ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим соҳасида бошқарув. Таълим муассасаларини лицензиялаш ва аттестациядан ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.02.2019 й. 146-сон "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.02.2019 й.

N 146



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ

ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг"Халқ таълими ходимларининг иш ҳақи даражасини ошириш тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ 2005 й.12-сон, 63-модда) 2-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисидаги низомни ҳамда айрим идоравий мансуб ташкилотларнинг уставларини тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 1 декабрдаги 961-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й. 12-сон, 280-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:

Республика таълим маркази, Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази ҳамда А. Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти уставларини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, шунингдек, уларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 19 февралдаги

146-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

"Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ

тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини

тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги

275-сон қарорига киритилаётган қўшимчалар


1. 1-иловада:


а) "Лавозимлар номи" устунининг 1-позициясидаги "Умумтаълим мактабларининг" сўзларидан кейин "Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими Бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари методистлари" сўзлари қўшилсин;


б) "Лавозимлар номи" устунининг 2-позициясидаги "Умумтаълим мактабларининг" сўзларидан кейин "туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари методистлари, ёшлар етакчиси" сўзлари қўшилсин;


в) қуйидаги мазмундаги 6-1-позицияси қўшилсин:

"

6-1. Умумий ўрта типдаги таълим муассасалари психологлари

1 762 885

1 661 743

1 556 121

1 453 124

1 358 330

";

г) қуйидаги мазмундаги 10 ва 11-позициялар қўшилсин:

"

10. Кутубхона мудири

х

х

х

966 741

886 036



11. Кутубхоначи

х

х

х

808 764

768 326

".

  

2. 2-иловага қуйидаги мазмундаги 2.9-позиция қўшилсин:

        

"

2.9. Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари

1 138 207

1 050 880

966 741

х

".


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 20 февраль










































Время: 0.2294
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish