Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.12.2018 й. ПҚ-4086-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.12.2018 й.

N ПҚ-4086



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

2019 ЙИЛГИ АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ

КЎРСАТКИЧЛАРИ ПРОГНОЗИ ВА ДАВЛАТ

БЮДЖЕТИ ПАРАМЕТРЛАРИ ҲАМДА

2020-2021 ЙИЛЛАРГА БЮДЖЕТ

МЎЛЖАЛЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида" 2018 йил 17 ноябрдаги 2119-III-сон ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг "Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида" 2018 йил 13 декабрдаги СҚ-348-III-сон қарорларини бажариш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ҳамда 2020-2021 йилларга мақсадли мўлжаллари 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил учун консолидациялашган бюджети жамланма параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари 2-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Давлат бюджети асосий параметрлари 3-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг (кейинги ўринларда - Пенсия жамғармаси), Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасининг 2019 йил учун асосий параметрлари 4-6-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


2. 2019 йил учун:

ягона солиқ тўлови ставкалари 7-иловага мувофиқ;

ягона ижтимоий тўлов ставкалари 8-иловага мувофиқ;

якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари 9-иловага мувофиқ;

ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, имзоланадиган бонус ва тижоратбоп топилма бонуси, айрим турдаги маҳсулотлар бўйича қўшимча фойда солиғи ставкалари 10-13-иловаларга мувофиқ;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари 14-16-иловаларга мувофиқ;

келиб тушаётган маблағларни Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказган ҳолда ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказишда автотранспорт воситаларининг эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган автотранспорт воситаларини сотиб олганлик ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғимлар ҳамда хорижий давлатлар автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва транзити учун йиғимлар ставкалари 17-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб:

ягона солиқ тўлови ва ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдорлари;

юк ташиш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар учун, солиққа тортиш тизимидан қатъи назар, битта транспорт воситасига ҳисоблаганда улар томонидан тўланаётган солиқларнинг жами миқдори якка тартибдаги тадбиркорлар ушбу фаолият тури бўйича тўлаётган қатъий

...
Время: 0.0315
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск