ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / ққққққ /Марказий банк Бошқарувининг 23.02.2019 й. 4/13-сон "Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига молиявий ҳисоботлар ва электрон маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 11.03.2019 й. 2994-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
11.03.2019 й.
N 2994-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
23.02.2019 й.
N 4/13
ҚАРОРИ
Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар
томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига
молиявий ҳисоботлар ва электрон маълумотларни
тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга
ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Микрокредит ташкилотлари тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 17 мартдаги 9/6-сон қарори (рўйхат рақами 2994, 2018 йил 5 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 14-сон, 294-модда) билан тасдиқланган Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига молиявий ҳисоботлар ва электрон маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. Нурмуратов
ИЛОВА
Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар
томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига
молиявий ҳисоботлар ва электрон маълумотларни
тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга
киритилаётган ўзгартиришлар
1. 6-банддан ", ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланади" деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 2-5-иловалардан "муҳр" деган сўз чиқариб ташлансин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 12 март
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 18 март, 11-сон, 203-модда