Юрист Предприятия
Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.03.2019 й. ПҚ-4229-сон "Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
06.03.2019 й.
N ПҚ-4229
ТРАНСПОРТ ВА ТУРИЗМ ОБЪЕКТЛАРИДА
ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ
САМАРАЛИ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШГА ОИД
ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Ўтган давр мобайнида республиканинг туризм салоҳиятини юксалтириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди, туристлар учун қулай шароитлар яратиш ҳамда Ўзбекистоннинг ташриф учун хавфсиз мамлакат сифатидаги обрўсини шакллантиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар кўрилди.
Хавфсиз туризмни таъминлаш бўйича яратилган тизим туризм жойларида ҳамда туристлар томонидан республика бўйлаб ҳаракатланиш учун фаол фойдаланилаётган темир йўл ва ҳаво-транспорт инфратузилмаси объектларида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш чора-тадбирларини ўзида бирлаштирди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги "Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5611-сон ҳамда 2019 йил 1 февралдаги "Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5647-сон фармонларига мувофиқ, шунингдек, транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини самарали таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги босқичига ўтиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг:
Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида жорий этилаётган Хавфсиз туризмни таъминлаш концепциясини (кейинги ўринларда - Концепция) Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида татбиқ этиш ва босқичма-босқич амалга ошириш;
ички ишлар органларининг белгиланган штатлар сони доирасида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, Тошкент ва Сурхондарё вилоятлари ички ишлар бошқармаларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаларини (кейинги ўринларда - бошқармалар) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Бошқармалар фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
бевосита туризм намойиши объектлари ва инфратузилмаси ҳудудларида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари хизматини самарали ташкил қилиш;
ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш борасидаги фаолиятига ахборот-техник жиҳатдан кўмаклашиш, улар ўртасидаги ўзаро мувофиқлаштирилган ҳамкорлик устидан қатъий назорат ўрнатиш;
туризм намойиши объектлари ва инфратузилмаси ҳудудларида криминоген вазиятни тизимли таҳлил қилиш, туристларга нисбатан содир этиладиган ҳуқуқбузарликлар сабаблари ва шароитларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тузилмасида Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти (кейинги ўринларда - Департамент) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Департаментнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
метрополитен, темир йўл, ҳаво-транспорт ва туризм намойиши объектлари ва инфратузилмаси ҳудудларида (кейинги ўринларда - транспорт ва туризм объектлари) жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш;
транспорт ва туризм объектлари ҳудудларида криминоген вазиятни тизимли таҳлил қилиш, йўловчи ва туристларга нисбатан содир этиладиган ҳуқуқбузарликлар сабаблари ва шароитларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш;
йўловчиларнинг ҳаракатланиш хавфсизлигини, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиладиган товар-моддий бойликларнинг бутлиги ва қўриқланишини самарали таъминлаш;
транспорт ва туризм объектларида террористик таҳдидларни, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари, ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи, радиактив, заҳарли, кучли таъсир қилувчи ва заҳарловчи моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳолатларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф
...