ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Электр энергетикаси. Иссиқлик энергетикаси /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.2018 й. 1050-сон "Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
26.12.2018 й.
N 1050
ЭЛЕКТР ТАРМОҒИ ХЎЖАЛИГИ
ОБЪЕКТЛАРИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
"Электр энергетикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш, шунингдек, кизил линияларга туташган зоналарда ва объектларнинг муҳофаза зоналарида объектлар қурилишидаги мезонлар ва чеклашларни аниқлаш тартибини тартибга солувчи талабларни актуаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАPOP ҚИЛАДИ:
1. Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Тасдиқланган Қоидаларнинг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар электр тармоғи хўжалиги объектлари жойлашган жойларда ишларни амалга ошираётган ўзларига қарашли корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан бажарилиши юзасидан назоратни таъминласинлар.
3. "Ўзбекэнерго" АЖ ва "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидаларининг моҳияти ва аҳамияти оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб қилинишини таъминласинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кунидан бошлаб уч ой ўтгач кучга киради.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.С. Султанов ва "Ўздавэнергоназорат" давлат инспекцияси бошлиғи Д.О. Исакулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2018 йил 26 декабрдаги
1050-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Хукуматининг ўз кучини
йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида" 2010 йил 17 майдаги 93-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 5-сон, 23-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2010 йил 17 декабрдаги 301-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 12-сон, 69-модда) илованинг 40-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 46-сон, 1134-модда) 1-илованинг 37-банди.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 29 декабрь