Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / қққ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.05.2004 й. 247-сон "2004 йилда қишлоқ хўжалиги корхоналарини ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.05.2004 й.

N 247



2004 ЙИЛДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

КОРХОНАЛАРИНИ ЎСИМЛИКЛАРНИ

ҲИМОЯ ҚИЛИШНИНГ КИМЁВИЙ

ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республика қишлоқ хўжалиги корхоналарини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларга қарши курашиш учун ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 29 сентябрдаги Ф-1845-сон фармойишига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, "Ўзкимёсаноат" компанияси таклифлари асосида 2004 йил учун ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситаларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш баланси ишлаб чиқилганлиги ва белгиланган тартибда тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин, унда:

тайёр кимёвий препаратлар импортини 2003 йилги даражага нисбатан 4,7 млн АҚШ долларидан кўпроққа қисқартириш;

кимёвий препаратларни мамлакатимизда ишлаб чиқариш ҳажмларини 1,9 млн АҚШ долларига тенг миқдорда кўпайтириш назарда тутилган.


2. "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буюртманомаларига мувофиқ "Электркимёзавод" акциядорлик жамияти қўшма корхонасида четдан харид қилинадиган компонентлар ва таъсирчан моддалар асосида, сифати, таъсир кўрсатиш самарадорлиги ва идишга жойланиши бўйича - белгиланган стандартларга, қиймати бўйича эса - хорижий турларига жавоб берадиган кимёвий препаратлар ишлаб чиқарилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази:

ўсимликларни ҳимоя қилишнинг сотиб олинаётган кимёвий моддалари сақланишини, улардан самарали ва мақсадли фойдаланилишини, шунингдек уларни қўлланиш регламентларига қатъий риоя қилинишини таъминласинлар;

ширкат ва фермер хўжаликлар билан шартномавий асосда зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларнинг тарқалиши прогнозига мувофиқ қишлоқ хўжалиги ўсимликларини кимёвий ҳимоя қилиш бўйича методик ва ташкилий ишларни ўз вақтида амалга оширсинлар;

қишлоқ хўжалиги ўсимликлари зараркунандалари ва касалликлари хавфи юқори бўлган ҳудудларда ҳамда тарқалиши кутилаётган жойларда уларнинг ривожланишига йўл қўймаслик бўйича профилактика ишлари амалга оширилишини таъминласинлар;

қишлоқ хўжалиги экин майдонларини мунтазам текширувдан ўтказсинлар ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг биологик воситаларидан кенг фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги ўсимликлари заракунандаларига қарши курашишнинг уйғунлаштирилган методларини қўлласинлар;

сифатли биоматериаллар ишлаб чиқариш учун мавжуд биолабораторияларни зарур асбоб-ускуналар ва озуқа мухити билан таъминласинлар ҳамда уларнинг тўғри ва самарали қўлланилиши юзасидан назорат ўрнатсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат кимё комиссияси:

"Ўзстандарт" агентлиги билан биргаликда республика корхоналарида ишлаб чиқарилаётган препаратлар сифати, уларнинг белгиланган стандартларга ва сифат сертификатларига мувофиқлиги устидан мунтазам назорат ўрнатсин;

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситаларидан мақсадли фойдаланилиши, уларни қўлланиш регламентларига риоя қилиниши устидан назорат ўрнатсин.

Давлат кимё комиссияси ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситаларининг инсон соғлиғига ва атроф муҳитга зарарли таъсири аниқланган тақдирда, шунингдек препаратларнинг биологик самарадорлиги паст бўлган ҳолларда улардан фойдаланишни тўхтатиб қўйсин.


5. Қуйидагилар истисно тариқасида:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази, "Электркимёзавод" акциядорлик жамияти қўшма корхонаси 2004 йилда қишлоқ хўжалигини ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари билан таъминлаш учун тегишли равишда 9550 минг АҚШ доллари ва 10100 минг АҚШ доллари ҳажмида четдан олиб келинадиган кимёвий препаратлар ва таъсирчан моддалар ва компонентлар учун божхона тўловлари (божхонада расмийлаштирганлик учун йиғимлардан ташқари) тўлашдан;

"Электркимёзавод" акциядорлик жамияти қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган ва Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё марказининг вилоят бўлинмаларига, "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятларига, қишлоқ хўжалиги кооперативларига (ширкат хўжаликларига), фермер ва деҳқон хўжаликларига сотилаётган ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов





































Время: 0.1183
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск