ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Агротехник, ирригация ва мелиорация ишлари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2019 й. 587-сон "Лалми ва яйлов ер участкаларида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг суғориш тик қудуқларини бурғулаш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
15.07.2019 й.
N 587
ЛАЛМИ ВА ЯЙЛОВ ЕР УЧАСТКАЛАРИДА
ТОМЧИЛАТИБ ВА ЁМҒИРЛАТИБ СУҒОРИШ
ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ УЧУН
ОЗУҚАБОП ЭКИНЛАР ЕТИШТИРУВЧИЛАРНИНГ
СУҒОРИШ ТИК ҚУДУҚЛАРИНИ БУРҒУЛАШ
БИЛАН БОҒЛИҚ ХАРАЖАТЛАРИНИ ҚОПЛАБ
БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ
ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 18 мартдаги ПҚ-4243-сон қарорининг ижросини таъминлаш, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун озуқабоп экинлар етиштирувчилар томонидан суғориш тик қудуқларини бурғулашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Лалми ва яйлов ер участкаларида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг суғориш тик қудуқларини бурғулаш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 18 мартдаги ПҚ-4243-сон қарорига чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи барча хўжалик субъектларига ва омухта ем ишлаб чиқарувчи корхоналарда ҳар йили 1 июлга қадар 2019 йил ва келгуси йилларда суғориш тик қудуғини бурғулаш истагини билдирган озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг аниқ рўйхатини шакллантириб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилиб борсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорларнинг кредитлари (қарзлари) ва грантларини 2020 йилдан бошлаб жалб этишни таъминласинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов, Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Норқобилов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 15 июль