ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Швейцария /

Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси ўртасида мунтазам ҳаво қатновлари тўғрисида Битим (Тошкент, 1994 йил 14 июль)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария

Конфедерацияси ўртасида мунтазам

ҳаво қатновлари тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон ва Швейцария,

1944 йилнинг еттинчи декабрида Чикагода имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенциянинг Томонлари эканлигини ҳисобга олиб,

ҳаво транспорти соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш истагида, ва мунтазам ҳаво қатновини йўлга қўйиш учун муҳим асос яратиш хоҳиши билан,

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Швейцария Федерал Кенгаши ўз вакилларини тайин этдиларким, ушбуни амалга ошириш учун тегишли ваколатга эга бўлган бу вакиллар қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Атамалар


1. Ушбу Битим ва унинг Иловалари мақсадлари йўлида:


a. "Конвенция" атамаси 1944 йилнинг еттинчи декабрида Чикагода имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни англатади ва унга ушбу Конвенциянинг 90-моддасига мувофиқ киритилган ҳар қандай иловани ҳамда ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон ўша иловалар ва тузатишларни қай даражада қўллашига қараб, Конвенциянинг 90 ва 94-моддаларига мувофиқ иловаларга ёки Конвенцияга киритилган ҳар қандай тузатишни ўз ичига олади;


b. "Авиация маъмурлари" атамаси Ўзбекистон Республикасига нисбатан Фуқаро Авиацияси Бош директорини, Швейцария Конфедерациясига нисбатан эса Фуқаро Авиацияси Федерал Ташкилотини, ёки ҳар иккала Томонга нисбатан юқорида уқтириб ўтилган маъмурлар бажарадиган ишларни амалга ошириш ваколати берилган ҳар қандай шахс ёки ташкилотни англатади;


c. "Тайинланган авиакорхона" атамаси бир Аҳдлашувчи Томон ушбу Битимнинг 6-моддасига мувофиқ шартлашилган ҳаво йўлларидан фойдаланиш учун тайинлаган авиация корхонасини англатади;


d. "Тариф" атамаси йўловчи, йўловчи юки ва юкни ташиш учун тўланадиган қийматларни ва бу қийматлар қўлланиладиган тартиб-қоидаларни англатади, у ташувга доир ҳужжатларни сотганлик учун ёки вакиллик учун қўшимча хизмат ва воситачилик ҳақини ўз ичига олади, бироқ почтани ташиганлик учун тўланадиган компенсация тўлови ва тартиб-қоидалар бундан мустасно.


2. Илова ушбу Битимнинг ажралмас қисмини ташкил қилади. Башарти, бошқа аниқ изоҳот берилмаган бўлса, ушбу Битимга мурожаат этилган барча ҳолларда Илова ҳам назарда тутилади.



2-модда. Ҳуқуқлар бериш


1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга Илова жадвалида кўрсатилган йўналишлар бўйича ҳаво йўлларидан фойдаланиш мақсадида ушбу Битимда белгиланган ҳуқуқларни беради. Бундай йўллар ва йўналишлар бундан буён матнда "шартлашилган йўллар" ва "белгиланган йўналишлар" деб аталади.


2. Ушбу Битимнинг қоидаларига мувофиқ ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси халқаро ҳаво йўлларидан фойдаланиш чоғида:

a. бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидан қўнмаган ҳолда учиб ўтиш ҳуқуқига;

b. юқорида кўрсатилган ҳудудда тижоратга тааллуқли бўлмаган мақсадда қўниш ҳуқуқига;

c. ушбу Битимнинг Иловасида белгиланган, бошқа Аҳдлашувчи Томонинг ҳудудига бориш ёки ундан келиш учун мўлжалланган йўловчилар, йўловчилар юки, юк ва почтани олиш ёки уқтириб ўтилган ҳудуддаги манзилларда тушириш ҳуқуқига;

d. ушбу Битим Иловасида кўрсатиб ўтилган учинчи мамлакатлар ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳ

...
Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск