ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ҳисоб-китоблар / Электрон тўловлар тизими орқали ҳисоб-китоблар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.06.2019 й. 522-сон "Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
25.06.2019 й.
N 522
ЎЗАРО ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТИЗИМИДА ЭЛЕКТРОН
ШАКЛДАГИ ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРАЛАРДАН
ФОЙДАЛАНИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 26 июндаги ПҚ-3802-сон қарорига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар томонидан электрон ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 6 октябрдаги 807-сон қарорининг ижроси юзасидан хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш тизимини жорий этиш бўйича Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри, Навоий ва Сирдарё вилоятлари ҳудудида тажриба ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг:
республика ҳудудида 2019 йил 1 июлдан бошлаб ихтиёрий равишда, 2020 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритиш тизимини мажбурий тартибда жорий этиш;
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги "Янги технологиялар" илмий ахборот маркази" давлат унитар корхонасини электрон ҳисобварақ-фактураларни марказлаштирилган ҳолда сақлаш, операторлараро узатиш ва ҳисобини юритиш бўйича ваколатли роуминг оператори этиб белгилаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
3. Қуйидагилар:
Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг интеграциялаштирилган ягона ахборот-ресурс базасининг ҳисоблаш қувватини кенгайтириш учун зарур сервер ва телекоммуникация қурилмалари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2-иловада кўрсатилган қурилмаларни харид қилиш билан боғлиқ маблағларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан молиялаштирсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситаларида мунтазам ва кенг ёритсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг раиси Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2019 йил 25 июндаги
522-сон қарорига
2-ИЛОВА
Давлат солиқ қўмитасининг
интеграциялаштирилган ягона ахборот-ресурс
базасининг ҳисоблаш қувватини кенгайтириш учун
зарур сервер ва телекоммуникация қурилмалари
РЎЙХАТИ
АҚШ долларида
Қурилма номи |
Минимал техник талаблар |
Нархи |
Сони (дона) |
Умумий қиймати |
|
Сервер қурилмалари |
Base Server (3 years warranty) inc: Processor - 2.4-3.7 GHz 20-core with 27.5 MB L3 Cache; 16x16GB Single Rank x4 DDR4-2666 CAS-19-19-19 Registered Smart Memory Kit; 2x6.4TB SAS 12G Mixed Use SFF (2.5in) SC 3yr Wty Digitally Signed Firmware SSD; Ethernet 2x10Gb 2-port 535T Adapter; 4x1600W Power Supply. |
68 275,0 |
16 |
1 094 400,0 |
|
Тармоқ қурилмалари |
Network Switch (3 years warranty) - 8qty, inc: 481G/10GBase-T and 4 QSFP+-ports; dual hot-pluggable power supplies; 2x650W AC Power Supply; 2xHV Fan Tray. 40G QSFP+ LC LR4 SM Transceiver 10 km - 6qty; QSFP+ 4x10G SFP+ 3m DAC Cable - 10qty; 650W AC Power Supply - 1qty |
288 306,0 |
1 |
288 306,0 |
|
Ахборотлар хавфсизлигини таъминлаш қурилмалари |
Threat-focused next-generation firewall bundle -(2qty), inc: Interfaces: 8 GE copper; Expansion slot - 1 interface card; Throughput:Stateful inspection throughput - 2 Gbps; (3DES/AES) VPN throughput - 300 Mbps; Application Control (AVC)- 1,100 Mbps; Application Control (AVC) and IPS - 650 Mbps; Maximum concurrent sessions - 500,000; Maximum New Connections per second - 20,000; IPsec site-to-site VPN peers - 750; Users/nodes: Unlimited; High availability: Active/Active and Active/Standby. IPS and URL 3YR Subs - 2 qty |
48 575,2 |
1 |
48 575,0 |
|
Дисплей қурилмаси |
Professional Series 46" Direct-Lit LED Display - 9qty; FUSION™ 3 x 3 Micro-Adjustable Large Bolt-Down Freestanding Video Wall - 1qty; UTP 5e cat. patch cord, 3m - 10qty; PDU with control function (type SHT) with 6xSchuko Sockets and 1xSchuko plug - 2qty; C-DPM/DPM-10 DisplayPort (M) to DisplayPort (M) Cable, 3m - 8qty; C-DPM/HM-10 DisplayPort (M) to HDMI (M) Cable, 3m, for Mini PC - 1qty; Mini PC- 1qty, inc: Enterprise Licensed 64-bit OS; Quad-core processor with 6Mb L3 cache, 14-nm process; RAM 8 GB; 256 GB SSD storage; Integrated Graphic Card (Core Speed350 - 1150 (Boost) MHz, Memory Bus Width64/128 Bit). Fixed Port Web Managed Ethernet Switch - 1qty |
41 530,0 |
1 |
41 530,0 |
|
Жами: 1 470 811,0 |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 26 июнь