ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Тижорат банклари /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.05.2019 й. ПҚ-4325-сон "Давлат корхоналари ва устав капиталида давлат иштирок этаётган тижорат банкларини реструктуризация ва ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
21.05.2019 й.
N ПҚ-4325
ДАВЛАТ КОРХОНАЛАРИ
ВА УСТАВ КАПИТАЛИДА ДАВЛАТ
ИШТИРОК ЭТАЁТГАН ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИ
РЕСТРУКТУРИЗАЦИЯ ВА ИСЛОҲ ҚИЛИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мамлакатимизда давлат корхоналари, хусусан, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўп бўлган акциядорлик жамиятлари ва тижорат банклари (кейинги ўринларда - давлат иштирокидаги корхоналар ва банклар)ни реструктуризация ҳамда ислоҳ қилишга қаратилган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар ва таркибий ўзгартиришлар изчил амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, жорий ҳолатни ўрганиш шуни кўрсатдики, давлат иштирокидаги аксарият корхоналар ва банклар паст рентабеллик билан фаолият юритмоқда, улардан баъзилари ресурсларга харажатларнинг ортиб бораётганлиги ҳамда ўзлари ишлаб чиқараётган товарлар ва кўрсатаётган хизматларнинг нархлари ва тарифларини тартибга солиш механизмлари такомиллашмаганлиги оқибатида сезиларли зарар кўрмоқда. Давлат иштирокидаги корхоналар ва банклардаги бошқарув тузилмаси улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш учун реал стимулларга эга эмас.
Давлат иштирокидаги корхоналар ва банкларнинг рақобатбардошлиги ҳамда самарадорлигини ошириш, фаолияти натижаларини тижоратлаштиришни таъминлаш, шунингдек ушбу корхоналар ва банкларда корпоратив бошқарувни янада такомиллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Марказий банки ва Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик)нинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги зиммасига давлат иштирокидаги корхоналар ва банкларни реструктуризация ва ислоҳ қилишни мувофиқлаштириш функциясини юклаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тузилмасида Саноатнинг базавий тармоқлари, ёқилғи-энергетика мажмуи ва геологияни ривожлантириш молияси ва тарифни тартибга солиш бош бошқармаси негизида Тариф сиёсати ва давлат корхоналарини ислоҳ қилиш бош бошқармаси ҳамда вазирлик бошқарув ходимларининг умумий штат бирликлари доирасида Давлат иштирокидаги тижорат банкларини ислоҳ қилишни мувофиқлаштириш бошқармаси ташкил этилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги зиммасига:
а) давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш ва тариф жиҳатдан тартибга солиш масалалари қисмида:
давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш, шу жумладан давлат корхоналари, хўжалик бирлашмаларининг хўжалик ва бошқариш функцияларини ажратиш орқали уларни реструктуризация қилиш ишларини амалга ошириш масалаларида вазирлик ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Агентлик билан биргаликда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш, ислоҳ қилиш ва самарали эгалик қилишни таъминлаш бўйича ўрта муддатли даврга мўлжалланган ягона стратегияни ишлаб чиқиб ҳамда уни амалга ошириш;
давлат иштирокидаги корхоналарнинг товарлари ва хизматларига нархлар ҳамда тарифларни эркин шакллантириш, давлат иштирокидаги корхоналар учун мавжуд барча афзалликлар ва имтиёзларни ялпи хатловдан ўтказиш ва уларни бекор қилиш бўйича таклифлар киритиш ҳамда шундай корхоналарни замонавий корпорациялар этиб қайта ташкил қилиш орқали уларнинг хусусий сектор билан тенг бозор шароитларида тўлақонли фаолият юритишига ўтишини таъминлаш;
давлат иштирокидаги корхоналар томонидан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш, Агентлик билан биргаликда уларни хусусийлаштиришдан олдин тайёрлашни таъминлаш;
ишончли хорижий ва халқаро институтлар билан биргаликда давлат иштирокидаги йирик корхоналарни ислоҳ қилиш бўйича ишларни самарали ташкил қилиш ва амалга ошириш, Агентлик билан биргаликда уларнинг бошқаруви таркибига юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш;
б) давлат иштирокидаги тижорат банкларини ислоҳ қилиш масалалари қисмида:
Марказий банк ва Агентлик билан биргаликда халқаро молия ташкилотларининг экспертларини жалб этган ҳолда тижорат банкларида давлат иштирокини босқичма-босқич қисқартириб боришни назарда тутиб, уларни бошқариш, ислоҳ қилиш ва самарали эгалик қилишни таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
давлат иштирокидаги тижорат банкларининг рақобатбардошлиги, рентабеллиги, фаолиятининг тижоратлашганлиги ҳолатини, шу жумладан улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар улушининг замонавий бозор шароитларига мос келиши нуқтаи назаридан таҳлил қилиш, шунингдек, банклардаги корпоратив бошқарув тизимининг самарадорлигини баҳолаш;
давлат иштирокидаги тижорат банкларини ислоҳ қилиш жараёнларининг самарали мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
Марказий банк ва Агентлик билан биргаликда давлат иштирокидаги тижорат банкларини хусусийлаштиришдан олдин тайёрлаш билан боғлиқ ташкилий-амалий чора-тадбирлар ҳамда зарур тартиб-таомилларни ўз вақтида ва тўла-тўкис амалга ошириш;
давлат иштирокидаги тижорат банкларини ислоҳ қилиш, шу жумладан Агентлик билан биргаликда уларнинг бошқаруви таркибига юқори малакали чет эллик мутахассисларни фаол жалб этиш жараёнлари доирасида хорижий ва халқаро институтлар билан ишларни самарали ташкил этиш юзасидан қўшимча вазифалар юклансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппаратининг янгиланган тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Давлат иштирокидаги корхоналар ва банкларни ислоҳ қилиш вазифаларини самарали амалга ошириш ҳамда давлат активларини бошқаришнинг таъсирчан механизмларини жорий этишни таъминлаш мақсадида ушбу қарор билан юклатилган вазифалар қисмида Агентликнинг бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига бўйсуниши ва ҳисобот беришини сақлаб қолган ҳолда, Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибиятга бириктирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2019 йил 21 майдаги
ПҚ-4325-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
марказий аппаратининг
ТУЗИЛМАСИ
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Вазирлик ҳайъати |
Вазир |
Вазир ёрдамчиси |
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Вазирнинг биринчи ўринбосари |
Вазир ўринбосари |
Вазир ўринбосари |
Вазир ўринбосари |
Вазир ўринбосари |
Вазир ўринбосари |
Вазир ўринбосари - Давлат- хусусий шерикликни ривожлан- тириш агентлиги директори |
Давлат молиявий назорати департаменти 78 |
|
||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Давлат ривожланиш дастурларини молиялаш- тириш департаменти (Инвест дастурлар) 30 |
Давлат бюджети бош бошқармаси 34 |
Солиқ сиёсати ва даро- мадларни прогноз- лаштириш департаменти 28 |
Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаш- тириш бош бошқармаси 24 |
Ҳудудлар молияси бош бошқармаси 13 |
Молия вазирлиги Ғазначилиги 36 |
|
||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Мувофиқ- лаштириш ва ахборот-таҳлил департаменти 14 |
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Давлат ички ва ташқи қарзи департаменти 34 |
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини молиявий тартибга солиш бошқармаси 11 |
Давлат- хусусий шерикликни ривожлан- тириш агентлиги 30 |
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти бошқармаси 10 |
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Суд тизими, прокуратура ва давлат органлари фаолиятини молиявий таъминлаш бошқармаси 12 |
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Уй-жой давлат дастурларини молиялаш- тириш ва молия бозори инстру- ментларини ривожлан- тириш бошқармаси 12 |
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Агросаноат мажмуаси молияси ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси 9 |
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармаси 10 |
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Истеъмол бозори, транспорт, алоқа ва туризм соҳаларини молиявий тартибга солиш бошқармаси 11 |
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Давлат ҳарбий, ҳуқуқни муҳофаза қилиш хизмати ва давлат мудофаа буюртмаси соҳасидаги бюджет сиёсати бошқармаси 10 |
Халқаро молиявий муносабатлар бошқармаси 13 |
Суғурта назорати давлат инспекцияси 6 |
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Тариф сиёсати ва давлат корхоналарини ислоҳ қилиш бош бошқармаси 16 |
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Юридик бошқарма 7 |
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси 7 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ходимлар билан ишлаш бошқармаси 7 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Давлат иштирокидаги тижорат банкларини ислоҳ қилишни мувофиқ- лаштириш бошқармаси 10 |
Биринчи бўлим 4 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ижро назорати ва мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси 10 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ишлар бошқармаси 7 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 471 нафар.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 22 май
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 27 май, 21-сон, 390-модда