ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаво транспорти / Ўзбекистон Республикаси Авиация қоидалари /

Ўзбекистон Республикаси авиация Қоидалари "Ўзбекистон Републикаси фуқаро авиацияси гувоҳномаларини бериш ва авиация ходимларининг турлари" (ЎзР АҚ-61) (АВ томонидан 07.05.2004 й. 1349-сон билан рўйхатга олинган Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 26.03.2004 й. 49-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 7 майда 1349-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Парвозлар хавфсизлигини

назорат қилиш давлат

инспекцияси бошлиғининг

2004 йил 26 мартдаги

49-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АВИАЦИЯ ҚОИДАЛАРИ


"Ўзбекистон Републикаси фуқаро авиацияси

гувоҳномаларини бериш ва авиация

ходимларининг турлари"

(ЎзР АҚ-61)


Ушбу "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси гувоҳномаларини бериш ва авиация ходимларининг турлари" (келгуси ўринларда - Қоидалари деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Авиация қоидалари Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 49, 50-моддаларига ва ИКАО стандартларига асосан ишлаб чиқилган:

а) "Ходимларга гувоҳномалар бериш давлат тизимини тузиш ва ушбу тизимни бошқариш Қўлланмаси" (DOC 9379/-A N / 916);

б) "Авиация ходимларига гувоҳномалар бериш" Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенцияга 1-илова.

Ушбу Қоидалар гувоҳномаларни бериш, гувоҳномаларнинг муддатини узайтириш, гувоҳномаларни ўзгартириш, авиация ходимларини таснифлаш, таснифларни тасдиқлаш, гувоҳнома амал қилишини тўхтатиб туриш, гувоҳномани бекор қилиш, бошқа давлатларнинг гувоҳномаларини (сертификатларини) тан олиш тартибини белгилайди.



I БОБ. ҚИСҚАРТМАЛАР ВА ТУШУНЧАЛАР


§ 1. Қисқартмалар


АДП - аэродром диспетчерлик пункти


АҚУ - авария-қутқарув ускуналари


АҲ - авиация ҳодисаси


ОМК - Олий малака комиссия


ТУЭК - тиббиёт-учувчилар эксперт комиссияси


ЁБНП - ёрдамчи бошланғич диспетчерлик пункти


ЎзР ҲК - Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси


ЁРМ - ёрдамчи ҳудуд маркази


ҲК - ҳаво кемаси


ЁҚҚ - ёрдамчи қувват қурилмаси


ФА - фуқаро авиацияси


БМ - бош марказ


АДП - Аэродром диспетчерлик пункти


ЯДП - Яқинлашув диспетчерлик пункти


РДП - ердаги ҳаракатни бошқариш диспетчерлик пункти


АМХ - авиация -муҳандислик хизмати


МТТ - муҳандис-техник таркиб


БДП - бошқарув диспетчерлик пункти


МК - малака комиссияси


ПСБ - парвоз-синов бўлинмаси


УМ - учувчилар мажмуаси


ХҲЙ - халқаро ҳаво йўналишлари


МДП - маҳаллий диспетчерлик пункти


ММК - маҳаллий малакавий комиссия


ХП - халқаро парвозлар


МРЛ - метеорологик радио локатори


ҲҲҲК - ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатиш


ҚДП - қўндириш диспетчерлик пункти


ЎзР ҲХФН - Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги Низом


ФА АХТКН - Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш низоми


ПТТДС - (самолёт) парвоз таркибини тайёрлаш дастури


ПТТДВ - (вертолёт) парвоз таркибини тайёрлаш дастури


УПК - ускуналар бўйича парвоз қоидалари


ФҲКАҲИТҚ - Ўзбекистон Республикасида фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳалокатларини ва инцидентларини текшириш Қоидалари


ВПҚ - Визуал парвозлар қоидалари


ШЭҲМ - шахсий электрон ҳисоблаш машинаси


РТАҚ - ЎзР ФАда радиотелефон алоқа бўйича қўлланма


РТВ - радиотехника воситалари


РМ - район маркази


ААХ - аэронавигациявий ахборот хизмати


МАИ - махсус авиация ишлари


ЎЕҲК - ўта енгил ҳаво кемаси


БДП - бошланғич диспетчерлик пункти


ЎЕА - ўта енгил авиация


ҲК ТХ - ҳаво кемасига техник хизмат кўрсатиш


ТХваТ - техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш


ҲҲБ - ҳаводаги ҳаракатни бошқариш


ЎМ - ўқув маркази


ЎММ - ўқув-машқ маркази



§ 2. Тушунчалар


Борт учувчилик навигация ускунаси - учишдан қўнишгача бўлган қўлда бошқариш, автоматлаштирилган, ярим-автомат бошқарув тизими ва самолёт ёки вертолётни автомат бошқарув тизими масалалари ечимини таъминлаш ва экипажга маълумот беришга мўлжалланган ўлчов, ҳисоблаш ва бошқариш тизимининг йиғиндиси, ҳамда ҳаво кемаси бортида маълумотларнинг акс етиш тизими.


Борткузатувчи - йўловчиларнинг хавфсизлиги учун, эксплуатация қилувчи ёки ҳаво кемасининг командири томонидан берилган вазифани бажарувчи экипаж аъзоси.


Вертолёт - вертикал ҳолатда турган ўз ўқи атрофида айланувчи бир неча мустаҳкам парраклар билан ҳаво реакциясига тушиб парвозда ушлаб туриладиган ҳаводан оғир бўлган ҳаво кемасидир.


Ҳаво кемаси - ер юзасидан қайта акс этувчи ҳаводан ажралиб, атмосферадаги ҳаво билан ўзаро таъсирга киришиши ҳисобига ҳавода ушлаб туриладиган учиш аппарати.


Ғарбда ишлаб чиқарилган ҳаво кемалари - Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ташқарисида ишлаб чиқарилган ҳаво кемалари.


Шарқда ишлаб чиқарилган ҳаво кемалари - Мустақил Давлатлар ҳамдўстлиги давлатларида ишлаб чиқарилган ҳаво кемалари.


Иккинчи учувчи - самолёт командири вазифасидан ташқари самолётни бошқаришда тегишли гувоҳномага эга бўлган ва ҳаво кемасини бошқариш юзасидан ўзига юкланган вазифаларни бажарадиган учувчи ҳисобланади. Ҳаво кемасида фақат парвоз тайёргарлигини ўтаётган учувчи бундан мустасно.


Ўзбекистон Республикаси Давлат авианазорат Олий малака комиссияси (ОМК) - авиация ходимларининг гувоҳномасини бериш, муддатини узайтириш ва малака даражасини баҳолаш жавобгарлиги юкланган Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ваколат органи.


Олий махсус авиацион-техник маълумот - йўналиш ёки мутахассислик бўйича асосий олий (бакалавр) ёки махсус олий (магистратура) маълумот.


Юк ҳаво кемаси - юк ёки жиҳоз ташиш учун жиҳозланган йўловчи ҳаво кемасидан ташқари ҳар қандай транспорт ҳаво кемаси.


Ҳаводаги ҳаракатларни бошқарувчи диспетчер (ҲҲБ диспетчер) - бажарадиган ҳуқуқларига мувофиқ, гувоҳнома ва амалдаги малака белгиларига эга бўлган, ҳаводаги ҳаракатларни бошқаришни таъминловчи ваколатли шахс.


Синов - алтернатив воситани ёки олдин олинган малакани тан олиш.


SIGMET маълумоти - ҳаво кемалари парвозининг хавфсизликига таъсир этувчи, йўналишдаги ҳақиқий ёки кутилаётган об-ҳаво ҳодисаларининг пайдо бўлиши.


Малака - белгиланган даражадаги вазифаларни бажариш учун керакли бўлган малакалар, билим ва қобилиятлар йиғиндиси.


Малака блоки - бир қатор малака элементларидан иборат алоҳида функция.


Малака комиссияси - авиация ходимларининг малакасига оид масалаларни кўриб чиқиши билан шуғулланадиган авиакомпаниянинг (авиакорхона, мажмуа) ваколатли органи.


Малака белгиси - гувоҳнома эгасига тегишли бўлган ҳуқуқлар, чекловлар, махсус ҳолатлар кўрсатилган гувоҳномадаги ёки унинг қисмига тааллуқли ёзувлар.


Малакали ходимлар - ҲК (ҲК компоненетлари)га ТҲКўрсатиш ишларини бажариш ваколатини тасдиқлайдиган гувоҳномага эга бўлган ходим.


Малака элементи - чегараларни ва кузатилаётган натижани аниқ белгилайдиган, бошланиш ва тугатиш ҳодисага эга бўлган, вазифани ифодалайдиган ҳаракатлар.


Ҳаво кемасининг командири (ҲКК) - эксплуатант ёки, авиация умумий мақсадлар ҳолатида, ҳаво кемасининг эгаси томонидан белгиланган, командир ва парвоз хавфсизлигига масъул учувчи.


Бошқарув-учувчилар таркиби (БУТ) - амалдаги учувчилар таркиби гувоҳномасига эга бўлган, мутахассислиги бўйича инструкторлик иши ва бошқарув (инспектор) учувчи лавозимидаги авиация ходимлари.


Бошқарув-раҳбарлик таркиби (БРТ) - бошқарув-раҳбарлик лавозимини эгаллаётган ва амалдаги учувчи гувоҳномасига эга бўлмаган авиация ходимлари. Тижорат ҳаво ташуви - тўлов ёки ижара асосида йўловчи, юк ёки почта ташиш учун мўлжалланган ҳаво кемаси парвози.


Компонент (самолётники) - ўз ичига тўлиқ қувват манбаини киритадиган ва (ёки) ҳар қандай эксплуатацион (фавқулодда) ускуна, ҲКнинг таркибий қисми.


Хатолар назорати - хатоларни топиш жараёни ва уларга, хатонинг оқибатларини камайтирадиган ёки бартараф этувчи ва хато келиб чиқишининг эҳтимолини ёки ҳаво кемасининг номақбул ҳолатларини пасайтиришга қаратилган, назорат чоралари.


Таҳдид омилларининг назорати - таҳдидларни топиш жараёни ва уларга таҳдиднинг оқибатини пасайтирадиган ёки бартараф этадиган ва хатоларнинг ва ҳаво кемасининг номақбул ҳолатини келиб чиқарадиган эҳтимолини бартараф этувчи назорат чоралар билан жавоб бериш.


Учиш маҳорати -чуқур билим, қобилият ва йўлланмалардан фойдаланиб, доимо тўғри қарорлар қабул қилиб парвоз мақсадларини амалга ошириш.


Учиш текшируви - экипаж (экипаж аъзоларининг) билим ва қобилиятлар даражасини аниқлаш жараёни.


Учиш иши - парвоз вазифаси бўйича экипаж (парвоз таркиби) томонидан бажариладиган иш.


Учиш машқи - парвоз ишининг қобилиятларига эга бўлиш (тиклаш)га қаратилган учувчилар таркибини ўқитиш жараёни.


Учиш-инструкторлик таркиби (УИТ) - мутахассислиги бўйича инструкторлик ишига рухсат берилган ва инструктор лавозимини эгаллаётган, учувчилар таркиби гувоҳномасига эга бўлган авиация ходимлари ("Captain-supervisor", "check-captain" - ғарбий ишлаб чиқарилган ҲКда).


Экипажнинг учувчилар таркиби - мазкур турдаги ҳаво кемасини ва (ёки) унинг ускуналарини эксплуатация қилиш ҳуқуқига ҳамда махсус тайёргарликда эга бўлган экипаж аъзолари.


Маҳаллий малака комиссияси (ММК) - авиация ходимларининг малака даражаси текширувини ва тайёргарликни амалга оширувчи авиакомпания (авиакорхона, мажмуа) тизимли бўлинмаларининг ваколатли органи.


НОТАМ - ҳар қандай ҳаво навигация ускунасининг ўзгариши ёки ҳолати, ишга киритилиши, хизмат кўрсатилиши ва парвозларни бажариш билан боғлиқ бўлган ҳамда ўз вақтида огоҳлантирувчи, ходимлар учун муҳим бўлган хавфсизлик ҳақидаги маълумотлар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига киритган электр алоқа бўйича юбориладиган хабарнома.


Ҳаводаги ҳаракатларга хизмат кўрсатиш - мос равишда, парвоз ахборот хизматлари, фавқулодда хабарнома, ҳаво ҳаракати бўйича маслаҳат хизматлари, ҳаво ҳаракатини бошқариш хизмати (район диспетчерлик хизматлари, ёндашув (яқинлашув) назорати ёки аэродром назорати диспетчер хизматлари) деган маънони англатадиган умумий атама


Экипажнинг хизмат кўрсатувчи ходимлари - ҳаво кемасининг парвоз учун фойдаланишига боғлиқ бўлмаган (борт кузатувчи, юк ҲК борт оператори ва парвоз топшириғига киритилган бошқа авиация ходимлари) парвоз топшириғини бажариш жараёнида аниқ бир топшириқни бажаришга аниқ тайёргарликка ва гувоҳномага эга бўлган экипаж аъзоси.


Умумий парвоз вақти - парвоз ходимининг амалдаги гувоҳномасига эга бўлган ҳолда, парвоз иши давридаги соатларда учган вақт ҳисоби, авиация ўқиш муассасасида ўқиш вақтини киритган ҳолда (ўқув-машқ маркази).


Фуқаро авиацияси ташкилоти - авиакорхона, аэропорт, ишлаб-чиқариш мажмуаси, авиация-техник базаси, авиатаъмирлаш заводи, ва парвоз ишлари билан шуғулланувчи ва ФАда уларни таъминлаш билан шуғулланадиган, ҳар қандай корхона.


Хато - учиш экипажининг, мақсадлардан ёки кутилган натижалардан чекланишга олиб келадиган ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги.


Авиаходимларнинг бекор қилинган гувоҳномаси - бекор қилинган ва Дававианазорат ОМКнинг реестридан чиқарилган авиаходимнинг гувоҳномаси.


Тасдиқланган дастур бўйича тайёрлаш - ҳужжатни тасдиқлайдиган орган томонидан назорат ва махсус дастур бўйича амалга ошириладиган тайёрлаш.


Гувоҳномани кучга киритиш - Давлат органи ўзининг гувоҳномасини бериш ўрнига бошқа давлат томонидан берилган гувоҳномани тенг ҳуқуқли деб тан олиши.


Текширувчи - ўргатиш, профессионал тайёргарлигини текшириш ва экипаж аъзоларининг(аъзосининг) ўзаро муносабатини текшириш, ҳамда ҳаво кемасининг парвози ҳавфсизлигини таъминловчи ўрнатилган қонун ва меъёрларнинг инспекторлик текширувини ўтказувчи парвоз-бошқарув шахс.


VOLMET радиоэшиттируви - парвоздаги ҳаво кемалари учун метеорологик маълумотнинг доимий радиоэшиттируви.


Мустақил учиш вақти - ҳаво кемасининг командири сифатида учувчининг парвоз соатлари, назоратчи билан назорат-текширув парвозларни киритган ҳолда.


Авиаходимнинг ҳақиқий гувоҳномаси - малака ёки бошқа белгиларсиз ўрнатилган намунадаги гувоҳнома. Амалдаги гувоҳнома каби ўз эгасига стажировка, қайта ўқиш, малака ошириш курсларига ва бошқа қайта тайёрлов курсларда қатнашиш ҳуқуқини беради.


Авиаходимларнинг амалдаги гувоҳномаси - унинг эгасига ўз функционал мажбуриятларини ўз вақтида ва гувоҳноманинг тегишли бўлимларида кўрсатилган шартларда бажариш ҳуқуқини берувчи белгиланган намунадаги ҳужжат.


Ходимнинг гувоҳномаси - эгасига ҳаво кемаларини бошқаришда муайян функционал мажбуриятларни, ҳаводаги ҳаракатни бошқаришни ва муҳандис-техник таъминотини бажаришга ҳуқуқ берувчи белгиланган намунадаги ҳужжат.


Радиобюро алоқачиси - ҲК ва ердаги радиоалоқа каналларидан алоқани амалга оширадиган авиация ходими (радиооператор).


Сертификатловчи ходим - ҲК ёки унинг компонентларини эксплуатацияга рухсат сертификатини бериш ҳуқуқига эга, малакали ходим.


Сифат назорати тизими - ҳужжатлаштирилган ташкилий тартиб ва тамойиллар, шу тамойиллар ва тартибларнинг ички аудити, бошқарув тизимини кузатиш ва сифатини ошириш бўйича таклифларни бериш.


Махсус авиация ишлари - қишлоқ хўжалиги, қурилиш, сураткашлик, топографик тадқиқотлар, кузатув ва патруллаш, қидириш ва қутқариш, ҳаво реклама ва бошқа соҳаларда махсус хизмат турини кўрсатиш учун ишлатиладиган, ҳаво кемасининг парвози.


Авиа ходими гувоҳномасининг амалдаги муддати - авиа ходимлар томонидан ўз функционал мажбуриятларини бажаришга ҳақли бўлган даври.


Учиш ишидаги стаж - Экипажнинг учиш таркиби ёки экипажнинг хизмат кўрсатувчи ходими (борткузатувчи, бортоператор) лавозимида амалдаги гувоҳнома мавжудлигида умумий календар учиш муддати


Парвоз имитациясининг тренажёр ускунаси (ПИТУ) - қуйидаги исталган 3 турдаги қурилмалар ёрдамида парвоз ҳолатларини ерда имитация қилиш:


- ҲКнинг махсус бир турининг экипаж кабинасини аниқ акс эттирувчи, механик, электрик, электрон ва бошқа бошқарув борт тизимларининг, парвоз экипажи аъзоларининг оддий ва берилган ҲКнинг парвоз характеристикаларини ҳолатини имитация қилувчи тренажёр;


- ҳаво кемасининг, экипаж кабинаси ҳолатининг реал тасаввурини таъминловчи ва ускуналарнинг кўрсаткичларини, борт тизимларининг оддий механик, электрик ва бошқа тизимларнинг оддий функцияларини имитация қилувчи, ҳамда махсус гуруҳ ҲК парвоз-техник тавсифини таъминловчи учиш техникасини мукаммал ўрганиш тренажёри;


- тегишли ускуналар билан жиҳозланган ва ҲК ускуналар бўйича учиш пайтидаги экипаж кабинасидаги ҳолатини имитация қилувчи тренажёр.


Хавф - экипажнинг ваколатидан ташқари бўлган муҳитда содир бўладиган, эксплуатацияни қийинлаштирадиган ва белгиланган хавфсизлик даражасини таъминлаш учун бошқарилиши лозим бўлган ҳолат ва хатолар.


Учиш экипажининг аъзоси - парвоз вақтида самолёт ва/ёки унинг тизимларини бошқаришга масъул, экипаж гувоҳномасига эга аъзо.


А-chеcк - оператив ТХ нинг бир шакли.


C-chеcк - даврий ТХ нинг бир шакли.


ETOPS (Икки двигател билан жиҳозланган самолётда масофаси узайтирилган парвоз) - йўналишдаги, ҳар қандай нуктадан тегишли муқобил аэродром талабларига мос келадиган, 60 дақиқадан ортиқ бўлган, бир ишламайдиган куч ускунасида крейсер тезлигида бўлган, иккита газ турбинали двигателли самолётда амалга ошириладиган ҳар қандай парвоз


АТА-104 - Фуқаро авиациясининг муҳандислик-техник ходимларини тайёрлаш (қайта тайёрлаш) учун фойдаланиладиган халқаро стандарт.


Captain (CPT) - Ғарбда ишлаб чиқарилган ҳаво кемасининг командири.


Captain-supervisor - иккинчи учувчиларга йўналиш машқларини ўргатувчи ғарбда ишлаб чиқарилган ҳаво кемасининг командири.


Check-captain (CН-CPT) - Амалдаги авиация ходимининг гувоҳномасига эга бўлган парвоз, назарий, тренажор,парвоз тайёргарлигига, парвоз таркибининг ғарбда ишлаб чиқарилган ҲК парвозларига рухсат бериш ва текшириш ҳуқуқига эга бўлган шахс.


First-officier (F/О) - Тоифаланган минимум бўйича экипаж таркибига иккинчи учувчи сифатида мустақил парвозларга киритилган, ва ғарбда ишлаб чиқарилган ҳаво кемасининг иккинчи учувчиси.



II БОБ. ГУВОҲНОМАЛАРГА ТЕГИШЛИ

УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


§ 1. Умумий қоидалар


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 49-моддаси, фуқаро авиацияси халқаро ташкилотининг (ИКАО) тавсия амалиёти ва халқаро стандартларига мувофиқ қуйидаги авиация ходимларига гувоҳнома бериш амалга оширилади:

а) учувчи;

б) штурман;

в) бортмуҳандис;

г) бортмеҳаник;

д) борталоқачи;

е) ҳаваскор-учувчи (самолёт, вертолёт);

е-1) аэростат учувчиси;

ж) ЎЙУА учувчиси;

ж-1) планер-учувчиси;

з) бортоператори;

и) борткузатувчиси;

к) ҲҲБ диспетчери;

л) ҲК, ҲКУга техник хизмат кўрсатиш муҳандиси;

м) ҲК, ҲКУга техник хизмат кўрсатиш авиация механики;

н) парвозларни таъминлаш ходими;

о) радиобюро алоқачиси;

п) ҲКнинг таркибий қисмларини таъмирловчи, махсус иш тартибини бажарувчи авиация ходимлари.


2. 2008 йилнинг 5 мартидан бошлаб, халкаро рейсларни амалга оширишга рухсат берилган самолёт, вертолёт, аэростат ва планер-учувчилари, штурманлар, борт-радистлар ҳамда, халқаро рейсларга ҲҲХКга рухсат берилган, ҲҲБ диспетчерлари, ушбу Қоидаларнинг 30-иловасига биноан, радиотелефон алоқасида қўлланиладиган тилда гапириш қобилятини ва уни, тил билиш шкаласи бўйича 4-даражадан (ишчи) кам бўлмаган даражада тушинишини намойиш этади.

Халқаро парвозларни амалга ошириш рухсатига эга, самолёт, вертолёт, аэростат ва планер-учувчилари, штурманлар, борт радистлар ва халкаро рейсларда ҲҲҲК рухсатига эга ҲҲБ диспетчерларининг хорижий тил билиш даражасини баҳолаш аттестация йўли билан қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

иш даражасида тилларни биладиган шахслар (4-даража) камида уч йилда бир марта аттестациядан ўтишлари лозим;

мукаммал билимларни намойиш этадиган шахслар (5-даражали) камида олти йилда бир марта аттестациядан ўтишлари керак.

Профессионал билимларни намойиш этадиган шахслар учун (6-даражали) аттестация талаб қилинмайди.


3. Авиаходимларга белгиланган намунадаги гувоҳнома бепул берилади. Фуқаро авиацияси авиаходимлари гувоҳномаси қуйидаги ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади:

а) 17 ёш - ҳаваскор учувчиларга;

а-1) 17 ёш - аэростат учувчисига;

б) 18 ёш - ЎЙУА учувчиларига;

б-1) 17 ёш - планер-учувчиларига;

в) 18 ёш - бортоператорлар борткузатувчилар, радиобюро алоқачисига ҲКга ТҲКўрсатиш бўйича авиатехникларга ва ҲКнинг таркибий қисмларини таъмирловчи, махсус иш тартибини бажарувчи авиаходимларга;

г) 21 ёш - авиакомпания парвоз ходимларига (учувчи, штурман, бортмухандис, борттехник, бортрадист) парвозларга хизмат кўрсатиш ходимларига, ҲК, ҲКУ техник хизмат кўрсатиш муҳандисларига;

д) 19 ёш - ҲҲБ диспетчерларига.


4. Экипаж аъзолари ўз хизмат вазифаларини бажариш давомида ёнида амал қилувчи гувоҳномага эга бўлиши ва ваколатли шахслар талабига кўра тақдим қилиши лозим.


5. Учувчилар таркиби, экипажга хизмат кўрсатувчи ходимлар, ҲҲБ диспетчерлари, "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида"ги Низом (ФА ТКЎН-2002. 02.11.2002 йилдаги 1186-сонли руйхат раками) талабларига жавоб беришлари шарт.


6. Амалдаги тиббий хулосага эга бўлмаган экипаж учувчи ходимлари, бортоператорлари, борткузатувчилар, ҲҲБ диспетчерларининг гувоҳномалари хақиқий ҳисобланмайди.


7. Гувоҳнома эгаси қуйидаги ҳолларда ўз функционал вазифаларини бажара олмайди:

а) ёнида гувоҳномаси ёки алоҳида варақлари мавжуд бўлмаса;

б) гувоҳномада ўчириш ва тузатишлар мавжуд бўлса;

в) гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугаган бўлса;

г) гувоҳнома эгасининг фотосурати шикастланган ёки мавжуд бўлмаса;

д) гувоҳномада малака ёки махсус белгилар мавжуд бўлмаса;

е) гувоҳнома амал қилиши тўхтатиб қўйилган бўлса.



§ 2. Гувоҳнома эгасининг мажбуриятлари


8. Гувоҳнома эгаси барча жиҳатларда ушбу Қоидаларнинг белгиланган талабларига, шахсий тажрибасига, касбий билимларига, амалий машғулотларга ва унга рухсат этилган фаолиятни малакали амалга ошириш қобилятига ҳар тамонлама жавоб бериши шарт ва ушбу гувоҳнома билан унга берилган хуқуқлардан фойдаланишга эгадир.


9. Учувчилар таркибидаги гувоҳнома эгаси экипаж таркибида парвозлар бажариш жараёнида доимий равишда амалий қобилиятларни ҳаво кема имкониятлари ва ўз имкониятлари доирасида парвозлар хавфсизлиги талабларини таъминлаш даражасида сақлаб туриши лозим.


10. Гувоҳнома эгаси, унинг соғлигининг ёмонлашувини сезгач, гувоҳнома ва тегишли малака белгилари билан тақдим этилган хуқуқлардан хавфсиз ишлатилишига халақит бериши мумкин бўлса, фойдаланишни тўхтатиши шарт. Гувоҳнома ва малака белгилари билан берилган хуқуқлардан фойдаланиш тиббий муассасаларнинг тиббий кўрикдан ўтказилгандан кейин амалга оширилиши мумкин.


11. Ҳаво кемаси экипажи аъзоси бўлиб, гувоҳнома эгаси эгаллаб турган штатли лавозимига мувофиқ барча функцияларни бажаришга мажбур.


12. Иш фаолиятидаги ( парвоз, техник хизмат кўрсатиш, ҳаводаги ҳаракатни бошқаришни ташкиллаштириш, парвозларни таъминлаш) 5 йилдан ортиқ танаффусда гувоҳнома амал қилмайди ва тўхтатилиши лозим. Парвоз ва хизмат кўрсатувчи экипаж ходимларини ишга рухсатномасини тиклаш ва гувохномани олиш учун тиббий кўрикдан ўтиш лозим, Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат инспекцияси томонидан тасдиқланган дастур бўйича тайёргарлик ва ушбу Қоидаларнинг 17-иловасига мувофиқ имтиҳон топширишлари керак. ҲҲБ авиаходимлар тиббий кўрикдан ўтишлари, МОК дан ўтишлари, амалиёт ўтишлари ва ушбу Қоидаларнинг 18-иловасига мувофиқ имтиҳон топширишлари керак. МТТ МОКни, амалиётни, ва ушбу қоидаларнинг 19-иловасига мувофиқ имтиҳон топширишлари керак.



§ 3. Гувоҳнома эгасининг ҳуқуқлари


13. Ушбу Қоидаларда кўрсатилган талабларга риоя этилган ҳолда, гувоҳнома эгаси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) гувоҳномада кўрсатилган махсус ҲКлари бўйича мустакил парвозлар (ишлар)га киритилишнинг мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда ушбу гувоҳномада ва малака баҳолари томонидан кўрсатилган барча ҳуқуқларни амалга ошириши.

б) парвоз пайтида учиш экипажи аъзосининг вазифаларини бажариши (агар ҳаво кемаси тури ҳақида белги мавжуд бўлса).


14. Гувоҳнома эгаси ушбу гувоҳномада ва (ёки) малака белгисида унинг малакаларини ва унинг тажрибасини (хизмат муддати ёки хизмат давомийлиги, парвоз вақти, машқ қилиш, парвозда тарафус ёки парвоз пайтида) бериши мумкин бўлган ҳуқуқлардан фойдаланиши мумкин, ва бошқа белгиланган талабларга жавоб беради.


15. Ҳаво кемасининг экипаж аъзоси бўлганлиги сабабли, гувоҳнома эгаси бажарадиган фаолиятни тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар томонидан тайинланган экипаж аъзосининг барча ҳуқуқларини ўз лавозимига мувофиқ амалга оширади.



§ 4. 60 ва 65 ёшга тўлган учувчилар таркиби

учун касбий фаолиятини амалга оширишда

бериладиган чекловлар


16. Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвозларини бажаришда 65 ёшга тўлган учувчилар таркибига кирувчи шахслар ўз вазифаларини бажаришларига қўйилмайдилар.

Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида халқаро тижорат ташишларни бажаришда 60 ёшга тўлган учувчилар ҳаво кемаси командири вазифасини бажаришларига қўйилмайдилар.



§ 5. Экипаж аъзоларининг гувоҳномалари

ва малака белгиларига тегишли

умумий қоидалар


17. Учувчилар таркиби гувоҳномаларига эга бўлган шахсларга ҳар қандай ҲК экипаж аъзолари вазифаларини бажаришга рухсат берилади:

а) самолет;

б) вертолет.


18. ҲК тури гувоҳноманинг ўзида кўрсатилади ёки малака тури белгиси сифатида гувоҳномага киритилади.


19. Агар экипаж аъзоси гувоҳномаси эгаси ҲК қўшимча тури учун гувоҳнома олиш учун мурожаат қилса, янги тур хақидаги малака белгиси биринчи бор берилган гувоҳномага киритилади.


20. Агар тур гувоҳноманинг номида кўрсатилган бўлса, тур ҳақидаги қўшимча малака белгиларига гувоҳномага киритилмайди.


21. Агар номзод, экипаж аъзоси гувоҳномасини дастлабки бериш учун зарур бўлган билим ва қобилият намойиш этса, ушбу гувоҳномада ҳаво кемаси даражаси ва тури белгилар сифатида киритилади.


22. Экипаж аъзоларининг барча ҳуқуқлари ва чекловлари гувоҳномада ўрсатилиши шарт.


23. Тур хақидаги малака белгилари экипаж аъзосининг гувоҳномасига қуйидаги ҳолларда қўйилади, агар номзод:

а) УТТД ва/ёки ВУТТД дастурларига мос келадиган тайёргарликни тегишли ҲК муваффақиятли ўтса;

б) ушбу Қоидаларнинг ХХI боб талабларига мувофиқ ихтисослик бўйича экипаж аъзолари сифатида тегишли ҲК парвозларнинг хавфсиз ишлаши учун зарур бўлган билим ва қобилиятни намойиш этса.


24. Самолётлар класси хақидаги малака белгилари барча класслар учун кўрсатилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) 3 ёки 4-классли битта двигателли, қуруқликда юрувчи;

б) 3 ёки 4-классли битта двигателли, гидросамолет;

в) 1, 2, 3 ёки 4- классли кўп двигателли, қуруқликда юрувчи;

г) 1, 2, 3 ёки 4- классли кўп двигателли, гидросамолет.


25. Вертолётлар класси хақидаги малака белгилари барча класслар учун кўрсатилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) 1, 2, 3 ёки 4-классли битта парракли, қуруқликда юрувчи;

б) 1, 2, 3 ёки 4-классли битта парракли, гидровертолет;

в) 1, 2, 3 ёки 4- классли кўп парракли, қуруқликда юрувчи;

г) 1, 2, 3 ёки 4- классли кўп парракли, гидровертолет.


26. ҲК класс ушбу Қоидаларнинг 29-иловасига мувофиқ максимал учиш вазнига қараб белгиланади.


27. Парвозга имитация тренажеридан фойдаланишда номзоднинг гувоҳнома ёки малака белгисиини олиш мақсадида билим ва қобилиятни намойиш этишда қўйилган вазифаларга мувофиқлигини Дававианазорат тасдиқлайди.


28. Ушбу Қоидаларнинг Х бобида кўрсатилган талабларга риоя этилган ҳолда, ЎзР Фуқаро авиацияси учувчисининг гувоҳномаси УУҚ бўйича 1, 2 ва 3-классли самолётларида учиш ҳуқуқини беради.


29. Тегишли ўқув дастурлари талаблари бажарилганидан кейин 4-класс вертолётлари ва самолётларида ЎзР ФА учувчиси гувоҳномасига УУҚ бўйича парвозларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган малака белгиси қўйилади.


30. Экипажнинг учувчилар таркиби аъзолари гувоҳномаларига эга бўлган шахсларга гувоҳнома олиш учун керакли бошқарувли тренажёр машғулотлар ўтказиш ва ЎзР ФАнинг парвоз экипаж аъзоларига барча турдаги рухсатномалар беришга, агар гувоҳномасида мутахассислик бўйича инструкторнинг малакали белгиси (барча турлари, класси, ҲК турлари), ёки улар Дававианазорат томонидан парвозни амалга ошириш ўқувларини топширган расмий ташкилот томонидан тегишли парвозлар тайёргарлигига ва тажрибага эга бўлмаган ҳолда тегишли функцияларни бажариш учун махсус рухсатномага эга бўлмаганларида (мутахассисликлари бўйича) учиш машғулотлари билан шуғулланиш тақиқланади.


31. Учувчи гувоҳномасининг эгаси, иккинчи учувчи сифатида фаолият юритувчи, ҲКК назорати остида ва ҲКК вазифаларини бажарадиган учиш вақти, юқори даража гувоҳномасини олиш учун талаб қилинадиган парвознинг умумий вақти тўлиқ ҳисобланади.


32. Агар номзод ушбу Қоидаларнинг ХХI боб 89-§га мувофиқ билим, тажриба ва малакага муносиб бўлса, инструкторлик малака белгиси экипаж аъзосининг гувоҳномасига киритилади.



§ 6. Ҳаводаги ҳаракатларни бошқариш

диспетчерларининг малака белгилари

(рухсатлар) бўйича умумий қоидалар


33. ҲҲБ диспетчери гувоҳномасига эга бўлган шахсларга қуйидаги малака белгилар (рухсатлар) олинганидан сўнг ўз функционал мажбуриятларини бажаришга рухсат берилади:

а) аэродром диспетчерлик пунктининг (ЕХБП, БДП, АДП, ЁДП (радиолокатор ва процедура назорати) Tower, СДП) диспетчери;

б) РДМ ва ЁРДМ (радиолокатор ва процедура назорати) самовий ҳудуднинг юқори қисми бошқариш диспетчери;

в) маҳаллий диспетчерлик пунктининг диспетчери;

г) катта диспетчер;

д) парвозлар раҳбари.


34. ҲХБ диспетчери гувоҳномасига тегишли малака белгиларини (рухсатларини) киритиш учун номзод мазкур Қоидаларнинг ХХI боби 83-§га биноан билим, тажриба ва малака бўйича тегишли талабларга жавоб бериши керак.


35. Агар бир вақтнинг ўзида ҲХБ диспетчерининг иккита малака белгиси талаб этилса, ваколатли орган ҳар бир малака белгиси учун тегишли талабларни белгилайди.


36. Бир ёки бир нечта малакали белгиларига эга бўлган ҲХБ диспетчери гувоҳномасининг эгаси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) аэродром райони диспетчери малака белгиси (ЕХБП, БДП, АДП, ЁДП, Tower) - ушбу гувоҳнома эгаси аттестациядан ўтган аэродромда мазкур аэродром диспетчерлик хизматини таъминлаш ва назорат қилиш;

б) яқинлашув диспетчери малака белгиси - ушбу гувоҳнома эгаси аттестациядан ўтган мазкур аэродромда ёки аэродромларда, диспетчерлик органининг юрисдикциясида бўлган самовий ҳудуд доирасида ёки ушбу самовий ҳудуд қисмида яқинлашув диспетчерлик хизматини таъминлаш ва назорат қилиш;

в) ҲХБ худуди радиолокациявий назорат диспетчери малака белгиси - ушбу гувоҳнома эгаси аттестациядан ўтган мазкур ҲХБ райони радиолокатордан фойдаланган ҳолда самовий ҳудуд доирасида ва/ёки ушбу самовий ҳудуд қисмида диспетчерлик хизматини таъминлаш ва назорат қилиш;

г) ҲХБ худудининг процедуравий назорат диспетчери - ушбу гувоҳнома эгаси аттестациядан ўтган мазкур ҲХБ райони стриплардан ёки графикали назоратдан фойдаланган ҳолда самовий ҳудуд доирасида ёки ушбу самовий ҳудуд қисмида диспетчерлик хизматини таъминлаш ва назорат қилиш;


37. ҲХБ диспетчери малака белгисида назарда тутилган ҳуқуқларини олти ой мобайнида амалга оширмаса, малака белгиси ўз кучини йўқотади.



III БОБ. ФУҚАРО АВИАЦИЯСИ

АВИАХОДИМЛАРИНИНГ ГУВОҲНОМАЛАРИ


§ 7. Гувоҳномаларнинг мазмуни


38. Фуқаро авиацияси мутахассисларининг барча тоифадаги гувоҳномалари қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

а) I - давлатнинг номи (ярим қалин шрифтда);

б) II - гувоҳноманинг номи (қалин шрифтда);

в) III - гувоҳнома серияси ва тартиб рақами (араб рақамларида);

г) IV - эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси;

д) V - эгасининг манзили;

е) VI - эгасининг фуқаролиги;

ж) VII - эгасининг шахсий имзоси;

з) VIII - гувоҳномани берган орган ва асос;

и) IX - гувоҳнома эгасига гувоҳноманинг II ва XII кичик бандларида кўрсатилган функцияларни амалга ошириш учун берилган хуқуқларнинг амал қилиш муддати;

к) X - гувоҳномани берган мансабдор шахснинг имзоси;

л) XI - гувоҳнома берилган сана ва ваколатли органнинг муҳри;

м) XII - ҳаво кеманинг аник русумида, шаклида ва турида вазифасини бажариш, диспетчерлик пунктларини кўрсатган ҳолда, ҳаводаги ҳаракатларни бошқарувчи диспетчернинг аниқ функцияларни бажариш, мутахассислар ва авиа техникларнинг аниқ функцияларини бажариш учун рухсат берувчи малака белгиси;

н) XIII - иш вазифаларини бажариш шартлари билан боғлик алоҳида белгилари (инструкторлик вазифага, ускуналар бўйича учишга, метеорологик минимум бўйича учиш ва қўнишни бажаришга рухсатлар, 2008 йил 5 мартдан бошлаб радиотелефон алоқасида ишлатиладиган тилни билиш даражаси хақида белгиси) ва х.к;

Муҳандис-техник таркиби учун - алоҳида ишлар учун рухсат (двигателларни ишга тушуриш ва синовдан ўтказиш, шатаклаш, авиадвигателларни диагностикадан ўтказиш ва х.к.).

о) XIV - бошқа маълумотлар (иш жойи хақида, эгаллаётган лавозими ва ҳаказолар).



§ 8. Гувоҳномалар шакли


39. Ўзбекистан Республикаси фуқаро авиациясининг авиакомпаниялари авиаходимларига, ҳаваскор-учувчилар, аэростат учувчилари, ЎЕУА учувчиларига ва планер-учувчиларига ушбу Қоидаларнинг 38-бандида рўйхати шарт бўлган маълумотлар кўрсатилган гувоҳномалар берилади.


40. Парвозларни амалга ошириш авиаходимларига, таъмирлашда бевосита иштирок этмаётган авиаходимларга, радиобюро алоқачиларига, вақтинча ишга олинган борткузатувчиларга, ушбу Қоидаларнинг 24, 25 ва 26-иловаларига асосан гувоҳнома берилади.



§ 9. Гувоҳномалар серияси


41. Ўзбекистан Республикаси фуқаро авиациясининг авиация ходимлари гувоҳномалари учун қуйидаги сериялар белгиланган:

а) Фуқаро авиацияси учувчисининг гувоҳномаси - серия - "ТА" (ушбу Қоидаларнинг 1-иловаси);

б) штурманнинг гувоҳномаси - серия "FN" (ушбу Қоидаларнинг 2-иловаси);

в) бортмуҳандиснинг гувоҳномаси - серия "FE" (ушбу Қоидаларнинг 3-иловаси);

г) бортмеханикнинг гувоҳномаси - серия "FM" (ушбу Қоидаларнинг 4-иловаси);

д) борталоқачининг гувоҳномаси - серия "FR" (ушбу Қоидаларнинг 5-иловаси);

е) борт оператори гувоҳномаси - серия "GО" (ушбу Койдаларнинг 6-иловаси);

ж) борткузатувчининг гувоҳномаси - серия "FА" (ушбу Қоидаларнинг 7-иловаси);

з) Ҳаракат хизмати диспетчерининг гувоҳномаси - серия "ТС" (ушбу Қоидаларнинг 8-иловаси);

и) ҲК, ЎЕҲК техникавий хизмат кўрсатиш муҳандисининг гувоҳномаси - серия "МЕ" (ушбу Қоидаларнинг 9 ва 13-иловалари);

к) ҲК, ЎЕҲК техникавий хизмат кўрсатиш авиация техникининг гувоҳномаси - серия "МТ" (ушбу Қоидаларнинг 10 ва 14-иловалари);

л) Ҳаваскор-учувчи, аэростат учувчиси, ЎЕУА учувчиси ва планер-учувчиси гувоҳномаси - "ТА" серияли (ушбу Қоидаларнинг 11, 11а, 12 ва 12а-иловалари).


42. Бевосита ҲКларига ТХ курсатишда иштирок этмайдиган ҲК компонентларини таъмирлаш бўйича авиаходимларининг, парвозларни таъминлаш бўйича авиаходимларининг, радиобюро алоқачиларининг, вақтинча ишга олинган борткузатувчиларининг гувоҳномалари - сериясиз (ушбу Қоидаларнинг 24, 25 ва 26-иловалари).



IV БОБ. ГУВОҲНОМАЛАРНИ ТЎЛДИРИШ

ВА РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


§ 10 Умумий қоидалар


43. ФА авиаходимларининг гувоҳномаси I, II, IV, V, VI, VII, VIII, IX, X, XIII, XIV кичик бандларини рус ва инглиз тилига таржима қилган ҳолда ўзбек тилида чиқарилади. Малака белгиларини ёзиш мисоллари ушбу Қоидаларнинг 28-иловасида кўрсатилган.


44. Гувоҳнома 14 банддан иборат бўлиб, ундаги ёзувлар аник ва тушунарли ҳуснихатда, қора сиёҳ ёки қора паста билан қўлда ёзилади. Тузатишлар, ўзгартиришлар ва ўчиришларга йўл қўилмайди.


45. Гувоҳономаларнинг IV, V, VI, VII, IX, X, XI, XII, XIII, XIV бандларини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби:

а) 2-бетнинг IV бандида эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми рус тилида кўрсатилади. Туғилган сана араб рақамларида кўрсатилади (кун, ой, йил);

б) 3-бетнинг IV бандида эгасининг фамилияси ва исми инглиз тилида (лотин шрифтида) кўрсатилади. Эгасининг туғилган санаси араб рақамларида кўрсатилади (кун, ой, йил);

в) 2 ва 3-бетдаги V банди тўлдирилмайди;

г) 2-бетнинг VI бандида гувоҳнома эгасининг фуқаролиги "УЗБЕКИСТАН" сўзи билан рус тилида кўрсатилади. 3-бетнинг VI бандида фуқаролиги "UZBEKISTAN" сўзи билан кўрсатилади.;

д) VII бандида эгасининг имзоси қўйилади. Шу бетда имзонинг тепасида гувоҳнома эгасининг қора костюмда, галстукда, бош кийимсиз туширилган сурати ёпиштирилади. Фотосуръат мот коғозида, чап бурчаги кесилган холда, 4х5 катталикда бўлиши керак. Фотосуръат ва шахсий имзо гувоҳномани берган Ўзбекистан Республикаси Дававианазорат муҳри билан тасдиқланади;

е) Гувоҳноманинг Х бандида Олий малака комиссияси раисини имзоси қўйилади;

ж) Гувоҳноманинг XI бандида гувоҳнома берилган сана ва гувоҳномани берган Ўзбекистан Республикаси Дававианазорат муҳри қўйилади;

з) Гувоҳноманинг 2-бети IX бандида гувоҳнома эгасининг хуқуқлари давлат, рус ва инглиз тилларида кўрсатилади;

и) IX бандида, 4-бетдан бошлаб мансабдор шахснинг имзоси қўйилган ҳолда гувоҳноманинг муддати ёзилади. Имзо корхона, муассаса, бўлинманинг муҳри билан тасдиқланади;

к) XII бандида 12-бетдан бошлаб учувчилар, штурманлар, бортмуҳандислар, бортмеҳаниклар, борталоқачилари, борткузатувчиларининг гувоҳномаларида берилган малакага боғлик ҲК тури, шакли, класси (бир ёки кўп двигателли ҳаво кема, бир ёки кўп парракли вертолет), қуруқликдаги ёки гидро ва лавозими кўрсатилади:

1) ҳаво кемасининг командири (Captain);

2) иккинчи учувчи;

3) штурман;

4) бортмуҳандис;

5) бортмеханик;

6) борталоқачи;

7) бортоператор;

8) борткузатувчи;

10) ҳаваскор учувчи;

11) ЎЕУА учувчи;

л) ҳаракат хизмати диспетчери гувоҳномасининг XII бандида гувоҳнома эгасига рухсат берилган диспетчерлик пункти (пунктлари) номи кўрсатилади;

м) муҳандислар ва авиатехниклар гувоҳномаларининг XII бандида ҲК тури, гувоҳнома эгасининг мутахассислиги, ҳамда гувоҳнома эгасига рухсат берилган ҲКга техник хизмат кўрсатиш турлари хақида маълумот кўрсатилади;

н) гувоҳноманинг XII бандида ишга киришиш даврида стажернинг лавозими кўрсатилади;

о) Авиаходим гувоҳномасининг XII бандида ёзувлар рухсат берилган сана билан кўрсатилади. Ёзув расмий шахснинг имзоси ва авиакомпаниянинг (мажмуа, авиакорхона, авиабўлинма) муҳри билан тасдиқланади;

п) Гувоҳномаларнинг XIII бандига инструкторлик вазифага, ускуналар бўйича парвозга, метеорологик минимум бўйича учиш ва қўнишни бажаришга рухсатлар, 2008 йил 5 мартидан бошлаб радиотелефон алоқасида ишлатиладиган тилин билиш даражаси хақида белги киргизилади;

р) Авиация ишларини бажарувчи авиаходимнинг гувоҳномаси XIII бандида ходимга белгиланган тартибда рухсат берилган иш турлари, учиш ва қўниш минимумлари кўрсатилади;

с) ҲХБ диспетчери гувоҳномасининг XIII бандида лавозимга қўйилиш хақида маълумот билан бирга минимумнинг 1, 2, 3-даражалари, ҲХБ инглиз тилида, 2008 йил 5 мартидан бошлаб радиотелефон алоқасида ишлатиладиган инглиз тилини билиш даражаси хақида маълумотлар кўрсатилади;

т) Муҳандис-техник гувоҳномасининг XIII бандида ТХ регламентида ўрнатилган рўйхатда кўрсатилган алоҳида ишларга рухсат хақида маълумот кўрсатилади;

у) XIII бандидаги ёзувлар рус ва инглиз тилларида кўрсатилади. Ёзув расмий шахснинг имзоси ва авиакомпаниянинг (мажмуа, авиакорхона, авиабўлинма) муҳри билан тасдиқланади. XIII бандидаги ёзувлар авиаходим гувоҳномасининг қўшимча вароғида хам ёзилиши мумкин;

ф) Гувохноманинг ХIV бандида 26, 27, 28-бетларида, берилган даражага қўшиб ОМК баённомасининг рақами ва санаси кўрсатилади. 3, 2, 1-классли ҲК да учишга рухсат берилган 3-классли учувчилар гувоҳномасининг 26-бетида инглиз тилида "Тижорат авиацияси учувчиси" деган белги қўйилади;

х) 3, 2, 1-классли ҲК да учишга рухсат берилган 2, 1-классли учувчилар гувоҳномасининг 27 ёки 28-бетида кўшимча инглиз тилида "Йўналишдаги учувчи" деган белги қўйилади;

ц) иккала холда ҳам белги ОМК раисининг имзоси ва Ўзбекистан Республикаси Дававианазорати муҳри билан тасдиқланади;

ч) гувоҳноманинг XIV бандининг 29-бетида гувоҳнома эгаси ишлаётган авиакомпания, муассасининг тўлиқ номи кўрсатилади.



V БОБ. ГУВОҲНОМАЛАРНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


§ 11. Гувоҳномаларни беришга

оид умумий қоидалар


46. Экипаж учувчи ходимлар таркиби, бортоператор, борткузатувчилар, ҲҲБ диспетчерлари, ҲКга техник хизмати бўйича муҳандиси ва техниклар, ҳаваскор учувчилар, аэростат учувчилар ва ЎЕУА учувчиларига ҳамда планер-учувчиларига гувоҳномани бериш учун Ўзбекистан Республикасининг Дававианазоратнинг ОМК қарори асос бўлади.


47. Авиация ходимларига гувоҳномани бериш ОМКга тақдим этилган қуйидаги ҳужжатларга асосан қарор қабул қилинади:

а) ўқув юртини тамомлаганлиги хақида хужжат нусхаси (учувчилар билим юрти, олий учувчилар билим юрти, авиатехника билим юрти, авиация институти, авиация техникуми, коллежи, мутахассислиги бўйича аэроклуб ўқув маркази). Таълим муассасида фақат назарий курсдан ўтган учувчилар ва штурманлар иш жойидаги ЎМ (ЎММ) да амалга ошириладиган тренажор ва парвоз (амалий) машғулотлар актини қўшимча равишда топширишлари керак.

б) дастлабки ўқув курсларини тугатган ёки бошқа идоралардан келган авиация ходимларига - ЎМ (ЎММ) тугатганлиги ҳақида ҳужжат нусхаси;

в) учувчи, диспетчерлар ва муҳандис-техник ходимларга расмийлаштирилган Тақдимномалар (ушбу Қоидаларнинг 17, 18, 19-иловалари) икки нусхада (ОМКдан ўтиш учун) икки дона қора оқ (рангли) мутахассиснинг (қора кастюм, галстукда) 4х5 ўлчамли (чап бурчаги қесилган) фотосурати. Ҳамда авиаходимлар учун Тақдимотноманинг учинчи нусхаси (ушбу Қоидаларнинг 17, 18, 19-иловалари) МКда (МК бўлмаганда ММК) назарий билимлар текшируви хулосасига биноан ва авиаходимларга гувоҳнома берилиши мумкинлиги масаласини ҳал қилиш. Тақдимотноманинг умумий маълумотлари ва матни компютерда босма терилади (қўл ёзма қабул қилинмайди).

г) амалдаги тиббий хулоса (учувчи ходимлар, экипажнинг хизмат кўрсатувчи ходимлари ва ҲХБ диспетчерлари учун);

д) паспорт нусхаси.


48. Фукаро авиацияси авиаходимининг гувоҳномасини олувчи шахс, авиация ходимларининг Такдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Дававиназоратнинг ОМКда назарий билимлари (ушбу Қоидаларнинг 17, 18, 19-иловалари) текширувидан ўтишлари ва 4 (тўрт) дан кам бўлмаган баҳоларга топширишлари шарт.

Авиаходимларининг назарий билимларини текширув билети (назорат қилиш масалалари) ёки ШЭҲМ орқали ўтказилади.


49. Гувоҳномани алмаштираётган шахс, Дававиназоратнинг ОМК да назарий билимларини мутахассиснинг тоифасига мос баҳолаш учун авиация ходимларининг Тақдимномаси бўйича мутахассислигига мувофик назоратдан ўтишлари шарт (ушбу Қоидаларнинг 17, 18, 19-иловалари) Авиаходимнинг касбий билимларини мезонлари ушбу Қоидаларнинг XXII бобида кўрсатилган.


50. Гувоҳномаларни бериш учун хужжатлар тайёрлаш ва расмийлаштириш авиация ходимининг иш жойида амалга оширилади. Хужжатларнинг тўлиқлиги ва тўғрилиги учун авиакомпания раҳбарлари ва малака комиссияларнинг (ММК, МК) раислари масъулдир.


51. Ҳаваскор-учувчининг гувоҳномасини бериш, тайёрлаш ва расмийлаштиришни Ўзбекистон Республикаси Дававиназоратнинг ОМКси бажаради.


52. ҲКга ТХ кўрсатишда бевосита иштирок этмаётган авиаходимларга, парвозларни таъминлаш бўйича ходимга, радиобюро алоқачисига, гувоҳномаларни бериш, тайёрлаш ва расмийлаштиришни авиакорхонанинг (авиакомпания) МК бажаради.


53. Авиаходимларга гувоҳнома бериш тўғрисидаги қарор тегишли малака комиссияси баённомаси билан расмийлаштирилади.


54. Авиаходимлар гувоҳномасини олиш учун ММК, МК, ОМК Тақдимномаларда қарорларини расмийлаштириш намуналари авиаходимларга тегишли иловаларида келтирилган (ушбу Қоидаларнинг 17, 18, 19-иловалари)


55. Учувчи ва штурманларга учиш экипажи гувоҳномаси 3-даражали малакасини қўшиб Ўзбекистон Республикаси Дававиназоратнинг ОМКсига мутахасисилиги бўйича ўқув юртини тамомлагандан сўнг ва ушбу Қоидаларининг 47-бандига асосан ҳужжатларни тақдим этилгандан кейин берилади.


56. Бортмуҳандислар (бортмеханиклар) борталоқачилар, бортоператорлар, борткузатувчиларга малака даражасиз тегишли гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси Дававианазоратининг ОМКга ушбу Қоидаларнинг 47-бандига асосан ўқув юртини (бошланғич тайёргарлик) тамомлаб, ҳужжатларни тақдим этгандан кейин берилади.


57. "Фуқаро авиацияси борткузатувчининг вақтинчалик гувоҳномаси" ушбу Қоидаларнинг 26-иловасига мувофиқ парвозларни амалга ошириш вақтида бевосита парвоз билан боғлиқ бўлмаган муайян вазифаларни бажариш учун махсус машғулотларга эга бўлган экипажнинг техник ходимларига берилади. Фуқаро авиацияси борткузатувчининг вақтинчалик гувоҳномасини бериш муддатли меҳнат шартномаси бўлган тақдирда амалга оширилади. Вақтинчалик гувоҳноманинг амал қилиш муддати - муддатли меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати ҳисобланади.

Борткузатувчининг вақтинчалик гувоҳномасини бериш учун Олий малака комиссиясига тақдим этилган қуйидаги нусхалар асос ҳисобланади:

а) мутахассислик бўйича ўқув марказини тугатганлиги тўғрисидаги ҳужжат (дастлабки ўқув курслари);

б) "Борткузатувчиси курси буйича стажировка тайинлаш" варақаси;

в) амалдаги тиббий хулоса;

г) паспортнинг нусхаси.


58. Вақтинчалик гувоҳномаларни бериш учун ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштириш авиаходимнинг иш жойи бўйича бажарилади.


59. Борткузатувчининг вақтинчалик гувоҳномаси узайтирилмайди. Меҳнат шартномаси вақти тугагач, гувоҳнома олиниб Ўзбекистон Республикаси Дававианазоратга топширилади.


60. Борткузатувчининг вақтинчалик гувоҳномасига эга авиация ходимлари ўз вазифаларини, борткузатувчиларининг ишларини тартибга солувчи мавжуд ҳужжатларга мувофиқ мажбуриятларни бажарадилар, ҳуқуқларга эга бўладилар ва жавобгардирлар.


61. Мутахассислиги бўйича ўқув юртларини битирган ҳаводаги ҳаракатни бошқариш (ҲҲБ) диспетчерлар, ҲК техник хизмат кўрсатиш бўйича муҳандис ва техникларга 3-даражали малакасини қўшиб гувоҳномалари мустақил ишлаш учун зарур амалиёт ўтгандан сўнг, тегишли малака комиссияларида (ММК МК) назарий билимларини ва амалий маҳоратларини синаб кўргандан кейин берилади.

Юқорида кўрсатиб ўтилган авиаходимларга тегишли гувоҳномаларни олиш учун Ўзбекистон Республикаси Дававианазоратининг ОМКга ушбу Қоидаларнинг 47-бандига асосан ҳужжатлар рўйхатини тақдим етиш керак.


62. ОМК раиси (ўринбосари) тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилиб, авиаходимга ўз назарий билимларини текшириш учун махсус фанлардан имтиҳон топширишга рухсат беради. Имтиҳон натижалари ижобий бўлса ОМК авиаходимнинг тегишли гувоҳномасини бериш тўғрисида қарор қабул қилади. Агар номзод ёш, асосий таълим, ўқиш, соғлиқ бўйича мос келмаса, белгиланган талаблардан паст бўлган баҳолар олса ушбу Қоидаларда белгиланган муддатларда, гувоҳнома беришни рад етиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Агар номзод белгиланган талаблардан паст баҳо олса, у билимини қайта текшириш учун бир ойдан кам бўлмаган муддатда рухсат етилади.


63. Агар учувчилар таркиби ходимлари, учувчилар таркиби экипажи аъзоси бошқа мутахассислиги бўйича қайта ўқитилиши зарур бўлса, парвозларни амалга оширишда янги лавозимда, 5 йилдан кўп бўлган узулиш бўлса, дастлабки ҲКнинг тури бўйича учувчилар таркиби экипажи аъзоси сифатида учиш учун ўзини мутахассислиги бўйича қайта тайёрлаш курсларига юборилиши мумкин. Ушбу курсларни тугатгандан кейин унга белгиланган тартибда ФА авиаходимларининг янги гувоҳномаси берилади ва учинчи даражали малака тоифаси белгиланади.


64. Агар ҳаво кемалари, ўта енгил ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича авиатехник ўзининг профессионал қобилиятлари бўйича муҳандис лавозимига тайинланса ва ўз вазифаларини малакали бажарса унга ҳаво кемалари, ўта енгил ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича муҳандис гувоҳномаси берилиши мумкин.


65. Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиакомпанияга (авиакорхона, авиабўлинмалар) ишга жалб қилинадиган (ёлланадиган) чет эллик мутахассис сертификатлар, гувоҳномалар, лицензиялар ва бошқа шу тоифадаги ҳужжатларни ўзаро тан олиш ҳақидаги келишуви бўлмаган давлат томонидан берилган гувоҳнома (лицензия)га эга бўлса, у ҳолда фақат "Тан олиш тўғрисидаги сертификат" мавжуд бўлса ишга қўйилиши мумкин.

Айрим ҳолларда гувоҳномаларни беришга ваколатли орган гувоҳнома эгасининг ҳуқуқларини чеклай олади. Бунда гувоҳномага тенглаштирилган "Тан олиш тўғрисидаги сертификат"да мутахассиснинг аниқ ҳуқуқлари кўрсатилади. Агарда гувоҳнома бекор қилинган ёки амал қилиш муддати вақтинча тўхтатилган бўлса берилган ҳуқуқлар ўз кучини йўқотади.


66. "Тан олиш тўғрисидаги сертификат" Дававианазорат томонидан қуйидаги шартларда берилади:

а) хорижий давлат томонидан берилган ёки унга ҳорижий давлат томонидан куч берилган гувоҳнома талабларига, Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти томонидан ўрнатилган минимал стандартлар ёки улардан юқори ҳолатларида;

б) чет эллик мутахассисни ишга жалб қилаётган (ёллаётган) ташкилот раҳбари томонидан берилган ариза ва амалдаги гувоҳнома нусхаси. Мутахассис Ўзбекистон Республикаси ФА амал қилувчи раҳбарий ҳужжатлар бўйича имтиҳон топшириши шарт.


67. Сертификат, гувоҳнома, лицензиялар ва бошқа шу тоифадаги ҳужжатларни ўзаро тан олиш хақидаги Келишувни имзолаган давлат томонидан берилган амалдаги гувоҳномага (лицензия) эга чет эллик мутахассисга "Тан олиш тўғрисидаги сертификат" имтиҳонларсиз берилади.



§ 12. Парвозларни таъминлаш бўйича ходимларга

гувоҳномалар бериш тартиби


68. Диспатч сифатида ҲК экипажларини парвозолди аэронавигация тайёргарлик жараёнида бевосита иштирок этадиган, парвозларни амалга ошириш билан шуғулланувчи ходимлар, аэропортларда ҳаво кемаларини тайёрлашга тайёргарлик кўриш учун бажариладиган ишларни амалга ошириш хуқуқини берувчи гувоҳномага эга бўлиши керак. Бундай ходимлар таснифланмайди ва ушбу Қоидаларнинг 25-иловасига асосан 110х70мм, оқ рангли гувоҳнома оладилар. Гувоҳномалар ушбу Қоидаларнинг 25-иловасига асосан авиакомпанияда ишлаб чиқарилади ва тўлдирилгандан сўнг амал қилиш муддати кўрсатилиб шаффоф пластикга жойлаштирилади.


69. Гувоҳномани бериш, амал қилиш муддатини узайтириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш, уни бекор қилиш ва тўхтатиб туриш тартиби авиакорхонанинг малака комиссияси томонидан ишлаб чиқилади ва амалга оширилади. Гувоҳноманинг амал қилиш муддати 3(уч) йилдан ошмаслиги керак.


70. Номзод қуйидаги талабларга мос бўлиши керак:

а) номзоднинг ёши - 21 ёшдан кам бўлмаслиги;

б) ушбу Қоидаларнинг XXI бобига 84-§ асосан билимга эга бўлиш;


71. Номзод парвозларни таъминлаш ходими назорати остида гувоҳномани олиш учун хужжат топширилгунга кадар олти ой давомида камида 90 иш куни давомида ишлаган (стажировкадан ўтган) бўлиши керак.



§ 13. Радиобюро алоқачисига

гувоҳнома бериш тартиби


72. Радиобюро алоқачилари ишларни амалга ошириш хуқуқини берувчи гувоҳномага эга бўлиши керак. Радиобюро алоқачилари ушбу Қоидаларнинг 25-иловасига асосан 110х70мм, оқ рангли "доимий" гувоҳнома оладилар.


73. Гувоҳномалар ушбу Қоидаларнинг 25-иловасига асосан авиакомпанияда ишлаб чиқарилади ва тўлдирилгандан сўнг амал қилиш муддати кўрсатилиб шаффоф пластикга солиниб берилади.


74. Гувоҳномани бериш, амал қилиш муддатини узайтириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш, уни бекор қилиш ва тўхтатиб туриш тартиби авиакорхонанинг (авиакомпаниянинг) малака комиссияси томонидан ишлаб чиқилади ва амалга оширилади. Гувоҳноманинг амал қилиш муддати 3(уч) йилдан ошмаслиги керак, ва ушбу Қоидаларнинг XXI боб 85-§да кўрсатилган билим ва қобилиятга мос келиши, ёши 18 кам бўлмаслиги керак.



§ 14. Ҳаваскор-учувчи гувоҳномасини

бериш тартиби


75. Ҳаваскор учувчи гувоҳномаси Дававианазорат томонидан тасдиқланган дастурга кўра парвоз бўйича таълим муассасаларида ҳаваскор учувчи сифатида тўлиқ курсни тамомлаган щахсларга берилади.


76. Номзоднинг ёши 17 ёшдан кам бўлмаслиги керак. Амалдаги тиббий хулоса бўлиши шарт.


77. Ҳаваскор учувчига 1-бетида "Ҳаваскор-учувчи" деб ёзилган умумий намунали ҳаваскор-учувчи гувоҳномаси берилади. Гувоҳноманинг амал килиш муддати 24 ой.


78. Номзод ушбу Қоидаларнинг XXI бобининг 86-§га асосан ҳаваскор-учувчи гувоҳномаси эгасига берилган ҳуқуқларга мос келадиган билим ва қобилият даражасини кўрсатиши ва 1-10, 13-14, 16-бандларда белгиланган тартибда имтиҳон топширишлари керак. (ушбу Қоидаларнинг 17-иловаси.)


79. Агар ушбу гувоҳнома тунги парвозларни амалга оширишга ҳуқуқ берадиган бўлса, унда номзод икки томонлама бошқариладиган самолётда тунги парвоз бўйича инструктор билан парвозларни, шу жумладан учиш, қўниш ва навигацияни амалга оширади.


80. Ускуналар бўйича парвозлар тажрибаси ва тунги учишлар тажрибаси гувоҳнома эгасига УУҚ бўйича учиш ҳуқуқини бермайди.



§ 14-1. Аэростат учувчисининг

гувоҳномасини бериш тартиби


80-1. Аэростат учувчиси гувоҳномаси Дававианазорат томонидан тасдиқланган дастурга биноан таълим муассасаларида аэростат учувчиси сифатида тўлиқ курсни тамомлаган щахсларга берилади.


80-2. Номзоднинг ёши 17 ёшдан кичик эмас ва амалдаги тиббий хулосасига эга бўлиши шарт.


80-3. Аэростат учувчисига 1-бетида "Аэростат учувчиси" деб ёзилган умумий намунали аэростат учувчиси гувоҳномаси берилади. Гувоҳноманинг амал килиш муддати 24 ой.


80-4. Номзод ушбу Қоидаларнинг XXI бобининг 86-1-§га асосан аэростат учувчи гувоҳномаси эгасига берилган ҳуқуқларга мос келадиган билим ва қобилият даражасини кўрсатиши ва 1-8, 10, 13, 16-бандларда белгиланган тартибда имтиҳон топширишлари керак. (ушбу Қоидаларнинг 17-иловаси.)


80-5. Ускуналар бўйича парвозлар ва тунги учишлар тажрибаси гувоҳнома эгасига УУҚ бўйича учиш хуқуқини бермайди.



§ 15. ЎЕУА учувчисининг гувоҳномасини

бериш тартиби


81. ЎЕУА учувчиси гувоҳномаси Дававианазорат томонидан тасдиқланган дастурга кўра парвоз бўйича таълим муассасаларида ЎЕУА учувчиси сифатида тўлиқ курсни тамомлаган шахсларга берилади.


82. Номзоднинг ёши 18 ёшдан кичик бўлмаган ва амалдаги тиббий хулосага эга бўлиши шарт.


83. ЎЕУА учувчисига 1-бетида "ЎЕУА учувчиси" деб ёзилган умумий намунали ЎЕУА учувчиси гувоҳномаси берилади. Гувоҳноманинг амал килиш муддати 12 ой.


84. Номзод ушбу Қоидаларнинг XXI бобининг 87-§га асосан ЎЕУА учувчи гувоҳномаси эгасига берилган хуқуқларга мос келадиган билим ва маҳоратлар даражасини кўрсатиши ва Тақдимноманинг 1-10, 13-14, 16-бандларда белгиланган тартибда имтиҳон топширишлари керак. (ушбу Қоидаларнинг 17-иловаси.)



§ 15-1. Планер-учувчисининг гувоҳномасини

бериш тартиби


84-1. Планер-учувчиси гувоҳномаси Дававианазорат томонидан тасдиқланган дастурга кўра парвоз бўйича таълим муассасаларида планер-учувчиси сифатида тўлиқ курсни тамомлаган шахсларга берилади.


84-2. Номзод 17 ёшдан кичик бўлмаслиги ва амалдаги тиббий хулосага эга бўлиши шарт.


84-3. Планер-учувчиси гувоҳномаси умумий намунада берилади ва 1-бетида "Планер-учувчиси" деб ёзилади. Гувоҳноманинг амал қилиш муддати 24 ой.


84-4. Номзод ушбу Қоидаларнинг XXI бобининг 87-1-параграфига асосан Планер-учувчи гувоҳномаси эгасига берилган ҳуқуқларга мос келадиган билим ва маҳоратлар даражасини кўрсатиши ва Тақдимноманинг 1-8, 10, 13, 16-бандларда белгиланган тартибда имтиҳон топшириши керак (ушбу Қоидаларнинг 17-иловаси).


84-5. Ускуналар бўйича парвозлар ва тунги учишлар тажрибаси гувоҳнома эгасига УУҚ бўйича учиш ҳуқуқини бермайди.



§ 16. ҲК техник хизмат кўрсатишда бевосита

иштирок этмаётган авиаходимларга

гувоҳнома бериш тартиби


85. ҲК техник хизмат кўрсатишда бевосита иштирок этмаётган авиация ходимларини малакаси (парчинловчи, пайвандчи, композициявий материалларни таъмирлаш бўйича ходимлар ва бошқалар) тегишли тоифа бериш билан белгиланади.

Ходимлар учун қуйидаги тоифалар белгиланади:

а) "Ar" ҲК компонентларини таъмирлаш учун авиаходимлари, махсус процедураларни бажариш;

б) "Br" ҲК компонентларини таъмирлаш учун авиаходимлари, махсус процедураларни бажариш.


86. Авиаходимларга гувоҳномалар авиатехника корхонасида тайёрланади. Гувоҳнома намунаси ушбу Қоидаларнинг 24-иловасида кўрсатилган.


87. Гувоҳноманинг шакли корхона маъмурияти томонидан ўзгартирилиши мумкин, лекин бу ҳолда намунадаги маълумотлар кўрсатилиши шарт.


88. Гувоҳномани бериш, олиб қўйиш, бекор қилиш, ва амал қилишини тўхтатиб туриш тартиби авиакорхонанинг малака комиссияси томонидан ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.


89. Авиаходимлар гувоҳномасига киритилган ёзувларнинг шакли ва мазмуни, гувоҳномани амал қилиш муддатини узайтириш қоидалари авиатехник корхона томонидан ишлаб чиқарилади ва амалга оширилади.


90. Гувоҳноманинг амал қилиш муддати 3 (уч) йилдан ошмаслиги керак.


91. Компонентлар билан ишлаш учун камида 18 ёшга тўлган ва мутахассислик бўйича назарий ва амалий машғулотларни тамомлаган шахслар қўйилади.


92. "Ar" тоифасини олишга талабгор малакали мутахассис, техник ҳужжатлари ва ТХваТ ташкиллаштириш процедуралари ёзилган тилни қуйидаги даражада билиши керак:

а) йўриқномани, ўқув қўлланмаларни ва бошқа техник ҳужжатларни ўқиши ва тушуниши;

б) барча фойдаланувчилар томонидан тушуниладиган техник ҳужжатларда ёзувларни киритиш;

в) ўз лавозим мажбуриятларини бажаришда тушунмовчиликларнинг олдини олиш даражасида мулоқот қилиш.


93. Ходимлар ўз мутахассисликлари бўйича компонентларни билишлари ва барча вазифаларини мос равишда бажаришлари ва керакли процедура ва кўрсатмалар, ҳақида билимларини исботлашлари керак.


94. "Ar" тоифасига эга бўлган малакали ходимлар сертификат берувчи ходим деб ҳисобланмайди, улар ҲК компоненти эксплуатациясига сертификат ёзиб бериш ваколатига эга эмас.


95. "Br" тоифасига малакали ходимлар "Ar" тоифасига ўхшаш талабларга жавоб берадилар, бироқ шу жумладан:

а) камида бир йил "Ar" тоифасида иш тажрибасига эга бўлиши;

б) ўз мутахассислиги бўйича компонентларни чуқур билиши;

в) ҲК эксплуатациясини таъминлаш бўйича раҳбарий ҳужжатлар ва турли хизматларнинг ўзаро ҳамкорликни ташкил этилишни билиши;

г) сифатни назорат қилиш тизимини ташкил этилишни билиши керак.


96. "Br" тоифасига эга бўлган малакали ходим, сертификатлаш бўйича мутахассис ҳисобланади, яъни унинг мансаб йўриқномаси ва бошқа раҳбарий ҳужжатларга мувофиқ компонентга эксплуатацияга рухсат бериш сертификатини ёзиш ваколатига эга.



§ 17. Гувоҳномани алмаштириш қоидалари


97. Гувоҳнома йўқолган ёки шикастланган тақдирда ҳар бир ҳолат бўйича расмий хизмат текшируви ўтказилади. Расмий хизмат текширув ўтказиш учун авиакомпания (авиакорхона, мажмуа, авиабўлинма) бошқарув раҳбарлик таркиби ва бошқарув ходимларидан иборат 3 кишидан кам бўлмаган комиссия тайинланади. Текшируви материаллари асосида янги гувоҳнома бериш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида комиссия томонидан хулоса чиқарилади ва далолатнома тузилади. Авиаходимлар расмий хизмат текширувини ўтказиш учун комиссия раисига гувоҳномани йўқотиш ёки шикастланганлиги тўғрисида ёзма ариза билан мурожаат қилишлари шарт.


98. Расмий хизмат текшируви натижаларига кўра авиакомпания (авиакорхона, мажмуа, авиабўлинма) раҳбари авиация ходимларини малака комиссиясига (ММК, МК) янги гувоҳнома олиш процедураларини ўтиш учун юборади.


99. Текширув материаллари расмийлаштирилган авиация ходимларининг Такдимномаси билан (ушбу Қоидаларнинг 17, 18 ва 19-иловалар) авиакомпаниянинг МКга (МК бўлмаган ҳолларда ММК) юборилади, авиакомпаниянинг МК авиаходимнинг махсус фанлар бўйича назарий билимлари даражани тасдиклаш даражасига лоиклигини аниклаб, унга фуқаролик авиациясининг авиация ходимларининг янги гувоҳномасини бериш ва ОМК Дававианазоратга қарорни амалга ошириш тўғрисида ариза бериш имконияти масаласини ҳал қилади.


100. Авиаходимга янги гувоҳнома бериш учун барча материаллар МК (МК бўлмаган ҳолларда ММК) томонидан Ўзбекистон Республикаси Дававианазоратининг ОМКсига янги гувоҳнома бериш тўғрисида қарор қабул қилиш учун юборилади.


101. Гувоҳноманинг IX, XII, XIII кичик бандларда ёзиш учун жойларнинг тугаши, эгасининг фамилияси ўзгариши, шахсий ҳужжатларда йўл қўйилган теҳник хатолар билан боғлиқ ҳолларда, авиация ходимларининг гувоҳномасини алмаштириш тартиби юқорида кўрсатилганга ўхшаш булади, махсус фанлардан билимларни синаш бундан истисно.


102. Ҳаваскор учувчисига янги гувоҳнома бериш ОМКда берилган гувоҳномани йўқотиш ёки шикастланган ҳолатини тавсифловчи ёзма аризаси асосида Дававианазорат бошлиғи томонидан ОМК баённомаси тасдиқланганидан кейин амалга оширилади.



VI БОБ. ГУВОҲНОМАЛАРНИНГ

АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ ВА УЛАРНИ

УЗАЙТИРИШ ҚОИДАЛАРИ


§ 18. Гувоҳномаларнинг муддатини

узайтиришнинг умумий қоидалари


Гувоҳномаларга қуйидаги амал қилиш муддати белгиланади:


104. Экипажнинг учувчи ходимларига:

а) учувчиларга - 12 ой;

б) штурманларга - 12 ой;

в) бортмуҳандисларга - 12 ой;

г) бортмеханигига - 12 ой;

д) борталоқачиларига - 12 ой;

е) ҳаваскор-учувчиларга - 24 ой;

е-1) аэростат учувчиларига - 24 ой;

ж) ЎЕУА учувчиларига (ўта енгил учиш аппаратлари) - 12 ой.

з) планер-учувчиларига - 24 ой;.


105. Хизмат кўрсатувчи экипаж ходимларига:

а) бортоператорларга - 24 ой;

б) борткузатувчиларига - 24 ой.


106. Қолган авиация ходимларига:

а) ҲҲБ диспетчерларига - 24 ой;

б) ҲК ТХ ва ЎЕҲК муҳандисларига - 5 йил;

в) ҲК ТХ ва ЎЕҲК авиация техникларига - 3 йил;

г) парвозларни таъминлаш ходимларига - 3 йил;

д) радиобюро алоқачиларига - 3 йил;

е) ҲКнинг компонентларини таъмирлаш бўйича авиаходимларига, махсус жараёнларни бажариш - 3 йил.


107. Учувчилар таркиби ходимлари, хизмат кўрсатувчи экипаж ходимлари ва ҲҲБ диспетчерининг гувоҳномаси муддати ТУЭК тиббий хулосаси муддати давомида амал қилади.


108. Муддати тугаган гувоҳномани, авиаходимлар, мазкур Қоидаларнинг 104-106-бандларида кўрсатилган муддатга, мутахассислиги бўйича, узайтиришлари лозим.

Авиация техникасига техник хизмат кўрсатиш ташкилоти Сертификати ва эксплуатант Сертификатига эга бўлмаган ташкилот ходимларининг гувоҳномалари муддати узайтирилмайди.


109. Учувчи, штурман, борткузатувчиси, борталоқачиси, бортмухандислари, бортмеханиклари, бортоператорлари, ҲХБ диспетчерлари гувоҳномасининг муддатини узайтириш қуйидагилар асосида амалга оширилади:

а) ТУЭК тиббий хулосасига кўра мутаххассислиги бўйича ишга рухсат бериш;

б) тегишли малака комиссиясида махсус фанлар бўйича имтиҳон натижаларига кўра;

в) учиш техникасини, самолётни йўналиш бўйича бошқариш ва амалий иш тажрибаларини синов натижаларига кўра;

г) ҲХБ диспетчерлари учун диспетчер тренажёрлари ва экипажнинг учувчи таркибининг парвоз тақлид тренажёри ускунасидаги текшириш натижаларига кўра.


110. Гувоҳноманинг муддатини узайтиришни расмийлаштириш авиация ходимлари Такдимномасида (мазкур Қоидаларнинг 17, 18 ва 19-иловалари), ФА авиация ходимларининг гувоҳномасида, учиш китобчасида қайд этиб амалга оширилади.


111. Учиш ходимлари гувоҳномасининг амал қилиш муддати қуйидаги ҳолатларда узайтирилади:

а) учувчи стажер-ходимининг сафга киритилиш дастурини ўтаётган ҳолатда, гувоҳнома муддати тугагаётганда, гувоҳноманинг узайтирилиши мутахассислиг бўйича "Парвозга рухсат берадиган тиббий хулоса" асосида амалга оширилади. Бу ҳолда назарий билимлар ва учиш назорати сафга киритилгандан кейин текширилади;

б) амалдаги учувчилар таркибидаги авиаходимлар гувоҳномаси ва календар парвоз назоратининг муддати тугагандан кейин, узайтирилиши мутахассислиги бўйича "Парвозга рухсат берадиган тиббий хулоса", махсус фанлар ва "Назарий билимларнинг текширув" натижалари, ундан кейинги аэродром ёки рейс шароитларидаги парвоз текширувидан сўнг амалга оширилади.


112. Гувоҳномаларнинг амал қилиш муддатини узайтирилиши Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат ОМКда амалга оширилади.


113. Авиаходимларнинг текширувини ташкиллаштириш устидан назоратни тегишли малака комиссиясининг раиси амалга оширади.

Авиаходимларнинг профессионал билимининг текшируви билетлар бўйича (назорат саволлари) ёки ШЭҲМ да амалга оширилади.

Учиш, муҳандис-техник ходимлари ва ҲХБ диспетчерларининг назарий билимлари, учиш аппаратини бошқариш техникаси, самолёт бошқаруви, ва амалий қобилият билимларини текширишини ОМК аъзолари амалга оширади.

ОМК таркибида зарур мутахассиси бўлмаган ҳолда, ОМК раиси (ўринбосари) рухсати билан текширувни Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиакомпаниялари (авиақорхоналар, мажмуалар, авиабўлинмалар) МК аъзоси, бошқарув учиш, бошқарув таркиби аъзолари бажариши мумкин.


114. Гувоҳноманинг муддатини узайтиришда мувофиқ ҳужжатлардаги (гувоҳнома, тақдимнома ва бошқалар) кўрсатилган баҳолар бошқа авиация техникасига қайта ўқишни ўтганда, ЎМ (ЎТМ) малака ошириш курсларида ўқиганда, МКК, КК, ОМКда имтиҳон топширганда, кўрсатилган муддат давомида ушбу фанлардан имтиҳонлар топширилмайди, ва топширилган деб ҳисобланиб авиация ходимларининг Тақдимномасига кўчирилади (мазкур Коидаларнинг 17, 18 ва 19-иловалари):

а) учиш ва хизмат кўрсатиш ходимлари учун - 6 ой давомида;

б) бошқа тоифадаги авиаходимларига - 12 ой давомида.


115. Баҳоларнинг амал килиш муддати курсларни (имтиҳонларни топшириш, билимлар синови) тугатиш санасидан ёки МК (ОМК)нинг йиғилиш баённомаси тасдиқланган санадан ҳисобланади.


118. Учиш техникаси, самолётни йўналишида бошқариш, амалий ишлар қобилиятларни текшириш натижалари амал қилиш муддати давомида ҳақиқий ҳисобланади, тренажёр тайёрлови эса - 6 ой давомида.


119. Мазкур Қоидалардаги авиаходимлар гувоҳномаларни узайтиришда, махсус фанлардан малака талабларига номувофиқ баҳо олинган ҳолда, қайта топшириш, тегишли ОМК, МК (МК бўлмаганда ММК) раиси рухсати билан, қўшимча тайёрловдан бир ҳафта ўтгач, амалга ошириш мумкин.


120. Мазкур Қоидалардаги гувоҳнома муддатини узайтириш, учиш техникаси, самолётни йўналишида бошқариш, амалий иш қобилиятлари ва ҲХБни текширишда малака талабларига мувофиқ паст баҳо олган бўлса, ходимларга, календар ойи давомида кейинги текширув билан, қўшимча машғулот берилади.


121. Авиаходим учиш техникаси, самолётни йўналишида бошқариш, амалий иш кобилятлари, ҲҲБ, ўз мажбуриятларини бажарилиши бўйича талаб қилинаётган ҳуқуқларга биноан қайта текширувда, махсус фанлардан паст баҳо олса, авиация ҳодимлари Гувоҳномасидаги ҳуқуқларини амалга оширишга рухсат берилмайди. Ушбу ходим учиш техникаси, самолётни йўналишида бошқариш, амалий иш кобилятлари, ҲҲБ бўйича билим даражасини баҳолаш учун календар ой мобайнида МКга йўналиши лозим, МК мавжуд бўлмаганда ОМКга йўллантирилади. Авиаходим қайта текширишда такроран талабдагидан паст баҳо олса, авиакорхона раҳбари томонидан бундай ходимнинг хизматидан фойдаланиш бўйича қарор қабул қилинади.


122. Агар, стажировка дастурини ўташ жараёнида ғарбда ишлаб чиқарилган ҲКга хизмат кўрасувчи МТТнинг мутаҳассис гувоҳномасини амал қилиш муддати тугаган ёки тугаётган бўлса, гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш, стажировка дастури тугагандан ва имтиҳон топширгандан кейин амалга оширилади. Гувоҳнома амал қилиш муддати малака комиссияниннг (МК) йиғилиш баённомасининг тасдиқланган санасидан ҳисобланади.


123. Авиаходимлар гувоҳномасининг амал қилиш муддати тегишли малака комиссияси (ММК, МК ёки ОМК)да охирги топширган имтиҳон санасидан, мазкур Қоидаларнинг 104-106-бандларида кўрсатилган муддатларга узайтирилади.



§ 19. Фуқаро авиацияси учувчи гувоҳномасининг

амал қилиш муддатини узайтириш тартиби


124. Фуқаро авиацияси учувчи Гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтирилишида қуйидагилар талаб килинади:

а) парвоз ишига рухсат беринганлиги ҳақидаги ТУЭКсининг тиббий хулосаси;

б) мазкур Қоидаларнинг 17-иловасига мувофиқ фанлар бўйича имтиҳонларни топшириш.


125. 3-даражали учувчилар, учиш ходимининг Тақдимномасидаги (мазкур Қоидаларнинг 17-иловаси) барча мақсус фанлар бўйича 4 (тўрт)дан паст бўлмаган баҳоларга эга бўлишлари лозим.

2-даражали учувчилар, учиш ходимининг Тақдимномасидаги (мазкур Қоидаларнинг 17-иловаси) 2, 4 - б. кўра 5 (беш) баҳога, қолган фанлар бўйича эса 4 (тўрт) баҳога эга бўлишлари лозим.

1-даражали учувчилар учиш ходимининг Тақдимномасидаги (мазкур Қоидаларнинг 17-иловаси) 2, 4, 5, 16-б кўра 5 (беш) баҳога, қолган фанлар бўйича эса 4 (тўрт) баҳога эга бўлишлари лозим.


126. Учиш техникаси ва самолётни йўналишида бошқариш бўйича 1 ва 2-даражали учувчилар 5 (беш)дан кам бўлмаган баҳога эга бўлишлари лозим.


127. Учиш техникаси ва самолётни йўналишида бошқариш бўйича, бошқа ҲКга қайта ўқигандан кейин, 1 ва 2-даражали учувчилар учун мустақил ишнинг биринчи йил давомида ва 3-даражали учувчилар 4 (тўрт)дан кам бўлмаган баҳога эга бўлишлари лозим.


128. Бир нечта ҲКда парвозни амалга оширувчи бошқарув-учиш, инструкторлик таркиби, назарий билим даражасини текширувини юқори (даража бўйича бир хил бўлганлардан биттаси) ҲК турида ва қўшимча бошқа ҲКларда "Парвоз эксплуатасияси қўлланмаси" (ПЭҚ) бўйича билимлари текширилади. Учиш техникаси ҲКнинг ҳар бир турида текширилади.


129. Барча учувчиларнинг тренажёр текшируви бир йилда бир мартадан кам бўлмаган ҳолда амалга оширилади.


130. Назарий билимларнинг текширувининг натижаси, тренажёрдаги текширув, учиш техникасини текшириш ва самолётни йуналишда бошқаришни текшириш натижалари учиш ходимларининг Тақдимномасига киритилади (мазкур Қоидаларнинг 17-иловаси). Гувоҳноманинг амал килиш муддатини узайтириш ҳақидаги ёзув учувчининг учиш китоби ва гувоҳномасида расмийлаштирилади.



§ 20. Фуқаро авиацияси штурман гувоҳномасининг

амал қилиш муддатини узайтириш тартиби


131. Фуқаро авиацияси штурман гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтиришда қуйидагилар зарур:

а) парвоз ишига рухсат беринганлиги ҳақидаги ТУЭКсининг тиббий хулосаси;

б) мазкур Қоидаларнинг 17-иловасига мувофиқ фанлар бўйича имтиҳонларни топшириш.


132. 3-даражали штурманлар, учиш ходимининг Тақдимномасидаги (мазкур Қоидаларнинг 17-иловаси) ҳамма махсус фанлар бўйича 4 (тўрт)дан паст бўлмаган баҳоларга эга бўлишлари лозим.

2-даражали штурманлар, учиш ходимининг Тақдимномасидаги (мазкур Қоидаларнинг 17-иловаси) 2, 6-б. кўра 5 (беш) баҳога, қолган фанлар бўйича эса 4 (тўрт) баҳога эга бўлишлари лозим.

1-даражали штурманлар, учиш ходимининг Тақдимномасидаги (мазкур Қоидаларнинг 17-иловаси) 2, 6, 10, 11, 16-б кўра 5 (беш) баҳога, қолган фанлар бўйича эса 4 (тўрт) баҳога эга бўлишлари лозим.


133. Биринчи, иккинчи даражали штурманлар самолётни йуналишда бошқариш бўйича 5 (беш)дан паст бўлмаган баҳоларга эга бўлишлари лозим.


134. Самолётни йўналишида бошқариш техникаси бўйича, 3-даражали штурманлар ва бошқа ҲКга қайта тайёрловдан ўтган штурманлар (малака даражасига қарамасдан), мустақил ишининг биринчи йил давомида 4 (тўрт)дан паст бўлмаган баҳога эга бўлишлари лозим.


135. Бир нечта ҲКда парвозни амалга оширувчи штурманлар назарий билим даражасини текширувини юқори (даража бўйича бир хил бўлганлардан биттаси) ҲК турида ва қўшимча бошқа ҲКларда "Парвоз эксплуатасияси қўлланмаси" (ПЭҚ) бўйича билимлари текширилади. Самолётни йўналишида бошқариш техникаси ҳар бир ҲК турида текширилади.


136. Ҳамма штурманларнинг тренажер текшируви йилда бир мартадан кам бўлмаган ҳолда олиб борилади.


137. Назарий билимларнинг текширувининг натижаси, тренажёрдаги текширув, учиш техникасини текшириш ва самолётни йуналишда бошқаришни текшириш натижалари учиш ходимларининг Тақдимномасига киритилади (мазкур Қоидаларнинг 17-иловаси).

Гувоҳноманинг амал килиш муддатини узайтириш хақидаги ёзув учувчининг учиш китоби ва гувоҳномасида расмийлаштирилади.



§ 21. ФА бортмуҳандис (бортмеханик)

Гувоҳномасининг амал қилиш муддатини

узайтириш тартиби


138. Фуқаро авиацияси бортмуҳандис (бортмеханик) гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтиришда қуйидагилар зарур:

а) парвоз ишига рухсат беринганлиги ҳақидаги ТУЭКсининг тиббий хулосаси;

б) мазкур Қоидаларнинг 17-иловасига мувофиқ фанлар бўйича имтиҳонларни топшириш.


139. Учинчи даражали бортмуҳандис ва бортмеханиклар, учиш ходимининг Тақдимномасидаги (мазкур Қоидаларнинг 17-иловаси) ҳамма махсус фанлар бўйича 4 (тўрт)дан паст бўлмаган баҳоларга эга бўлишлари лозим.

Иккинчи даражали бортмуҳандис ва бортмеханиклар, учиш ходимининг Тақдимномасидаги (мазкур Қоидаларнинг 17-иловаси) 4-бандига кўра 5 (беш) баҳога, қолган фанлар бўйича эса 4 (тўрт) баҳога эга бўлишлари лозим.

Биринчи даражали бортмуҳандис (бортмеханик)лар, учиш ходимининг Тақдимномасидаги (мазкур Қоидаларнинг 17-иловаси) 4, 8, 9, 16-бобларига кўра 5 (беш) баҳога, қолган фанлар бўйича эса 4 (тўрт) баҳога эга бўлишлари лозим.


140. Биринчичи, иккинчичи даражали бортмуҳандис (бортмеханик)лар амалий иш қобилиятлари бўйича 5 (беш)дан паст бўлмаган баҳоларга эга бўлишлари лозим.


141. 3-даражали бортмуҳандис (бортмеханик)лар ва бошқа ҲКга қайта тайёрловдан ўтган бортмуҳандис (бортмеханик)лар (малака даражасига қарамасдан), амалий иш қобилиятлари бўйича мустақил ишининг биринчи йил давомида 4 (тўрт)дан паст бўлмаган баҳога эга бўлишлари лозим.


142. Бир нечта ҲКда парвозни амалга оширувчи бортмуҳандис (бортмеханик) лар назарий билим даражасини текширувини юқори (даража бўйича бир хил бўлганлардан биттаси) ҲК турида ва қўшимча бошқа ҲКларда "Парвоз эксплуатасияси қўлланмаси" (ПЭҚ) бўйича билимлари текширилади. Амалий иш қобилиятлари ҳар бир ҲК турида текширилади.


143. Ҳамма бортмуҳандис (бортмеханик)лар, лавозимига, иш тажрибасига ва малака даражасига қарамасдан тренажер текширув йилда бир мартадан кам бўлмаган ҳолда олиб борилади.


144. Назарий билимларнинг текширувининг натижаси, тренажёрдаги текширув, амалий иш қобилиятлари текшириш натижалари учиш ходимларининг Тақдимномасига киритилади (мазкур Қоидаларнинг 17-иловаси).

Гувоҳноманинг амал килиш муддатини узайтириш хақидаги ёзув бортмуҳандис (бортмеханик)лар учиш китоби ва гувоҳномасида расмийлаштирилади.



§ 22. Фуқаро авиацияси борталоқачи

гувоҳномасининг амал қилиш муддатини

узайтириш тартиби


145. Фуқаро авиацияси борталоқачи гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтиришда қуйидагилар зарур:

а) парвоз ишига рухсат беринганлиги ҳақидаги ТУЭКсининг тиббий хулосаси;

б) мазкур Қоидаларнинг 17-иловасига мувофиқ фанлар бўйича имтиҳонларни топшириш.


146. 3-даражали борталоқачилар, учиш ходимининг Тақдимномасидаги (мазкур Қоидаларнинг 17-иловаси) ҳамма махсус фанлар бўйича 4 (тўрт)дан паст бўлмаган баҳоларга эга бўлишлари лозим.

2-даражали борталоқачилар, учиш ходимининг Тақдимномасидаги (мазкур Қоидаларнинг 17-иловаси) 11, 13-бандларга кўра 5 (беш) баҳога, қолган фанлар бўйича эса 4 (тўрт) баҳога эга бўлишлари лозим.

1-даражали борталоқачилар, учиш ходимининг Тақдимномасидаги (мазкур Қоидаларнинг 17-иловаси) 2, 4, 11, 13, 16-бандларига кўра 5 (беш) баҳога, қолган фанлар бўйича эса 4 (тўрт) баҳога эга бўлишлари лози.


147. 1, 2-даражали борталоқачилар амалий иш қобилиятлари бўйича 5 (беш)дан паст бўлмаган баҳоларга эга бўлишлари лозим. 3-даражали борталоқачилар ва бошқа ҲКга қайта тайёрловдан ўтган борталоқачилар (малака даражасига қарамасдан), амалий иш қобилиятлари бўйича мустақил ишининг биринчи йил давомида 4 (тўрт)дан паст бўлмаган баҳога эга бўлишлари лозим.


148. Бир нечта ҲКда парвозни амалга оширувчи борталоқачилар назарий билим даражасини текширувини юқори (даража бўйича бир хил бўлганлардан биттаси) ҲК турида ва қўшимча бошқа ҲКларда "Парвоз эксплуатасияси қўлланмаси" (ПЭҚ) бўйича билимлари текширилади. Амалий иш қобилиятлари ҳар бир ҲК турида текширилади.

149. Ҳамма борталоқачилар, лавозимига, иш тажрибасига ва малака даражасига қарамасдан тренажер текширув йилда бир мартадан кам бўлмаган ҳолда олиб борилади.


150. Назарий билимларнинг текширувининг натижаси, тренажёрдаги текширув, амалий иш қобилиятларини текшириш натижалари учиш ходимларининг Тақдимномасига киритилади (мазкур Қоидаларнинг 17-иловаси). Гувоҳноманинг амал килиш муддатини узайтириш хақидаги ёзув борталоқачи учиш китоби ва гувоҳномасида расмийлаштирилади.



§ 23. Ҳаваскор-учувчи Гувоҳномасининг

амал қилиш муддатини узайтириш тартиби


145. Ҳаваскор-учувчи гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтиришда қуйидаги асосларга кўра амалга оширилади:

а) учиш ишига рухсат беринганлиги ҳақидаги ТУЭКсининг тиббий хулосаси;

б) Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат ОМКга махсус фанлар бўйича имтиҳон топширишга рухсат олиш учун ёзма ариза;

в) охирги 2 йил давомида учган соатларини тасдиқловчи ҳужжат;

г) 2 та расмийлаштирилган тақдимнома.


152. Мазкур Қоидаларнинг 17-иловасига мувофиқ фанлар бўйича имтиҳонлар ўтказилади. Ҳамма фанлар бўйича 4 (тўрт)дан паст бўлмаган баҳоларга эга бўлишлари лозим.


153. Имтиҳон ёзма шаклда топширилади. Ҳамма фанлар бўйича 4 (тўрт)дан паст бўлмаган баҳоларга эга бўлишлари лозим.


154. Учиш техникаси ва самолётни йўналишида бошқаришни текширилиши, Ўзбекистон Республикаси Дававианазоратнинг ОМК инспекторлари ёки ОМК раиси (ўринбосари)нинг рухсати билан, Ўзбекистон Республикаси ФА эксплуатантларнинг МК учувчи инспекторлари амалга оширадилар.

Учиш техникаси ва самолётни йўналишида бошқариш бўйича 4 (тўрт)дан паст бўлмаган баҳоларга эга бўлишлари лозим.


155. Агар охирги 6 ой ичида 10(ўн) та учиш ва қўнишлар амалга оширилмаган бўлса, ҳаваскор-учувчи ўз хуқуқларидан фойдаланиши мумкин эмас.


156. Назарий билимларни, учиш техникаси ва самолётни йўналишида бошқаришни текшириш натижалари, учиш китоби ва учиш ходимларининг Тақдимномасига киритилади (мазкур Қоидаларнинг 17-иловаси).



§ 23-1. Аэростат учувчиси Гувоҳномасининг

амал қилиш муддатини узайтириш тартиби


156-1.Аэростат учувчиси гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:

а) учиш ишига рухсат беринганлиги ҳақидаги ТУЭКсининг тиббий хулосаси;

б) охирги 2 йил давомида учган соатларини тасдиқловчи ҳужжат;

в) 2 та нусхада расмийлаштирилган тақдимнома.


156-2. Мазкур Қоидаларнинг 17-иловасига мувофиқ фанлар бўйича имтиҳонлар ўтказилади.


156-3. Имтиҳон ёзма шаклда топширилади. Ҳамма махсус фанлар бўйича 4 (тўрт) дан паст бўлмаган баҳоларга эга бўлишлари лозим.


156-4. Учиш техникасини бошқаришни текширилиши, Ўзбекистон Республикаси Дававианазоратнинг ОМК инспекторлари ёки ОМК раиси (ўринбосари)нинг рухсати билан, Ўзбекистон Республикаси ФА эксплуатантларнинг МК учувчи инспекторлари амалга оширадилар.

Учиш техникасини бошқариш бўйича 4 (тўрт)дан паст бўлмаган баҳоларга эга бўлишлари лозим.


156-5. Агар охирги 6 ой ичида 4 та учириш ва қўтариш амалга оширилмаган бўлса, аэростат учувчиси ўз хуқуқларидан фойдаланиши мумкин эмас.


156-6. Назарий билимларни, учиш техникасини бошқаришни текшириш натижалари, учиш китоби ва учиш ходимларининг Тақдимномасига киритилади (мазкур Қоидаларнинг 17-иловаси).



§ 24. ЎЕУА учувчиси Гувоҳномасининг

амал қилиш муддатини узайтириш тартиби


157. ЎЕУА учувчиси гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш қуйидагилар асосида амалга оширилади:

а) имтиҳонларни топшириш учун ОМКга ариза;

б) учиш ишига рухсат беринганлиги ҳақидаги ТУЭКсининг тиббий хулосаси;

в) охирги йил давомида учган соатларини тасдиқловчи ҳужжат;

г) учиш техникасини бошқаришни текшириш санаси қўрсатилган учиш китоби;

д) Имтиҳомларни топшириш учун Дававианазоратнинг ОМКга берилган иккита расмийлаштирилган тақдимномаси.


158. Мазкур Қоидаларнинг 17-иловасига мувофиқ фанлар бўйича имтиҳонлар ўтказилади. Ҳамма фанлар бўйича 4 (тўрт)дан паст бўлмаган баҳоларга эга бўлишлари лозим.


159. Ўзбекистон Республикаси Дававианазоратнинг ОМКда фақат корхона бошқарув-инструкторлар таркибининг гувоҳномалари амал қилиш муддати узайтирилади. Оддий учувчилар гувоҳномаларини иш жойларида узайтирадилар.


160. Учиш техникаси бошқаришни текширилиши, Ўзбекистон Республикаси Дававианазоратнинг ОМК инспекторлари ёки ОМК раиси (ўринбосари)нинг рухсати билан, учувчи-инструкторлари амалга оширадилар. Учиш техникаси бошқариш бўйича 4 (тўрт)дан паст бўлмаган баҳоларга эга бўлишлари лозим.


161. Агар охирги 6 ой ичида 10(ўн) та учиш ва қўнишлар амалга оширилмаган бўлса, ЎЕУА учувчиси ўз хуқуқларидан фойдаланиши мумкин эмас.


162. Назарий билимларни, учиш техникаси бошқаришни текшириш натижалари, учиш китоби ва учиш ходимларининг Тақдимномасига киритилади (мазкур Қоидаларнинг 17-иловаси).

Олдинги таҳрирга қаранг.



§ 24-1. Планер-учувчиси гувоҳномасининг

амал қилиш муддатини узайтириш тартиби


162-1. Планер-учувчиси гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:

а) имтиҳонларни топшириш учун ОМКга ариза;

б) учиш ишига рухсат берилганлиги ҳақидаги ТУЭКсининг тиббий хулосаси;

в) охирги йил давомида учган соатларини тасдиқловчи ҳужжат;

г) учиш техникасини бошқаришни текшириш санаси кўрсатилган учиш китоби;

д) имтиҳонларни топшириш учун Дававианазорат томонидан ОМКга берилган 2-та расмийлаштирилган тақдимномаси.


162-2. Мазкур Қоидаларнинг 17-иловасида кўрсатиб ўтилган фанлар бўйича имтиҳонлар топширилади. Барча фанлар бўйича баҳолар 4 (тўрт)дан паст бўлмаслиги лозим.


162-3. Учиш техникасини текширилиши, Дававианазоратнинг ОМК инспекторлари рухсати билан, учувчи-инструкторлари томонидан амалга оширилади. Учиш техникаси бўйича баҳолар 4 (тўрт)дан паст бўлмаслиги лозим.


162-4. Агар охирги олти ой ичида олтита учиш ва қўнишлар амалга оширилмаган бўлса, планер-учувчиси ўз ҳуқуқларидан фойдаланиши мумкин эмас.


162-5. Назарий билимлар ва учиш техникасини текшириш натижалари учиш китоби ва учиш ходимларининг Тақдимномасига киритилади (мазкур Қоидаларнинг 17-иловаси).



§ 25. Фуқаро авиацияси бортоператори

гувоҳномасининг амал қилиш муддатини

узайтириш тартиби


163. Бортоператори гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтиришда қуйидагиларига асосан амалга оширилади:

а) учиш ишига рухсат беринганлиги ҳақидаги ТУЭКсининг тиббий хулосаси;

б) мазкур Қоидаларнинг 17-иловасига мувофиқ фанлар бўйича имтиҳонларни топшириш.


164. 3-даражали бортоператорлар, учиш ходимининг Тақдимномасидаги (мазкур Қоидаларнинг 17-иловаси) ҳамма махсус фанлар бўйича 4 (тўрт)дан паст бўлмаган баҳоларга эга бўлишлари лозим.

2-даражали бортоператорлар, учиш ходимининг Тақдимномасидаги (мазкур Қоидаларнинг 17-иловаси) 4, 16, 18-бандларга кўра 5 (беш) баҳога, қолган фанлар бўйича эса 4 (тўрт)дан паст бўлмаган баҳога эга бўлишлари лозим.

1-даражали бортоператорлар, учиш ходимининг Тақдимномасидаги (мазкур Қоидаларнинг 17-иловаси) 4, 16, 17, 18, 21-бандларига кўра 5 (беш) баҳога, қолган фанлар бўйича эса 4 (тўрт)дан паст бўлмаган баҳога эга бўлишлари лозим.


165. 1, 2-даражали бортоператорлар амалий иш қобилиятлари бўйича 5 (беш)дан паст бўлмаган баҳоларга эга бўлишлари лозим.


166. 3-даражали бортоператорлар ва бошқа ҲКга қайта тайёрловдан ўтган бортоператорлар (малака даражасига қарамасдан), амалий иш қобилиятлари бўйича мустақил ишининг биринчи йил давомида 4 (тўрт)дан паст бўлмаган баҳога эга бўлишлари лозим.


167. Назарий билимларини, амалий иш қобилиятларини текшириш натижалари учиш ходимларининг Тақдимномасига киритилади (мазкур Қоидаларнинг 17-иловаси). Гувоҳноманинг амал килиш муддатини узайтириш хақидаги ёзув бортоператори учиш китоби ва гувоҳномасида расмийлаштирилади.



§ 26. ФА борткузатувчи гувоҳномасининг

амал қилиш муддатини узайтириш тартиби


168. Борткузатувчи гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш қуйидагилар асосида амалга оширилади:

а) учиш ишига рухсат беринганлиги ҳақидаги ТУЭКсининг тиббий хулосаси;

б) мазкур Қоидаларнинг 17-иловасига мувофиқ фанлар бўйича имтиҳонларни топшириш.


169. Борткузатувчилар, малака даражасидан келиб чиқиб, ҳамма фанлар бўйича малака даражасига мувофиқ баҳоларга эга бўлишлари лозим.

1-даражали борткузатувчилар амалий иш қобилиятлари, "Парвоз эксплуатасияси қўлланмаси" (ПЭҚ), АҚВ ва уларни авария ҳолатида қўллаш қоидалар, йўловчиларни озиқ-овқат билан таъминлаш ҳизматини ташкиллаштириш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш технологиялар бўйича 5 (беш)дан паст бўлмаган, бошқа фанлар бўйича 4 (тўрт)дан паст бўлмаган баҳоларга эга бўлишлари лозим.

2-даражали борткузатувчилар амалий иш қобилиятлари, АҚВ ва уларни авария ҳолатида қўллаш қоидалар, йўловчиларга хизмат кўрсатиш технологиялар бўйича 5 (беш)дан паст бўлмаган, бошқа фанлар бўйича 4 (тўрт)дан паст бўлмаган баҳоларга эга бўлишлари лозим.


170. 3-даражали борткузатувчилар ва бошқа ҲКга қайта тайёрловдан ўтган борткузатувчилар (малака даражасига қарамасдан), амалий иш қобилиятлари бўйича мустақил ишининг биринчи йил давомида 4 (тўрт)дан паст бўлмаган баҳога эга бўлишлари лозим.


171. Борткузатувчиларнинг амалий иш қобилиятларни текширишни юқори турувчи мутахассислар (борткузатувчи-инструктор, учиш бўлинмасининг катта борткузатувчиси, борткузатувчи-инспектор) томонидан амалга оширилади.

Амалий иш қобилиятларини календар (режали) текширилиши мазкур Қоидаларнинг 118-бандида кўрсатилган муддатдан ошмаган бўлса, гувоҳнома муддатини узайтиришда ҳисобга олиш рухсат этилади.


172. Назарий билимларни, амалий иш қобилиятларини текшириш натижалари учиш ходимларининг Тақдимномасига киритилади (мазкур Қоидаларнинг 17-иловаси). Гувоҳноманинг амал килиш муддатини узайтириш ҳақидаги ёзув борткузатувчининг учиш китоби ва гувоҳномасида расмийлаштирилади.



§ 27. ҲҲБ диспетчери Гувоҳномасининг

амал қилиш муддатини узайтириш тартиби


173. ҲҲБ диспетчери гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш қуйидагилар асосида амалга оширилади:

а) ҳаводаги ҳаракатларга хизмат кўрсатиш бўйича функционал мажбуриятларни бажаришга киришиш ҳақида УТЭК тиббий хулосаси;

б) мазкур Қоидаларнинг 118-бандига мувофиқ фанлар бўйича имтиҳонларни топшириш.


174. 3-даражали ҲҲБ диспетчерлари барча фанлардан 4 (тўрт)дан паст бўлмаган баҳога эга бўлишлари лозим, тренажёр машғулотлари ва амалий ишлар қобилиятларини текшириш бўйича 4(тўрт)дан паст бўлмаган баҳога эга бўлишлари лозим.


175. 2-даражали ҲҲБ диспетчерлари, Диспетчерлик таркиби Тақдимномасининг 1, 2, 4 ва 5-бандларида кўрсатилган махсус фанлардан 5(беш)дан паст, бошқа фанлардан 4(тўрт)дан паст, амалий ишларни қобилиятларини текшириш бўйича (технологик жараёнларни текшириш пайтидаги ўртача баҳо) 5(беш)дан паст бўлмаган баҳоларга эга бўлишлари лозим.

1-даражали ҲҲБ диспетчерлари, Диспетчерлик таркиби Тақдимномасининг 1, 2, 4, 5 ва 9-бандларида кўрсатилган махсус фанлардан 5(беш)дан паст, бошқа фанлардан 4(тўрт)дан паст, амалий ишларни қобилиятларини текшириш бўйича (технологик жараёнларни текшириш пайтидаги ўртача баҳо) 5(беш)дан паст бўлмаган баҳоларга эга бўлишлари лозим.


176. Иш жойида амалий иш қобилиятларни текширишни юқори раҳбар мутахассис, раҳбар (тренажёрда - тренажёр инструктори) томонидан амалга оширилади.


177. ҲҲБ диспетчери гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтиришда, иш жойида амалий иш қобилиятларни ва тренажёрда машқларни ўтказиш текширувлари, 6 (олти) ой муддатдан ошмаган холда ҳисобга олинади.

Биринчи йил мустақил ишлаётган диспетчерларга ва ЙДП, АДП, Тоwеr диспетчерларга, иш жойида амалий иш қобилиятларни ва тренажёрда машқларни ўтказиш текширувлари, 3 (уч) ой муддатдан ошмаган холда ҳисобга олинади.


178. Назарий билимларни, амалий иш қобилиятларини текшириш натижалари, тренажёрда машқларни ўтиши, диспетчерлик таркиби Тақдимномасига қайд етилади (мазкур Қоидаларнинг 18-иловаси).



§ 28. ҲКга техник хизмат кўрсатиш муҳандис

Гувоҳномасининг амал қилиш муддатини

узайтириш тартиби


179. Ҳаво кемаси ва авиадвигателга техник хизмат кўрсатиш бўйича муҳандис мазкур Қоидаларнинг 19-иловасида кўрсатилган фанлардан имтиҳон топширади.


180. ҲКнинг АРЭЖга техник хизмат кўрсатиш бўйича муҳандис мазкур Қоидаларнинг 19-иловасида кўрсатилган фанлардан имтиҳон топширади.


181. ҲКнинг (АРЭЖ)га техник хизмат кўрсатиш бўйича муҳандис, ўнга берилган тоифа кўра, мазкур Қоидаларнинг ХХI боб 88-§га талабларига мувофиқ билим даражасига эга бўлиши лозим.


182. Фанлар бўйича билим даражасини текшириш, тегишли малака комиссияларида (ММК, МК, ОМК)да ўтказилади. Бир неча турдаги ҲКга техник хизмат кўрсатиш бўйича рухсатга эга бўлган муҳандисларнинг билимини текшириш юқори турдаги ҲКда ўтказилади (даража бўйича бир хил бўлганлардан биттаси). Барча фанлардан 4 (тўрт)дан паст бўлмаган баҳоларга эга бўлишлари лозим.


183. Назарий билимлар текширув натижалари муҳандис-техник таркибининг Тақдимномасида қайд этилади (мазкур Қоидаларнинг 19-иловаси).


184. ЎЙҲКга хизмат кўрсатувчи муҳандис мазкур Қоидаларнинг 19-иловасига мувофиқ имтиҳон топширади.


185. ЎЙҲК муҳандисининг билим синовлари, тегишли малака комиссиялари (ММК, МК, ОМК) да ўтказилади. Барча фанлардан 4 (тўрт)дан паст бўлмаган баҳоларга эга бўлишлари лозим.


186. ЎЙҲК муҳандисининг билим текширув натижалари, муҳандис-техник таркибининг Тақдимномасида қайд этилади (мазкур Қоидаларнинг 19-иловаси).



§ 29. ҲКга техник хизмат кўрсатиш бўйича

авиация техниги Гувоҳномасининг амал

қилиш муддатини узайтириш тартиби


187. Ҳаво кемаси ва авиадвигателга техник хизмат кўрсатиш бўйича авиация техниги, мазкур Қоидаларнинг 19-иловасида кўрсатилган фанлардан имтиҳон топширади.


188. ҲКнинг АРЭЖга техник хизмат кўрсатиш бўйича, авиация техниги мутахассилигини ҳисобга олган ҳолда, мазкур Қоидаларнинг 19-иловасида кўрсатилган фанлардан имтиҳон топширади.


189. 3-даражали авиация техниги ҲКга техник хизмат кўрсатиш бўйича, барча операцияларни мазкур Қоидаларнинг ХХI боб 88-§га мувофиқ бажара олиши лозим.


190. 2-даражали авиация техниги ҲКга техник хизмат кўрсатиш бўйича, барча операцияларни мазкур Қоидаларнинг ХХI боб 88-§га мувофиқ бажара олиши лозим.


191. 1-даражали авиация техниги ҲКга техник хизмат кўрсатиш бўйича, барча операцияларни мазкур Қоидаларнинг ХХI боб 88-§га мувофиқ бажара олиши лозим.


192. Ғарбда ишлаб чиқарилган ҲКга техник хизмат кўрсатиш бўйича авиация техниги, ҲКга техник хизмат кўрсатишда барча жараёнларини мазкур Қоидаларнинг ХХI боб 88-§га мувофиқ бажара олиши лозим.


193. Фанлар бўйича билим даражасини текшириш, тегишли малака комиссиялари (ММК, МК, ОМК)да ўтказилади.

Бир неча турдаги ҲКга техник хизмат кўрсатиш бўйича рухсатга эга бўлган авиация техникларнинг билимини текшириш юқори турдаги ҲКда ўтказилади (даража бўйича бир хил бўлганлардан биттаси). Барча фанлардан 4 (тўрт)дан паст бўлмаган баҳоларга эга бўлишлари лозим.


194. Назарий билимлар текширув натижалари муҳандис-техник таркибининг Тақдимномасида қайд этилади (мазкур Қоидаларнинг 19-иловаси).


195. Ўта енгил ҳаво кемасига ва авиадвигателга техник хизмат кўрсатувчи авиатехник мазкур Қоидаларнинг 19-иловасида кўрсатилган фанлардан имтиҳон топширади.


196. ЎЙҲК авиатехникнинг билим синовлари, тегишли малака комиссиялари (ММК, МК, ОМК) да ўтказилади. Барча фанлардан 4 (тўрт)дан паст бўлмаган баҳоларга эга бўлишлари лозим.


197. ЎЙҲК авиатехникнинг билим текширув натижалари, муҳандис-техник таркибининг Тақдимномасида қайд этилади (мазкур Қоидаларнинг 19-иловаси).



VII БОБ. АВИАХОДИМ ГУВОҲНОМАСИНИНГ

АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ ТУРИШ ВА

БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ


§ 30. Авиаходим гувоҳномасининг

амал қилишини тўхтатиб туриш


198. Хизмат ва учишни таминлаш жараёнида авиация ходими томонидан, парвозларлар хавфсизлигига тўғридан-тўғри хавфлар вужудга келтирилса, авиация ҳодисасига, одамлар соғлиги ва ҳаётига бевосита тақлид солишга олиб келадиган қоида ва меъёрлар бузилган холларда, Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат мансабдор шахсларига, авиаходимлар гувоҳномасининг амал қилишини вақтинчалик тўхтатиб туришига ҳуқуқ берилади, ФА эксплуатантлар (авиакомпаниялар, мажмуалар, муассасалар, авиатизимлар)нинг бошқарув-учувчилар ва рахбарлар таркибига эса текширув тугагунига ва чора кўрилгунига қадар авиаходим гувоҳномасидаги малака белгиларини амал қилишини тўхтатиб туриш учун ҳуқуқ берилади.

Текширув қилинадиган авиаҳодисалар рўйхати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 27 декабрдаги 505-сонли қарори билан тасдиқланган АҲҲТҚ (авиация ҳалокат ва ҳодисаларини текшириш қоидалари)нинг 1-иловасида ўрнатилган.

Авиаходимининг одамлар хаётига ва соғлигига, парвозларлар хавфсизлигига тўғридан-тўғри хавфлар вужудга келиш омилларига қуйидагилар киради:

а) ҳаво кемасининг учиш яроқлилигига таъсир этувчи ишларни бажариш технологиясига риоя қилмаслик;

б) инспекция текширув вақтида аниқланган малакавий таёргарликнинг етишмаслиги;

в) парвозларни таъминлаш ва бажариш, ҳаво ҳаракатини бошқариш, техник хизмат кўрсатишдаги ишларни бажаришда ўрнатилган тартибларни мунтазам ёки бир марталик қўпол равишда бузиш.

Гувоҳномани амал қилишини тўхтатувчи мансабдор шахс, кўрсатмани расмийлаштиради ва уни мазкур авиаходим ишлайдиган ташкилот (бўлим) раҳбарига юборади.


199. Йўл қўйилган қоидабузарликлар учун, Ўзбекистон Республикаси Дававианазоратнинг мансабдор шахслари гувоҳномани амал қилишини тўхтатиш ҳуқуқига эга:

а) Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг хамма ходимларидан;

б) Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат ОМКсида фуқаро авиаходим гувоҳномасини олган бошқа бўлимлар авиаходимларидан;

в) ҳаваскор учувчилардан;

г) ЎЕУА учувчиларидан.


200. Фуқаро авиацияси эксплуатант (авиакомпаниялар, комплекслар, муассасалар, авиатизимлар)ининг бошқарув-учиш, инспекторлик ва раҳбарлик таркиби бевосита қўл остида бўлган авиаходим гувоҳномасидаги малака баҳо натижаларини амал қилиш муддатини тўхтатиш ҳуқуқига эга.


201. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини қайта тиклаш учун ташкилот (бўлим) раҳбари, авиаходимни ОМКда белгиланган тартибда даражасини тасдиқлаш учун юборади.



§ 31. Авиаходим гувоҳномасини

бекор килиш


202. Қуйидаги холларда авиаходим гувоҳномаси сўндирилиши мумкин:

а) йўқотилганда, шикаст етказилганда, исм-шарифи ўзгартирилганда ва бошқа техник сабабларга кўра гувоҳномани алмаштирганда (аввал берилган гувоҳнома сўндирилади);

б) авиатехник гувоҳномаси ўрнига муҳандис гувоҳномаси берилганда (авиатехник гувоҳномаси сўндирилади);

в) авиаходимнинг ишдан нафақага кетиши, соғлиги туфайли ёки ўлими туфайли иш жойидан маълумотнома берилганда;

г) ишда5 йилдан ортиқ танаффус бўлганда (учишда, техник хизмат кўрсатишда, ҳаво ҳаракатини бошқаришда, парвозларни таъминлашда);

д) Ўзбекистон Республикаси суд органларининг қарорлари бўйича.


203. Авиаходим гувоҳномасини сўндириш Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат ОМКнинг қарорига мувофиқ "Авиаходимга гувоҳнома бериш реестри"да, 13-графасидаги "Изоҳ"да гувоҳнома санани ва байённома рақамини кўрсатилиши билан қайд этилади.


204. Авиаходимнинг бекор килинган гувоҳномаси реестрдан чиқарилади.



VIII БОБ. АВИАХОДИМЛАР ГУВОҲНОМАЛАРИНИ

ҲИСОБГА ОЛИШ. ГУВОҲНОМАЛАРНИ

БЕРИШНИНГ РЕЕСТР ЮРИТИШ ҚОИДАЛАРИ.


205. Авиаходимларнинг берилган гувоҳномаларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш махсус реестрда юритилади (мазкур Қоидаларнинг 20-иловаси).


206. Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат ОМКда мазкур Қоидаларнинг 1-бандида ("н" ва "о" кичик бандлардан ташқари) кўрсатилган авиаходимларга гувоҳнома бериш реестри юритилади, авиакорхона (авиакомпаниялар)нинг МК (ММК)да эса ҲКга ТҲКда бевосита иштирок этмайдиган парвозларни таъминлаш ходимлари, радиобюро алоқачиси ва авиаходимларга олиб борилади.


207. Авиаходимларга гувоҳномани бериш реестри ОМКда электрон шаклда юритилади. Ҳар бир гувоҳноманинг эгасига маълумотларни реестрда кўрсатган ҳолда расмийлаштирилган анкета шаклида реестрни юритишга йўл қўйилади.


208. Гувоҳнома бланклари қатъий ҳисобот хужжатлари билан баробар сақланади. Авиаходимлар гувоҳномасини бериш билан шуғуланадиган мансабдор шахслар уларнинг сақланишлиги учун шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига оладилар. Гувоҳномалар бланкларини қабул қилиш-узатиш далолатнома асосида амалга оширилади.


209. Авиаходимга гувоҳномани берилаётганда, гувоҳноманинг ҳар бир бланкининг барча графалари белгиланган шаклда тўлдирилиб, гувоҳнома бериш реестирга киритилади.


210. Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат ОМК, авиакорхона (авиакомпаниялар, мажмуалар, авиатизимлар)нинг малакали комиссиялари (ММК, МК) томонидан мазкур Қоидаларнинг 23-иловасида кўрсатилган, "Авиаходимларнинг рўйхатдан ўтказиш журнали" юритилиши шарт.


211. Авиаходимларининг гувоҳномаси бекор килинган тақдирда, мазкур Қоидаларнинг 202-бандига мувофиқ, ОМК баённомасининг рақами, сабаби ва санаси кўрсатилган гувоҳномани сўндирилганлиги тўғрисидаги ёзув гувоҳномалар реестрида қайд этилади.



IX БОБ. ФУҚАРО АВИАЦИЯСИНИНГ

АВИАХОДИМЛАРИНИ ТАСНИФЛАШ

ҚОИДАЛАРИ.


§ 32. Умумий низомлар


212. Фуқаро авиацияси авиаходимларининг малакаси малака талабларига мувофик белгиланади ва тегишли даража билан тасдиқланади: 3 (учинчи), 2 (иккинчи), 1 (биринчи).


213. Малака даражалар қуйидаги мақсадлар учун берилади:

а) профессионал тайёргарлиги даражасини ошириш;

б) парвозлар хавфсизлиги ва мунтазамлигини таъминлаш;

в) авиация ходимларини малакасига мувофиқ рационал танлаш ва тақсимлаш;

г) авиаходимларнинг малакаси, билимлари ва иш стажига боғлиқ бўлган, иш ҳақи тизимининг тўғри қўлланилиши.


214. Қуйидаги авиаходимларга назарий тайёргарлик, амалий иш қобилият, иш стажи ва иш тажрибаси даражасига қараб 3 (учинчи), 2 (иккинчи) ва 1 (биринчи) даражалар тайинланади:

а) учувчиларга;

б) штурманларга;

в) бортмуҳандисларига;

г) бортмеханикларига;

д) радиоалоқа операторларига;

е) юк ташувчи ҲК бортоператорларига;

ё) борткузатувчиларига;

ж) ҲҲБ диспетчерларига;

з) ҲКга техник хизмат кўрсатиш бўйича авиация техникларига.


215. Дававианазорат ОМКда ўқув муассасаларини битирган учиш ходимларига даражанинг дастлабки тайинланиши амалга оширилади.


216. Ўқув муассасаларини битирган авиаходимлар ММК ва МК, ёки ММК ва ОМК (МК бўлмаса) орқали классификация (таснифлаш) даражасини тайинлаш жараёнидан қуйидаги тартибда ўтадилар:

а) учувчилар, штурманлар - ўқув машғулотларининг тўлиқ курсларини тугатганлиги бўйича ҳужжатларни тақдим этгандан сўнг, ёки қўшимча равишда симулятор ва учиш машғулотларининг актларини УМ (УММ)га тақдим этадилар, агар мағулотлар ўқув юртида ўтилмаган бўлса;

б) ҲКнинг бортмуҳандис (бортмеханик), борталокачи, бортоператорлари - ФА учиш таркибини тайёрлаш дастури бўйича сафга киритиш дастурларини ўтгандан кейин, борткузатувчилари эса Дававианазорат томонидан тасдиқланган сафга киритиш дастурларини ўтгандан кейин;

в) ҲҲБ диспетчерлар, ҲКга техник хизмат қўрсатиш бўйича авиатехниклар - мустақил ишлаш учун стажировка дастуридан ўтиб, мутахассислик бўйича таълим муассасаларининг тугатганилиги бўйича ҳужжатларни тақдим этгандан кейин.


217. Фуқаро авиациясининг даражалаш бўйича тартиб-таомилларидан ўтаётган авиация ходимлари соғлиқ холати буйича белгиланган талабларга жавоб бериши керак ҳамда назарий тайёргарлик, амалий иш қобилиятларга эга бўлиши ва малака даражасига мувофиқ ҲҲБ функцияларини бажариши керак.


218. Ҳаваскор-учувчилар, аэростат учувчилари, ЎЕУА учувчилари ва планер-учувчиларига малака даражаси берилмайди.


219. Интизомий жазо олган фуқаро авиацияси авиаходимларининг малакаси оширилишига фақат интизомий жазо бекор қилингандан кейин йўл қўйилади.


220. Малака даражаси пасайган ФА авиаходим, ўз мутахассислиги буйича камида бир йил ишлагандан сўнг малакасини тиклашга қўйилади. Малака даражаси пасайтирилганда авиаходим гувоҳномаси алмаштирилиши лозим.


221. Ўз айби сабабли авиа ҳодисага йул қўйган ФА авиаходими, малака даражасини кўтариш учун ўз мутахассислиги бўйича камида бир йил ишлаган бўлиши керак.


222. ҲКга ТҲК бўйича муҳандисига қуйидаги тоифалар берилади:

а) муҳандис;

б) II тоифали муҳандис;

в) I тоифали муҳандис;

д) "А" тоифали муҳандис;

э) "B" тоифали муҳандис;

ф) "С" тоифали муҳандиси.

ҲКга ТҲК бўйича авиатехникига малака даражасини бериш билан бирга мувофиқ разрядлар, хамда "А", "B" тоифалари (Ғарбда ишлаб чиқарилган ҲКга) берилади.

МТҲга даража, тоифа бериш авиатехник корхонасининг ММК ва МК ёки ММК ва ОМКда (МК бўлмаганда) тайинланади. "С" даражаси Дававианазорат ОМКда тайинланади.



§ 33. Даражани ошириш тартиби


223. Малака даражасини ошириш ҳуқуқига эга авиаходимлар хизмат раҳбари номига ариза тақдим этади, натижа ижобий бўлса раҳбар авиаходимларга Тақдимномани 4 (тўрт) нусхада расмийлаштиради ва уларни тегишли малака комиссиялари (ММК,МК,ОМК) га юборади (мазкур Қоидаларнинг 17, 18 и 19-иловалари).


224. Тегишли малака комиссиясига келган малака даражасига даъвогар номзодлар ўзи билан қуйидаги хужжатларни олиб келиши керак:

а) амалдаги гувоҳнома;

б) тиббий кўрик тўғрисидаги гувоҳнома (учиш ходимлари, хизмат кўрсатиш ходимлари ва ҲҲБ диспетчерлари учун);

в) учиш китоби (учиш ходимлари учун),

г) паспорт;

д) ҲҲҲК хизматининг диспетчер китобчаси.


226. Учувчилар таркиби, ҲҲБ диспетчерларининг 1-даражали малакага оширишда назарий билимларини, бошқарув техникасини, самолётни йўналишда бошқаришни, амалий иш қобилиятларини текшириш, МТТни "С" тоифасига ошириш учун МК ва ОМКда қуйидаги авиаходимлар ўтади:

а) учувчилар;

б) штурманлар;

в) бортмуҳандислар;

г) бортмеханиклар;

д) бортрадистлар;

е) ҲҲБ диспетчерлари;

ё) ҲКга ТҲК бўйича муҳандислар.


227. Юк ҲК бортоператори, борткузатувчилари биринчи малака даражасини олиш жараёнини ММК ва МК ўтадилар.


228. Учиш ходимларининг, муҳандис-техник таркиби, ҲҲБ диспетчерларининг назарий билимларни текшириш, амалий машғулотларни бажариш, иккинчи даражали малакага оширишда ва мутахассисларни I даражали мутахассис ва II даражали мутахассис, "А" ва "В" тоифали даражасидаги мутахасислар ошириши учун, МК ва ММК да қуйидаги авиаходимлар ўтади:

а) учувчилар;

б) штурманлар;

в) бортмуҳандислари;

г) бортмеханиклари;

д) борталокачилари;

е) юк самолётлари бортоператорлари;

ё) борткузатувчиси;

ж) ҲҲБ диспетчерлари;

з) ҲКни таъмирлаш муҳандислари;

и) ҲКни таъмирлаш авиатехниги.


229. МК бўлмаган авиакорхонларда 3 даражани бериш, 2 ва 1 даражага кўтариш, мутахассис даражасини бериш ва ошириш, теҳник муҳандисларни даражасини ошириш ва бериш, 2-тоифа муҳандиси, 1-тоифа муҳандиси, "А" тоифали муҳандис, "В" тоифали муҳандис даражасини бериш ва ошириш ММК ва Ўзбекистан Республикаси Дававианазорат ОМК да бажарилади.

Авиакомпанияларда (авиакорҳона, авиабўлинмаларда) ММК мавжуд бўлмаса, мазкур Қоидаларнинг 228-бандда кўрсатилган вазифаларини МК бажаради.


230. Авиаходимга 3 даражани тайинлаш билан бирга гувоҳономани беришини Олий Малака Комиссия (ОМК) амалга оширади.


231.ҲКга техник ҳизмат кўрсатиш буйича авиатехникга даражани тайинлаш билан бирга тегишли тоифа ҳам берилади.


232. Фуқаро авиацияси авиаходимларининг малака даражасини ошириш мақсадида назарий билимлари ёки амалий қобилиятлари текширилиб, натижаси мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ бўлмаган, лекин амалдаги малака даражасига мувофиқ бўлган ҳолда, ходим малака даражасини ошириш учун бир ойдан кейин имтиҳонларни қайта топшириши мумкин.


233. Фуқаро авиациясининг авиаходимлари берилган малака даражасига мос келмайдиган баҳо олган бўлса у малака даражасида хизмат кўрсатишнинг назарий билимларини ёки амалий иш қобилиятларини текширганда, ўз вазифаларини бажариш ҳуқуқини йўқотади ва бир ой ичида малака комиссиясида олдин белгиланган малака даражасини тасдиқлаши шарт.


234. Фуқаро авиациясининг авиаходимлари, малака даражаси тасдиқлангач, берилган даражага мос келмаган баҳолар олган бўлса, унда бир поғонага малака даражаси туширилади.


235. Малака даражасини тасдиқлаш учун МКга ОМКга жўнатилган фуқаро авиацияси авиаходими назарий билим ва амалий иш тажрибаларини синовдан ўтказиш буйруғи берилган кундан бошлаб бир ой ичида ўтиши мажбурий ҳисобланади. Агар авиаходимнинг бирор бир сабабга кўра (касалликдан ташқари) бир ой ичида текширишлардан ўтмаган бўлса, унга ўз вазифаларини бажариши учун рухсат берилмайди ва ОМК, МК йиғилишида бундан кейинги фойдаланиш масаласини ҳал этади.


236. Авиакомпаниялар (авиакорхоналар, мажмуалар, авиабўлинма) раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Дававианазоратга қуйидагиларни илтимос қилиш ҳуқуқига эга:

а) Авиаходисани олдини олгани учун, юқори учиш маҳорати, ҳаво транспортини бошқариш ва ҲКга техник хизмат кўрсатишда муайян ҳолларда моҳир ва аник ҳаракатлар учун малака даражасини, авиакомпания ходимлари муддатдан олдин даражасини ошириш тўғрисида;

б) авиаходимлар бевосита парвоз хавфсизлигига таҳдид бўлувчи ҳаракат содир қилган бўлса, малака даражасини тушириш тўғрисида;

в) даражалар ва тоифалар беришда авиация ходимлари учун талаб қилинадиган хизмат даражасини ёки иш стажини ўзгартириш тўғрисида.


237. Малака даражасини, авиация ходимларининг тоифасини ошириш ёки тушириш тўғрисидаги илтимоснома (маълумотлар) иш ҳолатларини кўрсатувчи ҳужжатлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Дававианазоратга тақдим этилади.


238. Малака даражаси, тоифаси ва эгаллаб турган лавозимидан келиб чиқиб авиаходимлар махсус фанлар бўйича назарий билимлар даражасини текширишни ММК ва МК ёки МК ва ОМКда ўтади.

Авиаходимларининг назарий билимларини текшириш билетлар (назорат саволлар) бўйича ёки ШЭХМда амалга оширилади.


239. Малакавий комиссияларда ҳар бир махсус фанлар учун назарий билимларни оғзаки ёки ёзма равишда текшириш одатда битта эксперт томонидан амалга оширилади.


240. Авиация ходимларига имтиҳон топшириш учун ажратилган вақт синов учун 20 дақиқадан ортиқ бўлмаган муддатга белгиланади. Кунлик имтиҳонлар сони - 3 (уч)дан ортиқ бўлмаслиги керақ.


241. Учувчи ходимлар таркиби, хизмат курсатувчи ходимлар, ҲҲБ диспетчерлари ва муҳандис-теҳник таркиб ҳодимларининг учиш маҳорати, самолетни йўналишда бошқариш, амалий иш қобилиятларини текшириш тегишли малака комиссия аъзолари томонидан амалга оширилади, айрим ҳолларда эса ОМК раиси (ўринбосари) рухсати билан авиакомпаниялар (авиакорхоналар, мажмуалар, авиабўлинма) бошкарув-учувчи ва раҳбарият таркиби томонидан бажарилади.


242. ОМК раиси (ўринбосари), баъзи ҳолатларда, парвоз ходимларининг малакасини 1-даражага ошириш учун ФА авиаходимларининг парвоз командирлари томонидан амалга оширилган парвозларни текшириш натижаларини ҳисоблаш ҳуқуқига эга. Бунда учишларни текширишнинг амал қилиш муддати ушбу Қоидаларнинг 118-бандида кўрсатилган амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак.


243. Авиаходимларига 3-даражани тайинлаш ва 2-даражага ўтиш учун авиаходимларининг барча турдаги текширувлари МК аъзолари ёки МК раисининг рухсати билан, ОМК раиси (ўринбосарлари), авиакомпаниялар (авиакорхоналар, мажмуалар, авиабўлинма) бошкарув-учувчи ва раҳбарият таркиби билан келишилган холда бажарилади.

Учишларни текширишнинг амал қилиш муддати ушбу Қоидаларнинг 118-бандида кўрсатилган амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак.


244. Номзодларнинг учиш маҳорати, самолётни йўналишда бошқариш, амалий иш қобилиятларини текшириш учун текширилаётганнинг малака даражасидан юқори малакалака даражасига эга бўлган учиш ходимлари томонидан амалга оширилади.


245. Авиаходимларнинг тинглаш қобилиятлари ва Морзе кодлари сигналларини узатишда тайёргарлик даражасини баҳолаш ушбу Қоидаларнинг ХХII бобига мувофиқ амалга оширилади.



§ 34. Авиаходимлар малака даражасини бериш,

ошириш (тушириш)да ҳужжатларни

расмийлаштириш тартиби


246. Авиаходимларнинг малака даражасини ошириш (тушириш) пайтида Такдимноманинг 4 (тўрт) нусхаси тўлдирилади: иккитаси - ММК ёки МКга, иккитаси МК ёки ОМКга. Малака даражисини ошириш (тушириш) учун такдимномалар номзоднинг иш жойида расмийлаштирилади. Такдимномаларнинг тўғри расмийлаштириш учун унинг раҳбари жавобгар.


247. Тегишли авиаходимга 3-даражани бериш, 2-даражага ошириш учун, ММКда ўтказилган учиш маҳорати, самолетни йўналишда бошқариш, амалий иш қобилиятларининг натижаларини текшириш Тақдимномаларнинг тўртта нусхасида қайд этилади ва ММК (МК) томонидан қабул қилинган қарор тўртта нусхасидан иккитасига киритилади. ММК (МК) да расмийлаштирилган Такдимномалар ва бошка иккита нусхалари МК га ёки ОМК га юборилади. МК ёки ОМК да қабул қилинган қарор шу иккита нусхага киритилади.


248. Биринчи даража малакасига оширишда (учиш таркиби ва ҲҲБ диспетчерлари) МК, у мавжуд бўлмаганда ММК томонидан, учиш маҳорати, самолетни йўналишда бошқариш, амалий иш қобилятларининг натижалари Такдимномаларнинг барча нусхаларига киритилади. МК, у мавжуд бўлмаганда ММК қарори 4 нусхага киритилиб ОМКга жўнатилади. ОМК қабул қилган қарор авиаходимнинг иккита Тақдимномасига киритилади (мазкур Қоидаларнинг 17, 18 ва 19-иловалари).


249. Авиакомпанияда (авиабўлинмасида), агар МК мавжуд бўлмаса, Такдимномани бериш тартиби ММК томонидан амалга оширилса, ММК Тақдимномаларининг барча тўрт нусхаси ОМКга юборилади.


250. Такдимномада ММК, МК, ОМК карорларини расмийлаштириш шакли ушбу Қоидаларнинг 28-иловасида кўрсатилган.


251. МК ёки ОМКда авиация ходимларини малака даражасини бериш учун барча процедураларни бажарганидан кейин:

а) МК тақдим этилган қарорнинг бир нусхасини қабул қилинган қарори ва МК баённомасининг бир нусхаси авиакомпаниянинг тегишли ММКсига юборади, авиакорхона (авиабўлинма) ММК ва МКда берилган Такдимномаларнинг 2 (икки) нусхасини ўзида сақлаб қолади.

б) ОМК тақдим этилган қарорнинг бир нусхасини қабул қилинган қарори ва ОМК баённомасининг бир нусхаси билан тегишли МКга агар мавжуд бўлмаса ММКга юборади, авиакомпания (авиакорхона, авиабўлинма) ОМК ва МК (ММК) да берилган Такдимномаларнинг 2 (икки) нусхасини сақлаб қолади.


252. Малака даражасини бериш (ошириш) санаси ОМК йиғилишининг баённомасини тасдиқлаш санаси ҳисобланади. Малака даражасини бериш (ошириш) тўғрисидаги ОМК йиғилиши баённомасининг санаси ва рақами авиаходимларнинг гувоҳномалари, учиш китобчаси ва ҲҲҲК диспетчерининг китобига киритилади. Баённомадан олинган хулоса авиаходимнинг шахсий ишига кўшиб кўйилади. ОМК йиғилишининг баённомасини рақамлаштириш янги календар йил бошида қайта тикланади.


253. Бошқа соҳадаги идорадан фуқaро авиациясига қабул қилинаётган учиш таркиби шахсларига авиаходимлар гувоҳномаси ушбу Қоидаларга асосан берилади. Малака даражасини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун махсус ўқув дастури бўйча махсус тайёргарликдан ўтгандан кейин ва МК ёки ОМК да керакли текширув турларидан ўтиши билан даража берилади. Бунда, ўрганилган ҲК турлари бўйича иш тажрибаси ва учиш соатларини ҳисобга олган ҳолда, бир йил ичида малака даражасини ошириш ҳуқуқи билан бирга Қоидалар талабларига мувофиқ белгиланган бир поғонадан пастроқ даража берилади.



X БОБ. ФУҚАРО АВИАЦИЯСИНИНГ

УЧУВЧИЛАРИНИ ТАСНИФЛАШ


§ 35. Умумий қоидалар


254. Учувчи малака даражасини бериш учун номзод учувчи амалдаги тиббий хулоса, "учувчи" мутахассислиги бўйича учуш ҳажмида махсус маълумотга ва мазкур Қоидалар ХХI бобининг 76-§га биноан билим ва қобилияти мос келиши ва парвоз ходимларининг Такдимномасига мувофиқ махсус фанлардан имтиҳон топширишлари керак. (Ушбу Қоидаларнинг 17-иловаси).


255. Малака даражасини оширувчи номзоднинг учиш тажрибасини малака комиссиялар (ОМК, МК, ММК) аъзолари текширади.

Малака комиссиясида керакли мутахассис бўлмаса, тегишли малака комиссиясининг раиси (ўринбосарининг) руҳсати билан қуйидаги шахслар текширув ўтказиш ҳуқуқига эга:

а) Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат ва авиакомпаниялар (авиабўлинмалар)нинг парвозлар хавфсизлиги инспексиясияларнинг учиш инспекторлик таркиби;

б) Ўзбекистон Республикаси ФА авиакомпанияларининг парвоз-бошқарув таркиби;

в) УММнинг инструкторлик, учиш-бошқарув таркиби;

г) учиш бўлинмаларининг инструкторлик таркиби (айрим ҳолларда).

Учувчилар малака даражасини оширишда самолётни йўналишда бошқариш тажрибасини текширишни ушбу Қоидаларнинг 277-бандида кўрсатилган шахслар амалга оширади.


256. Номзодлар Такдимноманинг 1 - 13, 16, 24-бандларида (ХҲЙ учун) кўрсатилган фанлар бўйича Қоидаларнинг 17-иловасига асосан малака даражасини ошириш имтиҳонларини топширадилар:

а) 3 (учинчи) малака даражасини бериш ва 2 (иккинчи) малака даражасига оширганда - авиакомпанияларнинг (авиабўлинмар) ММК ва МКсида;

б) 1 (биринчи) малака даражасига оширганда - МК ва Дававианазоратнинг ОМКсида;

в) 3 (учинчи) даражани берганда ва малака даражасини оширганда - ММК (МК йўқ бўлса) ва Дававианазоратнинг ОМКсида.



§ 36. ФА учувчисига III даражани бериш


257. ФА учувчисининг бўйича учинчи даражаси "учувчи" мутахассилиги, учиш таълим муассасаларида тўлиқ ўқув курсини тамомлаган ФА авиаходимига берилади.


258. Таълим муассасасидаги фақат назарий тайёргарлик курсини ўтаган фуқаро авиацияси авиаходими сертификатлаштирилган ўқув юртида дастлабки ўқув дастурига биноан тренажер ва учиш машқларини ўтагач, учувчининг учинчи даражаси Ўзбекистон Республикаси Дававианазоратнинг ОМКсида берилади.


259. ФА учувчиси учинчи даражасини бериш учун тақдим этилган номзодлар ушбу Қоидаларнинг 254-бандида кўрсатилган талабларга жавоб бериши керак ва авиаходимлар Такдимномасида (ушбу Қоидаларнинг 17-иловаси) кўрсатилган 1-13, 16-бандларидаги махсус фанлардан ва "Учиш техникасини бошқариш ва самолётни йўналишда бошқариш"дан камида 4 (тўрт) баҳо олиши керак.



§ 37. ФА учувчисига II даражани бериш


260. ФА учувчининг иккинчи даражаси 2-классли ҲКда 1500 соатдан кам бўлмаган (улардан тунда 100 соатдан кам бўлмаган) умумий парвоз, шу жумладан 2 классли ҲКда 300 соат мустақил парвоз ва ИКАО нинг I тоифа минумуми бўйича учишга эга командирларга берилади.


261. ФА учувчисининг иккинчи даражаси қуйидагиларга эга бўлган 3-классли ҲК командирларига берилади:

а) умумий парвоз вақти 2000 соатдан кам бўлмаган, (улардан тунда 100 соатдан кам бўлмаган), шу жумладан 3-классли ҲКда 1000 соатдан кам бўлмаган умумий учиш вақти улардан ҲКК лавозимида 200 соатдан кам бўлмаган ва учишлар минимуми бўйича: қўниш - 60х800 м, кўтарилиш - RVR - 200 м;

б) умумий парвоз 1500 соатдан кам бўлмаган (улардан тунда 100 соатдан кам бўлмаган) эга, шу жумладан 3-классли ҲКда 300 соатдан кам бўлмаган ва парвозлар учун минимуми бўйича: қўниш - 60х800 м, кўтарилиш - RVR - 200 м олий учувчилик ўқув юртлари битирувчиларига;


262. ФА учувчисининг иккинчи даражаси 4-классли самолётларида ва учинчи классли вертолётларда 2000 соатдан кам бўлмаган парвоз вақти, 1000 соатдан кам бўлмаган мустақил парвоз ва парвозлар учун минимуми буйича: 150х3000м рухсатига эга командирларига берилади.


263. ФА учувчисининг иккинчи даражаси 1, 2 классли ҲК да умумий учиш вақти 1750 соатдан кам бўлмаган (улардан тунда 150 соатдан кам бўлмаган) шу жумладан 3-классли ҲКда 500 соатдан кам бўлмаган мустақил парвозга эга иккинчи учувчиларига берилади.


264. ФА учувчисининг иккинчи даражаси 1-2-классли ҲК да учиш вақти 1750 соатдан кам бўлмаган, улардан тунда 150 соатдан кам бўлмаган, шу жумладан 1-2-классли ҲК да иккинчи учувчи сифатида 750 умумий учиш вақтига эга учувчилар ва учувчилар олий ўқув юрти битуривчиларга берилади.


265. ФА учувчисининг иккинчи даражаси 3-классли ҲК да учиш вақти 2000 соатдан кам бўлмаган, улардан тунда 100 соатдан кам бўлмаган, шу жумладан 3-классли ҲКда иккинчи учувчи сифатида 1000 умумий учиш вақтига эга учувчиликнинг тажрибаси бўйича аъло баҳоланган иккинчи учувчиларига берилади.


266. ФА учувчисининг иккинчи даражаси 1 классли вертолётда иккинчи учувчиларига ва 1 классли вертолетда учиш вақти 1500 соатдан кам бўлмаган учувчилар олий ўқув юрти битуривчиларга берилади.


267. ФА учувчисининг иккинчи даражаси 1 классли вертолётда иккинчи учувчиларига учиш вақти 2000 соатдан кам бўлмаган улардан 1 классли вертолетда учиш вақти 1000 соатдан кам бўлмаган учувчиларга берилади.


268. ФА учувчиси 2-даражали малакасини тайинлаш учун топширилган номзодлар ижобий аттестацияга эга бўлиши, ушбу Қоидаларнинг 254-бандининг талабларига жавоб бериши, учиш ходимлари Такдимномасининг 2, 4-бандларида кўрсатилгандек махсус фанлардан 5 (беш) баҳога имтиҳон топширишлари керак. (ушбу Қоидаларнинг 17-иловаси) ва қолган махсус фанлар учун - камида 4 (тўрт) балл. Шунингдек "Учувчилик ва самолётни йўналишда бошқариш тажрибаси" бўйича 5 (беш) баҳо олишлари шарт.

Иккинчи учувчилар самолётни йўналишда бошқариш техникаси бўйича 4 (тўрт) баҳо олишлари мумкин.



§ 38. ФА учувчисига I даражасини бериш


269. ФА учувчисининг биринчи даражаси биринчи классли ҲК да умумий учиш вақти 2000 соатдан кам бўлмаган, улардан тунда 200 соатдан кам бўлмаган, шу жумладан 1-классли ҲК да 500 соатдан кам бўлмаган мустакил парвозга эга булган ҲК командирларга берилади.


270. ФА учувчисининг биринчи даражаси иккинчи классли ҲК да умумий учиш вақти 2250 соатдан кам бўлмаган, улардан тунда 200 соатдан кам бўлмаган, шу жумладан иккинчи классли ҲК да 750 соатдан кам бўлмаган мустақл парвозга, хамда ИКАО нинг I тоифа минумуми бўйича учишга эга бўлган ҲК командирларига берилади.


271. ФА учувчисининг биринчи даражаси учинчи классли ҲК да умумий учиш вақти 2500 соатдан кам бўлмаган, улардан тунда 150 соатдан кам бўлмаган, шу жумладан учинчи классли ҲК да 1000 соатдан кам бўлмаган мустақил парвозга, хамда ИКАО нинг I тоифаси минумуми буйича учишга эга булган ҲК командирларига берилади.


272. ФА учувчисининг биринчи даражаси 1-2 классли ҲК да умумий учиш вакти 3250 соатдан кам бўлмаган, улардан тунда 500 соатдан кам бўлмаган, шу жумладан 1-2 классли ҲК да иккинчи учувчи сифатида 1000 соатдан кам бўлмаган мустақил парвозга эга булган иккинчи учувчиларига берилади.


273. ФА учувчисининг биринчи даражаси 1-2 классли вертолетларда умумий учиш вақти 3000 соатдан кам бўлмаган, улардан тунда 100 соатдан кам бўлмаган, шу жумладан 1-2 классли вертолетларда 500 соатдан кам бўлмаган мустақкил парвозга эга булган, ВПК-100/1000 м, УПК(К.Т.)-100/1000 м, Нмутлоқ=3000 мгача майдон танлаб парвоз рухсатига эга ташқи юк осиш мосламаси, қидирув-суратга олиш ва қутқарув-қидирув парвозларига рухсатига эга бўлган командирларга берилади.


274. ФА учувчисининг биринчи даражаси тўртинчи даражали самолетларда ва учинчи классли вертолетларда умумий учиш вакти 3000 соатдан кам бўлмаган, шу жумладан 2000 соатдан кам бўлмаган мустақил парвозга эга бўлган, хамда УПК, ВПК минимуми 150 х 2000 м учиш рухсатига эга бўлган командирларга берилади.


275. ФА учувчиси 1-даражали малакасини тайинлаш учун топширилган номзодлар ижобий аттестацияга эга бўлиши, ушбу Қоидаларнинг 254-бандининг талабларига жавоб бериши, учиш ходимлари Такдимноманинг 2, 4, 5, 16-бандлари бўйича махсус фанлардан 5 (беш) баҳога имтиҳон топширишлари керак (ушбу Қоидаларнинг 17-иловаси) ва қолган махсус фанлар учун - камида 4 (тўрт) бахо олишлари лозим. Шунингдек "Учувчилик ва самолётни йуналишда бошқариш тажрибаси" бўйича 5 (беш) баҳо олишлари шарт.



XI БОБ. ФА ШТУРМАНЛАРИНИ ТАСНИФЛАШ.


§ 39. Умумий қоидалар


276. Штурманнинг малака даражасини тайинланган номзод, жорий тиббий хулосасига эга бўлган, штурманлик авиация ўқув юрти берадиган маълумот ҳажмидаги маълумотга эга бўлиши, Тақдимномага (мазқур Қоидаларнинг 17-иловаси) мувофиқ тегишли даражадаги назарий билимига эга бўлиши ҳамда билимлар ва қобилиятга мазкур Қоидаларнинг ХХI боби 77-§га мувофиқ бўлиши лозим.


277. Малака даражани тайинлаш учун номзод малакавий комиссия аъзолари томонидан текширилади (ММК, МК, ОМК) ва текширувчининг малакавий даражаси номзодга берилган малака даражасидан паст бўлмаслиги керак. Малака комиссиясида керакли мутахассис бўлмаса, тегишли малака комиссиясининг раиси (ўринбосарининг) розилиги билан қуйидаги шахслар текшириш ўтказиш ҳуқуқига эга:

а) Ўзбекистон Республикасининг Дававианазорат инспектор-штурманлари;

б) авиакомпаниялар (авиакорхоналар) хавфсизлигини текширувчи штурман-инспекторлари;

в) УММ штурман-инспекторлари;

г) авиакомпаниялар штурман хизматининг бошкарув-учиш таркибининг АЭ ва ундан юқори штурманидан, 1-даражага тайинланишида учиш отрядининг катта штурмани ва ундан юқори.


278. Малака даражасини ошириш учун, номзодлар (мазкур Қоидаларнинг 17-иловаси) асосан 1-7, 10-13, 15, 16, 24-бандларида (ХҲЙ учун) кўрсатилган фанлар бўйича имтиҳонларини куйдаги жойларда топширадилар:

а) 3 (учинчи) малака даражасини бериш ва 2 (иккинчи) малака даражасига оширганда авиакомпаниялар (авиабўлинмалар)нинг ММК ва МКсида;

б) 1 (биринчи) малака даражасига оширганда - МК ва Дававианазоратнинг ОМКсида;

в) 3 (учинчи) малака даражасини берганда ва малака даражасига оширганда ММК (МК йўқ бўлса) ва Дававианазоратнинг ОМКсида.



§ 40. ФА штурманига III даражани бериш


279. Маҳсус штурманлик ўқув юртларини тўлиқ битирган, мазкур Қоидаларнинг 276-банди ва XXI боб 77-§даги билим ва қобилиятига, учиш ходимларининг Такдимномасининг (мазкур Коидаларнинг 17-иловаси) 1-7, 10-13, 15, 16-бандларидаги махсус фанлардан, 4 (тўрт)дан паст бўлмаган ва "самолетни йуналишда бошқариш техникаси"дан 4(тўрт)дан паст бўлмаган баҳога эга бўлган авиаходимларига, ФА штурманининг 3 малака даражаси берилади.



§ 41. ФА штурманига II даражани бериш


280. Фуқаро авиация штурманнинг иккинчи даражаси умумий парвоз 750 соатдан кам булмаган, улардан тунда 100 соатдан кам булмаган, шу жумладан шу ҲК турида парвоз 100 соатдан кам булмаган самолет ва вертолет штурманларига берилади.

Тунда талаб қилинадиган учиш вақтига эга бўлмаган 4-классли самолётлар ва 3-классли вертолётлар штурманлари учун умумий учиш вақти туннинг учиш соати билан 1,5 коэффициэнти билан оширилади.


281. Фуқаро авиация штурманларнинг иккинчи даражаси олий авиация ўқув юртининг штурманлик факултетини битирган ва камида 500 соат, шу жумладан тунда камида 100 соат 1-классли ҲКда парвоз қилаётган штурманлар учун берилади.


282. ФА штурманларнинг иккинчи даража малакасини тайинлаш учун тақдим этилган номзодлар мазкур Қоидаларнинг 276-банди талабларига жавоб берадиган ижобий аттестацияга эга бўлиши керак, самолетни йуналишда бошкариш техникаси бўйича 5 (беш)га ва учиш ходимлар Такдимноманинг (ушбу Қоидаларнинг 17-иловаси) 2, 6-бандларида кўрсатилган махсус фанлардан 5 (беш)га, қолган махсус фанларга - 4 (тўрт)дан паст бўлмаган баҳогаларга эга бўлиши керак.



§ 42. ФА штурманига I даражани бериш


283. Фуқаро авиация штурманининг биринчи даражаси умумий парвоз 1500 соатдан кам бўлмаган, улардан тунда 200 соатдан кам булмаган, шу жумладан ушбу ҲК турида парвоз 200 соатдан кам бўлмаган 3, 2, 1 классли ҲКнинг штурманларига берилади.


284. Фуқаро авиация штурманининг биринчи даражаси умумий парвоз 1500 соатдан кам бўлмаган, улардан тунда 100 соатдан кам бўлмаган тўртинчи классли ҲКси ва учинчи классли вертолет штурманларига берилади.

Тунда талаб қилинадиган учиш вақти бўлмаса, умумий учиш вақти туннинг учиш соати билан 1,5 коэффициэнти билан оширилади.


285. ФА штурманларнинг биринчи даража малака беришига тайинланган номзодлар, ижобий аттестацияга эга бўлиши, мазкур Қоидаларнинг 276-банди талабларига жавоб беришлари керак, ҲК турига нисбатан қулланиладиган парвозларни амалга ошир оғир об-ҳаво шароитида самолетни йўналишда бошқаришнинг барча усуллари бўйича 5 (беш) баҳо, ва учиш ходимлар Тақдимномасининг (мазкур Қоидаларнинг 17-иловаси) 2, 6, 10, 11, 16-бандларда кўрсатилган махсус фанлардан 5 (беш), қолган махсус фанлардан - 4 (тўрт)дан паст бўлмаган баҳоларни олишлари керак.



XII БОБ. ФУҚАРО АВИЯЦИЯСИ

БОРТМУҲАНДИСЛАРИНИ ТАСНИФЛАШ


§ 43. Умумий қоидалар


286. Бортмуҳандиснинг малака даражасини бериш учун тайинланган номзод, жорий тиббий хулосасига, олий авиациявий-техник маълумотга эга бўлиши, махсус дастур бўйича тайёргарликни ўтган бўлиши керак ва билимлар ва қобилиятга мазкур Қоидаларнинг ХXI боби 78-§га мувофиқ бўлиши ва учиш ходимларининг Такдимномасида (мазкур Коидаларнинг 17-иловаси) фанлар бўйича имтиҳонларини топшириши керак.


287. Даража оширишга бўлган номзодларнинг парвозда амалий иш қобилиятларини текширишни малакавий комиссия аъзолари (ММК, МК, ОМК) амалга оширади. Малака комиссиясида зарур мутахассис бўлмаса, тегишли малака комиссияси раиси (ўринбосари)нинг розилиги билан қуйидаги шахслар текширишни ўтказиш ҳуқуқига эга:

а) Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат инспектор - бортмуҳандислари;

б) авиакомпаниялар (авиакорхоналар) хавфсизлигини текширувчи бортмуҳандис-инспекторлари;

в) УММ бортмуҳандис-инструкторлари;

г) авиакомпаниянинг катта бортмуҳандислари.

Текширувчининг малака даражаси текширилаётганнинг даражасидан юқори булиши керак.


288. Малака даражасини ошириш учун, номзодлар (мазкур Қоидаларнинг 17-иловасига асосан 1-5, 8-12, 14, 16, 24-бандларида (ХҲЙ учун) кўрсатилган фанлар бўйича куйдаги жойларда имтиҳонларини топширадилар:

а) 3 (учинчи) малака даражасини бериш ва 2 (иккинчи) малака даражасига оширганда авиакомпаниялар (авиабўлинмалар)нинг ММК ва МКсида;

б) 1 (биринчи) малака даражасига оширганда - МК ва Дававианазоратнинг ОМКсида;

в) 3 (учинчи) малака даражасини берганда ва малака даражасига оширганда ММК (МК йўқ бўлса) ва Дававианазоратнинг ОМКсида.



§ 44. ФА бортмуҳандисига III даражани бериш


289. Фуқаро авиацияси бортмуҳандиснинг учинчи даражаси, мазкур Қоидаларнинг 286-банди талабларига мувофиқ ва бортмуҳандиси сифатида мустақил равишда ишлашга рухсат берилган, бортмуҳандис лавозимига тайинланган ФА мутахассисларга берилади.


290. Фуқаро авиацияси бортмуҳандиснинг учинчи даражаси, мазкур Қоидаларнинг ХХI боби 78-§ талабларига мувофиқ, ва бортмуҳандиси сифатида мустақил равишда ишлашга рухсат берилган, учинчи даражали бортмеханикларига берилади.


291. ФА бортмуҳандисининг учинчи даражаси, олий авиация-техник ўқув муассасини "бортмуҳандис" мутахасссислиги бўйича, бортмуҳандис сифатида мустақил ишлашига рухсат олган битирувчиларига тайинланади.


292. Фуқаро авиация бортмуҳандиси учинчи даражали малакасини бериш учун тайинланган номзодлар, учиш пайтида амалий иш қобилиятлари синовидан камида 4 (тўрт) баҳо олишлари керак, ижобий аттестациясига эга бўлиши ва учиш ходимларининг Такдимномаси (мазкур Коидаларнинг 17-иловаси)да кўрсатилган махсус фанлар бўйича, 4 (тўрт)дан паст бўлмаган баҳога имтиҳонларни топширишлари керак.



§ 45. ФА бортмуҳандисига II даражани бериш


293. Фуқаро авиацияси бортмуҳандисининг иккинчи даражас камида 1000 соатлик учиш вақти билан мазкур Қоидаларнинг 286-банди талабларга мувофик учинчи даражали парвоз муҳандисларига берилади.


294. Фуқаро авиацияси бортмуҳандисининг иккинчи даражаси мазкур Қоидаларнинг 286-банди талабларига мувофик ва бортмуҳандис сифатида мустақил ишлашига рухсат олган, бортмуҳандис лавозимига тайинланган иккинчи даражали бортмеханикга берилади.


295. Фуқаро авиацияси бортмуҳандисининг иккинчи даражаси, олий маълумотини ҳисобга олмасдан, бортмухандис лавозимида ишлаётган, мазкур Қоидаларнинг 286-банди талабларига жавоб берадиган, лекин бортмеханик гувоҳномасига эга ва камида 2000 соатлик умумий парвоз вақти бўлган иккинчи даражали бортмеханикига берилади.


296. Фуқаро авиацияси бортмуҳандиси иккинчи даражасининг малакасини тайинланган номзодлар, учиш пайтида амалий иш қобилият синовидан камида 5 (беш) баҳо олишлари, ижобий аттестацияга эга бўлиши ва учиш ходимларининг Такдимномасида (мазкур Қоидаларнинг 17-иловаси) 4-бандида кўрсатилган фанлар буйича 5 (беш) баҳога, ва қолган имтиҳонни 4 (тўрт)дан паст бўлмаган баҳога топширишлари керак.



§ 46. ФА бортмуҳандисига I даражани бериш


297. Фуқаро авиацияси бортмуҳандисининг биринчи даражасини, камида 2000 соатлик парвоз вақти билан мазкур Қоидаларнинг 286-банди талабларига мувофик, иккинчи даражали бортмуҳандисларига берилади.


298. Фуқаро авиацияси бортмуҳандисининг биринчи даражаси, мазкур Қоидаларнинг 286-банди талабларига жавоб берадиган ва бортмуҳандис сифатида мустақил ишлашга қабул қилинган, бортмуҳандис лавозимига тайинланган биринчи даражали бортмеханикларига берилади.


299. Фуқаро авиацияси бортмуҳандисининг биринчи даражаси олий маълумотини ҳисобга олмаган ҳолда, мазкур Қоидаларнинг 286-банди талабларига мувофиқ, бортмеханик гувоҳномасига ва камида умумий 3000 соатлик парвоз вақтига эга бўлган биринчи даражали бортмеханикларга берилади.


300. Фуқаро авиация бортмуҳандисининг биринчи даражасининг малакасини бериш учун тайинланган номзодлар, учиш пайтида амалий иш қобилият синовидан 5 (беш) баҳо олишлари керак, учиш ходимларининг Такдимномасида (мазкур Қоидаларнинг 17-иловаси) 4, 8, 9, 16-бандларида кўрсатилган фанлар бўйича 5 (беш) бахога, ва қолган имтиҳонларни 4 (тўрт)дан паст бўлмаган баҳоларга топширишлари керак.



XIII БОБ. ФУҚАРО АВИАЦИЯСИ

БОРТМЕХАНИКЛАРИНИ ТАСНИФЛАШ


§ 47. Умумий коидалар


301. Бортмеханикга малака даражасини бериш учун тайинланган номзод жорий тиббий хулосасига, "муҳандис-механик" мутахассислиги бўйича олий авиацион-техник ёки ҲК ва самолет двигателларини ишлатиш буйича "техник-механик" мутахассислиги бўйича ўрта авиацион-техник маълумоти ва ихтисослашган ўрта махсус авиация техникаси даражасига, юқори авиацион техникавий маълумотга эга бўлиши керак ва Ўзбекистон Республикаси Дававианазорати томонидан тасдиқланган дастурлардан махсус тайёргарликдан ўтиб, ушбу Қоидаларнинг ХХI бобининг 79-§ мувофиқ билимлар ва қобилиятга эга бўлиши ва учиш ходимларининг Такдимнома (мазкур Қоидаларнинг 17-иловаси)га мувофиқ махсус фанлардан имтиҳонларни топшириши лозим.


302. Даража оширишга бўлган номзодларнинг парвозда амалий иш қобилиятларини текширишни малакавий комиссия аъзолари (ММК, МК, ОМК) амалга оширади. Малака комиссиясида зарур мутахассис бўлмаса, тегишли малака комиссияси раиси (ўринбосари)нинг розилиги билан қуйидаги шахслар текширишни ўтказиш ҳуқуқига эга:

а) Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат инспектор-бортмеханиклари;

б) авиакомпаниялар (авиакорхоналар) хавфсизлигини текширувчи бортмеханик-инспекторлари;

в) УММ бортммеханик-инструкторлари;

г) учиш отрядларнинг катта бортмуҳандис (бортмеханик)лари.

Текширувчининг малака даражаси текширилаётганнинг даражасидан юқори булиши керак.


303. Малака даражасини ошириш учун, номзодлар (мазкур Қоидаларнинг 17-иловаси) асосан 1 - 5, 8 - 12, 14, 16, 24-бандларида (ХҲЙ учун) кўрсатилган фанлар бўйича имтиҳонларини куйидаги жойларда топширадилар:

а) 3 (учинчи) малака даражасини бериш ва 2 (иккинчи) малака даражасига оширганда авиакомпаниялар (авиабўлинмалар)нинг ММК ва МКсида;

б) 1 (биринчи) малака даражасига оширганда - МК ва Дававианазоратнинг ОМКсида;

в) 3 (учинчи) малака даражасини берганда ва малака даражасига оширганда ММК (МК йўқ бўлса) ва Дававианазоратнинг ОМКсида.



§ 48. ФА бортмеханикига III даражани бериш


304. Фуқаро авиацияси бортмеханигининг учинчи даражаси, мазкур Қоидаларнинг 301-банди талабларига мувофиқ ва бортмеханиги сифатида мустақил равишда ишлашга рухсат берилган, бортмеханиги лавозимига тайинланган ФА мутахассисларга берилади.


305. Фуқаро авиация бортмеханиги учинчи даражали малакасини бериш учун, тайинланган номзодлар учиш пайтида амалий иш қобилиятлари синовидан камида 4 (тўрт) баҳо олишлари керак, ижобий аттестациясига эга бўлиши ва учиш ходимларининг Такдимномаси (мазкур Коидаларнинг 17-иловаси) 1-5, 8-12, 14, 16-бандларида кўрсатилган махсус фанлар бўйича, 4 (тўрт)дан паст бўлмаган баҳога имтиҳонларни топширишлари керак.



§ 49. ФА бортмеханикига II даражани бериш


306. Фуқаро авиацияси бортмеханигининг иккинчи даражасини камида 1000 соатлик парвоз вақтига эга бўлган, мазкур Қоидаларнинг 301-банди талабларга жавоб берадиган 3 даражали бортмеханикларига берилади.


307. ФА бортмеханиги иккинчи даражасининг малакасини тайинланган номзодлар, учиш пайтида амалий иш қобилият синовидан камида 5 (беш) баҳо олишлари, ижобий аттестацияга эга бўлиши ва учиш ходимларининг Такдимномасида (мазкур Қоидаларнинг 17-иловаси) 4-бандида кўрсатилган фанлар буйича 5 (беш) баҳога, ва қолган имтиҳонни 4 (тўрт)дан паст бўлмаган баҳога топширишлари керак.



§ 50. ФА бортмеханикига I даражани бериш


308. Фуқаро авиацияси бортмеханигининг учинчи даражаси мазкур Қоидаларнинг 301-банди талабларига мувофиқ ва умумий парвоз вақти 2000 соатдан кам булмаган бортмеханикларига берилади.


309. Фуқаро авиация бортмеханигининг биринчи даражасининг малакасини бериш учун тайинланган номзодлар, учиш пайтида амалий иш қобилият синовидан 5 (беш) баҳо олишлари керак, учиш ходимларининг Такдимномасида (мазкур Қоидаларнинг 17-иловаси) 4, 8, 9, 16-бандларида кўрсатилган фанлар бўйича 5 (беш) бахога, ва қолган имтиҳонларни 4 (тўрт)дан паст бўлмаган баҳоларга топширишлари керак.



XIV БОБ. ФУҚАРО АВИАЦИЯСИ

БОРТАЛОКАЧИЛАРИНИ ТАСНИФЛАШ


§ 51. Умумий қоидалар


310. Фукаро авиацияси борталоқачисининг малака даражасини бериш учун тайинланган номзод, жорий тиббий хулосага эга, ўрта махсус авиацион маълумотига ва Ўзбекистон Республикаси Дававианазорати томонидан тасдиқланган дастурлар бўйича маҳсус тайёргарликдан ўтиб ҳамда билимлар ва қобилиятга мазкур Қоидаларнинг ХХI боб 80-§га мувофиқ бўлиши ва учиш ходимлари учун Такдимнома (ушбу Қоидаларнинг 17-иловаси)га мувофиқ махсус фанлардан имтиҳонларни топширади.


311. Даражани ошириш учун номзодларнинг парвозда амалий қобилиятларни текширишни малакавий комиссия аъзолари (ММК, МК, ОМК) амалга оширади. Малака комиссиясида зарур мутахассис бўлмаса, тегишли малака комиссияси раиси (ўринбосари)нинг розилиги билан қуйидаги шахслар текширишни ўтказиш ҳуқуқига эга:

а) авиакомпаниялар (авиакорхоналар) хавфсизлигини текширувчи борталокачи-инспекторлари;

б) УММ, МАК, МАК УМнинг бортмеханик-инструкторлари;

в) учиш отрядларнинг катта борталокачилари.

Текширувчининг малака даражаси текширилаётганнинг даражасидан юқори булиши керак.


312. Малака даражасини ошириш учун, номзодлар (мазкур Қоидаларнинг 17-иловаси) асосан 1-4, 6-7, 10-13, 15, 16, 24-бандларида (ХҲЙ учун) кўрсатилган фанлар бўйича имтиҳонларини куйдаги жойларда топширадилар:

а) 3 (учинчи) малака даражасини бериш ва 2 (иккинчи) малака даражасига оширганда авиакомпаниялар (авиабўлинмалар)нинг ММК ва МКсида;

б) 1 (биринчи) малака даражасига оширганда - МК ва Дававианазоратнинг ОМКсида;

в) 3 (учинчи) малака даражасини берганда ва малака даражасига оширганда ММК (МК йўқ бўлса) ва Дававианазоратнинг ОМКсида.



§ 52. ФА борталоқачисига III даражани бериш


313. Фуқаро авиацияси борталоқачисининг учинчи даражаси мазкур Қоидаларнинг 310-банди талабларига жавоб берадиган ва борталоқачи сифатида мустақил равишда ишлашга рухсат олган, мутахассисларга берилади.


314. Фуқаро авиация борталоқачиси учинчи даражасининг малакасини бериш учун тайинланган номзодлар телеграф белгиларидан дақиқада камида 24 та белгидан иборат радиограммалар юбориши ва қабул қилиши, амалий иш қобилият синовидан камида 4 (тўрт) баҳо олишлари, парвоз ходимларининг Такдимномаси (ушбу Қоидаларнинг 17-иловаси)нинг 1-4, 5, 7, 10-13, 16, 17-бандларида кўрсатилган махсус фанлардан ижобий аттестацияга эга бўлиши ва имтиҳонни 4 (тўрт)дан паст бўлмаган бахога топширишлари керак.



§ 53. ФА борталоқачиси II даражани бериш


315. Фуқаро авиацияси борталоқачиси иккинчи даражасини, камида 750 соатлик парвоз вақтига эга бўлган ушбу Қоидалар 301-бандидаги талабларга жавоб берадиган учинчи даражали борталоқачисига берилади.

ФА борталоқачисига 2-даража малакасини бериш учун тайинланган номзодлар ушбу Қоидаларнинг 310-бандига мувофиқ жавоб бериши керак.


316. Фуқаро авиация борталоқачиси учинчи даражали малакасини бериш учун тайинланган номзодлар телеграф белгилардан, дақиқада камида 28та белгидан иборат радиограммалар юбориши ва қабул қилиши, амалий иш қобилият синовидан камида 5 (беш) баҳо олишлари керак, учиш ходимларининг Такдимномаси (мазкур Қоидаларнинг 17-иловаси)да 11 ва 13-бандларида кўрсатилган маҳсус фанлардан 5 (беш), ва имтиҳоннинг колган фанларидан 4 (тўрт)дан паст бўлмаган бахога топширишлари керак.



§ 54. ФА борталоқачисига I даражани бериш


317. Фуқаро авиациясининг борталоқачиси биринчи даражасини камида 1500 соатлик парвоз вақтига эга бўлган, мазкур Қоидаларнинг 301-бандидаги талабларга жавоб берадиган иккинчи даражали борталоқачисига берилади.


318. Фуқаро авиация борталоқачиси учинчи даражасининг малакасини бериш учун тайинланган номзодлар, телеграф белгиларидан дақиқада камида 30 та белгидан иборат радиограммалар юбориши ва қабул қилиши, амалий иш қобилият синовидан камида 5 (беш) баҳо олишлари, учиш ходимларининг Такдимномаси (ушбу Қоидаларнинг 17-иловаси)да 2, 4, 11, 13, 16-бандларида кўрсатилган фанлардан 5 (беш), ва имтиҳоннинг колган фанларидан 4 (тўрт)дан паст бўлмаган бахога топширишлари керак.



XV БОБ. ФУҚАРО АВИАЦИЯСИ

БОРТОПЕРАТОРЛАРИНИ ТАСНИФЛАШ.


§ 55. Умумий қоидалар


319. Бортопреаторликга малака даражасини бериш учун тайинланган номзод жорий тиббий хулосасига, олий ёки ўрта махсус маълумотига эга бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат томонидан тасдиқланган дастурлари бўйича махсус тайёргарликдан ўтган бўлиб, билимлар ва қобилиятга мазкур Қоидалар (мазкур Қоидалар 17-иловаси)нинг ХХI боби 81-§га бўлиши ва учиш ходимлари учун Такдимномага мувофиқ махсус фанлардан имтиҳонларни топшириши лозим.


320. Малака даражасини ошириш учун тайинланган номзодларнинг парвозда амалий иш қобилиятларни текширишни малакавий комиссия ММК, авиакорхонанинг МК аъзолари, ёки ММК раиси рухсати билан учувчилар булинмасининг катта бортоператор (бортоператор-инструктор)и бажаришади.


321. Малака даражасини ошириш учун имтиҳонлар, учувчи ходимларнинг Такдимномаси (мазкур қоидаларнинг 17-иловаси)да кўрсатилган 1-4, 12, 15-18, 21, 23, 24 (ХҲЙ учун) бандларда белгиланган махсус фанлари бўйича авиакомпаниянинг, ММК (МК)сига топширилади.



§ 56. ФА бортоператорига III даражани бериш


322. Фуқаро авиацияси бортоператорнинг учинчи даражаси ушбу Қоидаларнинг 319-банди талабларига жавоб берадиган ва бортоператор сифатида мустақил равишда ишлашга рухсат берилган, мутахассисларга берилади.


323. Фуқаро авиация бортоператори учинчи даражасининг малакасини бериш учун тайинланган номзодлар амалий иш қобилият синовидан камида 4 (тўрт) баҳо олишлари, ижобий аттестация ва учиш ходимларининг Такдимномасида (мазкур Қоидаларнинг 17-иловаси) кўрсатилган махсус фанлардан имтиҳонни 4 (тўрт)дан паст бўлмаган баҳога ММК ва МК ёки ММК ва ОМК (МК ёклиги)да топширишлари керак.



§ 57. ФА бортоператорига II даражани бериш


324. Фуқаро авиацияси бортоператорининг иккинчи даражаси умумий учиш вақти камида 1000, шу жумладан, мазкур Қоидаларнинг 319-банди талабларга жавоб берадиган, ташқи юк ташуви билан (юк вертолётлари операторлари учун) 500 соатдан кам бўлмаган умумий учиш вактига эга бўлган учинчи даражали бортоператорига берилади.


325. Фуқаро авиация бортоператори иккинчи даражасининг малакасини бериш учун тайинланган номзодлар амалий иш қобилият синовидан камида 5 (беш) баҳо олишлари, учувчи ходимлар Такдимномаси (мазкур Қоидаларнинг 17-иловаси)нинг 4, 16, 18-бандларида кўрсатилган фанлар буйича 5 (беш) бахога, ва колган имтиҳонларни 4(тўрт)дан паст бўлмаган баҳога топширишлари лозим.



§ 58. ФА бортоператорига I даражани бериш


326. ФА бортоператорининг биринчи даражаси умумий парвоз вақти камида 1500, шу жумладан, мазкур Қоидаларнинг 319-бандидаги талабларга жавоб берадиган ташқи юк ташуви билан (юк вертолётлари операторлари учун) 1000 соатдан кам бўлмаган умумий учиш вақтига эга иккинчи даражали бортоператорига берилади.


327. Фуқаро авиация бортоператори иккинчи даражасининг малакасини бериш учун тайинланган номзодлар амалий иш қобилият синовидан камида 5 (беш) баҳо олишлари, учиш ходимларининг Такдимномаси (мазкур Қоидаларнинг 17-иловаси)нинг 4, 16, 17, 18, 21-бандларида кўрсатилган фанлар буйича 5(беш) баҳога, ва қолган имтиҳонларни 4 (тўрт)дан паст бўлмаган баҳоларга топширишлари лозим



XVI БОБ. ФУҚАРО АВИАЦИЯСИ

БОРТКУЗАТУВЧИЛАРИНИ ТАСНИФЛАШ


§ 59. Умумий қоидалар


328. Борткузатувчига малака даражасини бериш учун тайинланган номзод жорий тиббий хулосасига эга бўлган, маълумоти ўрта даражадан паст бўлмаган ва Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат томонидан тасдиқланган дастурлар бўйича махсус тайёргарликдан ўтган бўлиб, билимлар ва қобилиятга мазкур Қоидаларнинг ХХI боби 82-§га мувофиқ бўлиши ва учиш ходимлари учун Тақдимнома (ушбу Қоидаларнинг 17-иловаси)сига мувофиқ махсус фанлардан имтиҳонларни топшириши лозим.


329. Даражани ошириш учун тайинланган номзодларнинг парвозда амалий иш қобилиятларни текширишни малакавий комиссия аъзолари (ММК, МК, ОМК) амалга оширади. Малака комиссиясида керакли мутахассис бўлмаса, тегишли малака комиссиясининг раиси (ўринбосари)нинг рухсати билан қуйидаги шахслар текширишни ўтказиш ҳуқуқига эга:

а) авиакорхонанинг парвозлар хавфсизлиги буйича инспектор-борткузатувчилари;

б) МАК УММ, МАК УМ борткузатувчи-инспекторлари;

в) борткузатувчилар тарқибининг катта бортузатувчилар ёки борткузатувчи инструкторлар.

Текширувчининг малака даражаси номзодникидан юкори бўлиши лозим.


330. Малака даражасини ошириш имтиҳонларини номзодлар парвоз ходимлари Тақдимотномасининг 1-4, 15, 16, 19-26-бандларида кўрсатилган фанлар буйича авиакорхонанинг ММК (МК) да топширишади (ушбу Қоидаларнинг 17-иловаси).



§ 60. ФА борткузатувчисига III даражани бериш


331. ФА борткузатувчисининг учинчи даражаси ушбу Қоидаларнинг 328-бандидаги талабларга мувофик, мустақил ишга рухсат олган авиация ходимларига берилади.


332. Фуқаро авиация борткузатувчиси учинчи даражасининг малакасини бериш учун тайинланган номзодлар амалий иш қобилият синовидан камида 4 (тўрт) баҳо олишлари, ижобий аттестацияга эга бўлиши, учиш ходимлари Тақдимномаси (мазкур Қоидаларнинг 17-иловаси)нинг 1-4, 15, 16, 19-26-бандларида кўрсатилган махсус фанларга ва имтиҳонларни 4 (тўрт)дан паст бўлмаган бахога ММК ва МКда топширишлари лозим.



§ 61. ФА борткузатувчисига II даражани бериш


333. Фуқаро авиацияси борткузатувчисининг иккинчи даражаси ушбу Қоидаларнинг 328-бандидаги талабларга мувофик ва умумий парвоз вакти 1000 соатдан кам булмаган, учинчи даражали борткузатувчиларига берилади.


334. Фуқаро авиация борткузатувчиси иккинчи даражасининг малакасини бериш учун тайинланган номзодлар амалий иш қобилият синовидан камида 5 (беш) баҳо олишлари, учиш ходимлари Тақдимномаси (мазкур Қоидаларнинг 17-иловаси)нинг 16, 22-бандларида кўрсатилган фанлар бўйича 5 (беш) баҳога, ва колган имтиҳонларни 4 (тўрт)дан паст бўлмаган баҳога топширишлари лозим.



§ 62. ФА борткузатувчисига I даражани бериш


335. Фуқаро авиацияси борткузатувчисининг биринчи даражаси мазкур Қоидаларнинг 328-банди талабларига мувофик ва умумий парвоз вакти 2000 соатдан кам булмаган иккинчи даражали борткузатувчиларига берилади.


336. Фуқаро авиация борткузатувчиси биринчи даражасининг малакасини бериш учун тайинланган номзодлар амалий иш қобилият синовидан 5 (беш)дан паст бўлмаган, учиш ходимлари Тақдимномаси (мазкур Қоидаларнинг 17-иловаси)нинг 4, 16, 20, 22-бандларида кўрсатилган фанлар буйича 5(беш) баҳога ва колган имтиҳонларни 4 (тўрт)дан паст бўлмаган баҳога топширишлари лозим.



XVII БОБ. ҲҲБ ДИСПЕТЧЕРЛАРИНИ

ТАСНИФЛАШ


§ 63. Умумий қоидалар

§ 64. ҲҲБ диспетчерларига III даражани бериш

§ 65. ҲҲБ диспетчерларига II даражани бериш

§ 66. ҲҲБ диспетчерларига I даража бериш



§ 63. Умумий қоидалар


337. ҲҲБ диспетчерининг малака даражасини бериш учун тайинланган номзод, жорий тиббий хулосасига эга бўлган, "ҲҲБ диспетчери" мутахассислиги бўйича махсус авиацион маълумотига эга бўлиши, билимлар ва қобилиятга мазкур Қоидаларнинг ХХI боби 83-§га мувофиқ бўлиши ва диспетчерлик таркиб Такдимномаси (мазкур Қоидаларнинг 18-банди)га мувофиқ махсус фанлардан имтиҳон топширишлари лозим.


338. 337-бандининг талабларига мувофиқ ходимга, мазкур Қоидаларнинг 61-бандига мувофиқ ҲҲБ диспетчерининг учинчи даражаси бериш билан гувохнома берилади.


339. Номзодларга малака даражани бериш, ошириш ва тасдиқлашда, иш жойларида ҲҲБ бўйича амалий иш қўникмаларини текширишни, МК ёки ОМК аъзолари ўтказади (1-даражага кўтариш ёки тасдиқлаш билан) ва зарурий ҳолда, МК ёки ОМК раисининг рухсати билан (1-даражага оширганда) текширувни қуйидагилар ўтказиши мумкин мумкин:

а) Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат ҲҲБ инспекторлик таркиби;

б) ҲҲҲК бошқариш ва инспекторлик таркиби;

в) парвозлар раҳбари;

г) катта диспетчер.


340. Тренажердаги амалий қобилиятлар текширувини, тренажер инструктори - ҲҲБ диспетчери ўтказади.


341. ММК, МК, ОМКда малака даражасини кўтариш, бериш ва тасдиқлашда, диспетчерлик таркибининг Тақдимномаси (мазкур Қоидаларнинг 18-иловаси) да кўрсатилган фанлар бўйича имтиҳонлар топширилади.



§ 64. ҲҲБ диспетчерларига III даражани бериш


342. ҲҲБ диспетчерининг учинчи даражаси, авиация таълим муассасаларининг битирувчиларига, ҲҲБ пунктларида амалиёт ўтгандан кейин, ММК ва МКда мустакил ҲҲБга рухсат олиши учун назарий билимларни ва қобилиятини синовдан ўтказгандан кейн берилади.


343. ҲҲБ диспетчернинг учинчи даражаси, ҲҲҲКга ишга қабул қилинган авиация ходимларидан, таълим муассасаларида ҲҲБ диспетчерларни тайёрлаш курсларини ўтаган, ҲҲБ пунктларида амалиётни ўтган, мустақил равишда ҲҲБга рухсатни олиш учун назарий билимлар ва амалий иш куникмалар ОМК ва МКда текширувдан ўтган шахсларга берилади.


344. ҲҲБ диспетчерининг 3-даражали малакасини бериш учун тайинланган номзодлар, 337-бандда кўрсатилган талабларга жавоб беришилари, ижобий аттестацияга эга бўлишлари керак, тегишли диспетчерлик пунктларида ҲҲБ бўйича назарий билимлар ва амалий иш куникмаларни ўтиши, тренажер текширувидан ўтиш ва Тақдимноманинг 1-11-бандларида кўрсатилган махсус фанлар бўйича имтихонларни 4 (тўрт)дан паст бўлмаган бахоларга топширишлари лозим.



§ 65. ҲҲБ диспетчерларига II даражани бериш


345. ҲҲБ диспетчерининг иккинчи даражаси мазкур Қоидаларнинг 337-бандига мувофиқ, камида 3 (уч) йил мобайнида учинчи даражали ҲҲБ диспетчери сифатида, доимий иш тажрибасига эга бўлган авиация ходимларига берилади.


346. ҲҲБ диспетчернинг иккинчи малака даражасини бериш учун тайинланган номзодлар, ижобий аттестацияга эга бўлиши, тегишли диспетчерлик пунктларида ҲҲБ бўйича назарий билимлар ва амалий иш куникмаларни ўтиши, тренажер текширувидан ўтиш ва Тақдимноманинг (мазкур Қоидаларининг 18-иловаси) 1, 2, 4, 5-бандларида кўрсатилган махсус фанлар бўйича имтихонларни 5 (беш) бахоларга, қолган фанлардан эса 4 (тўрт)дан паст бўлмаган бахоларга топширишлари лозим.



§ 66. ҲҲБ диспетчерларига I даража бериш


347. ҲҲБ диспетчерининг биринчи даражасини, иккинчи даражали ҲҲБ диспетчери сифатида камида 3 йил узлуксиз иш стажига эга, мазкур Қоидаларнинг 337-банди талабларига жавоб берадиган авиаходимларга берилади.


348. ҲҲБ диспетчерининг биринчи малака даражасини бериш учун тайинланган номзодлар, ижобий аттестацияга эга бўлиши, тегишли диспетчерлик пунктларида ҲҲБ бўйича назарий билимлар ва амалий иш куникмаларни ўтиши, тренажер текширувидан ўтиш ва Тақдимноманинг (мазкур Қоидаларининг 18-иловаси) 1, 2, 4, 5, 9-бандларида кўрсатилган махсус фанлар бўйича имтихонларни 5 (беш) бахоларга, қолган фанлардан эса 4 (тўрт)дан паст бўлмаган бахоларга топширишлари лозим.



XVIII БОБ. ҲАВО КЕМАЛАРИГА ТЕХНИК

ҲИЗМАТ КЎРСАТИШ БЎЙИЧА

АВИАТЕХНИКЛАРНИ ТАСНИФЛАШ


§ 67. Умумий қоидалар


349. ФА, авиакомпания (авиакорхона, авиабўлим)ларда, ҲКларини эксплуатация қиладиган ташкилот ҳамда ФА заводларининг учиш-синов бўлимларида ишлайдиган авиатехниклар таснифланиши лозим.


350. Малака даражасини бериш (ошириш)га тайинланган номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

а) иш йўналиши ёки мутахассислиги бўйича авиация таълим муассасалари учун Ўзбекистон Республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўқув дастурларига мувофиқ, таянч олий таълим (бакалавриат) ёки касб-ҳунар таълимига эга бўлиши, ёки Ўзбекистон Республика олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўқув дастурларига мувофиқ бошқа техник касб бўйича ўрта махсус ёки касб-ҳунар таълимига эга бўлиши, ўқув марказлари томонидан ишлаб чиқилган ва Дававианазорат томонидан тасдиқланган махсус дастур бўйича ўқув маркази (ТЎМ-таълим ўқув маркази)да дастлабки тайёрлашни ўтиши, ҲК ва унинг компонентларига техник ҳизмат кўрсатиш ишлари билан боғлиқ бўлган, ФА ташкилотларида иш стажи 3 йилдан кам бўлмаслиги;

б) 4 (тўрт)дан паст бўлмаган баҳога иш соҳасида амалий қобилиятларга эга бўлиши, 4 (тўрт)дан паст бўлмаган баҳога мазкур Қоидаларнинг 19-иловасига мувофиқ махсус фанлар бўйича имтиҳонларини топшириши, мазкур Қоидаларнинг XXI боб 88-§ мувофиқ авиатехник билим ва қобилият талабларига жавоб бериши.



§ 68. ҲКларга техник хизмат кўрсатиш

бўйича учинчи даражали авиатехник

малакасини бериш


351. ҲКларга техникавий ҳизмат кўрсатиш бўйича учинчи даражали авиатехник малакаси, йўналиши бўйича таянч олий ёки авиация-техник мутахассислиги бўйича касб-ҳунар таълимига эга бўлган, ҲКнинг муносиб турига ўқиганидан кейин, ушбу ҲКга мустақил равишда ҳизмат кўрсатишга рухсат олиш учун амалий иш тажрибаларини ўтган, мазкур Қоидаларнинг 350-бандига мувофиқ учинчи даражали авиатехник учун талабларга жавоб берадиган шахсларга берилади.


352. Учинчи даражали авиатехник малакаси, бошқа техник касб бўйича авиация профилдаги таълим муассасаларини тугатган, ФА ташкилотларида ҲКларга техникавий ҳизмат кўрсатиш ишлари билан боғлиқ камида 1 йил иш стажига эга бўлган, ҲКнинг муносиб турига ўқиганидан кейин, мустақил равишда ишларини бажаришга рухсатни расмийлаштириш учун амалий иш тажрибаларини ўтган, мазкур Қоидаларнинг 350-бандига мувофиқ учинчи даражали авиатехник учун талабларга жавоб берадиган шахсларга берилиши мумкин.


353. Учинчи даражали авиатехник малакаси, авиация профилига эга бўлмаган олий техник ёки таянч олий техник таълимига эга бўлган, ўқув марказлари томонидан ишлаб чиқилган ва Дававианазорат томонидан тасдиқланган махсус дастур бўйича ўқув маркази (ТЎМ)да дастлабки тайёрлашни ўтгандан кейин, ФА ташкилотларида ҲК ва унинг компонентларга техникавий ҳизмат кўрсатиш ишлари билан боғлиқ камида 1 йил иш стажига эга бўлган, ҲКнинг муносиб турига тайёрланган, мустақил равишда ишларини бажаришга рухсатни расмийлаштириш учун амалий иш тажрибаларини ўтган, мазкур Қоидаларнинг 350-бандига мувофиқ учинчи даражали авиатехник учун талабларга жавоб берадиган шахсларга берилиши мумкин.


354. Учинчи даражали авиатехник малакаси, бошқа техник касб бўйича ўрта махсус ёки касб-ҳунар таълимига эга бўлган, ўқув марказлари томонидан ишлаб чиқилган ва Дававианазорат томонидан тасдиқланган махсус дастур бўйича ўқув маркази (ЎММ)да дастлабки тайёрлашни ўтгандан кейин, ФА ташкилотларида ҲК ва унинг компонентларга техник хизмат кўрсатиш ишлари билан боғлиқ камида 3 йил иш стажига эга бўлган, ҲКнинг муносиб турига тайёрланган, мустақил равишда ишларини бажаришга рухсатни расмийлаштириш учун амалий иш тажрибаларини ўтган, мазкур қоидаларнинг 350-бандига мувофиқ учинчи даражали авиатехник учун талабларга жавоб берадиган шахсларга берилиши мумкин.



§ 69. ҲКларга техник хизмат кўрсатиш

бўйича иккинчи даражали авиатехник

малакасини бериш


355. ҲКларга техник ҳизмат кўрсатиш бўйича иккинчи даражали авиатехник малакаси, авиация-техник олий махсус ёки мутахассислиги бўйича касб-ҳунар таълимига, учинчи даражали авиатехник сифатида камида 2 (икки) йил иш стажига эга бўлган мутахассисларга берилади.


356. ҲКларга техник хизмат кўрсатиш бўйича иккинчи даражали авиатехник малакаси, авиация-техник олий махсус ёки мутахассислиги бўйича касб-ҳунар таълимига эга бўлмаган, лекин учинчи даражали авиатехник сифатида мукаммал ишлаган ва камида 3 (уч) йил иш стажига эга бўлган мутахассисларга берилиши мумкин.


357. ҲКларга техник хизмат кўрсатиш бўйича иккинчи даражали авиатехник малакасини беришга тайинланган номзодлар, ижобий аттестацияга, мувофиқ иш стажига эга бўлиши, мазкур Қоидаларнинг 350-бандига мувофиқ талабларга ва XXI боб 88-§га мувофиқ иккинчи даражали авиатехник билим ва моҳирлик талабларга жавоб бериши керак.



§ 70. ҲКларга техник хизмат кўрсатиш

бўйича биринчи даражали авиатехник

малакасини бериш


358. ҲКларга техник хизмат кўрсатиш бўйича биринчи даражали авиатехник малакаси, авиация-техник олий махсус ёки мутахассислиги бўйича касб-ҳунар таълимига, иккинчи даражали авиатехник лавозимда камида 2 (икки) йил иш стажига эга бўлган мутахассисларга берилади.


359. ҲКларга техник хизмат кўрсатиш бўйича биринчи даражали авиатехник малакаси, авиация-техник олий махсус ёки мутахассислиги бўйича касб-ҳунар таълимига эга бўлмаган, лекин иккинчи даражали авиатехник сифатида мукаммал ишлаган ва камида 3 (уч) йил иш стажига эга бўлган мутахассисларга берилиши мумкин.


360. ҲКларга техник хизмат кўрсатиш бўйича биринчи даражали авиатехник малакасини беришга тайинланган номзодлар, ижобий аттестацияга ва мувофиқ иш стажига эга бўлиши, мазкур Қоидаларнинг 350-бандига мувофиқ талабларга ва XXI боб 88-§га мувофиқ биринчи даражали авиатехник билим ва моҳирлик талабларга жавоб бериши керак.



ХIХ БОБ. ҲАВО КЕМАЛАРИГА ТЕХНИК

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ БЎЙИЧА

МУҲАНДИСЛАРГА ТОИФА БЕРИШ


§ 71. Умумий қоидалар


361. ҲКга техник хизмат кўрсатиш бўйича муҳандисларни таснифлаш тегишли тоифа бериш билан амалга оширилади.


362. МДҲда ишлаб чиқарилган ҲКларга техник хизмат кўрсатиш бўйича муҳандисларга қуйидаги тоифалар берилади:

а) муҳандис;

б) II тоифали муҳандис;

в) I тоифали муҳандис.


363. ФА авиакомпания (авиакорхона, авиабўлинма)лар, ҲКларни эксплуатация қиладиган ташкилотлар ҳамда ФА заводларининг учиш-синов бўлимларида ишлайдиган муҳандисларга мутахассислигига мувофиқ тоифалар берилади.


364. ММКсини ўтгандан кейин, авиатехника корхоналардаги МКси томонидан тоифалар берилади. Агар МК мавжуд бўлмаса, Дававианазоратнинг ОМКсида "ММК томонидан тоифани бериш тўғрисидаги Қарорлар"ни тасдиқлангандан кейин, тоифалар ММК томонидан берилади.


365. Тоифани бериш (ошириш)га тайинланган номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

а) иш профили ёки мутахассислиги бўйича авиация таълим муассасалари учун Ўзбекистон Республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўқув дастурларига мувофиқ, олий таълими (магистратура)га эга бўлиши, ёки авиатехниклар лавозимларида керакли иш стажи билан, иш профили бўйича авиация таълим муассасалари учун Ўзбекистон Республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўқув дастурларига мувофиқ, таянч олий таълими (бакалавриат)га эга бўлиши, ёки 2-чи даражадан паст бўлмаган авиатехник малакасига эга бўлиши;

б) 4 (тўрт)дан паст бўлмаган баҳога иш соҳасида амалий қобилиятларга эга бўлиш, муҳандис-техник ходимлар Тақдимномасининг 1-13 бандида муҳандислик-техника ходимлари учун (мазкур Қоидаларнинг 19-иловаси)да кўрсатилган махсус фанлар бўйича имтиҳонларини топшириши, мазкур Қоидаларнинг XXI боб 88§-га мувофиқ муҳандиснинг тегишли тоифасидаги билим ва маҳорат талабларга жавоб бериши.



§ 72. "Муҳандис" тоифасини бериш


366. Мазкур Қоидаларнинг 365-банди талабларига ва XXI боб 88-§га мувофиқ муҳандислар билим ва қобилият талабларига жавоб берадиган, ҲКнинг муносиб турига тайёрланган, мустақил равишда ишларини бажаришга рухсат олиш учун амалий иш тажрибаларини ўтгандан кейин, олий авиация таълим муассасаларининг битирувчиларига "Муҳандис" тоифа берилади.


367. Мазкур Қоидаларнинг 365-бандига мувофиқ муҳандислар учун талабларга жавоб берадиган, уларнинг мутахассислик ишларига мувофиқ, 2-чи ва ундан юқори даражали авиатехникларга "Муҳандис" тоифаси берилиши мумкин.


368. "Муҳандис" тоифаси, бошқа техник касб бўйича авиация профилдаги олий таълим муассасаларини тугатган, ФА ташкилотларида ҲКларга техник хизмат кўрсатиш ишлари билан боғлиқ камида 1 йил иш стажига эга бўлган, ҲКнинг муносиб турига тайёрлангандан кейин, мустақил равишда ишларини бажаришга рухсатни расмийлаштириш учун амалий иш тажрибаларини ўтган, мазкур Қоидаларнинг 365-бандига мувофиқ муҳандислар учун талабларга жавоб берадиган шахсларга берилиши мумкин.



§ 73. II тоифали муҳандис малакасини бериш


369. II тоифали муҳандис малакаси, ижобий тавсифномага эга бўлган, муҳандис сифатида камида 2 (икки) йил иш стажига эга бўлган, мазкур Қоидаларнинг 365-бандига мувофиқ талабларга ва XXI боб 88-§га мувофиқ II тоифали муҳандислар билим ва қобилият талабларига жавоб берадиган ходимларга берилади.


370. II тоифали муҳандис малакаси, авиация-техник мутахассислиги бўйича олий махсус таълимига эга бўлмаган, лекин муҳандис сифатида мукаммал ишлаган ва камида, 3 (уч) йил иш стажига эга бўлган, II тоифали муҳандислар учун мазкур Қоидаларнинг 365-банди талабларига мувофиқ жавоб берадиган ходимларга берилиши мумкин.



§ 74. I тоифали муҳандис малакасини бериш


371. I тоифали муҳандис малакаси, II тоифали муҳандис сифатида камида 2 (икки) йил иш стажига эга бўлган, мазкур Қоидаларнинг 365-бандига мувофиқ талабларга ва XXI боб 88-§га мувофиқ I тоифали муҳандислар билим ва қобилият талабларига жавоб берадиган ходимларга берилади.


372. I тоифали муҳандис малакаси, авиация-техник мутахассислиги бўйича олий махсус таълимига эга бўлмаган, лекин II тоифали муҳандис сифатида мукаммал ишлаган ва камида 3 (уч) йил иш стажига эга бўлган, I тоифали муҳандислар учун мазкур Қоидаларнинг 365-бандига мувофиқ талабларга жавоб берадиган ходимларга берилиши мумкин.



ХХ БОБ. ҒАРБДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН

ҲАВО КЕМАЛАРИГА ТЕХНИК ҲИЗМАТ

КЎРСАТИШ БЎЙИЧА МУҲАНДИС-ТЕХНИК

ХОДИМЛАРГА ТОИФА БЕРИШ



§ 75. Умумий қоидалар


373. Ғарбда ишлаб чиқарилган ҲКларга техникавий ҳизмат кўрсатиш бўйича МТХларга бериладиган тегишли тоифа бериш билан амалга оширилади.


374. Ғарбда ишлаб чиқарилган ҲКларга техник хизмат кўрсатиш бўйича МТХларга қуйдаги тоифалар берилади:

а) "А" (A1, А2);

б) "В" (В1, В2);

в) "С".


375. Тоифаларига қуйидаги тавсифлар ўрнатилади:

а) "А" тоифа - ҲКларга техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш бўйича авиаходимлар /авиатехник, муҳандис/:

1) "А1" тоифа - авиатехник/муҳандис- механик (СД);

2) "А2" тоифа - авиатехник/муҳандис - авиаоник (АРЭЖ).

б) "В" тоифа - ҲКларга техник ҳизмат кўрсатиш, таъмирлаш бўйича авиаходимлар /авиатехник/ муҳандис/, /сифат бўйича инспектор/ сифат бўйича муҳандис-инспектор:

1) "В 1" тоифа - авиатехник/муҳандис- механик (СД);

2) "В 2" тоифа - авиатехник/муҳандис - авионик (АРЭЖ).

в) "С" тоифа - ҲКларга техникавий ҳизмат кўрсатиш бўйича муҳандис сифат/бўйича муҳандис-инспектор.


376. "С" тоифага эга бўлган ходимлар, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича рухсат берилган ташкилотларда, ҲКларда ҳамма шакл ва турлардаги техникавий ҳизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва модификациялар бажарилгандан кейин, авиация техникасини эксплуатация қилишига рухсат берадиган сертификатни бериш, синов учиш зарурлиги ҳақида қарор қабул қилиш, синов учиш дастурини тайёрлаш ваколатига эга.

"С" тоифа Дававианазоратнинг ОМК томонидан берилади.


377. "А" тоифага эга бўлган мутахассис, авиация техникани эксплуатация қилишига рухсат берадиган сертификатни бериш ваколатига эга эмас.


378. "В" тоифага эга бўлган мутахассис A-check ва ундан юқоридан ташқари, ҲКларда ҳамма шаклдаги хизмат кўрсатиш бажарилгандан кейин, авиация техникани эксплуатация қилишига рухсат берадиган сертификатни бериш (ETOPS процедурларни ҳисобга олган ҳолда) ваколатига эга.


379. Авиация ходимлар, МТХлар фақат битта тоифага эга бўлиши билан чекланмайдилар. Агар ҳамма малакавий талаблар қондирилса, ҳар қандай тоифалар комбинацияси берилиши мумкин.


380. Ғарбда ишлаб чиқарилган ҲКларга ТҲваТ бўйича ташкилотдаги, III ёки IV ёки V даражали АТА104 тайёрлаш дастур бўйича муваффақиятли якунлашини тасдиқловчи гувоҳнома (сертификат)га эга бўлган, амалий таълим курс (амалий иш тажриба)ни ўтган, ҲКга мустақил равишда хизмат кўрсатиш ёки компонентлар билан ишлаш учун рухсатга эга бўлган ходим, малакали мутахассис ҳисобланади.


381. "А" тоифали авиатехник малакасини бериш учун талаблар, 68-§да баён этилган, учинчи даражали авиатехник малакасини бериш учун талабларга ўхшашдир.


382. "А" тоифали муҳандис малакасини бериш учун талаблар, 72-§даги "Муҳандис" тоифани бериш бериш учун талабларга ўхшашдир.


383. "А", "В", "С" тоифалар беришга тайинланган номзодлар иш соҳасида амалий қобилиятларга эга бўлиши, 4 (тўрт)дан паст бўлмаган баҳога, мазкур Қоидаларнинг 19-иловасига мувофиқ махсус фанлар бўйича имтиҳонларини топшириши ва мазкур қоидаларнинг XXI боб 88-§га мувофиқ билим ва қобилият талабларига жавоб бериши лозим.



XXI БОБ. ГУВОҲНОМАЛАРНИ ОЛИШДА,

ГУВОҲНОМАЛАРНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ

МУДДАТЛАРИНИ ЧЎЗИШДА, МАЛАКА

ДАРАЖАСИНИ БЕРИШДА, МАЛАКА

ДАРАЖАСИНИ ТАСДИҚЛАШДА АВИАЦИЯ

ХОДИМЛАРИГА ТАЛАБ ҚИЛИНГАНДА,

ИШЛАТИЛАДИГАН САВОЛЛАРНИНГ

РЎЙҲАТИ


§ 76. ФА учувчиларининг билим ва

қобилиятларига талаблар


385. Ҳаво ҳуқуқлари.

а) Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг асосий қоидалари:

1) умумий қоидалар;

2) фуқаро ҳаво кемалари;

3) фуқаро ҳаво кемасининг экипажи;

4) ҳаво кемалари парвозлари;

5) халқаро парвозлар;

6) ҳаво транспорти воситаларидан фойдаланишда ҲК парвозлари хавфсизлиги қоидаларини ҳамда юкларнинг сақланишини таъминлашга йўналтирилган қоидаларни бузганлари учун маъмурий жавобгарлик.

б) Ўзбекистон Республикаси ҲҲФН асосий қоидалари:

1) умумий қоидалар;

2) Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудуди тузилмаси;

3) Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланиш тартиби;

4) ҳаво ҳаракатини бошқариш;

5) эшелонлаш;

6) ХҲЙ, ҲТ бўйича ва ХҲЙ, ҲТдан ташқари йўналишлар паврозлар қоидалари;

7) Ўзбекистон Республикаси давлат чэгарасидан учиб ўтиш. Чэгара олди ҳудуди ва унда парвозларни бажарилиш хусусиятлари;

8) вақтинчалик режимларни ўрнатиш ва ҲҲФда қисқамуддатли чекловларни белгилаш тартиби;

в) Ҳаво кемаси командирининг статуси:

1) умумий қоидалар;

2) ҲК командирининг ҳуқуқ ва вазифалари;

3) ҲКК вазифасини бажаришга рухсат (мустақил учишни бошқариш ҳуқуқига ва экипаж фаолиятини бошқаришга ҲККнинг сертификати, малакавий баҳоси);

4) авиакомпанияларнинг маъмуриятлари билан ҲКК меҳнатларини белгилаш ва меҳнат муносабатлари.


386. Парвозлар қоидалари.

а) тавсифларни билиш;

б) умумий қоидалар;

в) парвозларга тайёргарлик ва уларни бажариш;

г) алоҳида шароитлардаги парвозлар;

д) парвоздаги алоҳида ҳолатлар;

е) халқаро парвозлар;

ж) ҳалокат тўғрисидаги сигналларни ва хабарларни бериш тартиби;

з) қидирув-қутқарув ишларида қўлланиладиган сигналлар;

и) УПК бўйича парвозларни бажаришда хавфсизлик қоидалари;

к) юкларни ташиш ва хавфли юкларни ташиш қоидалари;

л) ҲКларига йўловчиларни чиқариш ва туширишда хавфсизлик масалалари бўйича таништириш қоидалари.


387. Амалий аэродинамика.

а) ҲКнинг аэродинамика тавсифи:

1) ҲКнинг асосий геометрик маълумотлари;

2) ҲКнинг асосий аэродинамик характеристикаси;

3) ҲК қанотининг механизацияси. ҲК полярлари;

4) ҲК аэродинамик характеристикасига атмосфера шароитларининг таъсири.

б) Кувват курилманинг характеристикаси;

1) двигателларнинг тортиш кучи ва ёқилғи сарфининг ҳажми;

2) винтнинг ишлаш ҳусусияти (ТВД ва ПД билан ишлайдиган ҲК учун);

3) двигателларнинг дроссел тавсифи;

4) двигателларнинг тортиш кучи ва ёқилғи сарфининг ҳажми турлича омилларга боғлиқлиги (Рн, Тн, Vп, Нп).

в) Босқичларнинг аэродинамикаси ва парвозларнинг элементлари:

1) учиш;

2) баландликни олиш;

3) горизонтал парвоз. Парвознинг узоқлиги ва давомийлиги;

4) бурилишлар ва айланишлар;

5) пасайиш;

6) қўнишга кириш, қўниш.

г) ҲК барқарорлиги ва бошқарилувчанлиги:

1) мувозанат, ҲК барқарорлиги ва бошқарилувчанлиги тўғрисидаги умумий маълумотлар;

2) бўйлама барқарорлик ва бошқарилувчанлик;

3) ёнлама барқарорлик ва бошқарилувчанлик;

4) ҲКнинг барқарорлиги ва бошқарилувчанлиги таъсир этувчи омиллар;

д) Учишдаги алоҳида шароитларда ва ҳолатлардаги парвозлар:

1) музлаб қолиши;

2) момақалдироқ холати;

3) шаррос ёмғир ёғиши;

4) қаттиқ силкиниши;

5) атмосфера электр фаоллигининг ошиши;

6) шамолнинг силжиши;

7) чангли бўрон.

е) Симметриксиз тортиш кучидаги парвоз;

ж) Ишламайдиган (ишламаётган) БС билан парвозлар.


388. Авиация метеорологияси:

а) атмосферанинг тузилиши;

б) об-ҳавонинг асосий метеоэлементлари ва уларнинг ҲК парвозига таъсири;

в) ҳавонинг горизонтал ва вертикал ҳаракати;

г) ҳаво массаси, барий тузилмаси, атмосфера фронти ва уларнинг парвозга таъсири;

д) кўриниш. Кўринишнинг авиация ишларига таъсири;

е) катта баландликда парвозларнинг метеорологик шароитлари. Тропопаузанинг тизиллаган окиши;

ж) об-ҳавонинг хавфли таъсири;

з) об-ҳавонинг ердаги синоптик харитаси, барий топография харитаси, максимал тезликда эсадиган шамолларнинг харитаси, тропопаузлар. МРЛ харитаси;

и) халқаро авиация метеорологик кодлар;

к) "VOLMET" маълумоти, "SIGMET" маълумоти;

л) авиация прогноз харитаси;

м) ҲК бортидан кузатиш ва етказиш;

н) метеомаълумот хужжатлари бўйича об-ҳаво шароитларини баҳолаш;

о) ФАда метеорологик хизмат кўрсатиш қоидалари;

п) учишга, парвознинг давом этишига, парвознинг эшелонидан пасайишига, ўтиш эшелонига, қўнишга кириш ва қўнишга қарор қабул қилишни асослаш.


389. Навигация.

а) Самолётни йўналиш бўйича бошқариш:

1) самолётни йўналиш бўйича бошқариш асосий қоидалари;

2) парвознинг навигацион элементлари ва уларнинг ҳисоби;

3) хавфсиз парвоздаги баландлик ҳисоби;

4) парвоз режасини тузиш ва унинг ҳисоби;

5) турли радионавигация воситаларини қўллаши билан самолётни йўналишида бошқариш;

6) парвознинг турли шароитларида самолётни йўналишида бошқариш хусусиятлар;

б) Навигация тизим ва ускуналаридан фойдаланиш:

1) навигация ускуналари ва курс тузилмаси, уларни нормал шароитларда ва бузилганда эксплуатация қилиш;

2) радиотехник воситалар, уларни эксплуатация ва назорат қилиш;

3) борт навигация комплекслари, уларни эксплуатация ва назорат қилиш.

в) Аэронавигация ва парвоз хариталари:

1) авиация картографияси асослари, авиацияда қўлланадиган радионавигация, аэронавигация ва топографик хариталардан фойдаланиш тартиби

г) Аэронавигация маълумотлари:

1) экипаж учун аэронавигация маълумотларининг асосий хужжатлари, улардан фойдаланиш тартиби;

2) аэронавигация вазиятида ўзгартиришлар тўғрисида маълумотлар. НОТАМ ва хабарномани ўқиш тартиби, уларнинг таснифи.


390. ҲК ва унинг УЭ тузилиши тўғрисида умумий маълумот:

а) ҲК тўғрисида умумий маълумот, жойлаштирилиши ва планернинг асосий конструктив бўлаклари. Мустаҳкамлиг чекловлари. Ресурс;

б) ҲК бошқарув тизимининг ишлаш тартиби ва уни эксплуатация қилиш қоидалари;

в) шассини бошқариш тизимининг ишлаш тартиби ва уни эксплуатация қилиш қоидалари;

г) гидравлик ва пневматик ускуналарда ишлаш тартиби ва уни эксплуатация қилиш қоидалари. Тизимларда қўлланиладиган суюқлик ва газлар;

д) двигателларни бошқариш тизимининг ишлаш тартиби ва уни эксплуатация қилиш қоидалари;

е) ҲК ёқилғи тизимининг ишлаш тартиби ва уни эксплуатация қилиш қоидалари;

ж) ҲКТ ва БАУТ ишлаш тартиби ва уни эксплуатация қилиш қоидалари;

з) ҲКнинг ёнғинга қарши жиҳозларнинг ишлаш тартиби ва уни эксплуатация қилиш қоидалари;

и) ҲК музлашга қарши қурилмаларининг ишлаш тартиби ва уни эксплуатация қилиш қоидалари;

к) ҲК кислород жиҳозларининг ишлаш тартиби ва уни эксплуатация қилиш қоидалари;

л) майиший ва юк жиҳозларининг ишлаш тартиби, сув таъминоти ва канализация тузилмаси ҳамда уни эксплуатация қилиш қоидалари;

м) ҲКга техник хизмат кўрсатишнинг асосий тезкор масалалари;

н) ҲКни учишдан олдин ва учишдан кейин кўриги.


391. ЁҚҚ, Двигателнинг конструкцияси тўғрисида умумий маълумотлар ва уларнинг учиш эксплуатацияси:

а) двигатель ҳақида умумий маълумотлар, унинг тавсифи, ишлаш режимининг параметрлари (Взл., Nom, М.Г.), чекловлар;

б) двигателнинг ёқилғи тизимини бошқариш. Қўлланиладиган ёқилғилар;

в) мойлаш тизими тўғрисида умумий маълумотлар. Қўлланиладиган мойлар, эксплуатация қилиш қоидалари;

г) ишга тушириш, ёнғинга қарши, музлашига қарши тизимлар тўғрисида умумий маълумотлар, уларни эксплуатация қилиш қоидалари;

д) ёрдамчи кувват курилмаси тўғрисида умумий маълумотлар ва уни эксплуатация қилиш қоидалари;

е) двигателларнинг бузилиш белгилари ва экипажнинг ҳаракати;


392. ҲКнинг ускуна жиҳозлари тўғрисида умумий маълумотлар ва унинг учиш эксплуатация:

а) ҲКнинг навигация-учувчилик ускуналари (жамланмаси) тўғрисида умумий маълумотлар;

б) ҲК ва БТнинг борт бошқариш тизимлари тўғрисида умумий маълумотлар ва эксплуатация қилиш қоидалари;

в) ҲК тизимлари ва БТ ишларининг назорат ускуналари тўғрисида умумий маълумотлар ва эксплуатация қилиш қоидалари;

г) парвоз маълумотларини йиғиш воситалари тўғрисида умумий маълумотлар ва эксплуатация қилиш қоидалари;


393. ҲКнинг радиожиҳозлари тўғрисида умумий маълумотлар ва унинг учиш эксплуатацияси:

а) ҲКнинг боғловчи радиожиҳозлари тўғрисида умумий маълумотлар, эксплуатация қилиш қоидалари;

б) ҲК радиолакация жиҳозлари тўғрисида умумий маълумотлар, эксплуатация қилиш қоидалари;

в) навигациянинг борт РТВ тўғрисидаги умумий маълумотлар, эксплуатация қилиш қоидалари;


394. ҲКнинг электржиҳозлари тўғрисида умумий маълумотлар ва унинг учиш эксплуатацияси:

а) ҲКни борт ва ер усти манбаларидан тармоқларни қувват билан таъминлаш, захира қилиб қўйиш, эксплуатация қоидалари тўғрисидаги умумий маълумотлар;

б) ҲКнинг электроэнергия фойдаланувчилари тўғрисида умумий маълумотлар, эксплуатация қоидалари;


395. ҲКнинг УЭ бўйича қўлланма:

а) "Умумий маълумотлар" қисмини ишлатишни ҳисобга олиб, УФҚдан фойдалана билиш;

б) асосий чекловлар ва уларни учиш эксплуатациясида ҳисобга олиш;

в) кутилган шароитларда ҲК эксплуатация қилиш, экипаж аъзоларининг ишлаш технологияси ва ўзаро ҳамкорлик қоидалари (шатакка олиб тортмоқ, БТ ишга тушириш, руллаш, учиш, баландликни олиш, горизонтал парвоз, пасайиш, қўнишга кириш, қўниш);

г) парвознинг алоҳида ҳолатлари;

д) алоҳида ходисаларда парвозларни бажариш (УЭҚда назарда тутилган);

е) "ҲК учиш тавсифи" қисмида маълумот хужжатлари билан ишлашни билиш;

ж) назорат текшириш харитаси ва назорат кўриги варағидан фойдаланиш қоидалари;


396. Бортдаги АҚУ ва авария ҳолатларида улардан фойдаланиш:

а) ҲКнинг авария-қутқарув жиҳозлари ва улардан фойдаланиш қоидалари;

б) жабрланганларга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш тўғрисидаги умумий маълумотлар;


397. Радиоалоқани олиб бориш қоидалари.

а) Фразеология ва радиоалоқани олиб бориш қоидалари:

1) радиоалмашувининг умумий қоидалари;

2) радиоэшиттиришларни ишлатиш пайтида радиоалоқа фразеологияси.

3) Морзе алифбесини эшитиш орқали қабул қилиш.


398. Ҳорижий тил:

а) радиотелефон алоқасида ишлатиладиган тилида радиоалоқани олиб боришни билиш;

б) радиотелефон алоқасида ишлатиладиган тилида гаплашиш ва уни тушуниш лаёқати;

в) радиотелефон алоқасида ишлатиладиган тилда чоп этилган, аэронавигация маълумотларидан фойдалана билиш;


399. Авиация ходисалари ва парвозлар хавфсизлиги:

а) эксплуатация қилинадиган ҲК турларининг ҳаммасидаги ва охирги 3 йилда Ўзбекистон Республикаси ФАдаги АХ сабабларини билиши;

б) авиакомпанияда АХ олдини олиш дастурини билиши;

в) авиаходисаларнинг таснифлари. Авиаходисадан кейин ҳаракатлар.


400. Учиш фаолиятида инсоннинг имкониятлари ва чекловлари (инсон омиллари):

а) учиш фаолиятида инсон омилларини билиш ва улардан фойдаланиш.


401. Эксплуатация тажрибасига эга бўлиши ва қуйидаги соҳаларда ишлай билиши шарт:

а) Парвоз тайёргарлиги:

1) ушбу турдаги ҲК парвоз олди тайёргарлиги;

2) куч ва ёрдамчи ускуналарни ишга тушири процедуралари, ҳамда ускуна ва жиҳозлардан парвозда фойдаланишга тайёргарлик (бортдаги жамламалар);

3) руллаш, ҲК шатакка олиш, белгиланган қоидаларга риоя қилиш;

4) ташқи мўлжалардан (визуал ҳолда) фойдаланиб ҲКни бошқариш ;

5) ушбу турдаги ҲК чеклаш доирасида учиш ва қўниш (шамолнинг турли ҳолатларида);

6) охирги режим диапазонидаги парвозлар;

7) қулашнинг бошланаётганини билиш ва уни олдини олиш. Ундан чиқиш йўллари;

8) белгиланган минимум шароитларда учиш ва қўниш зоналаридаги тўсиқларни ҳисобга олиб, УҚЙ чекловлари билан учиш ва қўниш.

9) визуал мўлжаллардан фойдаланиб йўналиш бўйича парвозлар, радионавигация воситалари ва йўлнинг ҳисобини турли усулларни қўллаб олиш;

10) нормал ҳолатларда, парвозларнинг алоҳида ҳолатларида, алоҳида вазиятларда манёврларни бажариш ва ҳаракат қилиш тартиби;

11) қўнишга кираётганда узилиб қолиш ҳолатида иккинчи айланмага кетиш;

12) учишдан кейин ускуналар бўйича парвозга ўтиш;

13) ускуналар бўйича учиш ва қўнишнинг стандарт схемаси;

14) йўналишда УПК бўйича парвозлар схемаси;

15) УПК бўйича кутиш зонасидаги парвоз;

16) белгиланган минимумларда ускуналар бўйича майдонга кириш;

17) ускуналар бўйича қўнишга киришни бажаргандан кейин қўниш;

б) Маҳоратлари:

1) парвоздан хавфсиз чиқишида (маневрлар) асосланган шубҳалар ҳеч қачон келиб чиқмаслиги учун ҲК бошқаришни амалга ошириб, унинг учиш чэгарасида ҲКни бошқариш;

2) Парвознинг режимлари ва параметрларига зарур бўлган аниқлиқ билан риоя қилиш, бунда секинлик билан, зарур бўлганда руллар ва ҲКни парвозини бошқариш органларини билан тезда харакатланиш;

3) зарур тезлик билан аэронавигация ҳисобларини бехато амалга ошириш, қарор қабул қилиш ва парвоз учун назоратни маҳоратли олиб бориш, экипаж билан ҳамкорликда манёврларни вақтида ва аниқ бажариш;

4) ҲК бошқарилаётганда қизиққонлик ва зарб билан куч ишлатмаслик;

5) ҳолатни тезда, тўғри ва совуққонлик билан баҳолаш;

6) экипаж аъзолари билан ташаббусли, малакали ва аниқ ўзаро ҳаракат қилиш (экипажни бошқариш);

7) командани аниқ қилиб (аъзолар ўртасида бўлиб) бериш, ҲК бошқара туриб алоқани бир вақтни узида олиб бориш;

8) экипажда яхши психологик ҳолатни таъминлаш.



§ 77. ФА штурманлари учун билим

ва маҳоратига талаблар


402. Ҳаво ҳуқуқи.

а) Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг асосий қоидалари

1) умумий қоидалар;

2) фуқаро ҳаво кемалари;

3) фуқаро ҳаво кемасининг экипажи;

4) ҳаво кемалари парвозлари;

5) халқаро парвозлар;

6) ҳаво транспорти воситаларидан фойдаланишда ҲК парвозлари хавфсизлиги қоидаларини ҳамда юкларнинг сақланишини таъминлашга йўналтирилган қоидаларни бузганлари учун маъмурий жавобгарлик.

б) Ўзбекистон Республикаси ҲҲФН асосий қоидалари:

1) умумий қоидалар;

2) Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудуди тузилмаси;

3) Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланиш тартиби;

4) ҳаво ҳаракатини бошқариш;

5) эшелонлаш;

6) ХҲЙ, ҲТ бўйича ва ХҲЙ, ҲТдан ташқари йўналишлар паврозлар қоидалари;

7) Ўзбекистон Республикаси давлат чэгарасидан учиб ўтиш. Чэгара олди ҳудуди ва унда парвозларни бажарилиш хусусиятлари;

8) вақтинчалик режимларни ўрнатиш ва ҲҲФда қисқамуддатли чекловларни белгилаш тартиби;

в) Ҳаво кемаси командирининг статуси:

1) авиакомпанияларнинг маъмуриятлари билан ҲКК меҳнатларини белгилаш ва меҳнат муносабатлари.


403. Парвозлар қоидалари.

1) тавсифларни билиш;

2) умумий қоидалар;

3) парвозларга тайёргарлик ва уларни бажариш;

4) алоҳида шароитлардаги парвозлар;

5) парвоздаги алоҳида ҳолатлар;

6) халқаро парвозлар;

7) ҳалокат тўғрисидаги сигналларни ва хабарларни бериш тартиби;

8) қидирув-қутқарув ишларида қўлланиладиган сигналлар;


404. Амалий аэродинамика.

а) ҲКнинг аэродинамика тавсифи:

1) ҲКнинг асосий геометрик маълумотлари;

2) ҲКнинг асосий аэродинамик характеристикаси;

3) ҲК аэродинамик характеристикасига атмосфера шароитларининг таъсири.

б) қувват қурилманинг характеристикаси;

1) двигателларнинг тортиш кучи ва ёқилғи сарфининг ҳажми тезликка ва парвоз баландлигига боғлиқлиги.

в) Босқичларнинг аэродинамикаси ва парвозларнинг элементлари:

1) учиш;

2) баландликни олиш;

3) горизонтал парвоз. Парвознинг узоқлиги ва давомийлиги;

4) пасайиш;

5) бурилишлар ва айланишлар;

6) қўниш.

г) ҲК барқарорлиги ва бошқарилувчанлиги:

1) ҲК барқарорлиги ва бошқарилувчанлиги тўғрисидаги умумий маълумотлар;

2) ҲКнинг барқарорлиги ва бошқарилувчанлиги таъсир этувчи омиллар;

д) Учишдаги алоҳида шароитларда ва ҳолатлардаги парвозлар:

1) музлаб қолиши;

2) момақалдироқ холати;

3) шаррос ёмғир ёғиши;

4) қаттиқ силкиниши;

5) атмосфера электр фаоллигининг ошиши;

6) шамолнинг силжиши;

7) чангли бўрон.

е) Ишламайдиган (ишламаётган) КК билан парвозлар.

ж) Зудлик билан пастлашиш.

з) ККнинг учиш баландлиги ва узиглигига ишдан чикиш таъсири.


405. Навигация.

а) Самолётни йўналишда бошқариш:

1) самолётни йўналишда бошқаришнинг асосий қоидалари;

2) парвоздаги навигация қисмлари ва уларнинг ҳисоби;

3) парвознинг хавфсиз баландлиги ҳисоби;

4) парвоз режасининг ҳисоби ва уларни тузиш;

5) турли радионавигация воситаларидан фойдаланиб самолётни йўналишда бошқариш принципи;

6) турли шароитларда самолётни йўналишда бошкариш ўзига хослиги.

б) Навигация жиҳозлари ва тизимидан фойдаланиш:

1) геотехник воситалари, уларнинг эксплуатацияси ва назорати;

2) навигация жиҳозлари, курс тизими, нормал шароитларда ва ишламаганда уларни эксплуатация килиш;

3) радиотехник ҳисоблаш тизимлари, уларни эксплуатация килиш ва назорат;

4) борт навигация мажмуалари, уларни эксплуатация килиш ва назорат.

в) Аэронавигация ва парвоз хариталари:

1) авиация картографиясининг асослари, радионавигация, аэронавигация ва топографик хариталардан фойдаланиш тартиби, авиацияда қўллаш.

г) Аэронавигация маълумотлари:

1) аэронавигация маълумотларининг экипаж учун асосий ҳужжатлари, улардан фойдаланиш тартиби;

2) аэронавигация шароитида ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар. Хабарлар ва НОТАМнинг ўқилиш тартиби, уларнинг тавсифи.


406. Авиация метеорологияси.

а) атмосфера тузилиши;

б) об-ҳавонинг асосий метеоқисмлари ва уларнинг ҲКга таъсири;

в) ҳавонинг горизонтал ва вертикал ҳаракати;

д) ҳаво массалари, барий тузилмаси, атмосфера фронти ва уларнинг ҲК парвозига таъсири. Булутлар ва ёғингарчилик, уларнинг парвозларни бажарилишига таъсири. Кўриниш. Авиация ишларида кўринишнинг таъсири.

е) катта баландликларда парвозларнинг метеорологик шароитлари. Тез ҳаракат қиладиган оқим, тропопауза;

ж) об-ҳавонинг хавфли холатлари;

з) об-ҳавонинг ердаги синоптик харитаси, барий топографиясининг харитаси, энг тез эсадиган шамолларнинг харитаси, тропопаузлар. МРЛ харитаси;

и) халқаро авиация метеорологик кодлари;

к) "VOLMET", "SIGMET" маълумотлар;

л) авиациянинг прогноз харитаси, ҲК бортидан кузатиш ва етказиш, метеохариталар, кодлар, хабарлар билан амалий ишлаш.

м) метеоахборотлар материаллари бўйича об-ҳаво шароитларини баҳолаш;

н) учишга асосланган қарор қабул қилиш ва парвознинг давом эттирилиши


407. ҲК конструкцияси тўғрисида умумий маълумотлар, двигателлар ва ЁҚҚ:

а) ҲК тўғрисида умумий маълумотлар, тузилиши, чекловлар мустаҳкамлиги;

б) ёнғинга қарши кўтариб юриладиган ускуналарнинг жойлаштирилиши ва улардан фойдаланиш;

в) ҲК музлашга қарши қурилмалари тўғрисида умумий маълумотлар;

г) ҲК кислород ускунасининг ишлаш принциплари ва унинг эксплуатация килиш қоидалари;

д) ҲК парвоз олди кўриги;

е) двигател тўғрисида умумий маълумотлар, унинг тавсифи, чекловлари;

ж) двигателнинг ёнғинга қарши, музлашига қарши тизимлари тўғрисида умумий маълумотлар;

з) қўшимча қувватли ускуналар тўғрисида умумий қоидалар.


408. ҲК навигация асбоб-ускуналари ва улардан парвозда фойдаланиш:

а) ҲК (НПУ) навигация-учувчилик ускунаси ва курс тузилмаси;

б) ҲК асбоб ускунаси;

в) парвоз маълумотларини йиғиш тўғрисида умумий маълумотлар, уларни эксплуатация килиш қоидалари.


409. ҲКнинг радиожиҳозлари тўғрисида умумий маълумотлар ва унинг учиш эксплуатацияси:

а) ҲКнинг боғловчи радиожиҳозлари, эксплуатация қилиш қоидалари;

б) ҲК радиолакация жиҳозлари, эксплуатация қилиш қоидалари;

в) навигациянинг борт РТВ, эксплуатация қилиш қоидалари;


410. ҲКнинг электржиҳозлари тўғрисида умумий маълумотлар ва унинг учиш эксплуатацияси:

а) ҲКни борт ва ер усти манбаларидан тармоқларни қувват билан таъминлаш, захира қилиб қўйиш, эксплуатация қоидалари тўғрисидаги умумий маълумотлар;

б) ҲКнинг электроэнергия фойдаланувчилари тўғрисида умумий маълумотлар, эксплуатация қоидалари;


411. ҲКнинг учиш эксплуатацияси бўйича қўлланма:

а) "Умумий маълумотлар" қисмини ишлатишни ҳисобга олиб, УФҚдан фойдалана билиш;

б) асосий чекловлар ва уларни учиш эксплуатациясида ҳисобга олиш;

в) кутилган шароитларда ҲК эксплуатация қилиш, экипаж аъзоларининг ишлаш технологияси ва ўзаро ҳамкорлик қоидалари;

г) парвознинг алоҳида ҳолатлари;

д) (УФКда назарда тутилган) борт тизимлари ва қурилмалари тўхтаб қоладиган бўлса ёки алоҳида ҳолатларда парвозларни бажариш;

е) "ҲК учиш тавсифи" қисмида маълумот хужжатлари билан ишлашни билиш;

ж) назорат текшириш харитаси ва назорат кўриги варағидан фойдаланиш қоидалари;


412. Бортдаги АҚУ ва авария ҳолатларида улардан фойдаланиш:

а) ҲКнинг авария-қутқарув жиҳозлари ва улардан фойдаланиш қоидалари;

б) жабрланганларга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш тўғрисидаги умумий маълумотлар;


413. Радиоалоқани олиб бориш қоидалари.

а) Фразеология ва радиоалоқани олиб бориш қоидалари:

1) радиоалмашувининг умумий қоидалари;

2) радиоэшиттиришларни ишлатиш пайтида радиоалоқа фразеологияси.

3) Морзе алифбесини эшитиш орқали қабул қилиш.


414. Ҳорижий тил:

а) радиотелефон алоқасида ишлатиладиган тилида радиоалоқани олиб боришни билиш;

б) радиотелефон алоқасида ишлатиладиган тилида гаплашиш ва уни тушуниш лаёқати;

в) радиотелефон алоқасида ишлатиладиган тилда чоп этилган, аэронавигация маълумотларидан фойдалана билиш;


415. Авиация ходисалари ва парвозлар хавфсизлиги:

а) эксплуатация қилинадиган ҲК турларининг ҳаммасидаги ва охирги 3 йилда Ўзбекистон Республикаси ФАдаги АХ сабабларини билиши;

б) авиакомпанияда АХ олдини олиш дастурини билиши;

в) авиаходисаларнинг таснифлари. Авиаҳодисадан кейин ҳаракатлар.


416. Учиш фаолиятида инсоннинг имкониятлари ва чекловлари (инсон омиллари):

а) учиш фаолиятида инсон омилларини билиш ва улардан фойдаланиш.


417. Эксплуатация тажрибасига эга бўлиши ва қуйидаги соҳаларда ишлай билиши шарти:

а) Парвоз тайёргарлиги:

1) ушбу турдаги ҲК парвоз олди тайёргарлиги;

2) аэропорт схемасига асосан ва ҲХБ диспечер кўрсатгандек, чиқишга йўналтирилаётган ва эшелон чиқаётганда кўзга кўринмас тахминлардан фойдаланиш;

3) йўналиш бўйича парвозларда самолёт ҳайдаш воситаларидан комплекс фойдаланиш;

4) қўнишга кириш схемасига тўғриланаётган пайтида навигация жиҳозларидан ва кўзга кўринмас тахминлардан фойдалана билиш;

5) одатдагидек парвозларда ёки алоҳида ҳолатларда парвозларни бажаришда ҳаракат тартиби ва манёврларни бажариш.

б) Маҳоратлари:

1) парвоз олди технологиясига асосан зарур ҳисоблар ва операцияларни хатосиз, ўз вақтида бажариш, парвоз вақтида метеорологик шароитни таҳлил қила билиш;

2) трассанинг кенглигига қараб парвоз режасига мувофиқ самолёт ҳайдашни амалга ошириш;

3) йўналиш пунктидан чиқишда ва қўнишга киришда манёврларни бажариш пайтида учувчиларга фаол ёрдам кўрсатиш;

4) навигация жиҳозларининг тўхтовсиз ишлаши ёки рад этилишини вақтида аниқлаш, ҳамда заҳира имкониятлардан фойдаланиш;

5) навигация ҳолатини тезда, совуққонлик билан, тезроқ ва тўғри баҳолаш;

6) экипаж аъзолари билан ўзаро ҳаракат қилишда (экипажни бошқариш) аниқ тавсиялар беради ва радиоалоқни олиб боради;

7) экипажда яхши психологик ҳолатни таъминлаш.



§ 78. ФА бортмуҳандисининг билимларига ва

маҳоратларига талаблар


418. Ҳаво ҳуқуқлари.

а) Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг асосий қоидалари:

1) асосий қоидалар;

2) фуқаро ҳаво кемаси;

3) ҳаво кемаси экипажи;

4) ҳаво кемалари парвозлари;

5) халқаро парвозлар;

6) ҳаво транспорти воситаларидан фойдаланиш ва юкларнинг сақланишини таъминлашга йўналтирилган қоидаларни ҳамда ҲК парвозлари хавфсизлиги қоидаларини бузгани учун маъмурий жавобгарлик.

б) Парвозлар қоидалари:

а) тавсифларни билиш;

б) умумий қоидалар;

в) парвозларни тайёрлаш ва бажариш;

г) алоҳида шароитларда парвозлар;

д) парвозлардаги алоҳида ҳолатлар;

е) халқаро парвозлар;

ж) сигнал бериш тартиби ва ҳалокат тўғрисида хабарлар;

з) қидирув-қутқарув ишларида қўлланиладиган сигналлар.


419. Амалий аэродинамика:

а) ҲК аэродинамика тавсифи:

1) ҲК асосий геометрик маълумотлари;

2) ҲК асосий аэродинамик тавсифи;

3) ҲК қанотининг механизациялари;

4) ҲК аэродинамик тавсифига атмосфера шароитларининг таъсири;

б) Куч ускунасининг тавсифи:

1) двигателни тортиши ва ёқилғи сарфининг ҳажми.

2) винтнинг ишлаш ҳусусияти (ТВД ва ПД билан ҲК учун);

3) двигателнинг дроссел тавсифи;

4) двигателни тортиши ва парвоз тезлиги ҳамда баландлигидан ёқилғи сарфининг ҳажми;

5) двигателнинг тезлик тавсифи.

в) ҲК барқарорлиги ва бошқарилувчанлиги:

1) мувозанат, ҲК барқарорлиги ва бошқарилувчанлиги тўғрисидаги умумий маълумотлар;

2) ҲКнинг барқарорлиги ва бошқарилувчанлигига таъсир ўтказувчи омиллар;

г) Парвоздаги алоҳида шароитларда ва парвоздаги алохида ҳолатлар:

1) музлаб қолиши;

2) момақалдироқ;

3) шаррос ёмғир ёғиши;

4) қаттиқ силкиниши;

5) атмосферадаги электр қувватининг ошиши;

6) шамолнинг силжиши;

7) чангли бўрон.

д) Ишламайдиган (ишламаётган)КУ билан парвозлар;

е) Шошилинч пасайиш.


420. ҲК конструкцияси ва унинг УЭ тўғрисида умумий маълумотлар:

а) ҲК тўғрисида умумий маълумотлар, планёрнинг асосий конструктив қисмлари ва жойлашиши, чекловнинг мустаҳкамлиги. Ресурс;

б) ҲК бошқариш тизимининг ишлаш принципи ва уни эксплуатация килиш қоидалари;

в) шасси бошқариш тизимининг ишлаш принципи ва уни эксплуатация килиш қоидалари;

г) гидравлик ва пневматик жиҳозларнинг ишлаш принципи ва уни эксплуатация килиш қоидалари. Суюқлик ва газлар, тизимда қўлланилиши;

д) двигател бошқариш тизимининг ишлаш принципи ва уни эксплуатация килиш қоидалари;

е) иситиш тизимининг ишлаш принципи ва уни эксплуатация килиш қоидалари;

ж) ҲКТ ва БАУТ ишлаш принципи ва уни эксплуатация килиш қоидалари;

з) ҲКнинг ёнғинга қарши жиҳозларининг ишлаш принципи ва уни эксплуатация килиш қоидалари;

и) ҲК музлашга қарши қурилмаларининг ишлаш принципи ва уни эксплуатация килиш қоидалари;

к) ҲК кислород жиҳозларининг ишлаш принципи ва уни эксплуатация килиш қоидалари;

л) маиший ва юк жиҳозларининг, сув таъминотининг ва канализация тузилмасининг ишлаш принципи ҳамда уни эксплуатация килиш қоидалари;


421. Двигателнинг конструкцияси тўғрисида умумий маълумот ЁҚҚ ва улардан учишда фойдаланиш:

а) двигател ҳақида умумий маълумотлар, унинг тавсифи, ишлаш режимининг параметрлари (Взл., Nom, М.Г.), чекловлар;

б) двигател ёқилғи тизими, эксплуатация қоидалари, кўлланиладиган ёқилғи тури;

в) мойлаш тизими тўғрисида умумий маълумотлар, эксплуатация қоидалари, қўлланиладиган мойнинг тури;

г) двигателни ишга тушириш, ёнғинга қарши тизимининг умумий маълумотлари, уларни эксплуатация килиш қоидалари;

д) ёрдамчи кувват курилмаси тўғрисида умумий маълумотлар ва улардан фойдаланиш қоидалари;

е) двигателларнинг тўхтаб қолиш белгилари ва экипажнинг ҳаракати;


422. ҲКнинг ускуна жиҳозлари тўғрисида умумий маълумотлар ва улардан учишда эксплуатация килиш қоидалари:

а) ҲКнинг навигация-учувчилик ускуналари (жамланмаси) тўғрисида умумий маълумотлар;

б) ҲКнинг ёқилғи миқдорини ўлчаш тизими тўғрисида умумий маълумотлар, уларни эксплуатация қилиш қоидалари;

в) ҲК ва ҚК борт бошқариш тизими тўғрисида умумий қоидалар ва уларни эксплуатация қилиш қоидалари;

г) ҚК ва ҲК тизими ишларини назорат ускуналари тўғрисида умумий маълумотлар ва уларни эксплуатация қилиш қоидалари;

д) парвоз маълумотларини йиғиш воситалари тўғрисида маълумотлар ва уларни эксплуатация қилиш қоидалари;


423. ҲК радиожиҳозлари тўғрисида умумий маълумотлар:

а) ҲК алоқа радиожиҳозлари тўғрисида умумий маълумотлар, уларни эксплуатация қилиш қоидалари;

б) радио алоқа олиб боришнинг умумий қоидалари:


424. ҲК электр жиҳозлари тўғрисида умумий қоидалар ва уларни эксплуатация қилиш қоидалари:

а) захира қилиб қўйиш, фойдаланиш қоидалари, борт ва ер усти манбаларидан ҲК тармоқ қуввати тўғрисидаги умумий маълумотлар;

б) ҲК электр энергияси таъминоти тўғрисида умумий қоидалар, уларни эксплуатация қилиш қоидалари.


425. ҲК учишда фойдаланиш бўйича қўлланмаси:

а) "Умумий қоидалар" қисмини ҳисобга олиб УФҚдан фойдалана билиш;

б) асосий чекловлар ва улардан учиш эксплуатациясидаги ҳисоби;

в) кутилган шароитларда ҲК эксплуатацияси, экипаж аъзоларининг ишлаш технологияси ва ўзаро ҳамкорлик қоидалари (шатакка олиб тортмоқ, ЁҚҚ ва ҚҚ ишга тушириш, руллаш, учиш, баландликни олиш, горизонтал парвоз, пасайиши, қўнишга кириш, қўниш);

г) парвознинг алоҳида ҳолатлари;

д) алоҳида ҳодисаларда парвозларни бажариш (УФҚда назарда тутилган);

е) маълумот ҳужжатларининг "ҲК учиш чекловлари" қисми билан ишлашни билиш, унга тегишли кисмида;

ж) назорат текшириш харитаси ва назорат кўриги варағидан фойдаланиш қоидалари;


426. Бортдаги АҚХ ва авария ҳолатларида улардан фойдаланиш:

а) ҲК авария-қутқарув жиҳозлари ва улардан фойдаланиш қоидалари;

б) жабрланганларга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш тўғрисидаги умумий маълумотлар;


427. Авиация техникасидан техник фойдаланиш тўғрисида, ЁММ:

а) АТ техник эксплуатациясини ташкиллаштириш;

б) ҲКни экипаж томонидан эксплуатация қилиш;

в) ҲКда бажариладиган ишларнинг умумий турлари;

г) ҲКнинг устидан муз ва қорни олиб ташлаш;

д) двигателларни синаш ва ишга тушириш;

е) ҲК шатакга олиш;

ж) ҲКга тезкор техник хизмат кўрсатиш;

з) ҲК қўриқлаш, қабул қилиш ва топшириш;

и) ҲКда тушириш ва ортиш ишлари;

к) қўлланиладиган ёқилғиларнинг сорти ва уларнинг чўкиндиси;

л) қўлланиладиган мойнинг сорти;

м) қўлланиладиган музга қарши суюқликлар;


428. Авиация ҳодисалари ва парвозлар хавфсизлиги;

а) фойдаланиладиган ҲК турларидаги ва охирги 3 йил давомида Ўзбекистон Республикасидаги АҲ сабабларини билиш;

б) авиакомпанияда АҲ олдини олиш дастурини билиш;

в) авиаҳодисаларнинг таснифи. Авиаҳодисадан кейинги ҳаракат.


429. Парвоз фаолиятида инсоннинг имкониятлари ва чекловлари (инсон омиллари):

а) учиш фаолиятида инсон омилларини билиш ва фойдаланиш.


430. Ҳорижий тил:

а) ҳаво кемасига техник хизмат кўрсатишда ҳорижий тилда гаплаша олиш қобилиятига эга бўлиши керак.


431. Қуйидаги соҳаларда фойдаланишнинг тажриба ва маҳоратига эга бўлиши лозим:

а) Парвоз тайёргарлиги:

1) ушбу турдаги ҲК парвоз олди тайёргарлиги;

2) ҲК таснифи ва чекловларини ҳисобга олиб парвознинг барча босқичларида жиҳозлар ва борт тизимларидан фойдаланиш;

3) парвозларни алоҳида шароитларда ва алоҳида ҳолатларида парвозларни амалга оширишдаги ҳаракатлар тартиби;

4) халокат вазиятлардаги ҳаракатлар;

5) учиш эксплуатацияси билан боғлиқ хужжатларни расмийлаштириш;

б) Қобилиятлар:

1) ҲК белгиланган тартибда қабул қилиш ва топшириш;

2) УЭК ва технологиясига асосан ҲК парвоз олди ва парвоздан кейинги кўригини олиб боради;

3) ҲК ёқилғи билан тўлдириш ва уларнинг сифатини назорат қилиш;

4) парвозларда қувват курилмаси ва борт тизимларини ишлашининг кузатишни малака билан амалга ошириш;

5) ҲК қувват курилмаси ва борт тизимларини ишлашидаги оғишини вақтида билиб олиш;

6) АТнинг ишлашидаги оғиши ҳақида ҲККга вақтида хабар бериш ва асосланган тавсияларни бериш;

7) парвоз давомида вужудга келган ҲК тизими ва жиҳознинг, тузатишни имкони бўлган оддий носозлигини бартараф этиш;

8) авария ҳолатини вақтида англаб етади ва тегишли ҳаракатларни қабул қилади;

9) экипаж аъзолари билан ташаббускор, аниқ ва малака билан ўзаро ҳамқорликни амалга ошириш;

10) экипажда яхши психологик ҳолатни таъминлаш.



§ 79. Бортмеханикларнинг билим ва

кобилятларига талаблар


432. Ҳаво ҳуқуқлари.

а) Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг асосий қоидалари:

1) умумий қоидалар;

2) фуқаро ҳаво кемаси;

3) фуқаро ҳаво кемаси экипажи;

4) ҳаво кемаларининг парвозлари;

5) халқаро парвозлар;

6) ҳаво транспорти воситаларидан фойдаланишда ва юкларнинг сақланишини таъминлашга йўналтирилган қоидаларни, ҲК парвозлар хавфсизлиги қоидаларини бузгани учун маъмурий жавобгарлик.


433. Парвозлар қоидалари:

а) тавсифларни билиш;

б) умумий қоидалар;

в) парвозларни тайёрлаш ва бажариш;

г) алоҳида вазиятлардаги парвозлар;

д) парвозларнинг алоҳида ҳолатлари;

е) халқаро парвозлар;

ж) ҳалокат тўғрисида сигнал ва ҳабар бериш тартиби;

з) қидирув-қутқарув ишларида қўлланиладиган сигналлар.


434. Амалий аэродинамика.

а) Ҳаво кемасининг аэродинамик характеристикалари:

1) ҲК асосий геометрик маълумотлари;

2) ҲК асосий аэродинамик характеристикалари;

3) қанотнинг механизацияси;

4) ҲК аэродинамик характеристикасига атмосфера шароитларининг таъсири.

б) Кувват қурилмаларнинг характеристикалари:

1) двигателнинг тортиш кучи ва ёқилғи сарфининг ҳажми;

2) винт ишлашининг хусусиятлари (ТВД ва ПД билан ҲК учун);

3) двигателнинг дросселли характеристикаси;

4) парвоз баландлигидан двигателнинг тортиш кучи ва ёқилғининг сарфининг ҳажм боғлиқлиги;

5) двигателнинг тезлик характеристикаси.

в) ҲК барқарорлиги ва бошқарилувчанлиги:

1) мувозанат, ҲК барқарорлиги ва бошқарилувчанлиги тўғрисидаги умумий маълумотлар;

2) ҲКнинг барқарорлиги ва бошқарилувчанлиги таъсир этувчи омиллар;

г) Алохида вазиятларда парвозлар ва парвоздаги алохида ходисалар:

1) музлаб қолиши;

2) момақалдироқ;

3) шаррос ёмғир ёғиши;

4) қаттиқ силкиниши;

5) атмосферадаги электр қувватининг ошиши;

6) шамолнинг силжиши;

7) чангли бўрон.

д) Ишламайдиган (ишламаётган) ҚҚ билан парвозлар.

е) Шошилинч пасайиш.


435. ҲК ва унинг УЭ тузилиши тўғрисида умумий маълумот:

а) ҲК тўғрисида умумий маълумот, жойлаштирилиши ва планернинг асосий конструктив бўлаклари. Мустаҳкамлик чекловлар. Ресурс;

б) ҲК бошқарув тизимида ишлаш тартиби ва ундан фойдаланиш қоидалари;

в) шассини бошқариш тизимида ишлаш тартиби ва ундан фойдаланиш қоидалари;

г) гидравлик ва пневматик ускуналарда ишлаш тартиби ва ундан фойдаланиш қоидалари. Тизимларда қўлланиладиган суюқлик ва газлар;

д) двигателларни бошқариш тизимида ишлаш тартиби ва уни эксплуатация қилиш қоидалари;

е) ҲК ёқилғи тизимининг ишлаш тартиби ва уни эксплуатация қилиш қоидалари;

ж) ҲКТ ва БАБТ ишлаш тартиби ва уни эксплуатация қилиш қоидалари;

з) ҲКнинг ёнғинга қарши жиҳозларда ишлаш тартиби ва уни эксплуатация қилиш қоидалари;

и) ҲК музлашга қарши қурилмаларида ишлаш тартиби ва уни эксплуатация қилиш қоидалари;

к) ҲК кислород жиҳозларида ишлаш тартиби ва уни эксплуатация қилиш қоидалари;

л) маиший ва юк жиҳозларида ишлаш тартиби, сув таъминоти ва канализация тузилмаси ҳамда уни эксплуатация қилиш қоидалари;


436. Двигателнинг конструкцияси ва ЁҚҚ тўғрисида умумий маълумотлар хамда уларнинг парвоз эксплуатацияси:

а) двигател ҳақида умумий маълумотлар, унинг характеристикаси, ишлаш режимининг параметрлари (Взл., Nom, М.Г.), чекловлар;

б) двигател ёқилғи тизимини бошқариш, ишлатиладиган ёқилғилар;

в) мойлаш тизими тўғрисида умумий маълумотлар, мойнинг қўлланилиши, эксплуатация қоидалари;

г) ишга тушириш, ёнғинга қарши тизимларнинг тўғрисида умумий маълумотлар, уларнини эксплуатация қилиш қоидалари;

д) ёрдамчи қувват қурилмалар тўғрисида умумий маълумотлар ва уларнини эксплуатация қилиш қоидалари;

е) двигателларнинг бузилишлар белгилари ва экипажнинг ҳаракати;


437. ҲКнинг ускуна жиҳозлари тўғрисида умумий маълумотлар ва унинг учиш эксплуатацияси:

а) ҲКда навигация- учувчилик ускуналар (жамланмаси) тўғрисида асосий маълумотлар;

б) ҲКда ёнилғи заҳирасини ўлчаш тизими тўғрисида умумий маълумотлар, эксплуатация қилиш қоидалари;

в) ҲК ва ҚҚ бортдаги бошқариш тизимлари тўғрисида умумий маълумотлар, эксплуатация қилиш қоидалари;

г) ҚҚ ва ҲК тизимлари ишларини назорат ускуналари тўғрисида умумий маълумотлар, эксплуатация қилиш қоидалари;

д) парвоз маълумотларини йиғиш воситалари тўғрисида умумий маълумотлар, эксплуатация қилиш қоидалари;


438. ҲК радиожиҳозлари ва УЭ тўғрисида умумий маълумотлар:

а) ҲК боғловчи радиожиҳозлари тўғрисида умумий маълумотлар, эксплуатация қилиш қоидалари;

б) радиоалоқа олиб бориш умумий қоидалари.


439. ҲКнинг электр жиҳозлари тўғрисида умумий маълумотлар ва унинг учиш эксплуатацияси:

а) ҲК тармоқларини борт ва ер усти манбаларидан кувватлаш, захира қилиб қўйиш ва эксплуатация қилиш қоидалари тўғрисидаги умумий маълумотлар;

б) ҲК электр энергияси истимолчилари туғрисида умумий маълумотлар, эксплуатация қилиш қоидалари;


440. ҲК учиш эксплуатацияси бўйича қўлланма:

а) "Умумий қоидалар" қисмини ҳисобга олиб УЭҚдан фойдалана билиш;

б) асосий чекловлар ва уларни учиш эксплуатациясида ҳисобга олиш;

в) кутилган шароитларда ҲК эксплуатацияси, экипаж аъзоларининг ишлаш технологияси ва ўзаро ҳамкорлик қоидалари (шатакка олиб тортмоқ, ЁҚҚ ва ҚҚ ишга тушириш, руллаш, учиш, баландликни олиш, горизонтал парвоз, пасайиши, қўнишга кириш, қўниш);

г) парвознинг алоҳида вазиятлари;

д) алоҳида вазиятларда парвозларни бажариш (УФҚда назарда тутилган);

е) маълумот ҳужжатларининг "ҲК учиш чекловлари" қисми билан ишлашни билиш;

ж) назорат текшириш харитаси ва назорат кўриги варағидан фойдаланиш қоидалари.


441. Бортдаги АҚХ ва авария ҳолатларида улардан фойдаланиш:

а) ҲК авария-қутқарув жиҳозлари ва улардан фойдаланиш қоидалари;

б) жабрланганларга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш тўғрисидаги умумий маълумотлар;


442. Авиация техникасидан техник фойдаланиш тўғрисида, ЁММ:

а) АТ техник эксплуатациясини ташкиллаштириш;

б) ҲКни экипаж томонидан эксплуатация қилиш;

в) ҲКда бажариладиган ишларнинг умумий турлари;

г) ҲКнинг устидан муз ва қорни олиб ташлаш;

д) двигателларни синаш ва ишга тушириш;

е) ҲК шатакка олиш;

ж) ҲКга тезкор техник хизмат кўрсатиш;

з) ҲКда тушириш ва ортиш ишлари;

и) қўлланиладиган ёқилғиларнинг сорти ва уларнинг чўкиндиси;

к) қўлланиладиган мойнинг сорти;

л) қўлланиладиган музга қарши суюқликлар;


443. Авиация ҳодисалари ва парвозлар хавфсизлиги;

а) фойдаланиладиган ҲК турларидаги ва охирги 3 йил давомида Ўзбекистон Республикасидаги АҲ сабабларини билиш;

б) авиакомпанияда АҲ олдини олиш дастурини билиш;

в) авиаҳодисаларнинг таснифи. Авиаҳодисадан кейинги ҳаракат.


444. Парвоз фаолиятида инсоннинг имкониятлари ва чекловлари (инсон омиллари):

а) учиш фаолиятида инсон омилларини билиш ва фойдаланиш.


445. Ҳорижий тил (инглиз тили):

а) ҳаво кемасига техник хизмат кўрсатишда ҳорижий тилда гаплаша олиш қобилятига эга бўлиши керак (ҳалқаро парвозларни амалга ошириш учун руҳсат олиш);


446. Бортмеханик қуйидаги соҳаларда эксплуатацион тажриба ва қобилиятига эга бўлиши лозим:

а) Парвоз тайёргарлиги:

1) ушбу турдаги ҲК парвоз олди тайёргарлиги;

2) ҲК таснифи ва чекловларини ҳисобга олиб парвознинг барча босқичларида жиҳозлар ва борт тизимларидан фойдаланиш;

3) парвозларни алоҳида шароитларда ва алоҳида ҳолатларида парвозларни амалга оширишдаги ҳаракатлар тартиби;

4) авария вазиятлардаги ҳаракатлар;

5) учиш эксплуатацияси билан боғлиқ хужжатларни расмийлаштириш;

б) Қобилиятлар:

1) ҲК белгиланган тартибда қабул қилиш ва топшириш;

2) УЭК ва технологиясига асосан ҲК парвоз олди ва парвоздан кейинги кўригини олиб бориш;

3) ҲК ёқилғи билан тўлдириш ва уларнинг сифатини назорат қилиш;

4) парвозларда қувват курилмаси ва борт тизимларини ишлашининг кузатишни малака билан амалга ошириш;

5) ҲК қувват курилмаси ва борт тизимларини ишлашидаги оғишини вақтида билиб олиш;

6) АТнинг ишлашидаги оғиши ҳақида ҲККга вақтида хабар бериш ва асосланган тавсияларни бериш;

7) парвоз давомида вужудга келган ҲК тизими ва жиҳознинг, тузатишни имкони бўлган оддий носозлигини бартараф этиш;

8) авария ҳолатини вақтида англаб етади ва тегишли ҳаракатларни қабул қилади;

9) экипаж аъзолари билан ташаббускор, аниқ ва малака билан ўзаро ҳамқорликни амалга ошириш;

10) экипажда яхши психологик ҳолатни таъминлаш.



§ 80. ФА бортрадистларининг билим ва

кобилятларига талаблар


447. Ҳаво ҳуқуқлари.

а) Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг асосий қоидалари:

1) умумий қоидалар;

2) фуқаро ҳаво кемаси;

3) фуқаро ҳаво кемаси экипажи;

4) ҳаво кемаларининг парвозлари;

5) халқаро парвозлар;

6) ҳаво транспорти воситаларидан фойдаланишда ва юкларнинг сақланишини таъминлашга йўналтирилган қоидаларни, ҲК парвозлар хавфсизлиги қоидаларини бузгани учун маъмурий жавобгарлик.


448. Парвозлар қоидалари:

а) тавсифларни билиш;

б) умумий қоидалар;

в) парвозларни тайёрлаш ва бажариш;

г) алоҳида вазиятлардаги парвозлар;

д) парвозларнинг алоҳида ҳолатлари;

е) халқаро парвозлар;

ж) ҳалокат тўғрисида сигнал ва ҳабар бериш тартиби;

з) қидирув-қутқарув ишларида қўлланиладиган сигналлар.


449. Навигация.

а) Самолётни йўналиш бўйича бошқариш:

1) ҲК йўналиш бўйича бошқаришнинг асосий тушунчалари;

б) парвоздаги навигацион элементлари;

б) Аэронавигацион маълумотлари:

а) экипаж учун аэронавигацион маълумотлар тўғрисида хужжатлари. Улардан фойдаланиш тартиби;


450. Авиация метеорологияси.

а) Амалий метеорология асослари:

1) асосий метеорологик элементлари ва ҳодисалари;

2) парвоз учун хавфли бўлган метеорологик ҳодисалар, об-ҳавонинг алоҳида шароитлари;

3) халқаро авиация метеорологик кодлари;

4) "VOLMET", "SIGMET" маълумотлари;


451. ҲКнинг асосий учиш-техник маълумотлари, ҲКнинг конструкцияси, двигатель ва ЁҚҚ тўғрисида умумий маълумотлар:

а) ҲК тўғрисида умумий маълумотлар: учиш-техник маълумотлари, жойлаштирилиши, мустаҳкамлик чекловлари;

б) кучириладиган ёнғинга қарши ускуналарнинг жойланиши, уларни эксплуатация қилиш қоидалари;

в) ҲКнинг музлашига қарши қурилмалар тўғрисидаги умумий маълумотлар;

г) ҲКнинг кислород ускунасининг ишлаш тартиби ва уни эксплуатация қилиш қоидалари;

д) ҲКни парвоз олди кўриги;

е) двигателлар тўғрисида умумий маълумотлар. Эксплуатацион чекловлар;

ж) двигатель ва ЁҚҚнинг ёнғинга қарши, музлашига қарши тизимлари тўғрисида умумий маълумотлар;

з) ёрдамчи қувват қурилмаси тўғрисида умумий маълумотлар.


452. ҲКнинг ускуна жихозлари тўғрисида умумий маълумотлар ва уни учиш эксплуатацияси:

а) ҲКнинг навигация-учувчилик ускуналари (жамланмалари) тўғрисида асосий маълумотлар;

б) парвоз маълумотларини йиғиш тўғрисида умумий маълумотлар, эксплуатация қилиш қоидалари.


453. ҲКнинг радиожиҳозлари тўғрисида умумий маълумотлар ва унинг учиш эксплуатацияси:

а) ҲКнинг алоқа радиожиҳозлари, эксплуатация қилиш қоидалари;

б) ҲКнинг радиолакация жиҳозлари тўғрисида умумий маълумотлар, эксплуатация қилиш қоидалари;

в) бортдаги навигациянинг РТВ тўғрисида умумий маълумотлар.


454. ҲКнинг электр жиҳозлари тўғрисида умумий маълумотлар ва унинг учиш эксплуатацияси:

а) ҲК тармоқларини борт ва ер усти манбаларидан кувватлаш, захира қилиб қўйиш ва эксплуатация қилиш қоидалари тўғрисидаги умумий маълумотлар;

б) ҲК электр энергияси истимолчилари туғрисида умумий маълумотлар, эксплуатация қилиш қоидалари;


455. ҲК учиш эксплуатацияси бўйича қўлланма:

а) "Умумий қоидалар" қисмини ҳисобга олиб УЭҚдан фойдалана билиш;

б) асосий чекловлар ва уларни учиш эксплуатациясида ҳисобга олиш;

в) кутилган шароитларда ҲК эксплуатацияси, экипаж аъзоларининг ишлаш технологияси ва ўзаро ҳамкорлик қоидалари;

г) парвознинг алоҳида вазиятлари;

д) алоҳида вазиятларда парвозларни бажариш (УФҚда назарда тутилган);

е) назорат текшириш харитаси ва назорат кўриги варағидан фойдаланиш қоидалари.


456. Бортдаги АҚХ ва авария ҳолатларида улардан фойдаланиш:

а) ҲК авария-қутқарув жиҳозлари ва улардан фойдаланиш қоидалари;

б) жабрланганларга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш тўғрисидаги умумий маълумотлар;


457. Радиоалоқани олиб бориш қоидалари:

а) радио алмашувнинг умумий қоидалари;

б) радио эшиттиришдан фойдаланиш пайтида радио алмашув фразеологияси;

в) шошилинч ва авария алоқасида радиоалмашув қоидалари;

г) Морзе алифбоси сигналларини эшитиш орқали қабул қилиш.


458. Ҳорижий тил:

а) радиотелефон алоқасида ишлатиладиган тилида радиоалоқани олиб боришни билиш;

б) радиотелефон алоқасида ишлатиладиган тилида гаплашиш ва уни тушуниш лаёқати;

в) радиотелефон алоқасида ишлатиладиган тилда чоп этилган, аэронавигация маълумотларидан фойдалана билиш;


459. Авиация ходисалари ва парвозлар хавфсизлиги:

а) эксплуатация қилинадиган ҲК турларининг ҳаммасидаги ва охирги 3 йилда Ўзбекистон Республикаси ФАдаги АХ сабабларини билиши;

б) авиакомпанияда АХ олдини олиш дастурини билиши;

в) авиаходисаларнинг таснифлари. Авиаходисадан кейин ҳаракатлар.


460. Учиш фаолиятида инсоннинг имкониятлари ва чекловлари (инсон омиллари):

а) учиш фаолиятида инсон омилларини билиш ва улардан фойдаланиш.


461. ФАнинг борталоқачиси қуйидаги соҳаларда эксплуатацион тажриба ва қобилиятга эга бўлиши лозим:

а) Парвоз тайёргарлиги:

1) парвоз олди тайёргарлиги;

2) информацион ҳужжатлар билан ишлаш;

3) ҲКнинг радио ва электржиҳозлари билан ишлаш;

4) парвозларни алоҳида шароитларда ва алоҳида ҳолатларида парвозларни амалга оширишдаги ҳаракатлар тартиби;

б) Қобилиятлар:

1) технологияларга асосан парвоз олди тайёргарлигини олиб бориш;

2) ҲКнинг радиоалоқа ва электр жиҳозларини текшириш ўтказишда ва парвозга тайёрлашда операцияларини ўз вақтида ва хатосиз бажариш;

3) ФАда алоқа бўйича Қўлланманинг ва парвознинг барча босқичларида радиоалмашув фразеологияси Қоидаларининг талабларига мувофиқ, икки тарафлама радиоалоқа олиб боришни таъминлаш;

4) парвознинг барча этапларида экипажни метеорологик, радионавигацион ва ҳаво ҳолати тўғрисида маълумотлар билан таъминлаш;

5) ҲКнинг радио ва электр жиҳозларидан оқилона эксплуатация қилиш;

6) радио-электр жиҳозлари билан ишлашда носозлик ва ўзгарувчанликни вақтида аниқлаш, ҳамда заҳирадаги жиҳозларни ишлатиш;

7) экипаж аъзолари билан ташаббускор, аниқ ва малака билан ўзаро ҳамқорликни амалга ошириш;

8) ҳаракатларини бажаришлари бўйича (аъзоларига тақсимланган ҳолда) экипажга аниқ тавсия бериш ва алоқани олиб бориш;

9) экипажда яхши психологик ҳолатни таъминлаш.



§ 81. ФА бортоператорларининг билим ва

қобилиятларига талаблар


462. Ҳаво ҳуқуқлари.

а) Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг асосий қоидалари:

1) умумий қоидалар;

2) фуқаро ҳаво кемаси;

3) фуқаро ҳаво кемаси экипажи;

4) ҳаво кемаларининг парвозлари;

5) халқаро парвозлар;

6) ҳаво транспорти воситаларидан фойдаланишда ва юкларнинг сақланишини таъминлашга йўналтирилган қоидаларни, ҲК парвозлар хавфсизлиги қоидаларини бузгани учун маъмурий жавобгарлик.


463. Парвозлар қоидалари:

а) тавсифларни билиш;

б) умумий қоидалар;

в) парвозларини ташишни ташкиллаштириш хизмати томонидан таъминлаш;

г) парвозларни тиббий таъминлаш;

д) парвозларнинг режим-қўриқлашни таъминлаш;

е) парвозларни қидирув-қутқарув ва авариявий таъминлаш;

ж) парвозларни тайёрлаш ва бажариш;

з) халқаро парвозлар;

и) ҳалокат тўғрисида сигнал ва ҳабар бериш тартиби;

к) қидирув-қутқарув ишларида қўлланиладиган сигналлар.


464. Ҳаво транспортида ташишни ташкиллаштириш:

а) тижорат юкларини қабул қилиш/топшириш қоидалари;

б) ташув хужжатларини расмийлаштириш қоидалари;

в) даъво ва аризаларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш тартиби;

г) ортиш-тушириш ва боғлаб қўйиш қоидалари, юкга кўрсатиладиган талаблар;

д) хавфли юкларни ташишни расмийлаштириш ва қоидалари;

е) ҳаво транспортида ташишга маън этилган юкларнинг рўйҳати.


465. ҲК конструкцияси тўғрисида умумий маълумотлар:

а) ҲК тўғрисида умумий маълумотлар, геометрик маълумотлар, жойлаштирилиш. Мустаҳкамлик чекловлари;

б) бортдаги механизация воситалари ва уларни эксплуатация қилиш қоидалари;

в) бортдаги механизация воситалари (БМВ), ортиш-тушириш ва боғлаб қўйиш туғрисида умумий маълумотлар ва уларни эксплуатация қилиш қоидалари;

г) ҲКнинг кучириладиган ёнғинга қарши ускуналарнинг жойланиши, уни эксплуатация қилиш;

д) ҲКнинг кислород ускунасининг ишлаш тартиби ва уни эксплуатация қилиш қоидалари;

е) ҲКнинг гидротизими тўғрисида умумий маълумотлар;

ж) ҲКТ, БАУТ ишлаши тўғрисида умумий маълумотлар;

з) ҲК радиожиҳозлари тўғрисида умумий маълумотлар;

и) ҲК электр жиҳозлари, ҲК электр маиший жиҳозлари тўғрисида умумий маълумотлар,эксплуатация килиш қоидалари;

к) ҲК парвоз олди кўриги.


466. ҲК учиш эксплуатацияси бўйича қўлланма:

а) "Умумий қоидалар" қисмини ҳисобга олиб УЭҚдан фойдалана билиш;

б) асосий чекловлар ва уларни учиш эксплуатациясида ҳисобга олиш;

в) назорат текшириш харитаси ва назорат кўриги варағидан фойдаланиш қоидалари;

г) ортиш-тушириш қоидалари. Самолётнинг центровкаси;


467. Авиация ҳодисалари ва парвозлар хавфсизлиги:

а) эксплуатация қилинаётган ҲК туридаги ва Ўзбекистон Республикаси ФАдаги охирги 3 йил мобайнида АҲ сабабларини билиш;

б) авиакомпанияда АҲ олдини олиш дастурини билиши;

в) авиаҳодисаларнинг таснифлаш. Авиаҳодисадан кейинги ҳаракатлар.


468. Бортдаги АҚВ ва авария ҳолатларида уларни қўллаш қоидалари:

а) ҲКнинг авария-қутқарув ускуналари ва улардан фойдаланиш қоидалари;

б) Жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тўғрисида умумий маълумотлар;


469. Хорижий тил (ХП бажарадиганлар учун):

а) хорижга парвозларни амалга оширилаётган пайтида инглиз тилида тушунтириш қобилияти ва билими;


470. Учиш фаолиятида инсоннинг имкониятлари ва чекловлари (инсон омиллари):

а) ўзининг ишида инсон омилларидан фойдаланиш ва билиш.


471. ФА бортоператори қуйидаги соҳаларда билимга ва эксплуатация тажрибасига эга бўлиши шарт:

а) Парвоз тайёргарлиги:

1) ушбу турдаги ҲК парвоз олди тайёргарлиги;

2) ҲК гидротизим ва электртизимларни эксплуатация қилиш процедуралари;

3) бортнинг механизация воситалари (МБВ), ортиш-тушириш ускуналари (ОТУ) билан ишлаш.

4) нормал, алоҳида парвоз шароитларида ва парвоздаги алоҳида вазиятларда бажариш тартиби.

б) Қобилиятлар:

1) технологияларга асосан парвоз олди тайёргарлигини олиб бориш;

2) БМВни ва ОТУни парвозга тайёрлашда ва текширишни ўтказишда операцияларни ўз вақтида ва хатосиз бажариш;

3) гидротизим, электротизим, БМВ ва ОТУни оқилона эксплуатация қилиш;

4) центровкани ҳисобга олган ҳолда, ҲК бортига юкларни қабул қилиш ва юклаш, жойлаштириш, маҳкамлаш, боғлаш ва ҲКдан уларни тушира билиш;

5) ташув ҳужжатлари билан ишларни амалга ошириш;

6) ишлаш технологиясига асосан ҲК экипажини озиқ-овқат билан таъминлаш;

7) экипажнинг бошқа аъзолари билан ўзаро ҳамкорликда ташаббускорона, маликавий ва аниқ амалга ошириш;

8) экипажда яхши психологик ҳолатни таъминлаш.



§ 82. ФА борткузатувчиларининг билим ва

қобилиятларига талаблар


472. Ҳаво ҳуқуқлари.

а) Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг асосий қоидалари:

1) умумий қоидалар;

2) фуқаро ҳаво кемаси;

3) фуқаро ҳаво кемаси экипажи;

4) ҳаво кемаларининг парвозлари;

5) халқаро парвозлар;

6) ҳаво транспорти воситаларидан фойдаланишда ва юкларнинг сақланишини таъминлашга йўналтирилган қоидаларни, ҲК парвозлар хавфсизлиги қоидаларини бузгани учун маъмурий жавобгарлик.

б) Парвозлар қоидалари:

1) тавсифларни билиш, ўзларига тегишли қисмида;

2) ҳаво кемаси экипажи;

3) парвозларни тиббий таъминлаш;

4) парвозларнининг режим-қўриқланишини таъминлаш;

5) парвозларни қидирув-қутқарув ва авариявий таъминлаш;

6) қидирув-қутқарув ишларида қўлланиладиган сигналлар.

в) ҲК конструкцияси ва унинг жиҳозлари тўғрисида умумий маълумотлар:

1) ҲКнинг асосий учиш-техник маълумотлари;

2) кучириладиган ёнғинга қарши ускуналарнинг жойланиши, уларни эксплуатация қилиш қоидалари;

3) ҲКнинг кислород ускунасининг ишлаш тартиби ва уни эксплуатация қилиш қоидалари;

4) майиший ва ошхона-электр, буфет жиҳозларида, сув таъминоти ва канализация тизимида ҳамда уларни эксплуатация қилиш қоидалари;

5) ҲК электр жиҳозлари: ҲК салонларни ва ёрдамчи хоналарини ёритиш ва бошқариш шчитлари, ёритишнинг турлари;

6) ҲК радиожиҳозлари: СГУ, ССУ, магнитофон, телевизион тизимларидан фойдаланиш;

7) ҲК центровкаси: ҲК бортида йўловчиларни, юкларни, багажларни ва почталарни жойлаштириш қоидалари;

г) ҳаво авиа йўналишларининг географияси:

1) парвозлар географияси;

2) авиакомпания парвозлари географиясини қамраб олган давлатларнинг иқтисодий ва сиёсий аҳволи.


473. ҲК бортида йўловчиларга хизмат кўрсатишни ташкиллаштириш:

а) йўловчиларга хизмат кўрсатиш технологияси, хизмат кўрсатишнинг турлари;

б) биринчи, эконом ва бизнес классларда йўловчиларга хизмат кўрсатиш технологияси;

в) йўловчиларга тиббий хизмат кўрсатиш;

г) литер ва назорат остидаги қатновларга тайёргарлик ва хизмат кўрсатиш;

д) борт майиший мол-мулкларини қабул қилиш ва топширишни расмийлаштириш;


474. Ҳаво ташувини ташкиллаштириш:

а) халқаро ва маҳаллий авиа йўналишларида йўловчилар, багаж, юклар ва почталарни ташиш қоидалари;

б) тижорат юкларни қабул қилиш ва топшириш қоидалари;

в) ташув ҳужжатларини расмийлаштириш қоидалари;

г) даъво ва аризаларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш тартиби;

д) Юк, багаж ва почталарни юклаш, ташиш, боғлаб қўйиш, тушириш қоидалари;

е) хавфли юкларни расмийлаштириш ва қоидалари;

ж) ҳаво транспортида ташилиши маън этилган юкларнинг рўйҳати.


475. ҲКнинг бортида йўловчилар овқатини таъминлаш:

а) йўловчиларнинг овқати билан боғлиқ жойидаги ходимларга талаб қилинадиган санитария талаблари;

б) маҳаллий ва халқаро ҳаво йўналишларида йўловчилар ва экипаж учун овқатни ташкиллаштириш;

в) ҲК унифициялаштирилган электр-ошхона жиҳозлари рўйҳати ва эксплуатация килиш қоидалари.


476. Бортдаги АҚВ ва авария ҳолатида уларни қўллаш қоидалари:

а) авария-қутқарув ускуналари ва улардан фойдаланиш қоидалари;

б) жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тўғрисида умумий маълумотлар;


477. Авиация ходисалари ва парвозлар хавфсизлиги:

а) фойдаланиладиган ҲК турларининг ҳаммасидаги ва охирги 3 йилда Ўзбекистон Республикаси ФАдаги АХ сабабларини билиши;

б) авиакомпанияда АХ олдини олиш дастурини билиши;

в) авиаходисаларнинг таснифлаш. Авиаходисадан кейинги ҳаракатлар.


478. Учиш фаолиятида инсоннинг имкониятлари ва чекловлари (инсон омиллари):

а) ўзининг ишида инсон омилларидан фойдаланиш ва билимлари.


479. Қуйидаги соҳаларни билиши ва эксплуатацион тажрибасига эга бўлиши шарт:

а) технологияга асосан ҲК парвоз олди тайёргарлиги;

б) ҲК бортида йўловчиларга хизмат кўрсатиш. Технологияга асосан йўловчиларни ва экипажини озиқ-овқат билан таъминлаш;

в) ҲК салонида йўловчиларни қабул қилиш, жойлаштириш, ҲКда юкларни ва почтани қабул қилиш, юклаш, жойлаштириш, маҳкамлаш, боғлаш ва ҲКдан уларни тушириш;

г) ҲК майиший ва электр-ошхона, буфет жиҳозларини эксплуатация қилиш;

д) қатнов ва ташув хужжатларини расмийлаштириш;

е) талаб доирасида давлат, рус ва бошқа (кўпроқ инглиз ёки француз ёки немис) тилларни билиш, (ёзма йўриқномларни ўқиши ва тушуниши, авария вазиятларида экипажнинг учиш ходимлари аъзолари, борткузатувчилар ва йўловчилар билан фойдали ўзарохамкорликни ва тўғри ҳулосаларни чиқара олиши лозим);

ж) экипаж аъзолари билан фаол, малакали ва аниқ ўзароҳамкор алоқада бўлиб, экипажнинг яхши психологик ҳолатни таъминлаш.



§ 83. Диспетчерлар билим ва қобилиятларига талаблар


480. Ҳаво ҳуқуқлари.

а) Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг асосий қоидалари:

1) умумий қоидалар;

2) ҳаво худудидан фойдаланиш;

3) Ўзбекистон Республика авиация таркиби;

4) аэродромларнинг таснифлари;

5) ҳаво кемаларининг таснифлари;

6) ҳаво ҳаракати;

б) Ўзбекистон Республикаси ҲХФН асосий қоидалари:

1) умумий қоидалар;

2) Ўзбекистон Республикаси ҳаво худудининг тузилмаси;

3) Ўзбекистон Республикаси ҳаво худудидан фойдаланиш тартиби;

4) ҳаво ҳаракатини бошқариш;

5) эшелонлаш;

6) ХҲЙ, ҲТ бўйича ва ХҲЙ, ҲТдан ташқари йўналишлар паврозлар қоидалари;

7) Ўзбекистон Республикаси давлат чэгарасидан учиб ўтиш. Чэгара олди ҳудуди ва унда парвозларни бажарилиш хусусиятлари;

8) Ўзбекистон Республикаси ҳаво худудидан фойдаланиш тартибига риоя қилиш учун назорат;

9) ҲХФга ариза бериш тартиби ва ҲҲМ қўшинларини хабардор қилиш;

10) вақтинчалик режимларни ва ҲХФ қисқа муддатли чекловларни тайёрлаш ва ўрнатиш тартиби.


481. Ҳаво навигацияси асослари ва парвоз қоидалари.

а) Парвозлар қоидалари:

1) таснифларни билиш;

2) умумий қоидалар;

3) ҳаво кемалари парвозларини таъминлаш;

4) ҳаво кемалари парвозлари (асосий талаблар, парвозларни бажариш, алоҳида вазиятлардаги парвозлар, парвоздаги алоҳида ҳодисалар);

5) қидирув ва қутқарув;

6) ҳалокат ва шошилинч сигналлар рўйҳати;

7) ҳалокат тўғрисида хабарлар ва сигналларни узатиш тартиби;

8) фуқаро ҳаво кемасини ушлаб олиш.

б) Ҳаво навигацияси асослари:

1) парвоз курслари, йўл бурчаклари, азимут (пеленг, курсдаги бурчак);

2) тезликнинг навигация уч бурчаклари ва унинг элементлари;

3) парвоз тезлиги;

4) парвоз баландлиги ва парвознинг хавфсиз баландлигларини ҳисоби;

5) ҲҲБ билан боғлиқ бўлган ҳаво навигация масалаларини ҳал қилиш;

5) ҲҲБ билан боғлиқ бўлган ҳаво навигация масалаларини ҳал қилиш;


482. ҲҲҲК билан боғлиқ авиация ҳодисалари:

а) авиация ҳодисаларини текшириш натижалари бўйича сабаблар ҳолатлари, тавсиялар ва камчиликлар;

б) (ФҲКАҲИТҚ) аваиция ҳодисалари тўғрисида умумий қоидалар, тавсифлар, таснифлар ва хабарлашувлар.


483. Ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатиш.

а) ҲҲҲКга тегишли бўлган Авиация қоидалари (АҚ-71);

б) ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатиш бўйича Қўлланма:

1) тавсифларни билиш;

2) ҲҲҲК хизмати ва унинг ишларини ташкиллаштириш;

3) ҳаво ҳудудини ташкиллаштириш;

4) ҲҲҲКни ташкиллаштириш;

5) ҳаво ҳаракатини режалаштириш ва оқимларини ташкиллаштириш;

6) ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатиш;

7) парвоз-ахборот хизмат кўрсатиш;

8) авариявий хабарлар хизмати;

9) радиолакацион хизмат кўрсатиш;

в) ҲҲБ диспетчерининг ишлаш технологияси:

1) умумий қоидалар;

2) навбатчиликка тайёрланиш ва навбатчиликни қабул қилиш;

3) ҲҲБни узатиш чэгараси;

4) ҳаво ҳаракатини бошқариш;

5) парвознинг алоҳида ҳолатларида ва алоҳида вазиятлардаги парвозлар пайтида ҳаво ҳаракатини бошқариш.


484. ФАда радио телефон алоқаси бўйича Қўлланма:

а) радиоалмашувнинг умумий қоидалари;

б) радиоэшиттириш дастуридан фойдаланиш пайтида радиоалмашув фразеологияси;

в) шошилинч ва авария алоқаси қоидалари;

г) ҲҲБ диспечерлик пунктлари ўртасидаги маълумотлар алмашуви;


485. Авиацион метеорологияси.

а) авиацион метеорологиясининг асосий назарий саволлари;

б) авиация метеотаъминлашни белгиловчи хужжатларнинг асосий қоидалари;

в) аниқ аэродромда парвозларни метеотаъминлаш бўйича йўриқномаси;

г) метеорологик кузатиш ва маълумотлар;

д) ҳаво кемаси бортидан кузатиш ва хабарни етказиш;

е) об-ҳаво маълумоти;

ж) хавфли метеорологик шароитлар ва об-ҳаво таъсири тўғрисида огоҳлантириш;

з) об-ҳавонинг авиация хариталари;

и) ҳаводаги ҲК экипажини метео ахборот билан таъминлаш;


486. ҲҲБ радиотехник воситалари:

а) радиолакацион, радионавигацион жиҳозлари ва авиация электр алоқа воситаларининг тактик-техник характеристикаси;

б) радиолакацион, радионавигацион жиҳозларининг ишлаш принциплари ва жойлаштирилиши;


487. Ҳорижий тил:

а) радиотелефон алоқасида фойдаланиладиган тилда радиоалоқани олиб боришни билиш;

б) радиотелефон алоқасида фойдаланиладиган тилда радиоалоқани олиб бориш лаёқати ва уни тушуниш;

в) радиотелефон алоқасида фойдаланиладиган тилда чоп этилган, аэронавигацион маълумотларидан фойдалана билиш;


488. ҲҲБга мувофиқ инсон имкониятлари ва чекловлари:

а) ҲҲБга инсон омилларининг таъсири.


489. Аэродинамика асослари, ҲКнинг учиш-техник характеристикаси:

а) ҲКнинг асосий геометрик маълумотлари;

б) ҲКнинг асосий аэродинамик харакатеристикаси;

в) ҲК қанотининг механизмлари;

г) ҲКнинг аэродинамик характеристикасига атмосфера шароитларининг таъсири.


490. Диспетчер қуйидаги соҳаларда билим ва тажрибага эга бўлиши керак:

а) ишлаш технологиясига мувофиқ ҳаво ҳаракатини бошқаришни билиш;

б) ҳаво ҳаракатини бошқаришда радиоалмашувнинг қоидалари ва фразеологиясини билиши;

в) турли ҳаво ва метеорологик ҳолатлардаги шароитларда тўғри ва вақтида ҳаракат қилишни билиш;

г) ишлаш жараёнида ҲҲБнинг радиотехник воситалари ва алоқа воситаларидан билимли фойдаланиш;

д) ҲК парвозларини таъминловчи ва назорат қилувчи қўшни диспечерлик пунктлари, хизматлар ва органлари билан аниқ ҳамкорликни олиб бориши;

е) аэродромда ва/ёки жавобгар худудда, ҳалокатга учраётган ҲКга ёрдам кўрсатиш учун тегишли хизматларни вақтида хабардор қилишни;


491. Тегишли малака белгиларини олишдан олдин билимларга қўшимча талаблар:

а) (АДП, РДП, КДП, ЁКДП, КДП, Tower, ДДП, ЁДП) аэродром пунктида диспечерликка қўйиш пайтида:

1) аэродромнинг бош режаси, жисмоний характеристикалари ва визуал воситалари;

2) аэродром районининг ҳаво худуди тизими;

3) қўлланиладиган қоидалар, процедуралар ва маълумотлар манбаалари;

4) аэронавигацион воситалар;

5) ҳаво ҳаракатини бошқариш радиотехник жиҳозлари ва уни ишлатиш;

6) маҳаллий рельеф ва ер усти мўлжали;

7) ҳаво ҳаракатининг ўзига хос хусусияти;

8) парвоздаги алоҳида вазият ва ходисалар;

9) авария вазиятларида ва қидирув-қутқарув операцияларида ҳаракат режаси;

б) тепадаги ҳаво худудига ва МДПга рухсат олишда:

1) ҳаво худудининг тизими;

2) қўлланиладиган қоидалар, процедуралар ва маълумотлар манбаалари;

3) аэронавигацион воситалари;

4) ҳаво ҳаракатини бошқаришнинг радиотехник жиҳозлари ва уни ишлатиш;

5) маҳаллий рельеф ва ўзига хос ер усти белгилари;

6) ҳаво ҳаракатининг ва ҳаво ҳаракати оқимининг ўзига хос хусусиятлари;

7) парвоздаги алоҳида вазиятлар ва шароитлар;

8) авария ҳолатларида ва қидирув-қутқарув операцияларида ҳаракатлар режаси;


492. Тегишли малака белгисини олишдан олдин тажрибасига (стажировкасига) қўшимча талаблар.

Номзод, тасдиқланган дастур бўйича назарий тайёргарлик курсини ва ҲҲБнинг аттестациядан ўтган диспечер (инструктори) бошчилигида стажировкасини мувоффақиятли якунлади:

а) аэродром диспечерлик пункти (АДП) диспетчерининг малака белгисига нисбатан ушбу белги сўралалаетган шу бўлинмасида аэродром диспечерлик хизматини 140с.дан кам бўлмаган ҳолда амалга оширганда;

б) аэродром диспечерлик пункти (ҚДП, ЁҚДП) диспетчерининг малака белгисига нисбатан ушбу белги сўралалаетган шу бўлинмасида аэродром диспечерлик хизматини 280с.дан кам бўлмаган ҳолда амалга оширганда;

в) аэродром диспечерлик пункти (КДП, МДП, ҚДП) диспетчерининг малака белгисига нисбатан ушбу белги сўралалаетган шу бўлинмасида ҳаво харакатини диспетчерлик хизматини 280с.дан кам бўлмаган ҳолда амалга оширганда;

г) аэродром диспечерлик пункти (АПД, Tower) диспетчерининг малака белгисига нисбатан ушбу белги сўралалаетган шу бўлинмасида ҳаво харакатини диспетчерлик хизматини 430с.дан кам бўлмаган ҳолда амалга оширганда;

д) яқинлашув диспечерлик пункти (Approach) диспетчерининг малака белгисига нисбатан ушбу белги сўралалаетган шу бўлинмасида диспетчерлик хизматини 430с.дан кам бўлмаган ҳолда амалга оширганда;

е) ҲХБ район юқори ҳаво ҳудудида радиолакация назоратини олиб борувчи диспетчерининг малака белгисига нисбатан ушбу белги сўралалаетган шу бўлинмасида диспетчерлик хизматини 460с.дан кам бўлмаган ҳолда амалга оширганда;

ж) Ҳаво харакати бошқариш (ҲХБ) район юқори ҳаво ҳудудида процедуравий назоратини олиб борувчи диспетчерининг малака белгисига нисбатан ушбу белги сўралалаетган шу бўлинмасида парвозларни бажаришни 280с.дан кам бўлмаган ҳолда таъминлаганда;

з) катта диспетчерлар, парвоз раҳбарлари малака белгисига нисбатан ушбу белги сўралалаетган шу бўлинмасида ҲҲБни ташкиллаштириш ва назоратни 310с.дан кам бўлмаган ҳолда таъминланганда.

Агар диспетчер ҲҲБ диспетчерининг бошқа тоифали малака белгисига эга бўлса ёки ушбу малака белгисини бошқа бўлинма бўйича олган бўлса, гувоҳномаларни бериш бўйича вақолатли орган тажрибасига талаблар даражасини пасайтириши мумкин.


493. Қобилиятига.

Номзод берилган хуқуқлар даражасига мувофиқ ҳавфсиз, тартибга солувчи ва тезкор таъминлаш учун талаб қилинадиган, қобилиятини, қарор қабул қилишини ва вазифаларни бажаришини кўрсатади.


494. Агар ҲҲБ диспетчерининг иккита малака белгиси бир вақтнинг ўзида сўралган бўлса, гувоҳномаларни бериш бўйича ваколатли орган ҳар бир малака белгисига нисбатан қўлланилган талабларни аниқлаб чиқади.


495. Битта ёки қуйида кўрсатилган бир нечта малака белгисига эга бўлган ҲҲБ диспетчер гувоҳномаси эгаси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

a) (АДП, РДП, ҚДП, ЁҚДП, КДП, АДП, Tower) - аэродром худудида диспечер малака белгисини олиб, аттестациядан ўтган ушбу гувоҳнома эгаси, ушбу аэродромда аэродром диспечерлик хизмат кўрсатишни таъминлайди ва назорат қилади;

б) яқинлашув (Approach) диспетчерларининг малака белгиси - яқинлашув (Approach) диспетчерлик хизмат кўрсатувчи диспетчерлик органинг юрисдикция остида бўлган ҳаво ҳудуди доирасида ёки ҳаво ҳудуди қисмида, аттестациясидан ўтган ушбу гувоҳнома эгаси аэродромларда яқинлашув диспетчерлик хизмат кўрсатилишини таъминлайди ёки таъминланишини назорат қилади;

в) ҲҲБ районида радиолакацион назоратининг диспетчерлик малака белгиси - ҳаво ҳудуди доирасида ёки ҳаво ҳудуди қисмида, аттестациясидан ўтган ушбу гувоҳнома эгаси, радиолакатордан фойдаланиш билан ҲҲБ районида диспетчерлик хизмат кўрсатишни таъминлайди ёки назорат қилади;

г) ҲҲБ районида процедуравий назорат диспетчерининг малака белгиси - ҳаво ҳудуди доирасида ёки ҳаво ҳудуди қисмида, аттестациясидан ўтган ушбу гувоҳнома эгаси, стриплар ва график назоратидан фойдаланиш билан ҲҲБ районида диспетчерлик хизмат кўрсатишни таъминлайди ва назорат қилади;


496. ҲҲБ диспетчери агар малака белгисида назарда тутилган ҳуқуқларни 6 ой давомида амалга оширмаса, малака белгиси ўз кучини йўқотади;



§ 84. Парвозларни таъминлаш бўйича

ходимларининг билим ва қобилиятларига

талаблар


497. Ҳаво ҳуқуқлари:

а) парвозларни таъминлаш бўйича ходимларга бевосита алоқадор қоида ва низомлари;

б) ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатиш қоида ва низомлари.


498. ҲК эксплуатация қилиш бўйича умумий билимлари (ходимнинг ишида қўлланиладиган):

а) самолётлар қувват қурилмалар, тизимлар ва ускуна жихозларнинг ишлаш принципи;

б) самолётлар ва қувват қурилмаларининг эксплуатацион чекловлари;

в) минимал жиҳозлар рўйҳати;


499. Парвоз характеристикаси ҳисоби ва режалаштириш процедуралари:

а) ҲКнинг учиш-техник характеристикасига оғирлигининг тақсимланиши ва юклашнинг таъсири;

б) оғирлик ва центровканинг ҳисоби;

в) парвознинг тезкор режалаштирилиш;

г) ёқилғи сарфининг ҳисоби ва ёқилғи бўйича парвозлар давомийлиги;

д) заҳирадаги аэропортни танлаш жараёнлари;

е) йўналиш бўйича крейсерлик парвозни бошқариш;

ж) парвознинг узайтирилган масофаси;

з) ҲҲБ максадлари учун парвоз режасини тайёрлаш ва тақдим этиш;

и) компьютерлар ёрдамида режалаштришнинг асосий принциплари;


500. Метеорология:

а) авиацион метеорология;

б) паст ва юқори босимли ҳаво массаларининг харакати;

в) қўнишига ва йўналиш бўйича парвоз шароитларига таъсир кўрсатувчи фронт тизими, махсус об-ҳаво ходисасининг характеристикаси ва пайдо бўлиши;

г) авиацион метеорологик маълумотлари, хариталари ва об-ҳавонинг тушунилиши ва қўлланилиши;

д) кодлар ва тавсифлар;

е) метеоролигик маълумотларни олиш ва улардан фойдаланиш қоидалари;


501. Навигация:


502. Эксплуатацион процедуралари:

а) аэронавигацион хужжатларидан фойдаланиш;

б) оддий ва ҳавфли юкларни ташишнинг эксплуатацион процедуралари;

в) авиация ҳодисалари ва инцидентларига алоқадор процедуралар;

г) авария ҳолатида парвоз қоидалари;

д) ҲКга ноқонуний аралашув ва диверсиялар билан боғлиқ процедуралар;


503. Парвозлар принциплари:

а) ҲКнинг тегишли тоифасига алоқадор парвозларнинг қоидалари;


504. Радиоалоқа:

а) ҲК ва тегишли ер усти станциялари билан радиоалоқаларни олиб бориш қоидалари;


505. Иш тажрибаси:

а) куйдаги лавозимларда камида бир йил ишлаган бўлиб, битта ёки бир неча лавозимларда (ҳар қандай бирликда) камида икки йил ишлаган бўлиши керак:

1) транспорт авиациясининг ҲК учиш экипажи аъзолари, ёки

2) транспорт авиациясида ҲК таъминловчи ташкилотнинг метеоролог, ёки

3) ҲҲБ диспетчери, ёки

б) транспорт авиациясида ҲК парвозида хизмат кўрсатиш бўйича ёрдам кўрсатувчи ходим сифатида камида бир йил ишлаган, ёки

в) тасдиқланган курс бўйича тайёргарлик курсини мувоффақиятли якунлаган.


506. Қобилият:

а) бир нечта кундалик синоптик хариталар ва об-ҳаво маълумотлари асосида эксплуатацион нуқтаи назаридан келиб чиқиб аниқ ва мувофиқ об-ҳавони таҳлилини бажариши;

б) аниқ ҳаво трассаси районида устун келадиган об-ҳаво шароити тўғрисида эксплуатацион нуқтаи назаридан келиб чиқиб асосланган, инструктажларни ўтказишни таъминлаши;

в) тайинланган ва заҳирадаги аэропортларга алоҳида аҳамият бериб, транспорт авиацияси учун об-ҳавони олдиндан айтиб бериши;

г) берилган участка учун парвозларнинг оптимал траекториясини белгилаши ва қўлда ёки компьютер ёрдамида аниқ парвозлар режасини тайёрлаши;

д) парвозларни таъминлаш бўйича ходимлар гувоҳномаси эгасининг хизмат вазифаларига асосан, ёмон об-ҳаво шароитларидаги парвозларда тезкор назоратни таъминлаши ва ёрдамнинг барча турларини кўрсата билиши;



§ 85. Радиобюро алоқачиларининг билим

ва қобилиятларига талаблар


507. Билими:

а) давлат томонидан таъминланган ҳаво ҳаракатини бошқариш қоидалари;

б) радиотелефон алоқасида фойдаланиладиган тилни тушуниш ва унда гаплашиш қобилияти;

в) радиотелефон алоқа процедуралари;

г) "ер-ҳаво-ер" радио алмашув фразеологияси;

д) электралоқа тармоғи;

е) радиобюро алоқачисига қўлланиладиган қоида ва низомлар;

ж) авиацион станциясида электралоқа ускуналаридан фойдаланиш ва чекловлар принциплари.


508. Иш тажрибаси:

а) тасдиқланган дастур бўйича 12 ойлик давр мобайнида тайёргарлик курсини мувоффақиятли ўтиши, бевосита ариза бериш олдидан аттестациядан ўтган радиобюро алоқачиси раҳбарлигида камида 2 ой мувоффақиятли ишлаши (иш жойида стажировкани ўтиши) керак, ёки

б) бевосита гувоҳномани олишга хужжатларни расмийлаштиришдан олдин 12 ойидан, аттестациядан ўтган радиобюро алоқачиси раҳбарлигида олти ойдан кам бўлмаган равишда мувоффақиятли ишлаган бўлиши керак.


509. Қобилияти:

а) электралоқа жиҳозларини туғри эксплуатация қилиш;

б) радиотелефон хабарларини сифатли ва аниқ узатиш ва қабул қилиши.



§ 86. Ҳаваскор-учувчиларининг билим ва

қобилиятларига талаблар


510. Ҳаво ҳуқуқлари:

а) ҳаваскор-учувчилар гувоҳнома эгасига тегишли қоида ва низомлари, парвоз қоидалари, ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатишга тегишли тажриба ва қоидалар;


511. Ҳаво кемаларини эксплатация қилиш бўйича умумий билимлар:

а) самолёт ускуна жихозлари, тизимлари ва қувват қурилмаларининг ишлаш принциплари;

б) самолётлар ва қувват қурилмаларининг эксплуатацион чекловлари;

в) учиш эксплуатацияси бўйича қўлланмадан ёки бошқа шу маълумотга эга бўлган хужжатдан тегишли эксплутацион маълумотлар.


512. Парвоз характеристикалари ва режалаштириш:

а) оғирликнинг тушиши ва юкланишнинг учиш характеристикасига таъсири, оғирлик ва центровканинг хисоби;

б) учиш, қўниш ва бошқа характеристикаларни амалий қўллаш ва фойдаланиш;

в) шахсий ҳаво кемаларида ВПҚ бўйича парвозларни бажаришда йўналиш бўйича парвозларни режалаштириш ва парвоз олди режалари; ҲҲҲҚнинг парвоз режасини тайёрлаш ва тўлдириш; ҳаво ҳаракатини бошқаришнинг тегишли қоидалари; жойлашган жойи тўғрисида етказиш тартиби; баландликни ўлчаш тартиби; интенсив ҳаракатлар районларида парвозларнинг бажарилиши.


513. Учиш фаолиятида инсон имкониятлари ва чекловлари:

а) ҳаваскор-учувчига тегишли, учиш фаолиятида инсон имкониятларининг чекловлари;


514. Метеорология:

а) авиация метеорологияси асосларини қўллаш ва метеорологик ахборотларни олиш ва ундан фойдаланиш қоидалари;


515. Навигация:

а) аэронавигациянинг амалий аспектлари ва йўналишни ҳисоблаш усуллари;

б) аэронавигацион хариталаридан фойдаланиш;


516. Эксплуатацион қоидалар:

а) AIP, NOTAM, авиацион кодлар ва қисқартмаларга ўхшаш аэронавигацион хужжатларидан фойдаланиш;

б) хавфли об-ҳаво шароитдаги, изидаги гирдоблик ва парвозга таъсир қилувчи бошқа хавфли ҳаракатлардан айланиб ўтиш мақсадида қўлланиладиган ҳаракатларни ҳисобга олган ҳолда, авария вазиятидаги тегишли эҳтиёт чоралар ва ҳаракатлар;


517. Парвоз асослари:

а) самолётларга таълуқли парвоз асослари.


518. Радиотелефон:

а) ВПҚ парвозга тегишли фразеология ва радиотелефон алоқасини олиб бориш қоидалари; алоқа узилгандаги ҳаракат;

б) радиотелефон алоқасида фойдаланиладиган тилда гаплашиш ва уни тушуниш қобилияти;


519. Тажриба:

а) номзод самолёт учувчиси сифатида 40 соатдан кам бўлмаган парвоз вақтига эга бўлиши;

б) агар номзод ҳаво кемаларининг бошқа тоифадаги учувчиси сифатида парвоз соатига эга бўлса, унда ОМК ушбу парвоз вақтини хисобга олиш мақбуллигини белгилайди.

в) номзод самолётда ваколатдаги учувчи-инструктор раҳбарлиги остида камида 10 соат мустақил парвозга эга бўлиши, ҳамда йўналиш бўйича 5 соат мустақил парвозга эга бўлиши, шу жумладан икки турли аэродромларда тўлиқ тўҳтаташи билан хеч бўлмаганда йўналиш бўйича камида 270км (150м. миль) бўлган битта парвозга эга бўлиши.


520. Парвоз тайёргарлиги:

а) номзод, ваколатдаги учувчи раҳбарлигида икки тарафлама бошқариладиган самолётларда парвоз тайёргарлигидан ўтди.

Инструктор, номзодни ҳаваскор-учувчисига талаб қилинадиган қўйидаги соҳалар бўйича эксплуатацион тажрибага талаблар даражасини олишини таъминлайди:

1) самолётнинг кўрик ва хизмат кўрсатилиши, оғирлик ва мувозанат ҳисобини қўшган ҳолда парвоз олди тайёргарлиги;

2) аэродром ҳаракати ва ҳаракатлар схемаси бўйича парвозлар, тўқнашишни олдини олиш чоралари ва усуллари;

3) ташқи визуал кўринишлар ёрдамида самолётни бошқариш;

4) критикал паст ҳаво тезлигидаги парвозлар, қулашнинг бошланиши ва жадаллашиб кетишини билиши ҳамда ундан чиқиб кета олиши;

5) критикал баланд ҳаво тезлигидаги парвозлар;

6) спирал бўйича кескин пасайишни аниқлаш ва ундан чиқиш;

7) одатдаги вазиятларда ён тарафдан шамол бўлганда учиш ва қўниш;

8) қисқа зарб билан учиш ( қисқартирилган учиш йўлакларини ҳамда тўсиқнинг устидан ўтиш баландлигини ҳисобга олиб); чэгараланган размердаги аэродромларга қўниш;

9) горизонтал текислигида 180° айланиб қайтишини ҳисобга олиб, фақат ускуналар бўйича парвоз;

10) визуал белгилардан фойдаланиш билан йўналиш бўйича парвозлар, радионавигацион воситалари мавжудлигида йўналишни ҳисоблаш усуллари;

11) борт жиҳозлари носозлигини имитация қилган ҳолда авария режимида ишлаш; ва

12) назоратдаги аэродромга парвоз, назоратдаги аэродромлардан учиш, ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя қилиш, фразеология ва радиотелефон алоқаси қоидалари.


521. Қобилияти:

а) номзод ҳаваскор-учувчи гувоҳномаси эгаси томонидан тақдим этилган, тегишли ҳуқуқлари билан, мавқеи даражасида 17-иловада кўрсатилган командир сифатида парвоз ва маневрлар бажара олиш қобилятини намойиш этади, шунингдек қобилиятни:

1) самолётни унинг чекловлари доирасида бошқариш;

2) барча манёврларни аниқ ва равон бажариш;

3) тўғри қарор қабул қилиш, парвозда кузатиш ва назоратни малакавий амалга ошириш;

4) аэронавигация соҳасида билимларини қўллаш;

5) доим самолёт бошқарувини шундай тарзда амалга ошириши керакки, парвоз ёки манёвр схемасини мувоффақиятли бажарилиши хеч қачон жиддий шубҳа уйғотмасин.



§ 86-1. Аэростат учувчиларининг билим

ва қобилиятларига талаблар


521-1. Ҳаво ҳуқуқлари:

а) аэростат учувчиси гувоҳномасига тегишли қоида ва низомлари;

б) парвозлар қоидалари ва ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатиш қоидалари.


521-2. Аэросатдан фойдаланиш бўйича умумий билимлари:

а) аэростатлар ҳаракати, тизим ва ускуна жиҳозлари принциплари;

б) аэросатларнинг эксплуатацион чекловлари; учиш эксплуатацияси бўйича қўлламасидан мувофиқ эксплуатацион маълумотлар ёки ушбу маълумотни ўз ичига олган бошқа ҳужжат;

в) аэростатларда фойдаланиладиган, газларни амалий қўлланилиши ва жисмоний характеристикаси;


521-3. Учиш характеристикаси, режалаштириш ва юклаш:

а) учиш характеристикасига юкнинг таъсири; оғирликнинг ҳисоблари;

б) ҳароратнинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда стартдаги, қўнишдаги ва бошқа характеристикаларини амалда қўллаш ва фойдаланиш;

в) ВПҚ бўйича парвозларини бажаришда йўналиш бўйича парвоз олди режалари ва парвозларни режалаштириш; ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатишнинг тегишли қоидалари, баландлик ўлчагични ўрнатиш тартиби, жадал ҳаракатлардаги районларда парвозларни бажариш.


521-4. Аэростат учувчиси хавф ва хатоларни назорат принципларни ҳисобга олиб, аэростат учувчисига тегишли парвоз фаолиятидаги инсоннинг имкониятларини ва чекловларини билиши керак.


521-5. Аэростат учувчиси авиация метеорологиясининг асосларини қўллаш ва метеорологик маълумотларни олиш ва фойдаланиш қоидаларини билиши керак; баландликни ўлчаш;


521-6. Навигация:

аэронавигациянинг

б) аэронавигацион харитасидан фойдаланиш.


521-7. Эксплуатация қоидалари:

а) AIP, NOTAM, авиация кодлари ва қисқартмаларга ўхшаш аэронавигацион ҳужжатларни ишлатиш;

б) хавфли об-ҳаво шароитдаги, изидаги гирдоблик ва парвозга таъсир қилувчи бошқа хавфли ҳаракатлардан айланиб ўтиш мақсадида қўлланиладиган ҳаракатларни ҳисобга олган ҳолда, авария вазиятидаги тегишли эҳтиёт чоралар ва ҳаракатлар;


521-8. Аэростат учувчиси аэростатларга таълуқли парвозлар асосларини билиши керак;


521-9. Радиотелефон:

а) ВПҚ бўйича парвозга тегишли радиотелефон алоқаси ва фразеологиясини киритиш қоидалари; алоқа узилгандаги ҳаракат;

б) радиотелефон алоқасида ишлатиладиган тилида гаплашиш ва уни тушуниш лаёқати;


521-10. Аэростат учувчисига номзод, камида 8та ишга тушириш ва кўтарилишга, улардан биттаси мустақил бўлиши билан, аэростат учувчиси сифатида 16 соатдан кам бўлмаган тажрибага эга бўлиши керак;


521-11. Аэростат учишга номзод, ваколатдаги учувчи-инструктор раҳбарлиги остида учиш тайёргарлигидан ўтиши керак. Инструктор, номзодни аэростат учувчисига талаб қилинадиган қўйидаги соҳалар бўйича эксплуатацион тажрибага талаблар даражасини олишини таъминлайди

1) аэростатни йиғиш, жиҳозлаш, тўлдириш, боғлаб қўйиш ва текшириш каби парвоз олди тайёргарлиги;

2) тегишли чекловларни ҳисобга олган ҳолда, ишга туширганда ва кўтарилаётганда қўлланиладиган техник усуллар ва қоидалар, авария ҳолатларида ҳаракатлар тартиби ва фойдаланиладиган сигналлар;

3) тўқнашишнинг олдини олиш усуллари ва чоралари;

4) ташқи визуал белгилар ёрдамида аэростатни бошқариш;

5) тез пасайиш режимини аниқлаш ва ундан чиқиш йўллари;

6) ташқи визуал белгилар ёрдамида йўналиш бўйича парвозлар ва йўлни ҳисоблаш усуллари;

7) ерда аэростатни ишлатиш тартибини қўшган ҳолда қўнишга ва қўнишларга киришлар;

8) авария вазиятларида ҳаракат қилиш тартиби.


521-12. Аэростат учувчисига номзод ўзининг ваколати доирасида 521-11-бандда кўрсатилган аэростат учувчисининг эгасига тақдим этилган тегишли ҳуқуқлари билан аэростат парвозлари ва монёврлари командири сифатида намойиш қилиш қобилятини кўрсата олиши керак, шунингдек қўйдагиларни билиши:

1) хавф ва хатолар омилларини билиш ва назорат қилиш;

2) чекловлар доирасида аэростатни бошқариш;

3) ҳамма манёврларни аниқ ва равон бажариш;

4) парвозда кузатишни малака билан амалга ошириш ва қарорни тўғри қабул қилиш;

5) аэронавигация соҳасида билимларни ишлатиш;

6) доим аэростатлар бошқарувини шундай тарзда амалга ошириш керакки, парвоз ёки манёвр схемасини мувоффақиятли бажарилишини таъминлаш учун.



§ 87. ЎЕУА учувчиси билим ва қобилиятига талаблар


522. Ҳаво ҳуқуқлари:

а) Ўзбекистон Республикаси ФА учиш ишларини белгиловчи хужжатлар, ЎЕУАда учиш ишларини белгиловчи хужжатлар.


523. Амалдаги аэродинамика:

а) ЎЕУА аэродинамик характеристикаси;

б) ЎЕУА бошқарувчанлиги ва барқарорлиги;

в) алоҳида ҳолатларда ва алоҳида вазиятлардаги парвозлар;


524. Навигация:

а) аэронавигацион маълумотлар;

б) аэронавигацион ва парвоз хариталари;

в) визуал белгилар;

г) ЎЕУА парвозига шамолнинг таъсири;

д) ҳаво худуди тузилмасида ва ҲҲБ тизимида ҳаво навигацияси;

е) ҳаво навигацияси хавфсизлигини таъминлаш;


525. Авиацион метеорология:

а) амалий метеорология асослари;

б) парвозларни метеорологик таъминлаш;


526. ЎЕУА конструкцияси ва эксплуатация қилиш:

а) ЎЕУА конструкцияси ва унинг учиш эксплуатацияси;

б) ЎЕУА мувозанати ва асосий конструктив элементлари, ЎЕУА асосий геометрик маълумотлари;

в) конструкциясининг мустаҳкамлиги ва унинг элементлари;

г) ЎЕУА учиш-техник характеристикаси ва эксплуатацион чекловлари;

д) қувват қурилманинг конструкцияси ва эксплуатацияси;

е) шикастлар ва нуқсонларнинг характерли белгилари;

ж) ЎЕУАни парвозга қўйиш;

з) ЎЕУА техник эксплуатацияси ва техник хизмат кўрсатиш;

и) техник хужжатлари ва уни олиб бориш тартиби;

к) қутқариш воситалари;

л) Авиация техникаси ва ЁММ техник эксплуатация қилиш тўғрисида умумий маълумотлар;


527. ЎЕУА учувчилари учун (авиация ишларини бажаришга қўйилишида) қўшимча:

а) ЎЕУАда касбий фаолиятини белгиловчи ЎЕУА эксплуатация қилиш ҳуқуқий асослари ва кўрсатма хужжатларига талаблар.

б) ЎЕУАда касбий фаолиятининг бошқа турлари, авиация ишларининг чекловлари ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш;

в) қўлланиладиган ЎЕУАда махсус парвозларни бажариш усуллари;

г) махсус жиҳозлар конструкцияси ва уларни эксплуатация қилиш;


528. ЎЕУА учувчиси-инструкторлари учун қўшимча:

а) учишга ўқитиш услублари;

б) авиацион психологияси;

в) педогогика асослари ва ўқув тарбия ишлари.


529. Тажриба:

а) гувоҳнома олувчи номзодлар камида 20 соат учишга эга бўлишлари керак, ундан 10 соати-мустақил, 4 соати йўналиш бўйича учиш;

б) "учувчи-ЎЕУА-инструктор" малака белгисини олиши учун камида 60 соатлик учишга эга бўлиши керак, улардан камида 17 соати услубий ва инструкторлик соатлари.

Олдинги таҳрирга қаранг.



§ 87-1. Планер-учувчиси билим ва

қобилиятига талаблар


529-1. Ҳаво ҳуқуқи:

а) планер-учувчиси гувоҳномасининг эгасига тегишли бўлган қоида ва низомлар;

б) парвозлар қоидалари;

в) тегишли амалиёт ва ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатиш қоидалари.


529-2. Ҳаво кемалари бўйича умумий билимлар:

а) планернинг тизим ва ускуна жиҳозларининг ишлаш тамойиллари;

б) планернинг эксплуатацион чекловлари;

в) учиш эксплуатацияси қўлланмасидан ёки ушбу маълумотга эга бўлган бошқа ҳужжатдан олинган тегишли эксплуатацион маълумотлар.


529-3. Учиш тавсифлари, режалаштириш ва юклаш:

а) учиш тавсифига юкнинг ва оғирликни жойлаштирилишини таъсири;

б) оғирлик ва центровкани ҳисобга олиш;

в) стартдаги, қўнишдаги ва бошқа тавсифларни амалда қўллаш ва фойдаланиш;

г) ВПҚ бўйича парвозларни бажаришда йўналиш бўйича парвоз олди режалари ва парвозларни режалаштириш; ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатишнинг тегишли қоидалари, баландлик ўлчагични ўрнатиш тартиби, жадал ҳаракатлардаги туманларда парвозларни бажариш.


529-4. Номзод планер-учувчисига нисбатан шахснинг қобилиятларини, шу жумладан таҳдид ва хатоликларини назорат қилиш имкониятларини билиши керак.


529-5. Метеорология:

а) авиацион метеорология асосларини қўллаш;

б) метеорологик маълумотларни олиш ва фойдаланиш қоидалари;

в) баландликни ўлчаш.


529-6. Навигация:

а) аэронавигациянинг амалий жиҳатлари ва йўлни ҳисоблаш усуллари;

б) аэронавигацион хариталардан фойдаланиш.


529-7. Эксплуатация қоидалари:

а) AIP, NOTAM, авиация кодлари ва қисқартмалар каби аэронавигацион ҳужжатларни ишлатиш;

б) ишга туширишнинг турли усуллари ва тегишли тадбирлар тартиби;

в) хавфли об-ҳаво шароитидаги, изидаги ҳаракат ва парвозга таъсир қилувчи бошқа хавфли ҳаракатлардан айланиб ўтиш мақсадида қўлланиладиган ҳаракатларни ҳисобга олган ҳолда, авария вазиятидаги тегишли эҳтиёт чоралари ва ҳаракатлар.


529-8. Планер-учувчиси планерларга тааллуқли парвозлар асосларини билиши керак.


529-9. Радиотелефон:

а) ВПҚ бўйича парвозга тегишли радиотелефон алоқаси ва фразеологиясини олиб бориш қоидалари, алоқа узилгандаги ҳаракатлар;

б) радиотелефон алоқасида қўлланиладиган тилда гаплашиш ва уни тушуниш лаёқати.


529-10. Планер-учувчисига номзод, планер-учувчиси сифатида 6 соатдан кам бўлмаган парвозга эга бўлиши керак, шу жумладан 2 соат мустақил парвозга эга бўлиб, улардан 20 дан кам бўлмаган учиш ва қўнишларни бажарган бўлиши керак.

Агар номзод самолёт учувчиси сифатида парвоз вақтига эга бўлса, гувоҳномаларни бериш бўйича ваколатли орган бундай парвоз вақтини ҳисобга олишни ва ижобий қарор қабул қилинса, парвоз вақтига нисбатан юқоридаги талабларини камайтириш мақбуллигини белгилайди.


529-11. Тегишли назорат остида планер учувчисига номзод қуйидаги соҳаларда планерни эксплуатация қилиш тажрибасига эга бўлиши лозим:

а) планерни йиғиш ва текширишни ўз ичига олган парвоз олди тайёргарлиги;

б) парвоз тезлигига тегишли чекловларни ҳисобга олган ҳолда, стартда ишлатиладиган усулда қўлланиладиган техник усуллар ва қоидалар, авария ҳолатларида ҳаракатлар тартиби ва фойдаланиладиган белгилар;

в) ҳаракат чизмаси бўйича тўқнашишнинг олдини олиш учун ишлатиладиган парвозлар, усул ва чоралар;

г) ташқи визуал белгилар ёрдамида планерни бошқариш;

д) парвоз режимларининг эксплуатациявий оралиқдаги парвозлар;

е) бошланғич ва жадаллашаётган қулашни аниқлаш, ундан ва спирал бўйича тик пасайишдан чиқиш.

ж) одатдаги вазиятларда ён тарафдан шамол бўлганда ишга тушириш, қўнишга киришиш ва қўниш;

з) визуал белгилар ва йўналишни ҳисоблаш усуллари ёрдамида йўналиш бўйича парвозлар;

и) авария вазиятларида ҳаракат қилиш тартиби.


529-12. Қобилияти:

Планер-учувчисига номзод, мазкур Қоидаларнинг 529-11-бандида кўрсатилган планер-учувчи гувоҳномаси эгасига тақдим этилаётган малака даражасида, планер командири сифатида парвоз ва маневрларни бажара олиш қобилиятини ҳамда қуйидагиларни билишини кўрсатди:

а) хавф ва хато омилларини билиш ва назорат қилиш;

б) унинг чекловлари доирасида планерни бошқариш;

в) барча маневрларни аниқ ва равон бажариш;

г) тўғри қарорларни қабул қилиш ва парвозда кузатишни малакавий амалга ошириш;

д) аэронавигация соҳасида билимларини қўллаш;

е) парвоз ёки маневр чизмасини муваффақиятли бажарилишини таъминлаш учун, доимий равишда планер бошқарувини керакли даражада амалга ошириш.



§ 88. МТТга билим ва қобилиятларига талаблар.


Авиатехниклар.


530. 3-даражали авиатехник қуйидагиларни билиши лозим:

а) қонун, қойида, стандарт, йўриқнома ва техник ҳужжатлар ёзилган тилни ўқиш ва тегишли матнни тушуниш даражасида билиш, ҳамма фойдаланувчиларга тушунарли бўладиган ёзувларни бажариш, ўз мансаб маъсулиятларини амалга оширишда ҳар қандай тушунмовчиликларга йўл қўймайдиган даражасида сўзлаша олиш.

б) Фуқаро авиацияси фаолиятига тегишли бўлган Ўзбекистон Республикасининг қонун ва қоидаларини, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва инсон омилининг ишлаб чиқариш жараёнига таъсири хусусиятларига тааллуқли давлат талабларини;

в) фаолиятига тааллуқли, корхона томонидан белгиланган қўлланма, низом, йўриқномаларини;

г) фаолиятига тааллуқли, эксплуатацион ҳужжатларини, эксплуатация қоидаларини ва авиацион техника, жихоз ва ускуналарининг ишлаш принципларини;

д) керакли ҳужжатларни юритиш тартибини;

е) ўз мутахассислиги бўйича авиацион техниканинг конструкциясини ва ишлаш принципини;

ж) ўз мутахассислиги бўйича авиацион техниканинг хос бўлган бузилиш ва носозликларни, уларнинг сабабларини ва бартараф этиш методларини;

з) ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминлаш принципларини.


531. 3-даражали авиатехник қуйидагиларни бажара олиши лозим:

а) керакли ҳужжатлардан фойдалана олиш;

б) маъсулияти доирасига киритилган ишларни бажариш учун зарур бўлган ускуна ва жихозлардан фойдаланиш;

в) ўз мутахассислиги бўйича авиацион техникага техник хизмат кўрсатишда, тасдиқланган регламент ва технологияларга мувофиқ ишларни бажариш;

г) техник хизмат кўрсатиш жараёнида авиацион техниканинг дефектларини аниқлаш;

д) агарда мураккаб таъмир, созлаш ва ростлаш ишлари талаб қилинмаса дефектларни бартараф этиш.


532. 2-даражали авиатехник ҳам 3-даражали авиатехник каби билимга ва қобилиятга эга ҳамда қуйидагиларни билиши лозим:

а) ўз мутахассислиги бўйича, авиацион техникасидан чуқур билимга эга бўлиши;

б) АРЭЖ (авиация ва радиоэлектрон жихозлар) бўйича авиатехниги бир бирига боғлиқ мутахассисликлар (электр, радио ускуналар) бўйича таянч билимга эга бўлиши;

в) ишлаб чиқаришда белгиланган сифат тизимини ташкиллаштириш принципларини билиши;

г) мураккаб созлаш ва ростлаш ишларини бажариши;

д) ўз мутахассислиги бўйича мутахассислар томонидан бажарилган ишлар сифатини назорат қилиш ва баҳолаш.


533. 1-даражали авиатехник ҳам 2-даражали авиатехник каби билимга ва қобилиятга эга ҳамда қуйидагиларни билиши лозим:

а) СД бўйича авиатехниги самолётнинг АРЭЖдан, АРЭЖ бўйича авиатехниги эса, самолёт ва двигател тизимидан қониқарли таянч билимга эга бўлишлари керак;

б) авиацион техника эксплуатациясини таъминлаш бўйича хизматларнинг ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилиш тизимини билиши;

в) ҳаво кемалари парвоз яроқлилигини сақлаш ва парвозларнинг муҳандислик-авиацион таъминоти принципини билиш.



Муҳандислар.


534. Муҳандис қуйидагиларни билиши лозим:

а) қонун, қойида, стандарт, йўриқнома ва техник ҳужжатлар ёзилган тилни ўқиш ва тегишли матнни тушуниш даражасида билиш, ҳамма фойдаланувчиларга тушунарли бўладиган ёзувларни бажариш, ўз мансаб маъсулиятларини амалга оширишда ҳар қандай тушунмовчиликларга йўл қўймайдиган даражасида сўзлаша олиш.

б) Фуқаро авиацияси фаолиятига тегишли бўлган Ўзбекистон Республикасининг қонун ва қоидаларини, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва инсон омилининг ишлаб чиқариш жараёнига таъсири хусусиятларига тааллуқли давлат талабларини;

в) фаолиятига тааллуқли, корхона томонидан белгиланган қўлланма, низом, йўриқномаларини;

г) фаолиятига тааллуқли, эксплуатацион ҳужжатларини, эксплуатация қоидаларини ва авиацион техника, жихоз ва ускуналарининг ишлаш принципларини;

д) керакли ҳужжатларни юритиш тартибини;

е) ўз мутахассислиги бўйича авиацион техниканинг конструкциясини ва ишлаш принципини;

ж) ўз мутахассислиги бўйича авиацион техниканинг хос бўлган бузилиш ва носозликларни, уларнинг сабабларини ва бартараф этиш методларини;

з) ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминлаш принципларини.

и) ишлаб чиқаришда белгиланган сифат тизимини ташкиллаштириш принципларини;

к) СД бўйича муҳандиси самолётнинг АРЭЖдан, АРЭЖ бўйича муҳандиси эса, самолёт ва двигател тизимидан қониқарли таянч билимга эга бўлишлари керак;

л) авиацион техника эксплуатациясини таъминлаш бўйича хизматларнинг ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилиш тизимини билиши.


535. Муҳандис қуйидагиларни бажара олиши лозим:

а) керакли ҳужжатлардан фойдалана олиш;

б) маъсулияти доирасига киритилган ишларни бажариш учун зарур бўлган ускуна ва жихозлардан фойдаланиш;

в) ўз мутахассислиги бўйича авиацион техникага техник хизмат кўрсатишда, тасдиқланган регламент ва технологияларга мувофиқ ишларни бажариш;

г) техник хизмат кўрсатиш жараёнида авиацион техниканинг дефектларини аниқлаш;

д) мураккаб созлаш ва ростлаш ишларини бажариши;

е) ўз мутахассислиги бўйича мутахассислар томонидан бажарилган ишлар сифатини назорат қилиш ва баҳолаш.

ж) меҳнат жамоаси (бригада, смена)нинг ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил қилиш ва йўналитириш.


536. 2-тоифали муҳандис ҳам муҳандис каби билимга ва қобилиятга эга ҳамда қуйидагиларни билиши лозим:

а) ўз мутахассислиги бўйича, авиацион техникасидан чуқур билимга эга бўлиши;

б) бошқа мутахассислиги бўйича мутахассислар томонидан бажарилган ишлар сифатини назорат қилиш ва баҳолашни билиш;

в) ишлаб чиқариш жараёнининг холатини таҳлил қила олиш ва таҳлил натижаларига кўра ишлаб чиқаришда қарорларни қабул қилишни билиш;

г) ҳаво кемалари парвоз яроқлилигини сақлаш ва парвозларнинг муҳандислик-авиацион таъминоти принципини билиш;

д) парвоз ҳақидаги маълумотларни рўйхатга олиш тизими функсияси принсипларини билиш;

е) парвоз маълумотларини қайд этувчи ускуналарнинг маълумотларини таҳлил қилиш ва улардан фойдалана олишни билиш.


537. 1-тоифали муҳандис ҳам 2-тоифали муҳандис каби билимга ва қобилиятга эга ҳамда қуйидагиларни билиши лозим:

а) ишлаб чиқаришни тайёрлаш жараёнида ва авиацион техникада бажарилган ҳар қандай ишларни назорат қилиш ва баҳолашни билиш;

б) авиацион техникани конструктор-технологик таъминлаш ва муаллифлик кўмаги принципларини билиш;

в) авиацион техниканинг конструкторлик ва ишлаб чиқаришдаги камчиликлари, аниқланган бузилиш ва носозликлари ҳақида маълумотларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш, хамда уларнинг олдини олиш бўйича тадбирларни тадқиқ қилишни билиш.



Тоифали авиаходимлар.


538. "А" тоифали авиаходимлар қуйидагиларни билишлари керак:

а) қонун, қойида, стандарт, йўриқнома ва техник ҳужжатлар ёзилган тилни ўқиш ва тегишли матнни тушуниш даражасида билиш, ҳамма фойдаланувчиларга тушунарли бўладиган ёзувларни бажариш, ўз мансаб маъсулиятларини амалга оширишда ҳар қандай тушунмовчиликларга йўл қўймайдиган даражасида сўзлаша олиш.

б) Фуқаро авиацияси фаолиятига тегишли бўлган Ўзбекистон Республикасининг қонун ва қоидаларини, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва инсон омилининг ишлаб чиқариш жараёнига таъсири хусусиятларига тааллуқли давлат талабларини;

в) фаолиятига тааллуқли, корхона томонидан белгиланган қўлланма, низом, йўриқномаларини;

г) фаолиятига тааллуқли, эксплуатацион ҳужжатларини, эксплуатация қоидаларини ва авиацион техника, жихоз ва ускуналарининг ишлаш принципларини;

д) керакли ҳужжатларни юритиш тартибини;

е) ўз мутахассислиги бўйича авиацион техниканинг конструкциясини ва ишлаш принципини;

ж) "А" тоифали авиаходимлар қуйидагиларни бажара олиши керак;

з) ишлаб чиқариш-техник ва эксплуатацион ҳужжатлардан фойдаланиш;

и) маъсулияти доирасига киритилган ишларни бажариш учун зарур бўлган ускуна ва жихозлардан фойдаланиш;

к) ўз мутахассислиги бўйича авиацион техникага техник хизмат кўрсатишда, тасдиқланган регламент ва технологияларга мувофиқ ишларни бажариш;

л) техник хизмат кўрсатиш жараёнида авиацион техниканинг дефектларини аниқлаш.


539. "Б" тоифали авиаходимлар ҳам "А" тоифали авиаходимлар каби билимга ва қобилиятга эга ҳамда қуйидагиларни билиши лозим:

а) ўз мутахассислиги бўйича, авиацион техникасидан чуқур билимга эга бўлиши;

б) СД бўйича авиаходим-механиги самолётнинг авионикасидан, авиаходим-авиониги (АРЭЖ) эса, самолёт ва двигател тизимидан қониқарли таянч билимига эга бўлишлари керак;

в) авиацион техника эксплуатациясини таъминлаш бўйича хизматларнинг ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилиш тизимини билиши;

г) корхонада белгиланган сифат тизимини билиши;

д) ўз мутахассислиги бўйича мутахассислар томонидан бажарилган ишлар сифатини назорат қилиш ва баҳолашни билиши;

е) мураккаб созлаш ва ростлаш ишларини бажаришни билиши;

ж) ишлаб чиқариш жараёнининг холатини таҳлил қилиш ва таҳлил натижаларига кўра ишлаб чиқаришда қарорларни қабул қилиши;

з) ҳаво кемалари парвоз яроқлилигини сақлаш ва парвозларнинг муҳандислик-авиацион таъминоти принципини билиш;


540. "С" тоифали авиаходимлар ҳам "Б" тоифали авиаходимлар каби қобилиятга эга ҳамда қуйидагиларни билиши лозим:

а) ишлаб чиқаришни тайёрлаш жараёнида ва авиацион техникада бажарилган ҳар қандай ишларни назорат қилиш ва баҳолаш;

б) авиацион техникани конструктор-технологик таъминлаш ва муаллифлик кўмаги принципларини билиш;

в) авиацион техниканинг конструкторлик ва ишлаб чиқаришдаги камчиликлари, аниқланган бузилиш ва носозликлари ҳақида маълумотларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш, хамда уларнинг олдини олиш бўйича тадбирларни тадқиқ қилишни билиш.



§ 89. Экипаж парвоз персоналига инструктор

белгисини киритишда қўйиладиган талаблар


541. Билим талаблари:


а) Номзод ёки 2-даража парвоз екипажи аъзоси гувоҳномасини оллишда қўйиладиган талабларга жавоб беради. Бундан ташқари номзод инструктор белгиси егаси билимига мувофиқ билимлар даражасини намоён етади:

1) амалий ўқув методикаси;

2) курсантларнинг ердаги тайёргарлик фанларидан олган ўзлаштириш баҳолари;

3) материални ўлаштириш жараёни;

4) самарали ўқув елементлари;

5) курсантлар билимини текшириш ва баҳолаш, ҳамда ўқув назарияси:

6) тайёрлов дастурини ишлаб чиқиш;

7) дарсни режалаштириш;

8) аудитория ўқув методикаси(услуби);

9) ўқув қуролларидан фойдаланиш;

10) ўқувчилар хатоларини таҳлил қилиш ва тузатиш;

11) инсоннинг парвоз тайёргарлигига нисбатан имкониятлари;

12) ҲКдаги тўхташлар ва тизимнинг ишдан чиқишини имитация (тақлид)си билан боғлиқ хавф-хатар;


б) Тажриба:

1) номзод ўзи егаллаган ҲК турида 500 соатга ега;

в) Парвоз тайёргарлиги: Дававианазорат томониндан тайинланган инструктор раҳбарлигида номзод мутахассислиги бўйича:

1) ППЛC ва /ёки ППЛCВ га мувофиқ ўқув курсини ўтган;

2) парвоз тайёргарлигини ўтказмоқчи бўлган методика бўйича маневр ва парвоз схемаларини амалда қўллаган.

г) Қобилят;

1) номзод ўзи парвоз тайёргаригини ўтказмоқчи бўлган соҳаларда ва инструкторлик ҳуқуқлари намоён етиладига ҲК турларида, алоҳида мувофиқ ҳолатлар, парвоз олди ёриқномаси, парвоз разборлари, йер тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда оқитиш қобилиятини намойиш етади.


542. Мазкур Қоидаларнинг 541-банди талабларига риоя қилганда инструcтор малака белгисига ега шахс ўқитиш, тайёрлаш, машғулот ва текширувлар ўтказиш ҳамда парвознинг турли кўринишларига рухсат бериш, жумладан инструcтор сифатида парвозларга рухсат бериш ҳуқуқига егадир.


543. Учувчи-инструктор малака белгисини олишга номзод мазкур Қоидаларнинг 541-банди талабларига жавоб бера олиши керак, таалуқли ҲКда ҲКК(командири) сифатида 200 соатдан кам бўлмаган парвозга ега бўлиши керак. Учувчи-инструктор малака белгиси Дававианазорат ОМКда ишланади.



XXII БОБ. АВИАХОДИМЛАРИНИНГ

КАСБИЙ БИЛИМЛАРИ ДАРАЖАСИНИ

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ


§ 90. Ходимнинг учиш техникасини,

СЙБ ва амалий ишини баҳолаш мезони


544. Машқларни мукаммал тарзда бажариш, барча жараёнларни тўғри техник усуллардан фойдаланиб бажариш. Процедурани ва техник усулларни назарий билиш, уларни бажариш даражасига мувофиқ бўлиши.

("5" баҳо).


545. Машқларни муҳим бўлмаган камчиликлар билан бажариш ва хатоларни мустақил тузатиш. Процедураларни муҳим бўлмаган камчиликлар билан бажариш. Ёрдам ёки аралашув талаб қилинмади. Процедура ва техник усулларни назарий билиш қайта ўрганишни талаб қилмаслиги.

("4" баҳо)


546. Машқларни хатоликлар билан бажариш, уларни тузатишда нотўғри ёки етарли бўлмаган ҳаракатлар, хатоларни тузатиш учун ёки машқни охирига етказиш учун ёрдам ва аралашув талаб қилинган. Процедура ва техник усулларни назарий билиш етарли бўлмаган, алоҳида фанларни қайта ўрганиш талаб этилган.

("3" баҳо)


547. Машқларни жиддий хатоликлар билан бажариш, нотўғри процедуралар, мунтазам аралашув ва хатоларни тузатиш учун ёрдам талаб қилинган. Процедура ва техник усулларни назарий билиш талаб даражасига мос келмаган, мутахассиснинг қайта ўқиши талаб қилинади.

("2" баҳо)



§ 91. Номзодларнинг назарий билимини баҳолаш


548. Ҳар бир фандан номзодларнинг назарий билимини баҳолаш беш баллик тизимга асосан амалга оширилади: 5 (беш), 4 (тўрт), 3 (уч), 2 (икки), 1 (бир).

Баҳоларни белгилаш қуйидаги мезонларга мувофиқ амалга оширилади:

"5" баҳо, агар номзод барча саволларга тўлиқ жавоб берса, фан юзасидан чуқур билим намоён этса қўйилади. Амалий машқларини ечишда билимларини қўллади.

"4" баҳо, агар номзод барча саволларга асосан тўлиқ жавоб берса, айрим кичик хатоларни ўзи мустақил тўғрилаган бўлса, фанни билишини намоён этди. Амалий машқларини ечишда ўзининг билимларини қўллади.

"3" баҳо, агар номзод саволлардан бирига жавоб бера олмаса ёки иккита саволга тўлиқ жавоб бермаган бўлса, лекин қўшимча саволларга ўз жавоблари билан аниқлик киритди. Амалий машқларини ечишда ўзининг билимларини қўллади.

"2" баҳо, агар номзод икки ёки ундан ортиқ саволга нотўғри жавоб берса қўйилади;

"1" баҳо агар номзод жавоб беришдан бош тортган бўлса қўйилади.

Билимларни назорат қилишда техник воситалардан фойдаланишда номзоднинг баҳоси қуйидагича белгиланади:

а) 86% - 100%-5 (аъло);

б) 71% - 85%-4 (яхши);

в) 56% - 70%-3 (қониқарли);

г) 55% ва ундан паст-2 (қониқарсиз).


549. Авиаходимларнинг эшитиш қобилияти ва Морзе алифбоси сигналларини узатиш бўйича тайёргарлик даражасини баҳолаш:

а) бир дақиқада 30 ва ундан ортиқ белги - 5 (беш);

б) бир дақиқада 24 - 30 белгилар - 4 (тўрт);

в) бир дақиқада 20 - 24 белгилар - 3 (уч);

г) бир дақиқада 20 дан кам белгилар - 2 (икки).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)

























































Время: 0.0115
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск