ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Нефть ва газни қазиб олиш ва қайта ишлаш. Нефть ва газ қувурлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.03.2019 й. 226-сон "Газ хўжалигида хавфсизлик қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.03.2019 й.

N 226




ГАЗ ХЎЖАЛИГИДА ХАВФСИЗЛИК

ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўз кучини йўқотаётган умуммажбурий идоравий ҳужжатларнинг ўрнига янги норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 16 июлдаги 538-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Газ хўжалигида хавфсизлик қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгандан кейин кучга киради.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Б.В. Гулямов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                               А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 март









































Время: 0.1168
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск