ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Енгил саноат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.05.2019 й. ПҚ-4341-сон "Республика ҳудудларида тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.05.2019 й.

N ПҚ-4341



РЕСПУБЛИКА ҲУДУДЛАРИДА

ТИКУВ-ТРИКОТАЖ МАҲСУЛОТЛАРИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА

АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Кейинги йилларда республикада тўқимачилик ва тикув-трикотаж мажмуаларини ташкил этиш, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган маҳсулотлар ҳажми ва турларини кенгайтириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналари ўртасида бозор муносабатларини шакллантириш, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий кластер шаклларини жорий қилиш, юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва аҳоли бандлигини ошириш бўйича изчил чоралар кўрилмоқда.

Шу билан бирга, қишлоқ жойларда, маҳаллаларда ва республикамизнинг олис ҳудудларида ишга муҳтож аҳоли, айниқса аёллар бандлигини таъминлаш, уларнинг турмуш шароитлари ва даромадларини оширишга қаратилган тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш зарур.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус доирасида тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватларини яратиш орқали қўшимча янги иш ўринларини ташкил этиш, "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда - "Ўзпахтасаноат" АЖ деб юритилади) фаолиятини диверсификация қилиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, "Ўзпахтасаноат" АЖ ва "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасининг:

республика ҳудудларида "Ўзпахтасаноат" АЖ ва унинг тизимига кирувчи корхоналар иштирокида енгил конструкцияли қурилиш материалларидан қуриладиган ёки бўш турган бинова иншоотлар негизида ташкил этиладиган тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган мажмуаларни (кейинги ўринларда - мажмуа) яратиш;

мажмуалар фойдаланишга қабул қилингандан сўнг уларни "Ўзпахтасаноат" АЖни тугатиш Лойиҳа офиси томонидан "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасига аъзо бўлган корхоналарга ёки тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган бошқа тадбиркорлик субъектларига 10 йил муддатга, 2 фоиздан ортиқ бўлмаган ставка лизинг асосида ёки сотиб олиш шарти билан ижарага бериш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.

Белгилаб қўйилсинки, мажмуалар қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион орқали лойиҳаларнинг асосий кўрсаткичларини таъминлаш шарти билан ҳамда мазкур қарорда белгиланган шартларда тақдим этилади.

2. 2019-2021 йилларда республика ҳудудларида енгил конструкцияли қурилиш материалларидан қуриладиган ёки бўш турган бино ва иншоотлар негизида ташкил этиладиган тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган мажмуаларда амалга ошириладиган лойиҳаларнинг (кейинги ўринларда - лойиҳалар) асосий кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги ПҚ-4227-сон "2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида"ги қарорига мувофиқ 2019 йилда ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга - ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш мақсадида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 5 590,5 миллион сўм субсидия ажратилиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

4. "Ўзпахтасаноат" АЖ "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси билан биргаликда лойиҳа ташкилотларини жалб қилган ҳолда бир ой муддатда илғор хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, инновацион технологияларга асосан, арзон ва мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда мажмуаларни ташкил этиш бўйича якка тартибдаги намунавий лойиҳаларни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларининг ваколатли органларда экспертизадан ўтказилишини ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг бажарилишида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига сўзсиз риоя этилиши юзасидан назоратни таъминласин.


5. "Ўзпахтасаноат" АЖ таркибига кирувчи тикув-трикотаж корхоналарига лойиҳаларни амалга ошириш доирасида истисно тариқасида:

лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларини ҳамда импорт қилинадиган технологик асбоб-ускуналарни харид қилиш учун тўғридан-тўғри шартномалар тузишга;

ташкил этиладиган тикув-трикотаж мажмуаларини қисқа муддатларда ишга туширилишини таъминлаш мақсадида, лойиҳа ва пудратчи ташкилотларни тендер (конкурс) савдоларини ўтказмасдан, энг яхши таклифларни танлаш ва молиялаштиришни лойиҳалаш билан параллел равишда амалга оширишга рухсат берилсин.


6. Қуйидагилар лойиҳаларни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4231-сон "Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг тижорат банкларига очган кредит линиялари маблағлари ҳисобидан 366 миллиард сўм;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан 5 йил муддатга, 2 йиллик имтиёзли давр билан 6 фоиз миқдордаги фоиз ставкаси, шу жумладан тижорат банкининг 2 фоиз миқдордаги маржаси билан тижорат банкларида кредит линиясини очиш орқали ажратиладиган 50 миллиард сўм;

"Ўзпахтасаноат" АЖ ва унинг тизимидаги корхоналарнинг тақсимланмаган соф фойдаси ҳамда ўз маблағлари.


7. Ўзбекистон банклари ассоциацияси тижорат банклари билан ҳамкорликда мажмуаларда тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни айланма маблағлар билан таъминлаш учун қисқа муддатли кредитларни тақдим қилиш амалиётини кенгайтирсин.


8. Белгилансинки, 2019-2021 йилларда лойиҳаларни амалга оширишда ва фаолияти давомида тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича фоизлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги тартибда қопланади:

тижорат банки томонидан айланма маблағларни тўлдириш учун берилган кредитлар бўйича белгиланган фоиз ставкасининг 25 фоизи миқдорида, лекин 5 фоизли пунктдан юқори бўлмаган ҳолда;

асбоб-ускуналарни сотиб олиш мақсадида тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар бўйича белгиланган фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида.


9. Белгилаб қўйилсинки, 2022 йил 1 январгача "Ўзпахтасаноат" АЖ ва унинг тизимидаги корхоналар иштирокида лойиҳаларни амалга ошириш доирасида:

мавжуд тайёр тикув-трикотаж мажмуаларини лизинг асосида ёки сотиб олиш шарти билан ижарага бошқа тадбиркорлик субъектларига берилган кунга қадар фойда ва мол-мулк солиғидан;

республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, қурилиш материалларини белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб киришда божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилсин.

Ишлаб чиқарилган хомашё (пахта толасидан ташқари) ва ярим тайёр маҳсулотни тизим ичида сотиш солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

Мажмуаларни лизинг асосида сотишда қўшилган қиймат солиғи уларнинг баланс қиймати ва сотиш нархи ўртасидаги ижобий фарқдан ҳисобланади.


10. Ушбу қарор асосида ташкил этиладиган мажмуаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сон "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони 9-бандининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган божхона имтиёзлари татбиқ этилсин.


11. "Ўзпахтасаноат" АЖ таркибига кирувчи тикув-трикотаж корхоналарига, истисно тариқасида, биржа савдолари орқали пахта толасини, кейинчалик уни тўқимачилик корхоналарида ярим тайёр маҳсулотлар шаклида қайтариш асосида қайта ишлаш шарти билан, сотиб олиш ҳуқуқи берилсин.


12. 2019-2021 йилларда республика ҳудудларида енгил конструкцияли қурилиш материалларидан қуриладиган ёки бўш турган бино ва иншоотлар негизида ташкил этиладиган тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган мажмуалардаги лойиҳаларни амалга оширишда ҳар томонлама кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда - Ишчи гуруҳ) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қуйидагилар Ишчи гуруҳ (А.Ж. Раматов)нинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

лойиҳаларни сифатли ва самарали амалга оширишга, уларни ижро этиш доирасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришга ва ҳамкорлигини таъминлашга қаратилган ташкилий, ҳуқуқий ва бошқа чора-тадбирларни бажаришда ҳар томонлама кўмаклашиш;

лойиҳалар амалга оширилишини тизимли таҳлил қилиш, лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш, барча комплекс масалаларни ўз вақтида ва тезкорлик билан ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва амалий чоралар кўриш.


13. "Ўзпахтасаноат" АЖ:

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда ҳудудларда лойиҳаларни жойлаштиришнинг аниқ манзилли рўйхатини шакллантирсин ва Ишчи гуруҳга тасдиқлаш учун киритсин;

ташкил этиладиган тикув-трикотаж мажмуаларини хомашё билан узлуксиз таъминлаш ҳамда тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда маҳаллийлаштириш даражасини ошириш мақсадида олти ой муддатда Тошкент вилояти Янгийўл туманида жойлашган собиқ пахта тозалаш корхонаси ҳамда Наманган шаҳрида жойлашган минтақавий пахта терминали негизида пахта толасини қайта ишлаш ва кейинчалик ундан юқори сифатли матолар ишлаб чиқаришни ташкил этсин.


14. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси мажмуаларни ташкил этиш учун муҳандислик-коммуникация тармоқлари мавжуд, биринчи навбатда, "Обод қишлоқ" дастурига киритилган аҳоли пунктларида ер майдонлари ажратилишини таъминласин.


15. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари "Ўзпахтасаноат" АЖ томонидан тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш учун, истисно тариқасида, фойдаланилмаётган ва бўш турган давлат мулки объектларининг "ноль" қийматда берилишини таъминласин.


16. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, "Ўзпахтасаноат" АЖ ва "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасини малакали мутахассислар билан таъминлаш, жумладан енгил саноатга ихтисослашган касб-ҳунар коллежларида тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳаси бўйича кадрлар тайёрлайдиган ўқув курсларини ташкил этишни назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.


17. "Ўзпахтасаноат" АЖ манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


18. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти масалаҳатчисининг ўринбосари Г.К. Саидова зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 28 майдаги

ПҚ-4341-сон қарорига

1-ИЛОВА



2019-2021 йилларда республика ҳудудларида енгил

конструкцияли қурилиш материалларидан қуриладиган ёки бўш

турган бино ва иншоотлар негизида ташкил этиладиган тикув-

трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган

мажмуаларда амалга ошириладиган лойиҳаларнинг

АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ


Т/р

Ҳудудлар номи

Сони

2019 йил


2020 йил


2021 йил


Яратила-

диган иш

ўринлари

тикув-

чилик

корхо-

налари


жами


шундан


тикув-

чилик

корхо-

налари


тикув-

чилик

корхо-

налари


сочиқ

ишлаб

чиқариш

корхона-

лари


1

Қорақалпоғистон

Республикаси


30

5

9

8

1

16

9 100


туманлар:









1

Амударё


2





2

600

2

Беруний


2


1

1


1

600

3

Қораўзак


2


1

1


1

600

4

Кегейли


2


1

1


1

600

5

Қўнғирот


2


1

1


1

600

6

Қонликўл


2

1




1

600

7

Мўйноқ


2

2





600

8

Нукус


2

1

1


1


700

9

Тахиатош


2


1

1


1

600

10

Тахтакўпир


2

1

1

1



600

11

Тўрткўл


2





2

600

12

Хўжайли


2





2

600

13

Чимбой


2


1

1


1

600

14

Шуманай


2


1

1


1

600

15

Элликқалъа


2





2

600

2

Андижон вилояти


14

6

8

8



4 200


туманлар:









1

Олтинкўл


1


1

1



300

2

Андижон


1

1





300

3

Балиқчи


1


1

1



300

4

Бўз


1

1





300

5

Булоқбоши


1


1

1



300

6

Жалақудуқ


1


1

1



300

7

Избоскан


1

1





300

8

Улуғнор


1

1





300

9

Қўрғонтепа


1

1





300

10

Асака


1


1

1



300

11

Марҳамат


1


1

1



300

12

Шаҳрихон


1


1

1



300

13

Пахтаобод


1

1





300

14

Хўжаобод


1


1

1



300

3

Жиззах вилояти


24

12

12

11

1


7 300


туманлар:









1

Арнасой


2

1

1

1



600

2

Бахмал


2

1

1

1



600

3

Ғаллаорол


2

1

1


1


700

4

Ш.Рашидов


2

1

1

1



600

5

Дўстлик


2

1

1

1



600

6

Зомин


2

1

1

1



600

7

Зарбдор


2

1

1

1



600

8

Мирзачўл


2

1

1

1



600

9

Зафаробод


2

1

1

1



600

10

Пахтакор


2

1

1

1



600

11

Фориш


2

1

1

1



600

12

Янгиобод


2

1

1

1



600

4

Қашқадарё вилояти


26

2

12

11

1

12

7 900


туманлар:









1

Ғузор


2


1

1


1

600

2

Деҳқонобод


2


1

1


1

600

3

Қамаши


2


1

1


1

600

4

Қарши


2





2

600

5

Косон


2


1

1


1

600

6

Китоб


2

1

1

1



600

7

Миришкор


2


1

1


1

600

8

Муборак


2


1

1


1

600

9

Нишон


2


1

1


1

600

10

Касби


2


1

1


1

600

11

Чироқчи


2


1

1


1

600

12

Шаҳрисабз


2


1


1

1

700

13

Яккабоғ


2

1

1

1



600

5

Навоий вилояти


14

4

6

6


4

4 200


туманлар:









1

Конимех


2

1

1

1



600

2

Қизилтепа


1





1

300

3

Навбаҳор


2

1

1

1



600

4

Кармана


1





1

300

5

Нурота


2

1

1

1



600

6

Томди


2


1

1


1

600

7

Учқудуқ


2


1

1


1

600

8

Хатирчи


2

1

1

1



600

6

Наманган вилояти


12

7

5

4

1


3 700


туманлар:









1

Наманган


1

1





300

2

Мингбулоқ


1


1

1



300

3

Косонсой


1

1





300

4

Норин


1


1

1



300

5

Поп


1


1

1



300

6

Тўрақўрғон


1

1





300

7

Уйчи


1

1





300

8

Учқўрғон


1

1





300

9

Чоpтоқ


1

1





300

10

Чуст


1


1

1



300

11

Янгиқўрғон


2

1

1


1


700

7

Самарқанд вилояти


28

2

13

13


13

8 400


туманлар:









1

Оқдарё


2


1

1


1

600

2

Булунғур


2


1

1


1

600

3

Жомбой


2


1

1


1

600

4

Иштихон


2


1

1


1

600

5

Каттақўрғон


2


1

1


1

600

6

Қўшработ


2


1

1


1

600

7

Нарпай


2

1




1

600

8

Пайариқ


2

1

1

1



600

9

Пастдарғом


2


1

1


1

600

10

Пахтачи


2


1

1


1

600

11

Самарқанд


2


1

1


1

600

12

Нуробод


2


1

1


1

600

13

Ургут


2


1

1


1

600

14

Тайлоқ


2


1

1


1

600

8

Сурхондарё вилояти


26

14

3

2

1

9

7 900


туманлар:









1

Олтинсой


2

1




1

600

2

Ангор


2

1




1

600

3

Бойсун


2

1




1

600

4

Музрабод


2

1




1

600

5

Денов


2

1

1

1



600

6

Жарқўрғон


2

1




1

600

7

Қумқўрғон


2

1

1


1


700

8

Қизириқ


2

1




1

600

9

Сариосиё


2

2





600

10

Термиз


2

1




1

600

11

Узун


2

1

1

1



600

12

Шеробод


2

1




1

600

13

Шўрчи


2

1




1

600

9

Сирдарё вилояти


32

8

8

8


16

8 480


туманлар:









1

Оқолтин


4

1

1

1


2

1 060

2

Боёвут


4

1

1

1


2

1 060

3

Сайхунобод


4

1

1

1


2

1 060

4

Гулистон


4

1

1

1


2

1 060

5

Сардоба


4

1

1

1


2

1 060

6

Мирзаобод


4

1

1

1


2

1 060

7

Сирдарё


4

1

1

1


2

1 060

8

Ховос


4

1

1

1


2

1 060

10

Тошкент вилояти


30

6

15

15


9

9 000


туманлар:









1

Оққўрғон


2


1

1


1

600

2

Оҳангаpон


2


1

1


1

600

3

Бекобод


2


1

1


1

600

4

Бўстонлиқ


2


1

1


1

600

5

Бўка


4

4





1 200

6

Қуйичирчиқ


2


1

1


1

600

7

Зангиота


1


1

1



300

8

Юқоричирчиқ


2


1

1


1

600

9

Қибрай


1


1

1



300

10

Паркент


2


2

2



600

11

Пискент


2


2

2



600

12

Ўртачирчиқ


2


1

1


1

600

13

Чиноз


2

2





600

14

Янгийўл


2


1

1


1

600

15

Тошкент


2


1

1


1

600

11

Фарғона вилояти


15

7

8

7

1


4 600


туманлар:









1

Олтиариқ


1

1





300

2

Қўштепа


1


1

1



300

3

Боғдод


1


1

1



300

4

Бувайда


1

1





300

5

Бешариқ


1


1

1



300

6

Қува


1


1

1



300

7

Учкўприк


1


1


1


400

8

Риштон


1

1





300

9

Сўх


1


1

1



300

10

Тошлоқ


1

1





300

11

Ўзбекистон


1

1





300

12

Фарғона


1

1





300

13

Данғара


1


1

1



300

14

Фурқат


1

1





300

15

Ёзёвон


1


1

1



300

12

Хоразм вилояти


20

2

8

7

1

10

6 100


туманлар:









1

Боғот


2


1

1


1

600

2

Гурлан


2


1

1


1

600

3

Қўшкўпир


2


1


1

1

700

4

Урганч


2


1

1


1

600

5

Ҳазорасп


2


1

1


1

600

6

Хонқа


2


1

1


1

600

7

Хива


2

1




1

600

8

Шовот


2

1




1

600

9

Янгиариқ


2


1

1


1

600

10

Янгибозор


2


1

1


1

600

Жами


271

75

107

100

7

89

80 880

           

*) Бозор конъюнктураси ҳамда аҳоли талабидан келиб чиққан холда, корхоналар фаолият тури ва жойлашуви ўзгариши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 28 майдаги

ПҚ-4341-сон қарорига

2-ИЛОВА



2019-2021 йилларда республика ҳудудларида

енгил конструкцияли қурилиш материалларидан

қуриладиган ёки бўш турган бино ва иншоотлар

негизида ташкил этиладиган тикув-трикотаж

маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган

мажмуалардаги лойиҳаларни амалга оширишда

ҳар томонлама кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

   

А.Ж. Раматов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари-транспорт вазири, Ишчи гуруҳи раҳбари


У.З. Салимов

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари, Ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари


Б.Б. Ашрафхонов

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари


Э.М. Мухитдинов

-

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари


М.М. Холмухамедов

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари


Б.Н. Абидов

-

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари


Б.И. Закиров

-

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари


А.Я. Хайдаров

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори


А.Х.Абдуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси


М.О. Салиев

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари


С.М. Холхўжаев

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банк раисининг ўринбосари


А.И. Максудов

-

"Ўзпахтасаноат" АЖ бошқаруви раиси


И.У. Хайдаров

-

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси раиси


М.Б. Жуманиязов

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар ва мудофаа саноати масалалари котибияти мудирининг ўринбосари


Ф.Ю. Юнусов

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибиятининг бош мутахассиси, Ишчи гуруҳи котиби


лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳокимлари


        

Изоҳ. Ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 3 июнь, 22-сон, 413-модда


















Время: 0.1127
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск