ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Металлургия. Қора ва рангли металл чиқиндилари ва парчаларини йиғиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.2018 й. 1051-сон "Ўзбеккимёмаш заводи" АЖ негизида металл қуйиш ишлаб чиқаришини янгилаш ва янги металл қуйиш цехи қурилиши" инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.12.2018 й.

N 1051



"ЎЗБЕККИМЁМАШ ЗАВОДИ" АЖ

НЕГИЗИДА МЕТАЛЛ ҚУЙИШ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШИНИ ЯНГИЛАШ ВА ЯНГИ МЕТАЛЛ

ҚУЙИШ ЦЕХИ ҚУРИЛИШИ" ИНВЕСТИЦИЯ

ЛОЙИҲАСИНИНГ ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ

АСОСЛАНИШИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбеккимёмаш заводи" АЖ негизида метал қуйиш ишлаб чиқаришини янгилаш ва янги металл қуйиш цехининг қурилиши" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чоралари тўғрисида" 2018 йил 18 сентябрдаги ПҚ-3944-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек, жаҳон стандартларига жавоб берувчи металл қуйиш маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган ишлаб чиқариш қувватларини янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан умумий қиймати 23,76 млн. АҚШ долларига тенг бўлган ва бир йилда 4 000 тонна яроқли қуйилган металл ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган "Ўзбеккимёмаш заводи" АЖ негизида металл қуйиш ишлаб чиқаришини янгилаш ва янги металл қуйиш цехи қурилиши" инвестиция лойиҳасининг (кейинги ўринларда инвестиция лойиҳаси деб аталади) техник-иқтисодий асосланиши ишлаб чиқилганлиги;

инвестиция лойиҳасини молиялаштириш АТБ "Ўзсаноатқурилишбанк"нинг 20,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредити ва "Ўзбеккимёмаш заводи" АЖнинг 3,77 млн. АҚШ доллари миқдоридаги ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Ўзбеккимёмаш заводи" АЖ негизида металл қуйиш ишлаб чиқаришини янгилаш ва янги металл қуйиш цехи қурилиши" инвестиция лойиҳасини техник-иктисодий асослашнинг асосий техник-иқтисодий параметрлари иловага* мувофиқ тасдиқлансин ва 2019 йил 1 декабргача фойдаланишга топширилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.С. Султанов ва "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Б.Б. Ашрафханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 29 декабрь






















































Время: 0.1048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск