ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тасдиқлаш ёки уларга қўшилиш ҳақидаги масъул органлар ҳужжатлари / Халқаро битимларни ратификация қилиш ва уларга қўшилиш ҳақидаги қонун ва қарорлар / 2019 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.02.2019 й. ПҚ-4164-сон "Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида"ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.02.2019 й.

N ПҚ-4164



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАГА

ҚЎШИЛИШ ТЎҒРИСИДА


1. Глобал яшил ўсиш институтини таъсис этиш тўғрисида 2012 йил 20 июнь куни Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да имзоланган Битимга қўшилиш маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мазкур халқаро шартнома амалга оширилиши учун жавобгар бўлган ваколатли орган этиб белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро шартномага қўшилиши ҳамда уни амалга оширишда жавобгар бўлган ваколатли орган тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома йўлласин.


4. Глобал яшил ўсиш институти билан ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон Республикасининг Глобал яшил ўсиш институти билан ўзаро ҳамкорлигини, шу жумладан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги янги лойиҳавий ғояларни ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш;

Глобал яшил ўсиш институти билан биргаликда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун молиявий ва техник кўмакни жалб қилиш мақсадида БМТнинг агентликлари ва халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик қилиш бўйича ишларни ташкил этиш;

Глобал яшил ўсиш институти билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бажарилиши ва мониторингини таъминлаш.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 7 февралдаги

ПҚ-4164-сон қарорига

ИЛОВА



Глобал яшил ўсиш институти билан ўзаро ҳамкорликни

мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ


Б.Т. Кучкаров

-

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси, ишчи гуруҳ раҳбари


И.Т. Неъматов

-

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


Б.А. Хаджаев

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири


Ш.Р. Хамраев

-

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири


И.Ю. Абдурахманов

-

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири


Н.Ж. Бакиров

-

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси


С.Х. Бекенов

-

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари


Б.Э. Нишонов

-

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази бош директорининг биринчи ўринбосари


Ж.С. Казбеков

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари


Н.Ю. Мирзамуратов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази директори


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 7 февраль


































Время: 0.0051
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш