ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /Мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг сув тежовчи технологияларни жорий қилишга кетган харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.08.2019 й. 664-сон қарорига илова)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил 12 августдаги
ИЛОВА
Мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг сув
тежовчи технологияларни жорий қилишга кетган
харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Ушбу Низом мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг (кейинги ўринларда - лойиҳа ташаббускорлари деб аталади) янги ташкил этилган боғ ва иссиқхона хўжаликларида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш асосида сув тежовчи технологияларини (кейинги ўринларда - суғориш технологияси деб аталади) жорий қилишга кетган харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом мавжуд боғ ва иссиқхоналардаги яроқсиз ҳолга келган суғориш технологиясини таъмирлаш ва қайта тиклаш билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаб беришга нисбатан тадбиқ этилмайди.
3. Мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг 2019 йил ва ундан кейинги йилларда жорий қилинган суғориш технологиялари учун харажатларини қоплаб бериш бўйича қуйидаги миқдорда субсидия ажратилади:
томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологияси жорий қилинган бир гектар майдон учун бир марталик 6 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда;
майдони 35 гектардан зиёд боғларда сув чиқариш учун бурғуланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуришга 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда.
4. Субсидия маблағлари 2019 йилда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик деб аталади) ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан, 2020 йилдан бошлаб жамғарма ҳамда Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан тенг улушларда ажратилади.
5. Янги ташкил этилган боғ ва иссиқхона хўжаликларида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш асосида суғориш технологиясини жорий қилишга кетган харажатларининг бир қисмини қоплаш истагини билдирган лойиҳа ташаббускорлари Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармаларига ўрнатилган тартибда тегишли ҳужжатлар билан мурожаат қилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда ҳар йил 1 майга қадар келгуси йилда суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича лойиҳа ташаббускорларининг якуний рўйхатини шакллантириб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳар йил 1 июлга қадар лойиҳа ташаббускорларининг келгуси йилда суғориш технологиясини жорий қилиш параметрларини тасдиқлайди ҳамда Агентлик, Молия вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига ижро учун юборади.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги календарь йилнинг 1 июлигача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари таклифлари асосида суғориш технологиясини жорий этишнинг амалдаги ҳолатдан келиб чиқиб, ажратилган маблағлар доирасида лойиҳа ташаббускорлари рўйхатига тегишли ўзгартириш киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф бериши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги келгуси йил бюджет параметрларини шакллантиришда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхатдаги лойиҳа ташаббускорларининг суғориш технологиясини жорий қилишга кетган харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун маблағлар ажратишни кўзда тутиб боради.
8. Лойиҳа ташаббускорларининг суғориш технологиясини жорий қилишга кетган харажатларини Давлат бюджетидан қоплаб бериш мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-БОБ. ЯНГИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИГАН БОҒЛАР
ВА ИССИҚХОНА ХЎЖАЛИКЛАРИДА СУҒОРИШ
ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШГА КЕТГАН
ХАРАЖАТЛАРНИ ҚОПЛАБ БЕРИШ УЧУН СУБСИДИЯ
ОЛУВЧИ ЛОЙИҲА ТАШАББУСКОРЛАРИНИНГ
РЎЙХАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ
9. Лойиҳа ташаббускорлари суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ёки вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:
суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича ваколатли лойиҳа институтининг лойиҳаси;
суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича тижорат банки билан тузилган кредит шартномаси ҳамда кредит ажратилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси (агар мавжуд бўлса);
суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича пудрат ташкилотлари билан тузилган шартномаларнинг нусхаси;
амалга оширилган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси.
Лойиҳа ташаббускорларидан ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни сўраб олишга ҳақли эмас.
Лойиҳа ташаббускори томонидан ушбу бандда белгиланган ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилинмаганда уларни уч кун муддатда лойиҳа ташаббускорига тўлиқ ҳолда тақдим қилиш учун қайтаради.
10. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ёки вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси лойиҳа ташаббускорларининг янгидан ташкил этиладиган боғ ва иссиқхона хўжаликларида қурилган суғориш технологиясини уч кун муддатда лойиҳа бўйича ташкил этилган суғориш технологияларини жойига чиқиб ўрганади.
Ўрганиш натижаси бўйича ўн кун муддатда суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича якунланган ишларни фойдаланишга қабул қилиш комиссияси мазкур Низомга 2-иловада белгиланган шаклда хулоса тайёрлайди.
Қабул комиссияси томонидан зарур ҳолларда хулоса тайёрлашда бошқа экспертлар жалб этилиши мумкин.
Хулоса белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ҳамда вилоят ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланади.
11. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ёки вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси суғориш технологиясини жорий этиш ишлари якуни бўйича ижобий хулосани олган лойиҳа ташаббускорларининг рўйхатини тегишли ҳужжатлар билан биргаликда ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5 санасига қадар Агентликка тақдим этади.
12. Агентлик томонидан ҳудудлар кесимидаги рўйхат умумлаштириб, тақдим этилган кундан эътиборан беш иш куни ичида субсидия ажратиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим қилади.
3-БОБ. ЛОЙИҲА ТАШАББУСКОРЛАРИНИНГ
СУҒОРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШГА
КЕТГАН ХАРАЖАТЛАРИНИНГ БИР ҚИСМИНИ
ҚОПЛАБ БЕРИШ ТАРТИБИ
13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Агентлик томонидан тақдим этилган рўйхат асосида уч иш куни давомида лойиҳа ташаббускорларининг суғориш технологиясини жорий қилишга кетган харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидия маблағларини Агентликнинг махсус шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиб беради.
Бунда молия йили якуни бўйича мазкур шахсий ғазна ҳисобварағида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.
14. Агентлик махсус шахсий ғазна ҳисобварағига келиб тушган маблағларни ҳамда харажатларни қоплаб беришнинг Жамғармага тегишли қисмини икки иш куни давомида лойиҳа ташаббускорларининг тижорат банкларидаги ҳисобрақамларига ўтказиб беради.
15. Лойиҳа ташаббускорларининг тижорат банкларидаги ҳисобрақамига келиб тушган субсидия маблағларига мавжуд кредитор қарзларни қоплаш учун инкассо топшириқномалари қўйилиши мумкин эмас.
16. Лойиҳа ташаббускорлари томонидан лойиҳада кўрсатилган майдонлардан ортиқ бўлган майдонга жорий қилинган харажатлар лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
17. Мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг сув тежовчи технологияларни жорий қилишга кетган харажатларини қоплаб бериш жараёнида юзага келадиган низолар ва келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади.
Келишмовчиликларни музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, улар суд тартибида ҳал қилинади.
18. Агентлик томонидан лойиҳа ташаббускорларига субсидия маблағларини ажратилишининг назорати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати департаменти томонидан амалга оширилади.
19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
1-ИЛОВА
Мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг
суғориш технологияларни жорий қилиш билан
боғлиқ харажатларини қоплаб бериш
СХЕМАСИ
|
|||||||||||||||||||||||||||
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари |
|
Мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари |
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармалари |
||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
< |
|
> |
> |
||||||||||||||||||||||||
1 |
4 |
||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
2 |
^ |
|
^ |
5 |
|||||||||||||||||||||||
v |
3 |
|
8 |
v |
|||||||||||||||||||||||
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси |
|
Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги |
Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги |
||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
3 |
|
6 |
|||||||||||||||||||||||||
v |
|
v |
|||||||||||||||||||||||||
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги |
|
< |
7 |
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги |
|||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
1. Мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг келгуси йилда томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича аниқ рўйхатни белгиланган тартибда шакллантиради.
2. Аниқ рўйхатни ҳар йили 1 майга қадар Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилади.
3. Келгуси йилда томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш параметрларини тасдиқлайди ҳамда Агентлик, Молия вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига ижро учун юборади.
4. Мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари суғориш технологиясини тўлиқ қуриб, белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилинганидан сўнг тегишли ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармаларига тақдим қилади.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармаларига уч кун муддатда мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг ҳужжатларини суғориш технологиясини жорий қилиш параметрларига мутаносиблигини ҳамда фойдаланишга топширилган суғориш технологиясини жойида ўрганади ва ўн кун муддатда хулосаларни тайёрлайди.
Хулосалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ҳамда вилоят ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ёки вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Субсидия олишга талабгорлар рўйхатларини ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5 санасига қадар, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига тақдим этади.
6. Агентлик субсидиялар ажратиш бўйича буюртманомаларни ҳудудлар кесимида ҳар ой якуни бўйича умумлаштириб беш иш куни ичида субсидия ажратиш бўйича Молия вазирлигига тақдим қилади.
7. Субсидиялар ажратиш буюртманомаларни ўрганиб уч кун муддатда Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг махсус шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиб беради.
8. Келиб тушган субсидияни уч иш куни ичида мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг тижорат банкидаги ҳисобрақамига ўтказиб беради.
2-ИЛОВА
"Тасдиқлайман" _________ вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари) - комиссия раиси __________ _____________ (имзо, муҳр) (Ф.И.О.) 20___ йил "___" ___________ |
_________ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси)да
Мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг сув тежовчи
технологияларни жорий қилиш бўйича якунлaнган
ишларни қабул қилиш комиссияси
ХУЛОСАСИ
________ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси)да мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича якунланган ишларни қабул қилиш комиссияси ________ туманидаги янги ташкил этилган боғда (ёки иссиқхона) мева маҳсулотларини ишлаб чиқаришда томчилатиб (ёки ёмғирлатиб) суғориш технологиясини қурганлиги бўйича ________ (фермер хўжалиги, бошқа қишлоқ хўжалиги корхона номи)нинг 20__ йил ________даги мурожаатини жойида ўрганиб чиқди ва қуйидагиларни аниқлади:
янги ташкил этилган боғда (ёки иссиқхона) мева маҳсулотларини ишлаб чиқаришда томчилатиб (ёки ёмғирлатиб) суғориш технологиясини жорий қилган ________ (фермер хўжалиги, бошқа қишлок хўжалиги корхона номи)нинг 20 __ йилда ________ га майдонда мева маҳсулотларини етиштириш учун жами қиймати ________ сўм бўлган Ишчи лойиҳа асосида ________ пудрат ташкилоти билан томчилатиб (ёки ёмғирлатиб) суғориш технологиясини қуриш учун жами қиймати ________ сўм бўлган шартнома тузган;
________ тижорат банки билан суғориш технологиясини қуриш учун ________ сўмга ________ фоизли кредит шарномасини тузган ҳамда амалда ________ сўм кредит олган;
20__ йилда ________га янги ташкил этилган боғда (ёки иссиқхона) сув тежовчи технологияни жорий этиш мақсадида ____ куб.м/сек ва сув чиқариш чуқурлиги ____ метр бўлган насос агрегати ўрнатилган.
ХУЛОСА:
________ мева махсулотларини ишлаб чиқарувчи ________ (фермер хўжалиги, кластер номи)га жами ________ сўм миқдорида субсидия тўлаш мақсадга мувофиқ (мувофиқ эмас).
Комиссия аъзолари:
Т/р |
Исми-шарифи |
Имзо |
Лавозими |
1. |
туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари - комиссия раиси; |
||
2. |
туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси; |
||
3. |
туман Ирригация бўлими бошлиғи; |
||
4. |
туман Электр тармоқлари бўлими бошлиғи; |
||
5. |
туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи; |
||
6. |
Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги насос станциялари ва энергетика бошқармасининг туман участкаси бошлиғи; |
||
7. |
туман Қишлоқ хўжалиги бўлимининг (сектор) боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш бўйича бош мутахассиси; |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 13 август