ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Боғдорчилик. Узумчилик. Сабзавотчилик. Пиллачилик /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 29.01.1992 й. 37-сон "Ташгорплодоовошчпром" бирлашмасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.01.1992 й.

N 37



"ТАШГОРПЛОДООВОШЧПРОМ"

БИРЛАШМАСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Тошкент шаҳар аҳолисини картошка, сабзавот-полиз ва бошқа деҳқончилик маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш, Тошкент вилояти мева-сабзавот хўжаликларини бошқаришдаги параллелликни ва такрорланишни бартараф қилиш ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ташгорагропром" бирлашмаси фаолияти масалалари бўйича 1989 йил 12 июлдаги 224-сон ва 1990 йил 15 январдаги 34-сон қарорларини қисман ўзгартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Халқ депутатлари Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг, Ўзбекистон мева-сабзавот ва виночилик саноати концернининг "Ташгорагропром" бирлашмасини қайта ташкил этиш ва унинг негизида "Узплодоовошчвинпром" концернига ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига бўйсунувчи "Ташгорплодоовошчпром" бирлашмасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Белгилансинки, "Ташгорплодоовошчпром" бирлашмасининг раиси бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон мева-сабзавот ва виночилик саноати концерни раисининг ўринбосари ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг савдо ва хизмат кўрсатиш соҳалари комплекси бошлиғининг ўринбосари ҳисобланади.


2. Тошкент вилоят мева-сабзавот ва виночилик саноати бирлашмаси тасарруфига ихтисослаштирилган мева-сабзавотчилик колхоз ва совхозларини, агрокомбинатларни ўтказган ҳолда "Ташгорплодоовошчпром" бирлашмаси таркибида иловага мувофиқ корхо-налар, ташкилотлар ва муассасалар сақлаб қолинсин.


3. Тошкент шаҳрини янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари билан таъминлаш учун масъулият Тошкент шаҳар мева-сабзавот ва виночилик саноати бирлашмасига юклатилсин, шу мақсадда унга қуйидаги функциялар берилсин:

Тошкент ва бошқа вилоятлар хўжаликларида, колхозлар, совхозлар, ижарачи жамоалар билан эркин шартномавий нархларда шартномалар асосида картошка, сабзавот, полиз, мева ва узум тайёрлаш;

ўз транспортида Тошкент шаҳрига маҳсулот етказиб бериш. Бунинг учун "Ташгорплодоовошчпром" бирлашмаси таркибида ихтисослаштирилган автотранспорт корхонаси сақлаб қолинсин;

савдо шохобчаларини хусусийлаштириш ва ижарага беришни амалга оширган ҳолда пайдо бўлаётган эркин нархларда кенг ассортиментда йил давомида картошка ва мева-сабзавот маҳсулотларини сотишни ташкил этиш;

бирлашма тизимида хўжалик ҳисобидаги кооперативлар, кичик корхоналар, мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича ижарачи жамоаларни, ишлаб чиқариш бўлинмаларини тузиш;

Ўзбекистон мева-сабзавот ва виночилик саноати концерни орқали импорт қилиш йўли билан хўраки картошка, янги мевалар, субтропик ва цитрус ўсимликлари меваларини олиб келиш.


4. Ўзбекистон Мева-сабзавот ва виночилик саноати концерни (ўртоқ Тошкенбоев) Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Тошкент вилояти ижроия қўмитаси билан биргаликда бир ой муддат ичида хўжаликларни Тошкент вилоят мева-сабзавот ва виночилик саноати бирлашмаси тасарруфига ўтказишни амалга оширсин, Тошкент шаҳар мева-сабзовот бирлашмаси тузилиши ва аппарат ходимлари сонини қайта кўриб чиқсин, уни кадрлар билан мустаҳкамлаш масаласини ҳал қилсин.

Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 12 июлдаги 224-сон ва 1990 йил 15 январдаги 34-сон қарорларига мувофиқ "Ташгорплодоовошчвинпром" бирлашмасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича ишлар давом эттирилсин.

Ўзбекистон мева-сабзавот ва виночилик саноати концернига ва "Ташгорплодоовошчпром" бирлашмасига зарур ҳолларда республика вилоятларида Тошкент шаҳрига мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш бўйича хўжалик ҳисобидаги тайёрлов бўлинмаларини тузишга рухсат этилсин.


5. Ўзбекистон мева-сабзавот ва виночилик саноати концерни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси билан биргаликда бир ҳафта муддат ичида етказиб берувчилари аниқ кўрсатилган ҳолда қуйидаги ассортиментда 1992 йилда Тошкент шаҳрига картошка, сабзавот ва полиз маҳсулотлари, мева ва узум етказиб бериш ҳажмини белгиласин, бунда маҳсулотларнинг асосий қисмини Тошкент вилояти хўжаликларида, етишмаган қисмини эса республиканинг бошқа минтақаларида тайёрлаш назарда тутилсин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (ўртоқ Фозилбеков) Тошкент шаҳар корхоналари ва ташкилотларининг моддий ва молиявий ресурсларини йўналтириш ҳисобига "Ташгорплодоовошчпром" бирлашмасининг мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш негизини мустаҳкамлаш масалаларини ишлаб чиқсин.

"Ташгорплодоовошчпром" бирлашмасининг ўрнашган жойи-собиқ "Ташгорагропром"нинг ўрни - Абай кўчасидаги 6-уй.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Муталов








































Время: 0.1062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск