ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жиноий жавобгарлик. Жазони ижро этиш /Ички ишлар вазирининг 23.03.2019 й. 67-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.05.2019 й. 3159-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
20.05.2019 й.
N 3159
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ
23.03.2019 й.
N 67
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш
муассасаларида сақланаётган шахсларнинг
тиббий-санитария таъминоти бўйича
қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодекси ва "Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти бўйича қоидалар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2002 йил 3 сентябрдаги 231-сон "Ўзбекистон Республикаси ИИВ тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахслар тиббий таъминоти бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1182, 2002 йил 24 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 20-сон);
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 29 декабрдаги 193-сон "Ўзбекистон Республикаси ИИВ тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахслар тиббий таъминоти бўйича қоидаларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1182-1, 2012 йил 20 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 88-модда).
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир П. Бобожонов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 20 май
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 27 май, 21-сон, 396-модда