ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2004 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2004 й. 262-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.06.2004 й.

N 262



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Махфий.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 7 июндаги

262-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини ривожлантириш (II босқич) учун Япония хорижий иқтисодий ҳамкорлик жамғармасининг имтиёзли кредитига хизмат кўрсатиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 6 июлдаги 331-сон қарорининг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Белгилансинки, Япония хорижий иқтисодий ҳамкорлик жамғармаси имтиёзли кредитига хизмат кўрсатиш ва уни узиш ҳамда ундан фойдаланганлик учун фоизлар билан боғлиқ 1-иловага мувофиқ сарф-харажатлар, шунингдек Кредит битими бўйича бериладиган қарз ҳажмидан ошадиган ҳар қандай молиявий харажатлар:

"Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясининг телекоммуникациялар корхоналари томонидан уларнинг ўз маблағлари ҳисобига;

Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази томонидан ўз маблағлари ҳисобига, шу жумладан "Ўзтелерадио" компаниясига ажратиладиган мақсадли бюджет маблағлари ҳисобига, кўрсатиб ўтилган харажатлар "Ўзтелерадио" компанияси учун алоқа хизматлари тарифларига киритилмасдан амалга оширилади".


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 22-23-сон, 263-модда










































Время: 0.1040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск