Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Мудофаа ишларини бошқариш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.10.1991 й. 269-сон "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги масалалари" тўғрисидаги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.10.1991 й.

N 269



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИ

МАСАЛАЛАРИ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлигини тузиш тўғрисида” 1991 йил 6 сентябрдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ўзбекистон Республикаси ҳарбий комиссарлиги, Фуқаро мудофааси штаби, ДОСААФ Марказий қўмитаси (1991 йил 17 октябрда СССР Мудофаа вазирлиги билан келишилган), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Армия сафидан ташқари хизматлар бўйича махсус бошқармасининг мавжуд тузилмалари ва уларнинг қуйи бўлинмалари негизида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги тузилиши муносабати билан кўрсатилган органларнинг штатдаги ходимлари сони, иш ҳақи фондлари ва моддий базаси Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлигига берилсин.

4. Маълумот учун қабул қилинсинки, СССР Мудофаа вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлигининг кадрларда турувчи ҳарбий хизматчилари, шунингдек ишчилари ва хизматчилари учун амалдаги қонунларга мувофиқ белгиланган барча ҳуқуқлар, имтиёзлар ва енгилликлар сақлаб қолинади.


5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги ва халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг вазирлик марказий аппаратини Намойишлар хиёбони, 5-уйдаги Ўзбекистон Республикаси Фуқаро мудофааси штаби биносига жойлаштириш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддат ичида, ҳарбий комиссарликнинг қайта тузилганлиги ва вазирлик тузилганлиги муносабати билан қонун актларига киритиладиган тегишли ўзгартишлар ва қўшимчаларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг кўриб чиқиши учун киритсин.


7. Мавжуд ҳарбий комиссарликлар, фуқаро мудофааси штаблари негизида Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда, шаҳарлар ва ноҳияларда - мудофаа ишлари бошқармалари (бўлимлари) тузилсин, уларга тегишли ходимлар ва бюджет маблағлари берилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси, Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси, Савдо вазирлиги белгиланган тартибда 1992 йилда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлигига бириктирилган номенклатура бўйича моддий-техника ресурслари ажратишни назарда тутсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги ва унинг системасини тақдим қилинган ҳисоб-китобларга мувофиқ сақлаш харажатларини белгиласин, шунингдек 5 та енгил автомобилни сақлаш лимитини ажратсин.

Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлигига хизмат кўрсатиш учун енгил автомобиллар ажратсин.


10. Ўзбекистон ССР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Армия сафидан ташқари хизматлар бўйича махсус бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги ҳузуридаги муқобил хизмат бошқармасига айлантирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат қўмитаси Мудофаа ишлари вазирлигига белгиланган тартибда ёқилғи-мойлаш материаллари ажратишни таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги бошқармалари, бўлимлари ва хизматларини телефонлаштиришни таъминласин, вазирга ва унинг ўринбосарларига ҳукумат АТС аппаратларини ўрнатсин.


13. Ўзбекистон енгил саноат товарларини ишлаб чиқариш давлат уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлигининг талабномаларига кўра миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва муқобил хизмат шахсий таркиби учун кийим-бош формасини тайёрласин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги хом ашё ва енгил саноат маҳсулотлари таъминоти ва савдоси бош бошқармаси Ўзбекистон енгил саноат товарларини ишлаб чиқариш давлат уюшмасининг талабномаларига кўра кўрсатилган кийим-бош формасини тикиш учун хом ашё билан таъминласин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                     И. Каримов


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1991 й., N 10, 35-модда.


































Время: 0.1101
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск