Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.05.2004 й. 207-сон "Махсусқотишма" республика ташкилотини тугатиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.05.2004 й.

N 207



"МАХСУСҚОТИШМА"

РЕСПУБЛИКА ТАШКИЛОТИНИ

ТУГАТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хўжалик бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 22 декабрдаги ПФ-3366-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Махсусқотишма" республика ташкилотини тугатиш бўйича иловага мувофиқ таркибда комиссия тузилсин.

Комиссия "Махсусқотишма" республика ташкилотини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатишга доир комплекс чора-тадбирларни амалга оширсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги комиссия билан биргаликда "Махсусқотишма" республика ташкилоти тугатилиши муносабати билан бўшаб қоладиган ходимларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин.


3. "Махсус сервис ускуна" давлат корхонаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ядро физикаси институти таркибига берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар "Махсусқотишма" республика ташкилотини тугатиш юзасидан мазкур қарорда назарда тутилган ташкилий тадбирлардан келиб чиққан ҳолда ўн кун муддатда 2004 йилга мўлжалланган иқтисодий кўрсаткичлар ва моддий балансларга тегишли ўзгартиришлар киритсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


6. Махфий.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 3 майдаги

207-сон қарорига

ИЛОВА



"Махсусқотишма" республика

ташкилотини тугатиш бўйича комиссия

ТАРКИБИ

Султонов Ў.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раиси


Асқаров М.А.

-

Давлат мулки қўмитаси раиси, комиссия раисининг ўринбосари


Обидов О.О.

-

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири


Гуськова Т.Н.

-

Молия вазирининг биринчи ўринбосари


Гадоев Э.Ф.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Ҳасанов С.С.

-

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


Содиқов Х.М.

-

Адлия вазирининг ўринбосари


Шарипов Х.Т.

-

"Махсусқотишма" республика ташкилотининг раҳбари


Қурбонов Д.Қ.

-

Бош вазир ўринбосари котибиятининг бош мутахассиси, комиссия котиби














































Время: 0.1110
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск