, улар бўйича тўловларнинг даврийлиги ва фоизли даромад миқдорини белгилаш;

иккиламчи бозорда давлат қимматли қоғозларини сотиб олиш, шунингдек, уларни сотиб олиш орқали муддатидан олдин сўндириш операцияларини амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда молия йилида чиқарилиб, шу молия йилининг ўзида сўндириладиган давлат қимматли қоғозларини чиқариш ва Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг даромад қисмидан тўлиқ сўндириш;

муомалага чиқарилган давлат қимматли қоғозларини Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан муддатида сўндириш ва уларни сотиб олиш орқали муддатидан олдин сўндириш ва фоиз тўловларини фискал агентга топшириқ бериш орқали амалга ошириш.

4. Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари чиқарилишларининг жойлаштирилиши, муомалада бўлиши ва сўндирилиши тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тузилмасида вазирлик марказий аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сони доирасида штатдаги ходимлар сони етти нафардан иборат бўлган Давлат қимматли қоғозлари бозори ва молия институтлари билан ўзаро муносабатлар бошқармаси ташкил этилсин.

Давлат қимматли қоғозлари бозори ва молия институтлари билан ўзаро муносабатлар бошқармасига қуйидаги вазифалар юклансин:

республика давлат қимматли қоғозлари бозорини ривожлантириш бўйича, шу жумладан илғор жаҳон амалиётини инобатга олган ҳолда, таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда давлат қимматли қоғозларининг чиқарилиши, муомалада бўлиши ва сўндирилишини ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг давлат ички қарзини режалаштириш;

корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларидан фойдаланган ҳолда молия институтлари билан, шу жумладан, давлат қимматли қоғозлари бозорида ўзаро муносабатларни амалга ошириш.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 декабрь










































Время: 0.1191
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск