ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги /

Сув хўжалиги вазирининг 08.04.2019 й. 78-сон "Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги қоидаларининг 18-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 23.04.2019 й. 3039-1-сон билан рўйхатга олинган)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.04.2019 й.

N 3039-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

08.04.2019 й.

N 78


БУЙРУҒИ




Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги

қоидаларининг 18-бандига ўзгартириш

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1064-сон "Гидротехника иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича авария моддий-техника захираларини яратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг 2018 йил 7 июндаги 342-сон буйруғи (рўйхат рақами 3039, 2018 йил 16 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.07.2018 й., 10/18/3039/1523-сон) билан тасдиқланган Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги қоидаларининг 18-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Аварияларни бартараф этиш чора-тадбирларини амалга ошириш учун зарур бўлган материаллар, ускуналар, инструментлар, инвентарь, автоматлаштириш, алоқа, энергия таъминоти ва ёнғин хавфсизлиги воситалари Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1064-сон қарори билан тасдиқланган Гидротехника иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича авария моддий-техника захираларини яратиш тартиби тўғрисидаги низом асосида жойлаштирилади.".


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                             Ш. Хамраев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 23 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 29 апрель, 17-сон, 346-модда








































Время: 0.2010
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish