Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қимматли қоғозлар / Қимматли қоғозларни чиқариш ва уларнинг муомаласи /

Қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш ва муомалада бўлиши Тартиби (АВ томонидан 02.04.1997 й. 320-сон билан рўйхатга олинган Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан 31.03.1997 й. тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.04.1997 й.

N 320




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ

ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-

ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

31.03.1997 й.



Қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини

чиқариш ва муомалада бўлиши

ТАРТИБИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонуни ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини (негизида акциядорлик жамиятларининг қимматли қоғозлари бўлган) чиқариш ва муомалада бўлиш тартибини белгилайди.

1.2. Мазкур Тартибда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


қимматли қоғозларнинг ҳосилалари (бундан буён матнда ҚҚҲ деб юритилади) - ўз эгаларининг бошқа қимматли қоғозларга нисбатан ҳуқуқларини ёки мажбуриятларини тасдиқловчи ва юридик шахслар томонидан опционлар, қимматли қоғозларга доир фьючерслар ва бошқа молиявий воситалар тарзида чиқариладиган қимматли қоғозлар;

опцион - эмиссиявий қимматли қоғоз бўлиб, у ўз эмитентининг муайян миқдордаги қимматли қоғозларини унда назарда тутилган муддатда, қатъий белгиланган нарх бўйича сотиб олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқлайди;

қимматли қоғозларга доир фьючерс (бундан буён матнда фьючерс деб юритилади) - қимматли қоғоз бўлиб, у ўзида назарда тутилган муддатда қимматли қоғозларнинг муайян сонини қатъий белгиланган нархда сотиб олиш ёки сотиш мажбуриятини тасдиқлайди;

базис активи - ҚҚҲнинг негизида бўлган ва қимматли қоғозлар бозорида муомалада бўлган акциядорлик жамиятларининг қимматли қоғозлари;


ҚҚҲнинг амал қилиш муддати - ҚҚҲни сақловчиси ўзининг базис активини сотиб олиш ёки сотиш ҳуқуқини амалга ошириши мумкин бўлган давр (ёки аниқ сана);


ҚҚҲнинг харидори (сақловчиси) - базис активини сотиш ёки сотиб олиш ҳуқуқини (ёки мажбуриятини) ўзига олувчи шахс;


ҚҚҲнинг сотувчиси - ҚҚҲнинг харидори талабига кўра базис активини етказиб бериш ёки қабул қилиш мажбуриятини ўзига олувчи шахс;


глобал сертификат - ягона сертификат учун талаб қилинадиган барча реквизитларни, ушбу ҚҚҲнинг эмиссияси ва муомаласининг умумий шартларини ўзида жамлаган ҚҚҲ бутун чиқарилишини (ёки чиқаришнинг бир қисмини) ҳужжатсиз шаклда расмийлаштирадиган ҳужжат;

Агентлик - Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги.


II. ҚҚҲни ЧИҚАРИШ ВА МУОМАЛАДА

БЎЛИШИ ТАРТИБИ


2.1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага фақат чиқарилиши ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган ҚҚҲ йўл қўйилади.

2.2. ҚҚҲ қуйидагича чиқарилиши мумкин:

ҳужжатли ёки ҳужжатсиз шаклда (ҳужжатсиз шаклдаги чиқарилишлар глобал сертификатлар билан расмийлаштирилади);

эгасининг номи ёзилган;

ҚҚҲ синфлар ва серияларга бўлинади.

2.3. ҚҚҲни чиқарувчи ва ҚҚҲнинг сақловчилари олдида улар бўйича мажбуриятларни ўз номидан олувчи юридик шахс эмитент ҳисобланади. Варрантлар эмиссияси (мазкур Тартибнинг 2.10-бандига мувофиқ) бир вақтнинг ўзида варрант негизида ётувчи қимматли қоғозларнинг эмиссиясини амалга оширувчи юридик шахс томонидан амалга оширилиши мумкин.


2.4. ҚҚҲда кўрсатилган мажбуриятларнинг бажарилиш муддати базис активнинг амал қилиш муддатидан ошиқ бўлиши мумкин эмас.


2.5. Базис активининг таснифи қуйидаги маълумотлардан таркиб топиши керак:

қимматли қоғоз тури (хили, тоифаси);

қимматли қоғоз номинали;

бирлиги учун нархи;

сони;

эмитенти;

умумий қиймати;

қимматли қоғознинг турига қараб бошқа тавсифлар.



ОПЦИОНЛАРНИ ЧИҚАРИШ


2.6. Опционлар опцион эмитентининг аввал чиқарилган қимматли қоғозларни ҳам учинчи шахсларнинг қимматли қоғозларини ҳам сотиб олиш ёки сотиш ҳуқуқини тасдиқлаши мумкин. Опцион сақловчиси ўзининг сотиб олиш (сотиш) ҳуқуқидан фойдаланиши ёки ундан воз кечиши мумкин.


2.7. Опционларнинг чиқарилишига (варрантлардан ташқари) базис активи биринчи маротаба эмиссияси амалга оширилаётган қимматли қоғозлар бўлганда йўл қўйилмайди.


2.7.1. Сотишга опцион (пут-опцион) - опцион сақловчисига ҚҚҲнинг базис активи тавсифида кўрсатилган базис активини келажакда сотиш ҳуқуқини беради.


2.7.2. Сотиб олишга опцион (колл-опцион) - ҚҚҲда белгиланган шартлар асосида базис активини келажакда сотиб олиш ҳуқуқини беради.


2.8. Мукофот деб аталадиган опцион нархи харидор томонидан сотувчига опционнинг олди-сотди шартномасига асосан тўланади.


2.9. Опцион қуйидаги зарурий реквизитларни ўз ичига олиш лозим (1-сон илова*):

номини "сотиб олишга опцион" ёки "сотишга опцион";

давлат рўйхатидан ўтказилган санаси ва рақамини;

опцион кўчирмаси санасини;

опцион эмитентининг номи, манзили ва банк реквизитларини;

базис активини сотиш (сотиб олишга опцион учун) ёки сотиб олиш (сотишга опцион учун) бўйича эмитентнинг мажбуриятини;

опционнинг амал қилиш муддати ёки бажариш санасини;

базис активининг таснифини;

эмитентнинг имзоси.

2.9-1. Акцияларга доир опционни чиқариш шартлари уларнинг муомаласига чекловларни назарда тутиши мумкин.

Агар акциядорлик жамиятининг эълон қилинган акциялари сони олиш ҳуқуқини опционлар берадиган акциялар сонидан кам бўлса, мазкур жамият акцияларга доир бундай опционларни жойлаштиришга ҳақли эмас.

Акциядорлик жамиятининг меҳнат жамоаси ва кузатув кенгаши аъзоларига мукофотни ёки рағбатлантириш тўловини акцияларга доир опционлар тарзида бериш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.

Олиш ҳуқуқини опционлар берадиган муайян турдаги акцияларнинг сони акцияларга доир опционлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этиш санасидаги ҳолатга кўра жойлаштирилган ушбу турдаги акцияларнинг 5 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Акцияларга доир опционлар акциядорлик жамиятининг устав капитали уни таъсис этиш чоғида тўлиқ тўланганидан кейин жойлаштирилиши мумкин бўлади.

2.10. Варрант опционнинг алоҳида тури ҳисобланиб, у сақловчисининг муайян муддат оралиғида (ёки аниқ кунда) варрант эмитенти томонидан биринчи маротаба эмиссияси амалга оширилаётган қимматли қоғозларни сотиб олиш ҳуқуқини тасдиқлайди. Қимматли қоғозларга боғланган варрантлар чиқарилиши базис активини ташкил этувчи қимматли қоғозлар билан бирга амалга оширилади. Бунда варрантнинг базис активи бўлган қимматли қоғозларнинг битта чиқарилиши, варрантларнинг фақат битта чиқарилиши билан биргаликда амалга оширилади.


2.11. Варрантларни:

аввал чиқарилиб, учинчи шахсларга эгалигида бўлган ёки эмитент томонидан қайтариб сотиб олинган қимматли қоғозлар бўйича;

базис активининг нархи қимматли қоғозларнинг (облигациялардан ташқари) номинал қийматидан паст бўлганда чиқариш тақиқланади.


2.12. Варрантларнинг эмитенти варрантларнинг биринчи сақловчилари учун варрантларни сотиб олишда тенг нарх шартлари, бу эса варрантларнинг сақловчилари қимматли қоғозларни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган варантлар билан тасдиқланган ягона нархни белгилашни англатади. Бунда варрантлар сақловчилари учун қимматли қоғозларни жойлаштириш нархи варрантларга эга бўлмаган инвесторлар учун жойлаштириш нархидан фарқ қилиши мумкин.


2.13. Варрант қуйидаги зарурий реквизитларни ўз ичига олиши лозим (2-сон илова*):

номи "варрант";

давлат рўйхатидан ўтказилган санаси ва рақамини;

варрант кўчирмаси санасини;

варрант эмитентининг номи, манзили ва банк реквизитларини;

базис активини сотиш бўйича эмитентнинг мажбуриятини;

варрантнинг амал қилиш муддати ёки бажариш санасини;

базис активининг таснифини;

варрант харидорининг номини (эгасининг номи ёзилган варрант учун);

варрант эмитентининг имзоси.


ФЬЮЧЕРСЛАРНИ ЧИҚАРИШ


2.14. Базис активи биринчи маротаба эмиссияси амалга оширилаётган қимматли қоғозлар бўлган фьючерслар чиқаришга йўл қўйилмайди. Фьючерслар уларнинг эмитенти томонидан аввал чиқарилган ўз қимматли қоғозларини ҳам учинчи шахсларнинг қимматли қоғозларини ҳам сотиб олиш ёки сотиш мажбуриятини тасдиқлаши мумкин.


2.15. Фьючерслар қимматли қоғозларни етказиб бериш ёхуд келгусида муомалада бўлиши учун сотиш (қайтариш битим) йўли билан бажарилишга мажбурийдир.


2.16. Фьючерс қуйидаги зарурий реквизитларни ўз ичига олиши лозим (3-илова*):

номи "фьючерс";

давлат рўйхатидан ўтказилган санаси ва рақамини;

фьючерс кўчирмаси санасини;

фьючерс турини (сотиб олишга ёки сотишга);

фьючерс эмитентининг номи, манзили ва банк реквизитларини;

эмитентнинг базис активини сотиш (сотиб олиш) мажбуриятини;

фьючерсни бажариш санаси;

базис активининг таснифини;

фьючерс эмитентининг имзоси.


III. ҚҚҲни ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ


3.1. Қимматли қоғозлар эмиссияси тижорат банклари, суғурталовчилар, биржалар, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат қарорларига биноан ташкил этилган ҳўжалик бирлашмаларининг ҚҚҲнинг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш Агентликнинг марказий аппарати томонидан амалга оширилади.

3.2. Қолган ҳолларда, ҚҚҲнинг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш Агентликнинг эмитент юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган жойдаги ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади. ҚҚҲ кейинги чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш эмитент дастлабки тарзда давлат рўйхатидан ўтган органда амалга оширилади.

3.3. Қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва уставга мувофиқ тегишли ваколатга эга ҚҚҲ эмитентининг бошқарув органи томонидан тасдиқланади. Ушбу орган томонидан чиқарилиш билан боғлиқ бўлган чора-тадбирларни амалга ошириш тартиби ва муддатлари тасдиқланиши лозим.

3.4. ҚҚҲни чиқаришни давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат рўйхатидан ўтказувчи тегишли органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ҚҚҲ чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза;

давлат рўйхатидан ўтказишга тақдим этилган ҳужжатлар рўйхати;

ҚҚҲни чиқариш тўғрисида қарор;

ҚҚҲнинг эмиссия рисоласи (ҚҚҲ оммавий жойлаштирилган тақдирда);

икки асл нусхада ҚҚҲ бланкасининг намунаси (ҚҚҲ ҳужжатли шаклда чиқарилган тақдирда);

ҚҚҲни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинганлигини тасдиқловчи акциядорларнинг умумий йиғилиши баённомаси нусхаси ёки баённомасидан кўчирма, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ саноқ комиссияси томонидан тузилган кворум ва овоз бериш натижалари тўғрисидаги баённома нусхаси ёки баённомадан кўчирма, агарда ҚҚҲни чиқариш тўғрисидаги қарор кузатув кенгаши томонидан қабул қилинган бўлса - овоз беришда иштирок этган кузатув кенгаши аъзоларининг фамилияси, исми, шарифлари кўрсатилган йиғилиш баённомаси нусхаси ёки баённомасидан кўчирма (икки нусхада);

ҚҚҲнинг эмиссия рисоласи тасдиқланганлигини тасдиқловчи акциядорларнинг умумий йиғилиши баённомаси нусхаси ёки баённомасидан кўчирма, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ саноқ комиссияси томонидан тузилган кворум ва овоз бериш натижалари тўғрисидаги баённома нусхаси ёки баённомадан кўчирма, агарда ҚҚҲни чиқариш тўғрисидаги қарор кузатув кенгаши томонидан қабул қилинган бўлса - овоз беришда иштирок этган кузатув кенгаши аъзоларининг фамилияси, исми, шарифлари кўрсатилган йиғилиш баённомаси нусхаси ёки баённомасидан кўчирма (икки нусхада);

ҚҚҲ чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш учун белгиланган йиғим тўланганлиги тўғрисидаги банкнинг тўлов ўтказилганлиги тўғрисида белгиси қўйилган тўлов ҳужжати;

ҚҚҲ чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказилганлик учун белгиланган йиғим тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати (қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) банкнинг тўлов ўтказилганлиги тўғрисида белгиси қўйилган ҳолда.

3.5. ҚҚҲнинг эмиссия рисоласи қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим:

эмитент, унинг таъсисчилари (акциядорлари) ҳақида тўлиқ маълумотни;

ҚҚҲ эмитентининг охирги йил учун бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботини;

ҚҚҲнинг чиқарилаётган миқдорини;

ҚҚҲ чиқариш ва муомаласи тартибини;

базис активининг таснифини;

эмитентнинг ҚҚҲ сақловчилари олдидаги мажбуриятини;

ҚҚҲ сақловчиларининг ҳуқуқларини.

3.7. Рўйхатдан ўтказувчи орган ҚҚҲ чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга қуйидаги ҳолларда ҳақлидир:

ҚҚҲ чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда улардаги маълумотларнинг қонунчилик ҳужжатлари талабларига номувофиқ бўлганда;

ҚҚҲ чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш тартибига эмитент томонидан риоя этилмаганда;

қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган йиғимлар тўланмаганда;

ҚҚҲ чиқаришни амалга ошираётган юридик шахсда уларни чиқаришга бўлган ҳуқуқнинг йўқлиги.

Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан кўрсатилган муддат ичида қайта мурожаат этилган тақдирда, янгитдан тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган номувофиқликлардан ташқари янги асосларга кўра ҚҚХнинг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.

3.8. Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ҚҚҲ чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш ёки давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисида асослантирилган қарори ҚҚҲ чиқарилишини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар олган санадан эътиборан ўттиз кун ичида қабул қилинади.

3.9. ҚҚҲ чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги бўйича эмитентнинг мансабдор шахслари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

3.10. Рўйхатдан ўтказувчи орган фақатгина ҚҚҲ чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўлиқлигига учун жавоб беради ҳамда қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Тартиб билан ўрнатилган ҚҚҲни чиқариш қоидаларини бажарилиши устидан назорат қилади.

3.12. Тақдим этилган ҳужжатларга нисбатан эътирозлар мавжуд бўлмаган тақдирда ҚҚҲни чиқариш тўғрисидаги қарорнинг ҳар бир нусхасига давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида белги қўйилади ва ҚҚҲнинг чиқарилишига берилган давлат рўйхат рақами кўрсатилади.

Давлат рўйхат рақамини бериш, шунингдек Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларининг ягона давлат реестрига ёзувлар киритиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

3.13. ҚҚҲнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин ҚҚҲни чиқариш тўғрисидаги қарорнинг бир нусхаси рўйхатдан ўтказувчи органда қолади, бир нусхаси эмитентга берилади ва бир нусхаси ҚҚҲнинг чиқарилишини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилинган ҳолда Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига тақдим этилади. ҚҚҲни чиқариш тўғрисидаги қарорнинг нусхалари матнида фарқлар мавжуд бўлганда ҳужжатнинг рўйхатдан ўтказувчи органда сақланаётган матни имтиёзли кучга эга бўлади.

3.14. Опционлар давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин, эмитент:

икки ойлик муддатда рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан тасдиқланган намунага мувофиқ опционларга (шу жумладан варрантларга) буюртма беради ва тайёрлайди;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ахборотни ошкор қилади.

Эмитент ушбу чиқарилишдаги ҚҚҲнинг барча потенциал харидорларини бир хил хабардорлигини таъминлаши лозим.

3.15. Эмитент томонидан варрантлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказилиши, улар қайси қимматли қоғозларга чиқарилаётган бўлса, ушбу қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказилиши билан бир вақтда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддат ва тартибда амалга оширилади.

3.16. Сотиб олиш фьючерсларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун эмитент базис активи суммасининг 20% миқдорини ҳисоб-китоб клиринг палатасидаги ўз ҳисобида депонентга қўйилганлиги ҳақидаги қўшимча маълумотномани тақдим этиши шарт.

3.17. Эмитент давлат рўйхатидан ўтказувчи ваколатли орган билан келишган ҳолда мажбурий реквизит таркибига, амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Тартибга зид бўлмаган ҚҚҲнинг бошқа шарт ва реквизитларни киритиши мумкин.


3.18. ҚҚҲ бланклари қимматли қоғозлар бланклари учун белгиланган барча талабларни қондириши шарт ва қалбакилаштиришга қарши етарли ҳимоя даражасига эга бўлиши лозим (фьючерслар бундан мустасно). ҚҚҲ - опционлар ва варрантларнинг бланклари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қимматли қоғозлар бланкларини ишлаб чиқариш лицензиясига эга бўлган корхоналар томонидан тайёрланади.



IV. ҚҚҲнинг МУОМАЛАСИ


4.1. Опционларниг (шу жумладан варрантларнинг) муомаласи биржа ҳам биржадан ташқари бозорда ҳам амалга оширилади. Фьючерслар билан операциялар фақатгина биржа бозорида амалга оширилиши мумкин.


4.2. Қимматли қоғозларнинг ташкиллаштирилган савдоларида ҚҚҲга доир битимларни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш уларни ёзма равишда (қоғозда) расмийлаштириш заруратисиз электрон шаклда амалга оширилади. ҚҚҲга доир бошқа битимлар ёзма шаклда тузилади ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши лозим.

4.3. Ҳужжатсиз шаклдаги ҚҚҲ бўйича талаб қилиш ҳуқуқини бошқага ўтказиш ҚҚҲ сақловчисининг топшириғи асосида депо ҳисобварағига тегишли ёзувларни киритиш орқали расмийлаштирилади.

4.5. Бланкали номи ёзилган ҚҚҲ бўйича талаб қилиш ҳуқуқини бошқаларга кейинги (биринчи битимдан сўнг) ўтказилиши ушбу ҚҚҲ бланкаларининг орқа тарафида ёхуд рақамланган ва тикилган қўшимча варақлар - аллонжларда расмийлаштирилади. Бунда ўз ҳуқуқини бошқага бераётган шахс (цедент) ва бошқанинг ҳуқуқини ўзига олаётган шахс (цессионар) ўртасида икки томонлама келишув (цессия) тузилишган бўлиши керак. Цессия ваколатли шахслар томонидан имзоланади. Цессияни расмийлаштириш намунаси 4-иловада* келтирилган.

4.6. ҚҚҲнинг сотувчиси ҚҚҲнинг сақловчи томонидан ҚҚҲда кўрсатилган муддатда сотиб олиш ҚҚҲ тақдим этилганда ҚҚҲда кўрсатилган базис активини сотиш тўғрисида, ёхуд сотиш ҚҚҲ тақдим этилганда ҚҚҲда кўрсатилган базис активини сотиб олиш тўғрисида ҚҚҲнинг сақловчиси билан шартнома тузиши шарт.


4.7. ҚҚҲнинг сақловчиси ўзининг ҳуқуқидан ҚҚҲда кўрсатилган муддатдан кейин фойдаланган (ҚҚҲни эмитентга тақдим этган) бўлса, ҚҚҲнинг эмитенти бундай ҳуқуқни ҚҚҲнинг сақловчиси томонидан реализация қилинишини рад этиш ҳуқуқига эга.


4.8. ҚҚҲда белгиланган шартлардан бошқа шартларда базис активининг олди-сотди шартномасини тузиш ҚҚҲда белгиланган мажбуриятлар бажарилиши деб ҳисобланмайди.


4.9. Қуйидагилар тақиқланади:

ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан ҚҚҲнинг олди-сотдиси;

битимни (цессияни) расмийлаштириш вақтида сотувчининг мулки бўлмаган ҚҚҲни сотиш;

ҚҚҲни уни амал қилиш муддати тугайдиган кунда сотиш.



V. ҲИСОБОТ ВА ЖАВОБГАРЛИК


5.1. ҚҚҲнинг эмитенти ва эмитент билан тузилган келишилган ҳолда ҚҚҲни биринчи эгаларига сотадиган қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари ҳар бир харидорга, ушбу қимматли қоғозларни сотиб олгунга қадар, уларни чиқариш ва муомалада бўлиш шартлари билан танишиш имкониятини яратиб бериши шарт.

5.2. Агентлик қимматли қоғозлар муомаласи тўғрисидаги амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва ушбу Тартиб талаблари бузилишига йўл қўймаслик мақсадида рўйхатдан ўтган ҚҚҲ эмиссияси жараёни устидан жорий назоратни олиб боради.

5.3. Қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиси пул маблағларини депозит қилиш тўғрисида нотўғри маълумот тақдим этилганлиги учун жавобгарлик бўлади.

5.4. Эмитент ва ҚҚҲнинг сақловчиси Агентликка белгиланган муддатда ҚҚҲ чиқарилиши (муомалада бўлиши) ҳолати тўғрисидаги сўралган маълумотларни тақдим этиши лозим.

5.5. Мазкур Тартиб талабларини бажармаган, тўлиқ ёки ўз вақтида бажармаган, шунингдек амалдаги қонунчилик ҳужжатларини бузган ҳолатида эмитент ва ҚҚҲнинг сақловчиси белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


5.6. Адлия вазирлиги томонидан 24.10.1994 йилда 110-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Давлат мулки улуши сотилишига Давлат мулки қўмитаси опциони, шунингдек ҳамкорларга эркин сотиш ва тасарруф этиш учун назарда тутилган улуш ҳақида"ги низом ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



*) 1 - 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)























































Время: 0.1173
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск