ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Метрология /Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 12.07.2019 й. 91-сон "Метрология текширувидан ўтказилиши лозим бўлган ўлчов воситалари туркумларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.07.2019 й. 3174-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
30.07.2019 й.
N 3174
ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ,
МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ
АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
12.07.2019 й.
N 91
БУЙРУҒИ
Метрология текширувидан ўтказилиши лозим
бўлган ўлчов воситалари туркумларининг
рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Метрология тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сон "Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Метрология текширувидан ўтказилиши лозим бўлган ўлчов воситалари туркумларининг рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Бош директор Д. Саттаров
2-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2016 йил 27 апрелдаги 232-сон "Текширувдан (қиёслашдан) ўтказилиши лозим бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхатини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2782, 2016 йил 4 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 18-сон, 208-модда).
2. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2017 йил 16 августдаги 469-сон "Текширувдан (қиёслашдан) ўтказилиши лозим бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхатига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2782-1, 2017 йил 22 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 34-сон, 907-модда).
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 30 июль
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 5 август, 31-сон, 544-модда