ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари /

Ўзбeкистон Рeспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.06.2019 й. 511-сон "Сирдарё вилоятида агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.06.2019 й.

N 511




СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДА АГРОСАНОАТ КЛАСТЕРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва қишлоқ хўжалигида кластер ишлаб чиқаришини ривожлантиришга тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этиш, юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотларни етиштириш ва чуқур қайта ишлашни ташкил этиш ҳамда шуасосда аграр секторда иш унумдорлигини ва меҳнатга ҳақ тўлаш даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва "Industrial Innovation Group LLC" компанияси (Бирлашган Араб Амирликлари) (кейинги ўринларда - "Industrial Innovation Group LLC" компанияси дебаталади) ўртасида 2019 йил 20 март куни Инвестициялар тўғрисида битим имзоланганлиги;

мазкур битимда 181,9 млн. евро миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳисобига Сирдарё вилоятида таркибида целлюлоза мавжуд бўлган экинлар (каннабис (Cannabis sativa L.), зиғир (Linum usitatissimum L.) ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари)ни етиштириш, қишлоқ хўжалиги хомашёсини чуқур қайта ишлаш ва рақобатбардош, экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳамда "Industrial Innovation Group LLC" компаниясининг:

Сирдарё вилоятида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳисобига таркибида целлюлоза мавжуд бўлган экинлар ва алмашлаб экишда қатнашадиган бошқа турдаги экинларни ўрнатилган тартибда етиштириш ва қайта ишлашни тўлиқ циклини яратишни назарда тутувчи агросаноат кластерини (кейинги ўринларда агросаноат кластери деб аталади) ташкил қилиш лойиҳасини амалга ошириш;

агросаноат кластерини яратиш учун "RS Success Agro" масъулияти чекланган жамиятини (кейинги ўринларда "RS Success Agro" МЧЖ деб аталади) ташкил этиш;

"RS Success Agro" МЧЖга қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштириш учун белгиланган тартибда 2019 йилда 5 минг гектар ер майдонини узоқ муддатли ижарага бериш ҳамда уни 5 йил давомида 25 минг гектарга етказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


3. Қуйидагилар агросаноат кластерининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

илғор илмий ютуқларни, целлюлоза мавжуд бўлган экинлар (каннабис, зиғир) ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришнинг замонавий ва самарали услубларини, илғор агротехник ва сув тежамкор технологияларни жорий этиш;

тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган холда каннабис ҳамда зиғир толаси ва уруғини қайта ишлашнинг самарали усулларини ва уларни чуқур қайта ишлаш технологияларини жорий этиш;

қишлоқ хўжалиги ҳомашёсини чуқур қайта ишлаш ва рақобатбардош, экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш;

илмий ва таълим муассасалари билан биргаликда каннабис ва зиғирни дастлабки қайта ишлаш, селекция ва уруғчилик йўналишида, қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навлари ва дурагай уруғларини яратиш бўйича тадқиқотлар ўтказиш.

4. "Industrial Innovation Group LLC" компанияси ва "RS Success Agro" МЧЖ томонидан 2019-2023 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг прогноз параметрлари иловага мувофиқ маъқуллансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда бошқа тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда, республикада техник каноп (Cannabis sativa L.)ни етиштириш, қайта ишлаш ва унинг маҳсулотларидан фойдаланишга доир тегишли норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


6. Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда хўжаликлараро суғориш ва мелиоратив тармоқларининг техник ҳолатидан келиб чиқиб, белгиланган тартибда таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга оширсин ҳамда Сирдарё вилоятига белгиланган лимит доирасида экин майдонларини сув билан таъминласин.

Белгилансинки, қабул қилинган инвестиция мажбуриятлари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, ушбу қарорга асосан берилган ер участкаларидан фойдаланилмаганда, улардан оқилона фойдаланилмаган ёхуд тупроқ унумдорлигининг пасайишига, кимёвий ва радиоактив ифлосланишига, атроф-муҳитнинг бузилишига, республика ҳудудида карантин ўсимликлари ва объектларининг пайдо бўлиши ва тарқалишига олиб келувчи усуллардан фойдаланилганда, шунингдек, амалдаги қонунчилик талаблари бажарилмаган тақдирда ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бекор қилинади.


7. Белгилаб қўйилсинки:

фермер хўжаликлари учун назарда тутилган лизинг бўйича қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари ва бошқа моддий ресурсларни етказиб бериш шартлари ва тартиб-қоидалари "RS Success Agro" МЧЖ учун ҳам тадбиқ этилади;

"RS Success Agro" МЧЖ ҳудудий шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда целлюлозали ўсимликларнинг селекция навларини мустақил равишда қонунчиликда белгиланган тартибда олиб кириш ва жойлаштириш, экинларни илмий асосланган тарзда алмашлаб экиш, шунингдек, ўз маҳсулотларини эркин тасарруф қилиш, нарх сиёсати ва сотиш, шу жумладан экспорт қилиш ҳажмларини мустақил белгилаш ҳуқуқларга эга.


8. "RS Success Agro" МЧЖ томонидан ўзишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва олиб келинадиган уруғлар, ускуналар, махсус транспорт воситалари ватехника, бутловчи қисмлар, хомашё ва материаллар, шу жумладан қурилиш материаллари, иссиқхона комплекслари 2022 йил 1 январгача божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги агросаноат кластер объектларининг электр тармоқларига уланишини, энергия истеъмол қилувчи қурилмаларни лойиха ташаббускорлари маблағлари ҳисобига белгиланган тартибда зарур қувват билан таъминлашни амалга оширсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги "Геоинновация маркази" давлат унитар корхонаси "RS Success Agro" МЧЖ буюртманомаларига биноан унинг таркибига кирувчи ташкилотларга пахта хомашёси ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш жараёнини учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланган ҳолда самарали бошқариш, назорат қилиш ва мониторинг олиб боришда белгиланган тартибда амалий кўмак берсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги буюртманомаларига биноан инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кўп марталик кириш визаларининг консуллик ва бошқа йиғимларсиз расмийлаштирилишини таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "RS Success Agro" МЧЖ буюртманомаларига биноан инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга давлат божи тўламасдан кўп марталик визалар расмийлаштирилишини, берилишини ва муддати узайтирилишини, шунингдек, вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш, яшаш жойида рўйхатдан ўтиш ва уларнинг муддатини узайтирилишини таъминласин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев ва Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Ғ. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 18 июндаги

511-сон қарорига

ИЛОВА



"Industrial Innovation Group LLC"

компанияси ва "RS Success Agro" МЧЖ

томонидан   2019-2023   йилларда   амалга

ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг

ПРОГНОЗ параметрлари*

Т/р

Инвестиция

лойиҳасининг номи**


Амалга

ошириш

муддатлари


Майдон,

га/ миқдори,

дона


Ҳисобланган

йиллик қувват


Қиймати

(евро)


1

Каннабис, зиғир ва алмашлаб экишда қатнашадиган бошқа турдаги экинларни етиштириш (целлюлозали ва мойли экинлардан хомашё ишлаб чиқариш)

2019 йил


5 798 га

80 000 тн хомашё

19 641 481

2020 йил


10 000 га

160 000 тн хомашё

22 768 404

2021 йил


15 000 га

240 000 тн хомашё

26 362 120

2022 йил


20 000 га

320 000 тн хомашё

29 955 836

2023 йил


25 000 га

400 000 тн хомашё

33 549 552

2

Целлюлозали хомашёга бирламчи ишлов бериш линияси (целлюлозали тола ишлаб чиқариш)


2019 йил


3 дона

76 500 тн тола

12 000 000

2020 йил


3 дона

153 000 тн тола

12 000 000

2021 йил


2 дона

204 000 тн тола

8 000 000

2022 йил


2 дона

255 000 тн тола

8 000 000

2023 йил


2 дона

306 000 тн тола

8 000 000

3

Ёғ-мой ишлаб чиқариш линияси


2019 йил

1 дона

18 900 тн каноп

ва зиғир ёғи


150 000

4

Омухта ем ишлаб чиқариш линияси


2019 йил

1 дона

105 000 тн

омухта ем


700 000

5

Декинг ишлаб чиқариш линияси


2019 йил

1 дона

28 050 тн декинг

350 000

6

Арболит ишлаб чиқариш линияси


2019 йил


1 дона

400 000 тн арболит

100 000

2020 йил


1 дона

800 000 тн арболит

100 000

2021 йил


1 дона

1 200 000 тн арболит

100 000

7

Ёғоч уни ишлаб чиқариш линияси


2019 йил

1 дона

65 000 тн ёғоч уни

100 000

8

Инвестиция лойихаларининг умумий қиймати


2019-2023

йиллар




181 877 393


шу жумладан:


2019 йил




33 041 481



2020 йил




34 868 404



2021 йил




34 462 120



2022 йил




37 955 836



2023 йил




41 549 552

               

*) "RS Success Agro" МЧЖ муассисларининг қарорига кўра инвестиция лойиҳаларининг прогноз параметрларига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.


**) Инвестиция лойиҳаларининг якуний параметрлари бизнес-режаларни ишлаб чиқиш натижалари бўйича белгиланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 19 июнь









































Время: 0.1046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск