ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 21.01.1992 й. 20-сон "Саноатда улгуржи нархлар ва тарифларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
21.01.1992 й.
N 20
САНОАТДА УЛГУРЖИ НАРХЛАР
ВА ТАРИФЛАРНИ ҚАЙТА КЎРИБ
ЧИҚИШ ТЎҒРИСИДА
Маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларининг қимматлашганлиги, чакана нархлар ислоҳ қилиниши сабабли аҳолига бериладиган компенсация тўловлари ошганлиги муносабати билан ва халқ хўжалиги тармоқларининг нормал хўжалик фаолиятини таъминлаш учун Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 1992 йил 1 январдан бошлаб кўмир, нефть, газ қазиб чиқарувчи, газни қайта ишловчи саноат, энергетика тармоқлари маҳсулотларининг, юк ташишлар, пахта ип ва штапель ип улгуржи нархлари ва тарифларининг чекланган миқдорлари 1-иловага мувофиқ белгилансин.
2. Ўзбекистон Давлат нархлар қўмитаси вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар билан биргаликда маҳсулотларнинг тегишли гуруҳларига янги улгуржи нархлар ва тарифлар прейскурантларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, уларнинг 1992 йил 1 январдан бошлаб амал қилишини жорий этсин. 1992 йил 1 январдан бошлаб кўрсатиб ўтилган маҳсулотлар ва хизматларни реализация қилиш янги нархлар ва тарифлар бўйича амалга оширилишини назарда тутиб, бу прейскурантларнинг чиқарилишини ҳамда манфаатдор корхоналар ва ташкилотларга етказилишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат нархлар қўмитасига республикага бошқа минтақалардан маҳсулотларни рентабелли ишлаб чиқаришни таъминламайдиган нархлар бўйича хом ашё ва моддий-техника ресурслари етказиб берилган тақдирда тасдиқланган нархларга вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларнииг тақдими бўйича ўзгартишлар киритиш юклатилсин.
4. Вазирликлар, идоралар, концернлар, корхоналар ва ташкилотлар реализация қилинадиган маҳсулотлар ва хизматларга янги улгуржи нархлар ва тарифларни 1992 йил 1 январдан бошлаб жорий этиш юзасидан тезлик билан чора-тадбирлар кўрсинлар.
5. Корхоналар, ташкилотлар, концернларга белгилаб қўйилган улгуржи нархлар ва тарифлер белгиланган маҳсулотлар ва хизматларни республика ташқарисида томонларнинг келишуви 6ўйича реализация қилишга рухсат берилсин.
Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича хом ашё ресурсларининг республикада қазиб олинадиган ва ишлаб чиқариладиган муҳим турлари (рангли ва нодир металлар, газ, нитрон, капролактам ва бошқалар) республика ташқарисига фақат жаҳон нархларига татбиқан шартнома нархларида реализация қилиниши керак (2-илова).
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов
1992 йил 21 январдаги
20-сон қарорига
1-ИЛОВА
Улгуржи нархлар ва тарифлар ўзгаришининг
ЧЕКЛАНГАН МИКДОРЛАРИ
баравар |
2. Нефть |
10,3 |
3. Газ қазиб чиқарувчи ва газни қайта ишловчи тармоқлар |
6,4 |
шу жумладан: |
|
Қайта сотувчиларга сотиладиган табиий газ |
5,8 |
Газ конденсати |
7,9 |
Қайта сотувчиларга сотиладиган суюлтирилган газ |
8,9 |
Барча истеъмолчиларга сотиладиган табиий газ |
7,2 |
Суюлтирилган газ |
7,6 |
4. Энергетика тармоғи |
7,1 |
шу жумладан: |
|
Электр энергияси |
6,8 |
Иссиқлик энергияси |
8,6 |
5. Қимматбаҳо металл ва қотишма, уларнинг парчалари ва чиқиндилари, улардан ясалган қимматбаҳо, ярим қимматбаҳо, синтетик ва сунъий тошлар |
махсус қарор бўйича белгиланади |
7. Тўқимачилик саноати |
2,6 |
шу жумладан: |
|
Пахта ип ва штапель ип |
2,6 |
1992 йил 21 январдаги
20-сон қарорига
2-ИЛОВА
Республика ташқарисига жаҳон нархларига
татбиқан шартномавий нархлар бўйича
сотиладиган хом ашёнинг муҳим турлари
РЎЙХАТИ
Модир металлар
Мис
Рух
Металл кадмий
Молибденли саноат маҳсулоти
Кўмир
Газ
Қора металлар прокати
Иккиламчи алюминий
Қора металлар парчалари ва чиқиндилари
Ярқироқ рангдор тошлар
Гранит ва мармар блоклар
Концентрацияланган қўрғошин
Қўрғошинли кеклар
Мис тошқоли
Мис купороси
Сульфат кислота
Капролактам
Нитрон