ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Фан /Инновацион ривожланиш вазирлигининг 12/ққ-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 27-ққ-сон, Молия вазирлигининг 147-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарорини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 10.12.2018 й. Қарори (АВ томонидан 18.01.2019 й. 2974-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
18.01.2019 й.
N 2974-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ 10.12.2018 й. N 12/ққ |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 10.12.2018 й. N 27-ққ |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 10.12.2018 й. N 147 |
ҚАРОРИ
"Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги
233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари
ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион
ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда
қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар
ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига
ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарорини
ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 октябрдаги ПФ-5553-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон "Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 12 февралдаги 2, 5-Б ва 19-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2974, 2018 йил 21 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 8-сон, 147-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Инновацион ривожланиш вазири
|
И. Абдурахманов |
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири
|
Ш. Кудбиев |
Молия вазири |
Д. Кучкаров |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 18 январь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 21 январь, 3-сон, 54-модда