ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Умумий қоидалар /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.01.2019 й. ПФ-5611-сон "Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони
Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ
Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин
Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
05.01.2019 й.
N ПФ-5611
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА
ТУРИЗМНИ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШГА
ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Мамлакатда туризмни миллий иқтисодиётни диверсификация қилиш, ҳудудларни жадал ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, аҳолининг даромадлари ва турмуш даражасини ошириш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишни таъминловчи стратегик тармоқлардан бири сифатида ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Виза режимининг либераллаштирилиши, чет эл фуқароларини рўйхатга олиш тартибининг соддалаштирилиши, туризм тармоғини ривожлантириш учун имтиёз ва преференциялар берилиши миллий туризм салоҳиятини ички ва ташқи бозорларда самарали тарғиб қилиш имконини берди.
Шу билан бирга, ўтказилган таҳлиллар туризм тармоғини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий асоснинг номукаммаллиги, алоҳида туризм хизматларини кўрсатиш қоидаларининг, шунингдек чет эл фуқароларининг тоифалари, бўлиш муддатлари ва мақсадлари бўйича дунё амалиётида кенг қўлланиладиган алоҳида виза режимларининг мавжуд эмаслигини кўрсатмоқда.
Шунингдек, жойлаштириш воситалари ва инфратузилма объектларининг, айниқса туризм мавсумида етишмаслиги, турли транспортларда йўловчиларни ташиш тизимининг етарли даражада мувофиқлаштирилмаганлиги, шунингдек, туристларни мавжуд туризм салоҳияти тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлашни ташкиллаштириш даражасининг пастлиги, ички туризмни, мамлакат ҳудудларидаги маданий мерос объектларининг ва зиёратнинг ўзига хосликларини тарғиб қилиш бўйича маркетинг кампанияларининг самарасизлиги туризмни жадал ривожлантиришга салбий таъсир қилмоқда.
Туризмни, авваламбор, хусусий секторда ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, кўрсатилаётган хизматларнинг рақобатбардошлигини ва сифатини ошириш, миллий туризм маҳсулотини дунё бозорида фаол ва комплекс равишда тарғиб қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига 2018 йил 28 декабрда қилган Мурожаатномасида билдирилган таклифларни амалда татбиқ этиш мақсадида ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ:
1. Қуйидагилар:
а) қуйидагиларни назарда тутувчи 2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Концепцияси (кейинги ўринларда - Концепция) 1-иловага мувофиқ:
туризм фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, туризмни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратишга қаратилган халқаро меъёр ва стандартларни имплементация қилиш;
туризм инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда мақбул ва қулай туризм муҳитини яратиш;
транспорт логистикасини ривожлантириш, ички ва ташқи йўналишларни кенгайтириш, транспорт хизматлари сифатини ошириш;
туризм бозорининг турли сегментларига йўналтирилган туризм маҳсулоти ва хизматларини диверсификация қилиш;
республика ичида туризм хизматларига бўлган эҳтиёжни қондиришга йўналтирилган туризм фаолияти субъектларининг фаоллигини рағбатлантиришни таъминловчи ички туризмни ривожлантириш;
Ўзбекистон Республикаси туризм маҳсулотини халқаро ва ички туризм бозорларида тарғиб қилиш, мамлакатнинг саёҳат ва дам олиш учун хавфсиз сифатидаги имиджини мустаҳкамлаш;
туризм тармоғи учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.
Белгилансинки, Концепция ҳар йиллик алоҳида чора-тадбирлар режасини тасдиқлаган ҳолда, унинг асосий йўналишлари ва мақсадли параметрларининг тегишли давр мобайнида бажарилишига қараб босқичма-босқич амалга оширилади;
б) 2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Концепциясини амалга ошириш бўйича 2019 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда - Чора-тадбирлар режаси) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тегишли йил бўйича Чора-тадбирлар режасининг бажарилиши якунларини таҳлил қилган ҳолда ҳар йили 1 декабрга қадар кейинги йил учун Чора-тадбирлар режаси лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
2. Туризм, спорт, маданий мерос, транспорт логистикаси ва хизматлар соҳаларида давлат-хусусий шериклик ҳамда рақамлаштиришни ривожлантириш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (А.Н. Арипов) қуйидагиларни таъминласин:
барча режалаштирилган чора-тадбирларнинг самарали ташкил этилиши, ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Концепция ва Чора-тадбирлар режасининг вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилишини мониторинг қилиш, шунингдек, ҳар чоракда ушбу Фармоннинг бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига батафсил маълумот киритиб бориш;
хорижда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш ва хорижий туристларни жалб қилишга қаратилган қўшма тадбирларни ўтказиш бўйича "Йўл харитасини" ҳар йил тасдиқлаш;
ҳар йиллик Чора-тадбирлар режасининг бажарилишидан келиб чиқиб, лозим бўлганда, Концепция параметрларига ўзгартириш киритиш.
3. 2019 йил 1 февралдан бошлаб 3-иловага мувофиқ мамлакатларнинг фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгилансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизматининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
а) 2019 йил 1 февралдан бошлаб фуқаролари электрон кириш визасини олиш имкониятига эга бўлган мамлакатлар рўйхатини 4-иловага мувофиқ кенгайтириш;
б) 2019 йил 15 мартдан бошлаб 30 кунлик амал қилиш муддати бўлган электрон кириш визасининг қуйидаги турларини бериш тизимини жорий этиш:
икки марталик, консуллик йиғими 35 АҚШ доллари миқдорида;
кўп марталик, консуллик йиғими 50 АҚШ доллари миқдорида;
в) Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрадиган хорижий фуқароларнинг айрим гуруҳлари учун 5-иловага мувофиқ қўшимча (электрон бўлмаган) кириш визалари тоифаларини беришни жорий этиш.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрадиган хорижий фуқароларнинг айрим гуруҳлари учун қўшимча (электрон бўлмаган) визалари тоифаларини жорий этиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўрсин.
5. 6-иловага мувофиқ хорижий мамлакатлар фуқароларига Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқи тақдим этилсин.
Белгилансинки, ушбу ҳуқуқ:
Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида - 400 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;
Самарқанд, Бухоро, Наманган, Андижон, Фарғона ва Хоразм вилоятларида - 200 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;
Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг бошқа вилоятларида - 100 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда кўчмас мулкни сотиб олган тақдирда берилади.
6. Ўзбекистоннинг логистика жозибадорлигини тубдан яхшилаш, шунингдек, маҳаллий аэропортларда парвозларга хорижий авиакомпанияларни жалб этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда - Ишчи гуруҳ) 7-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Қуйидагилар Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
биринчи навбатда Европа ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари билан товар айланмаси, ташиладиган йўловчилар сони ва инвестицияларни кўпайтириш учун республикадаги транспорт алоқа тизимини тубдан яхшилаш;
"зиёрат" туризми йўналиши орқали туристлар оқимини ошириш, шу жумладан Индонезиядан доимий авиақатновларни очиш учун авиакомпанияларни жалб қилиш масалаларини тезкорлик билан ҳал этиш;
туристлар оқимини жалб қилиш мақсадида парвозларнинг стратегик муҳим йўналишларини аниқлаш;
мамлакат аэропортларида янги йўналишларни йўлга қўйиш мақсадида хорижий ташувчилар учун мослашувчан чегирма ва преференциялар тизимини ишлаб чиқиш;
ўзаро боғловчи қатновларни, шу жумладан "мавсумдан ташқари" даврда ташкил этиш орқали узоқ магистраль йўналишларда йўловчилар сонини кўпайтириш;
хорижий ва маҳаллий авиакомпаниялар билан музокаралар ўтказиш, шунингдек, уларнинг таклифларини кўриб чиқиш ва уларни аэропортлар бўйича тўғри тақсимлаш;
чартер рейсларини келишиш механизмини соддалаштириш;
мамлакатдаги айрим аэропортларда "Очиқ осмон" режимини жорий этиш;
маҳаллий авиакомпаниялар ташкил этилишига кўмаклашиш мақсадида норматив-ҳуқуқий базани қайта кўриб чиқиш;
мамлакат ичкарисида интермодал ташувларни (автобус, темир йўл ва авиаташувлар) таъминлаш учун туристларнинг транспорт ташувини янада ривожлантириш бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
авиакомпаниялар харажатларини камайтириш ва истеъмолчилар учун авиачипталар нархини оптималлаштириш;
мамлакат вилоятлари ўртасидаги ички авиаташувлар йўналишлари сонини кўпайтириш;
хорижий етказиб берувчилардан авиакеросин сотиб олиш механизмини харид жараёнида шаффофлик ва рақобатни таъминлаган ҳолда такомиллаштириш.
7. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Автомобиль транспорти агентлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда блокчейн технологиясидан фойдаланган ҳолда рейсларни (автобус, авиа ва темир йўл) қулай тарзда боғловчи йўл чипталарини сотишни назарда тутувчи республика транспорт тизимининг ягона электрон порталини, шу жумладан давлат-хусусий шериклик механизмлари асосида ташкил этсин ҳамда унинг ишлаш тартибини белгиласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 8-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
10. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги оммавий ахборот воситаларида ушбу Фармоннинг мақсад ва вазифаларини тушунтиришга қаратилган нашрлар ва тематик дастурларни ташкил этсин.
11. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2019 йил 5 январдаги
ПФ-5611-сон Фармонига
2-ИЛОВА
2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида
туризм соҳасини ривожлантириш Концепциясини
амалга ошириш бўйича 2019 йилга мўлжалланган
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Президентининг
2019 йил 5 январдаги
ПФ-5611-сон Фармонига
3-ИЛОВА
2019 йил 1 февралдан бошлаб фуқаролари учун
30 кун муддатга визасиз режим жорий
қилинадиган мамлакатлар
РЎЙХАТИ
1. Австралия Иттифоқи
2. Австрия Республикаси
3. Аргентина Республикаси
4. Босния ва Герцеговина
5. Ватикан
6. Люксембург Буюк Герцоглиги
7. Венгрия
8. Бруней-Доруссалом давлати
9. Греция Республикаси
10. Ирландия
11. Исландия
12. Италия Республикаси
13. Канада
14. Андорра Князлиги
15. Лихтенштейн Князлиги
16. Монако Князлиги
17. Бельгия Қироллиги
18. Дания Қироллиги
19. Испания Қироллиги
20. Нидерландия Қироллиги
21. Норвегия Қироллиги
22. Швеция Қироллиги
23. Латвия Республикаси
24. Литва Республикаси
25. Мўғулистон
26. Янги Зеландия
27. Португалия Республикаси
28. Болгария Республикаси
29. Кипр Республикаси
30. Мальта Республикаси
31. Польша Республикаси
32. Сан-Марино Республикаси
33. Сербия Республикаси
34. Словения Республикаси
35. Хорватия Республикаси
36. Чили Республикаси
37. Руминия
38. Словакия Республикаси
39. Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги
40. Бразилия Федератив Республикаси
41. Финляндия Республикаси
42. Черногория
43. Чехия Республикаси
44. Швейцария Конфедерацияси
45. Эстония Республикаси
Президентининг
2019 йил 5 январдаги
ПФ-5611-сон Фармонига
4-ИЛОВА
2019 йил 1 февралдан бошлаб фуқаролари
электрон кириш визасини олиш имкониятига
эга бўлган мамлакатлар
РЎЙХАТИ
1. Жазоир Халқ Демократик Республикаси
3. Миср Араб Республикаси
6. Венесуэла Боливар Республикаси
7. Уругвай Шарқий Республикаси
8. Габон Республикаси
10. Қувайт Давлати
12. Шри-Ланка Демократик Социалистик Республикаси
14. Иордания Ҳошимийлар Қироллиги
16. Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан, Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди
17. Корея Халқ Демократик Республикаси
18. Гайана Кооператив Республикаси
19. Баҳрайн Қироллиги
20. Бутан Қироллиги
21. Камбоджа Қироллиги
22. Марокаш Қироллиги
24. Таиланд Қироллиги
25. Тонга Қироллиги
26. Лаос Халқ Демократик Республикаси
27. Ливан Республикаси
28. Мальдив Республикаси
30. Кўп миллатли Боливия Давлати
31. Бангладеш Халқ Республикаси
32. Самоа Мустақил Давлати
34. Албания Республикаси
35. Ангола Республикаси
36. Вануату Республикаси
37. Гана Республикаси
40. Ҳиндистон Республикаси
41. Кабо-Верде Республикаси
42. Камерун Республикаси
43. Кирибати Республикаси
44. Колумбия Республикаси
46. Кот-д'Ивуар Республикаси
48. Маврикий Республикаси
49. Македония Республикаси
50. Маршалл Ороллари Республикаси
51. Науру Республикаси
53. Палау Республикаси
55. Парагвай Республикаси
56. Перу Республикаси
57. Сейшель Ороллари Республикаси
58. Сенегал Республикаси
59. Суринам Республикаси
61.Фижи Республикаси
62. Филиппин Республикаси
63. Эквадор Республикаси
67. Соломон Ороллари
70. Америка Қўшма Штатлари
71. Вьетнам Социалистик Республикаси
72. Уммон Султонлиги
73. Тунис Республикаси
74. Непал Федератив Демократик Республикаси
75. Микронезия Федератив Штатлари
77. Жанубий Африка Республикаси
Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, зарур ҳолларда, айрим давлат фуқаролари учун 30 кунгача бўлган муддатда электрон кириш визаларини олиш юзасидан чекловлар белгилаш ҳуқуқига эга.
Президентининг
2019 йил 5 январдаги
ПФ-5611-сон Фармонига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчи
хорижий фуқароларнинг айрим гуруҳлари
учун қўшимча (электрон бўлмаган) кириш
визалари тоифаларини жорий этиш
РЎЙХАТИ
1. "Vatandosh" - Ўзбекистон Республикасида туғилган шахслар ва уларнинг оила аъзолари учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ва унинг ҳудудида доимий яшовчи қариндошларининг таклифномаси асосида бериладиган 2 йиллик виза;
2. "Student visa" - Ўзбекистон Республикасининг таълим муассасалари, тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг илтимосномасига кўра Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган таълим муассасаларига қабул қилинган хорижий талабаларга бериладиган бир йиллик виза;
3. "Academic visa" - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикасидаги илмий-тадқиқот ташкилотлари, олий таълим муассасалари, вазирлик ёки идоралар илтимосномасига кўра Ўзбекистон Республикасида илмий-тадқиқот ва педагогик фаолиятни амалга оширишни истаган хорижий шахслар учун 3 ойдан 2 йилгача бўлган муддатга бериладиган виза;
4. "Medical visa" - тиббий муассасанинг таклифига биноан даволаниш учун Ўзбекистон Республикасига кирувчи хорижий фуқаролар учун 3 ойгача бўлган муддатга бериладиган виза;
5. "Piligrim visa" - Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ва туристик фаолият субъектларининг аризасига кўра Ўзбекистоннинг маданий-тарихий ва диний мероси, анъаналарини ўрганиш мақсадида кирувчи хорижий фуқаролар учун 2 ойгача бўлган муддатга бериладиган зиёрат визаси.
6. "Investment visa" - хорижий инвестиция киритиш вақтида Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 8 500 бараварида хўжалик жамиятларининг акциялари ва улушларини сотиб олиш, шунингдек, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ташкил этиш шаклида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига инвестиция киритган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга расмийлаштириладиган, ушбу корхоналарнинг буюртмаси бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқмасдан муддатини узайтириш имконияти билан бериладиган, амал қилиш муддати уч йилгача бўлган кўп марталик инвестиция визаси.
Бунда, инвесторнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, ота-онаси ва фарзандлари)га "Investment visa" амал қилиш муддатига мос равишда меҳмон визаси республикадан чиқмасдан туриб узайтириш ҳуқуқи билан расмийлаштириб берилади".
Изоҳ: Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасига белгиланган тартибда кириш ёпиқ бўлган тақдирда виза бериш рад этилиши мумкин.
Президентининг
2019 йил 5 январдаги
ПФ-5611-сон Фармонига
6-ИЛОВА
Фуқаролари кўчмас мулк сотиб олиш шарти билан
Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини
олиш ҳуқуқига эга бўлган мамлакатлар
РЎЙХАТИ
1. Австралия Иттифоқи
2. Австрия Республикаси
3. Озарбайжон Республикаси
4. Жазоир Халқ Демократик Республикаси
5. Антигуа ва Барбуда
6. Миср Араб Республикаси
7. Аргентина Республикаси
8. Барбадос
9. Белиз
10. Венесуэла Боливар Республикаси
11. Ватикан
12. Люксембург Буюк Герцоглиги
13. Венгрия
14. Уругвай Шарқий Республикаси
15. Бруней-Доруссалом давлати
16. Исроил Давлати
17. Гренада
18. Греция Республикаси
19. Грузия
20. Шри-Ланка Демократик Социалистик Республикаси
21. Доминикана Республикаси
22. Ирландия
24. Исландия
25. Италия Республикаси
26. Канада
27. Қирғизистон Республикаси
28. Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикасининг Гонконг ва Макао махсус маъмурий ҳудудлари
29. Андорра Князлиги
30. Лихтенштейн Князлиги
31. Монако Князлиги
32. Гайана Кооператив Республикаси
33. Бельгия Қироллиги
34. Бутан Қироллиги
35. Дания Қироллиги
36. Испания Қироллиги
37. Марокаш Қироллиги
38. Нидерландия Қироллиги
39. Норвегия Қироллиги
40. Таиланд Қироллиги
41. Швеция Қироллиги
42. Латвия Республикаси
43. Ливан Республикаси
44. Литва Республикаси
45. Малайзия
46. Мальдив Республикаси
47. Мексика Қўшма Штатлари
48. Мўғулистон
49. Янги Зеландия
50. Бирлашган Араб Амирликлари
51. Португалия Республикаси
52. Албания Республикаси
53. Болгария Республикаси
54. Босния ва Герцеговина Республикаси
55. Беларусь Республикаси
56. Гватемала Республикаси
57. Гондурас Республикаси
58. Ҳиндистон Республикаси
59. Индонезия Республикаси
60. Қозоғистон Республикаси
61. Кипр Республикаси
62. Колумбия Республикаси
63. Корея Республикаси
64. Коста-Рика Республикаси
65. Маврикий Республикаси
66. Македония Республикаси
67. Мальта Республикаси
68. Молдова Республикаси
69. Науру Республикаси
70. Палау Республикаси
71. Панама Республикаси
72. Перу Республикаси
73. Польша Республикаси
74. Сан-Марино Республикаси
75. Сейшель Ороллари Республикаси
76. Сербия Республикаси
77. Сингапур Республикаси
78. Словения Республикаси
79. Суринам Республикаси
80. Тринидад ва Тобаго Республикаси
81. Тожикистон Республикаси
82. Фижи Республикаси
83. Филиппин Республикаси
84. Хорватия Республикаси
85. Чили Республикаси
86. Эквадор Республикаси
87. Россия Федерацияси
88. Руминия
89. Сент-Винсент ва Гренадин
90. Сент-Люсия
91. Словакия Республикаси
92. Багама Ороллари Ҳамдўстлиги
93. Доминикана Ҳамдўстлиги
94. Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги
95. Америка Қўшма Штатлари
96. Вьетнам Социалистик Республикаси
97. Тунис Республикаси
98. Туркия Республикаси
99. Украина
100. Бразилия Федератив Республикаси
101. Германия Федератив Республикаси
102. Сент-Китс ва Невис Федерацияси
103. Финляндия Республикаси
104. Франция Республикаси
105. Черногория
106. Чехия Республикаси
107. Швейцария Конфедерацияси
108. Эстония Республикаси
109. Жанубий Африка Республикаси
110. Ямайка
111. Япония
Президентининг
2019 йил 5 январдаги
ПФ-5611-сон Фармонига
7-ИЛОВА
Ўзбекистоннинг логистика жозибадорлигини
тубдан яхшилаш, шунингдек, маҳаллий аэропортларда
парвозларга хорижий авиакомпанияларни жалб этиш
ишларини мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳ
ТАРКИБИ
А.А. Абдухакимов |
- |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари,Ишчи гуруҳ раҳбари
|
Ж.А. Ходжаев |
- |
Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари
|
Б.Б. Ниёзматов |
- |
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири ўринбосари
|
М.Б. Азимов |
- |
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси
|
А.У. Аккулов |
- |
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.в.б.
|
С.Х. Бекенов |
- |
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
|
Н.Ш. Шарипов |
- |
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
|
А.А. Усманов |
- |
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари
|
Д.Т. Дехконов |
- |
Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғи
|
А.С. Камалов |
- |
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари
|
Т.Э.Ўлжаев |
- |
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи
|
лавозими бўйича |
- |
"Uzbekistan airports" АЖ раҳбари
|
А.Х. Ашуров |
- |
"Ўзаэронавигация" давлат корхонаси директори
|
Б.Б. Ашрафханов |
- |
"Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси
|
У.П. Касимходжаев |
- |
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари в.б., Ишчи гуруҳ масъул котиби
|
Изоҳ: Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига мазкур лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.
Президентининг
2019 йил 5 январдаги
ПФ-5611-сон Фармонига
8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
айрим ҳужжатларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4861-сон Фармони 5-бандида:
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи - саккизинчи хатбошилар тегишлича иккинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"55 ёшга тўлган ва туризм мақсадида 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга Ўзбекистон Республикасига келувчи ХХР (туристлар гуруҳлари таркибида), АҚШ ва Вьетнамнинг фуқаролари учун виза режими бекор қилинсин".
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 декабрдаги "Чорвоқ" эркин туристик зонасини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-5273-сон Фармони 17-бандидаги "С.Р. Холмурадов" сўзлари "А.А. Абдухакимов" сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5326-сон Фармонининг 2-банди ҳамда 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги ПҚ-2666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низом рус тилидаги матнининг 15-банди "б" ва "в" бандлари "с учетом надбавки (коэффициента стимулирования)" сўзлари билан тўлдирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июлдаги "Ўзбекистон Республикасига хорижий фуқароларнинг кириши тартибини оптималлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3836-сон қарори рус тилидаги матнида:
а) 1-иловада:
19-банддаги "до момента оплаты" сўзлари "до начала оформления электронной визы" сўзлари билан алмаштирилсин;
23-банднинг учинчи хатбошидаги "допущенных ошибках" сўзлари "более трех технических опечаток" сўзлари билан алмаштирилсин;
26-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:
"Сотрудники Пограничных войск Службы государственной безопасности Республики Узбекистан могут самостоятельно проверять наличие оформленной действительной электронной визы на имя иностранного гражданина";
б) 2-илованинг 1-2, 6, 11-16, 18-20, 29-30, 34-38, 40, 45, 47-49, 53, 56-57, 59-61, 67-70, 76-78, 88, 90-95 ва 99-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Изоҳ: мазкур илованинг 6-банди "б" кичик банди 2019 йил 1 февралдан кучга киради.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 6 январь
"Халқ сўзи", 2019 йил 8 январь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 14 январь, 1-2-сон, 5-модда