ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Чорвачилик. Қоракўлчилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.08.2019 й. ПҚ-4420-сон "Қоракўлчилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.08.2019 й.

N ПҚ-4420



ҚОРАКЎЛЧИЛИК ТАРМОҒИНИ

КОМПЛЕКС РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда қоракўлчилик тармоғида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, наслчилик ишларини такомиллаштириш орқали сифатли қоракўл тери етиштириш, чўл озуқабоп экинлар уруғчилиги майдонларини ташкил этиш ва яйловлар ҳосилдорлигини ошириш ҳамда қоракўлчилик субъектларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида сўнгги йилларда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Шу билан биргаликда, бугунги кунда соҳада мавжуд ички имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаяпти.

Хусусан, наслчилик ишларини янада такомиллаштириш, чўл яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги майдонларини кенгайтириш, соҳада экспортбоп қоракўл ва қоракўлча тери етиштириш, маҳсулотларни чуқур қайта ишлаш ва хом ашёлардан тиббиёт мақсадлари учун фойдаланиш аҳволи бугунги кун талабига жавоб бермайди.

Республикада қоракўл зотли қўйлар бош сони ва қоракўлчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини янада ошириш, наслчилик ишларини илмий асосда такомиллаштириш, қоракўлчилик маҳсулотларини, хом ашёларини чуқур қайта ишлашва тиббиёт мақсадлари учун кенг фойдаланиш ҳамда соҳа ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

2019-2021 йилларда қоракўл зотли қўйлар бош сони, жун ва қоракўл тери ишлаб чиқаришни кўпайтиришнинг прогноз параметрлари 1, , 1б-иловаларга мувофиқ;

қоракўлчилик маҳсулотларини қайта ишлашни ташкил этувчи корхоналар рўйхати 2-иловага мувофиқ;

қоракўлчилик соҳасида экспортбоп қоракўлча тери етиштириш ва тиббиёт учун ноёб доривор воситалар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган қоракўлчилик хом ашёси етказиб бериш корхоналари рўйхати 3-иловага мувофиқ;

яйловлар ҳосилдорлигини ошириш мақсадида чўл яйлов ўсимликлари уруғчилиги майдонларини кенгайтириш параметрлари 4-иловага мувофиқ;

наслчилик қоракўлчилик хўжаликларига кучли озуқалар етиштириш мақсадида талаб этиладиган суғориладиган ер майдонларини ажратиш параметрлари 5-иловага мувофиқ;

ўрмон хўжалиги ташкилотларига қарашли узоқ чўл ҳудудларидаги наслчилик қоракўлчилик хўжаликларининг сув чиқариш иншоотлари жойлашган наслчилик қоракўлчилик хўжаликларига ажратиладиган яйлов ер майдонлари 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Яйлов хўжалигини ривожлантириш" уюшмаси, "Халқ банки" АТБ билан биргаликда мазкур қарорга мувофиқ белгиланган прогноз параметрлар ижросини таъминлаш юзасидан туманлар ва қоракўлчилик субъектлари кесимида манзилли чора-тадбирларни тасдиқласин ҳамда уларнинг самарали ва тўлиқ ижроси юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарорга 6-иловада назарда тутилган ўрмон билан қопланмаган яйлов ер майдонларини хатловдан ўтказиб, уларнинг ўрмон хўжалиги ташкилотларидан наслчилик қоракўлчилик хўжаликларига ажратиб берилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Республика "Қоракўлчилик" уюшмаси, Навоий ва Қашқадарё вилояти ҳокимликларининг Навоий вилоятида қоракўл зотли қўйларнинг сур ранги бўйича, Қашқадарё вилоятида қора ва кўк ранги бўйича юқори элита синфли наслдор қоракўл қўйлар етиштиришга ихтисослаштирилган Илмий-наслчилик тажриба станцияларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Қуйидагилар Илмий-наслчилик тажриба станцияларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

юқори наслдор элита синфига мансуб сур, қора ва кўк рангли қоракўл зотли қўйлар отарларини илмий асосда ташкил этиш;

отарларда наслчилик ва сунъий уруғлантириш ишларини тизимли ташкил этиш, бунда ранглар бўйича қимматли экспортбоп ярим доира қаламгул, қовурғасимон ва ясси гул типидаги қоракўл қўйлар селекциясига алоҳида эътибор қаратиш;

серпушт қоракўл қўйларни ўзаро жуфтлаш орқали жаҳон мўйна бозорлари талабидан келиб чиқиб, қоракўл терининг рақобатбардош турларини яратиш;

етиштирилган юқори маҳсулдор қоракўл қўй ва қўчқорларни аҳоли хонадонларига, деҳқон ҳамда фермер хўжаликларига тизимли равишда етказиб беришни йўлга қўйиш.

Ушбу станцияларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


5. Белгилансинки, 2019-2023 йилларда қоракўлчилик хўжаликларига етиштириб экспортга сотилган ҳар бир дона қоракўл териси учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан 50 минг сўмдан ва ҳар бир дона қоракўлча териси учун 75 минг сўмдан субсидиялар ажратилади.

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Республика "Қоракўлчилик" уюшмаси билан биргаликда икки ой муддатда қоракўлчилик субъектларига субсидия бериш тартибини ишлаб чиқиб, тасдиқласин.


6. Республикада қоракўлчилик соҳасида наслчилик селекция ишларини такомиллаштириш, жаҳон бозори талабларига мос бўлган рақобатбардош қоракўл териси ишлаб чиқариш ва уни қайта ишлашни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида "Яйлов хўжалигини ривожлантириш" уюшмаси ҳузурида Қоракўлчиликни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этилсин.

Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан фоиз тўловларисиз қайтариш шарти билан 7 йил муддатга 2019-2020 йилларда ажратиладиган 50 млрд сўм;

"Яйлов хўжалигини ривожлантириш" уюшмасига аъзо ташкилотларнинг ҳамда бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрий ажратмалари;

халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари ва кредитлари;

Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


7. Белгилансинки, Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга ишлатилади:

наслчилик-селекция ишларини илмий асосда ташкил этиш ва уни такомиллаштириш;

қоракўлчилик соҳасида экспортбоп қоракўл ва қоракўлча тери етиштириш;

қоракўлчилик маҳсулотларини чуқур қайта ишловчи корхоналарни ташкил этиш;

соҳада ресурс тежамкор ускуналар сотиб олиш ва озуқа цехлари (гранулятор)ни ташкил этиш ҳамда қоракўлчилик субъектлари томонидан қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатларини сотиб олишни молиялаштириш;

узоқ чўл ҳудудларида сув чиқариш иншоотларини барпо этиш ҳамда мавжудларини таъмирлаш ва модернизация қилиш;

соҳага янги замонавий технологиялар, инновацион ғоялар ва ишланмаларни олиб келиш ҳамда жорий этиш;

мутахассисларнинг халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этиши, соҳадаги кадрлар малакасини ошириш, шу жумладан ёш мутахассисларнинг хорижда ўқиши, стажировка ўташи, хорижий мутахассис ва маслаҳатчиларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;

"Яйлов хўжалигини ривожлантириш" уюшмасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ишчи ходимларни моддий ва ижтимоий рағбатлантириш;

каврак етиштириш билан шуғулланадиган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлари, ресурс тежовчи ускуналар ва замонавий технологиялар харид қилинишини молиялаштириш;

каврак ўсимлиги кўчати ва уруғини сотиб олиш;

сув чиқариш иншоотларини барпо этиш;

"Яйлов хўжалигини ривожлантириш" уюшмасига юклатилган бошқа вазифалар ижросини таъминлаш.

8. Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмасининг Жамғармага Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағни тижорат банклари орқали қоракўлчилик субъектларига 5 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан, йиллик 5 фоиз (шундан 4 фоиз банк маржаси) ставкада кредит сифатида ажратиш ҳақидаги таклифи маълумот учун қабул қилинсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Республика "Қоракўлчилик" уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиб, тасдиқласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Инновацион ривожланиш вазирлиги "Яйлов хўжалигини ривожлантириш" уюшмаси билан биргаликда қоракўлчилик хом ашёлари асосида яратиладиган ноёб дори воситалари - иммунитетни тикловчи "Тимоптин инъекцияси" ва камқонликда қўлланиладиган "Эритим" препаратларини ишлаб чиқаришни 10 бараваргача ошириш чораларини кўрсин ва ушбу мақсад учун талаб этиладиган маблағлар ажратилишини таъминласин.

11. Ўзбекистон Фанлар Академияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қоракўлчилик хом ашёлари асосида яратиладиган Кардин ва Афлан дори воситаларининг клиник синовларини олиб бориш ва ишлаб чиқаришни ташкиллаштирсин.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ушбу ишланмаларни грант маблағлари билан таъминласин.


12. Белгилаб қўйилсинки, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб "Яйлов хўжалигини ривожлантириш" уюшмаси қоракўлчилик субъектларида қоракўл зотли қўйларнинг:

бош сони, генофондини сақлаш ва такомиллаштириш, наслчилик-селекция ишлари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати юзасидан даврий мониторинг ҳамда жамоатчилик назоратини амалга оширади;

генофондини сақлаш, бошқа зотли қўйлар билан чатиштирмаслик ҳамда бириктирилган ер (яйлов) майдонларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш тўғрисида зарур тавсиялар беради.


13. Наслчилик қоракўлчилик хўжаликларига қарашли яйловларни туман ҳокимлиги захирасига олиш, шунингдек, бошқа йўналишдаги фермер хўжаликларига ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига бериш "Яйлов хўжалигини ривожлантириш" уюшмасининг розилиги билан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг:

Самарқанд шаҳри, Хишрав қўрғони, Самарқанд кўчаси, 1-уйда жойлашган Самарқанд қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг маъмурий биносини тегишли ҳудудлари билан биргаликда Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институтига оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул бериш;

Самарқанд вилояти Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази ҳамда Самарқанд вилояти "Чорванасл" марказини Самарқанд шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси, 47-уй манзилида жойлаштириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги мазкур бандда кўрсатилган бино ва иншоотларнинг белгиланган тартибда қабул қилиниши ва топширилишини таъминласин.


16. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фундаментал, илмий-амалий ҳамда инновацион тадқиқотлар давлат илмий-техник дастурлари ва илмий мавзуларни шакллантиришда ветеринария, қоракўлчилик ва чорвачилик соҳасида юқори сифатли ветеринария воситалари, наслчилик ишларини юритишнинг ҳамда юқори ҳосилдор озуқа экинларининг янги навларини яратиш ва уруғчилигини йўлга қўйишнинг замонавий усул ва технологиялари ишлаб чиқилишини назарда тутувчи илмий лойиҳалар киритилишини таъминласин.


17. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги "Яйлов хўжалигини ривожлантириш" уюшмаси билан биргаликда қоракўлчилик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб борсин.

18. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


19. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 16 августдаги

ПҚ-4420-сон қарорига

1-ИЛОВА



2019-2021 йилларда қоракўл зотли қўйлар

бош сонини кўпайтиришнинг прогноз

ПАРАМЕТРЛАРИ


(минг бош)

Т/р

Ҳудудлар номи


2018 йил


2019 йил


2020 йил


2021 йил


2018 йилга

нисбатан

кўпайиш


бош

сони


фоизда


1.

Қорақалпоғистон Республикаси


327

347

382

412

85

126

2.

Бухоро вилояти


1 839

1 968

2 125

2 306

467

125

3.

Жиззах вилояти


79

85

92

100

21

126

4.

Қашқадарё вилояти


1 701

1 812

1 947

2 118

417

125

5.

Навоий вилояти


1 448

1 549

1 672

1 814

366

125

6.

Самарқанд вилояти


431

461

498

540

109

125

7.

Сурхондарё вилояти


45

48

52

56

11

125

Жами:


5 870

6 270

6 768

7 346

1 476

125,1

        





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 16 августдаги

ПҚ-4420-сон қарорига

1а-ИЛОВА



2019-2021 йилларда жун ишлаб чиқаришни

кўпайтиришнинг прогноз

ПАРАМЕТРЛАРИ


(тонна)

Т/р

Ҳудудлар номи

2018 йил

2019 йил

2020 йил

2021 йил

2018 йилга

нисбатан

кўпайиш


миқдори


фоизда


1.

Қорақалпоғистон Республикаси


392

416

452

490

98

125

2.

Бухоро вилояти


2 553

2 731

2 935

3 199

646

125

3.

Жиззах вилояти


150

161

173

188

38

125

4.

Қашқадарё вилояти


2 673

2 834

3 032

3 329

656

125

5.

Навоий вилояти


2 867

3 068

3 312

3 577

710

125

6.

Самарқанд вилояти


430

460

494

538

108

125

7.

Сурхондарё вилояти


65

70

75

82

17

126

Жами:


9 130

9 740

10 473

11 403

2 273

125,1

        





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 16 августдаги

ПҚ-4420-сон қарорига

1б-ИЛОВА



2019-2021 йилларда қоракўл тери ишлаб

чиқаришни кўпайтиришнинг прогноз

ПАРАМЕТРЛАРИ


(минг дона)

Т/р

Ҳудудлар номи

2018 йил

2019 йил

2020 йил

2021 йил

2018 йилга

нисбатан

кўпайиш


миқдори


фоизда


1.

Қорақалпоғистон Республикаси


81,4

87,0

93,9

101,9

20,5

125

2.

Бухоро вилояти


414,8

443,0

478,4

519,1

104,3

125

3.

Жиззах вилояти


2,5

2,7

2,9

3,2

0,7

128

4.

Қашқадарё вилояти


174,5

186,0

200,8

217,9

43,4

125

5.

Навоий вилояти


261,4

279,7

302,0

327,7

66,3

125

6.

Самарқанд вилояти


62,5

66,8

72,1

78,3

15,8

125

7.

Сурхондарё вилояти


6,7

7,2

7,8

8,5

1,8

127

Жами:


1 003,8

1 072,4

1 157,9

1 256,6

252,8

125,7

      





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 16 августдаги

ПҚ-4420-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қоракўлчилик маҳсулотларини қайта

ишлашни ташкил этувчи корхоналар

РЎЙХАТИ

Ҳудудлар


Қайта ишлашни

ташкил этадиган

корхона


Лойиҳа

йўналиши


Лойиҳа

қиймати

(млрд

сўм)


Шундан:


Йиллик

қайта ишлаш

қуввати


Ишга

тушириш

муддати


ўз

маб-

лағи

Қора-

кўлчи-

ликни

ривож-

лантириш

жамғармаси

маблағлари


Қашқадарё вилояти, Муборак тумани


"Муборак" МЧЖ

Қоракўл ва қўй териларини қайта ишлаш


8

4

4

100 минг дона қоракўл териси


2019 йил

октябрь


70 минг дона қўй териси


Навоий вилояти, Конимех тумани


"Қоракўл жозибаси" шўъба корхонаси


Қоракўл ва қўй териларини қайта ишлаш


8

2

6

100 минг дона қоракўл териси


2019 йил

октябрь


70 минг дона қўй териси


Бухоро вилояти, Когон тумани


"Когон чинор чорваси" МЧЖ


Қоракўл ва қўй териларини қайта ишлаш


15

3

12

150 минг дона қоракўл териси


2019 йил

декабрь


70 минг дона қўй териси


Жами:




31

9

22

560 минг дона


       





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 16 августдаги

ПҚ-4420-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қоракўлчилик соҳасида экспортбоп қоракўлча

тери етиштириш ва тиббиёт учун ноёб доривор

воситалар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган

қоракўлчилик хом ашёси етказиб бериш корхоналари

РЎЙХАТИ

Ҳудудлар

Корхоналар номи

Экспортбоп қоракўлча

тери ишлаб чиқариш

(дона)


Ноёб доривор восита

ишлаб чиқариш учун

тимус етказиб бериш

(кг)


Гўшт етиштириш

(тонна)

2020 й.


2021 й.


2022 й.


2020 й.


2021 й.


2022 й.


2020 й.


2021 й.


2022 й.


Бухоро вилояти

"Когон чинор чорва" МЧЖ (Когон тумани)


6 000

8 000

10 000

60

80

100

120

160

200

Қашқадарё вилояти

"Ўзбекистон қоракўл наслчилик" МЧЖ (Миришкор тумани)


600

750

925

6

7,5

9

12

15

18,5

"Ғ.Ғулом қоракўл наслчилик" МЧЖ (Миришкор тумани)


250

325

400

2

3

4

5

6,5

8

"Нишон қоракўл наслчилик" МЧЖ (Нишон тумани)


400

550

650

4

5,5

6,5

8

11

13

"Муборак қоракўл наслчилик" МЧЖ (Муборак тумани)


1 950

2 400

2 900

20

24

29

39

48

58

"Ғузор қоракўл наслчилик" МЧЖ (Ғузор тумани)


1 200

1 600

2 100

12

16

21

24

32

42

"Пачкамар қоракўл наслчилик" МЧЖ (Ғузор тумани)


350

450

650

4

4,5

6,5

7

9

13

"Турон қоракўл наслчилик" МЧЖ (Косон тумани)


250

325

400

2

3

4

5

6,5

8

"М.Ибрагимов қоракўл наслчилик" МЧЖ (Деҳқонобод тумани)


400

450

650

4

5

7

8

9

13

"Қўнғирот қоракўл наслчилик" МЧЖ (Деҳқонобод тумани)


600

750

925

6

7,5

9

12

15

18,5

Навоий вилояти

"Зарафшон бўрдоқичилик" МЧЖ (Қизилтепа тумани)


7 000

7 700

8 500

70

77

85

140

154

170

"Конимех Чардара" МЧЖ (Конимех тумани)


3 000

3 300

3 500

30

33

35

60

66

70

Жами:


22 000

26 600

31 600

220

266

316

440

532

632

     





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 16 августдаги

ПҚ-4420-сон қарорига

4-ИЛОВА



Чўл яйлов ўсимликлари уруғчилиги

майдонларини кенгайтириш

ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Ҳудудлар


Чўл яйлов озуқабоп

ўсимликлар уруғчилик

майдонини ташкил этувчи

субъектлар

Жами

ташкил

этиладиган

уруғчилик

майдонлари

(гектар)


Шу жумладан:


2019 йил


2020 йил


2021 йил


1.

Қорақалпоғистон Республикаси


Бухоро чўл яйлов ўсимликлар уруғчилик илмий-ишлаб чиқариш маркази


200



200

2.

Бухоро вилояти


Бухоро чўл яйлов ўсимликлар уруғчилик илмий-ишлаб чиқариш маркази


3 000

1 000

1 000

1 000

3.

Жиззах вилояти


Бухоро чўл яйлов ўсимликлар уруғчилик илмий-ишлаб чиқариш маркази


300


100

200

4.

Қашқадарё вилояти


Бухоро чўл яйлов ўсимликлар уруғчилик илмий-ишлаб чиқариш маркази


1 500


500

1 000

5.

Навоий вилояти


Бухоро чўл яйлов ўсимликлар уруғчилик илмий-ишлаб чиқариш маркази


2 000

1 000


1 000

Навоий Қизилқум илмий-тадқиқот тажриба станцияси


500

100

200

200

6.

Самарқанд вилояти


Бухоро чўл яйлов ўсимликлар уруғчилик илмий-ишлаб чиқариш маркази


1 000


500

500

7.

Сурхондарё вилояти


Бухоро чўл яйлов ўсимликлар уруғчилик илмий-ишлаб чиқариш маркази


200



200

Жами:


8 700

2 100

2 300

4 300

       





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 16 августдаги

ПҚ-4420-сон қарорига

5-ИЛОВА



Наслчилик қоракўлчилик хўжаликларига

кучли озуқалар етиштириш мақсадида талаб

этиладиган суғориладиган ер майдонлари ажратиш

ПАРАМЕТРЛАРИ

Туманлар

Субъектлар номи

Талаб

этиладиган

сувли майдон

(гектар)


шу жумладан:


арпа ва

жўхори экиш

учун (гектар)


беда экиш

учун

(гектар)


БУХОРО ВИЛОЯТИ

Олот

"Олот қоракўл наслчилик" МЧЖ


40

40


Жондор

"А.Темур қоракўл наслчилик" МЧЖ


57

57


Шофиркон

"Ғалаба қоракўл наслчилик" МЧЖ


87

87


Пешку

"Жонгелди қоракўл наслчилик" МЧЖ


40

40


Қоракўл

"Қоракўл наслчилик" МЧЖ


57

57


Қоровулбозор

"Қоровулбозор қоракўл наслчилик" МЧЖ


144

144


Ғиждувон

"Кўкча қоракўл наслчилик" МЧЖ


65

65


Когон

"Когон Чинор чорваси (бўрдоқилаш)" МЧЖ


100

50

50

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ

Фориш

"Голден Территория" МЧЖ


33

33


ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

Миришкор

"Ўзбекистон қоракўл наслчилик" МЧЖ


90

90


"Ғ.Ғулом қоракўл наслчилик" МЧЖ


39

39


Нишон

"Нишон қоракўл наслчилик" МЧЖ


61

61


Муборак

"Муборак қоракўл наслчилик" МЧЖ


268

268


Ғузор

"Ғузор қоракўл наслчилик" МЧЖ


190

190


"Пачкамар қоракўл наслчилик" МЧЖ


59

59


Косон

"Турон қоракўл наслчилик" МЧЖ


39

39


Деҳқонобод

"М.Ибрагимов қоракўл наслчилик" МЧЖ


63

63


"Қўнғирот қоракўл наслчилик" МЧЖ


88

88


НАВОИЙ ВИЛОЯТИ

Конимех

"Сарибел сур қоракўл" МЧЖ


105

105


"Янгиғазғон Нурли диёр" МЧЖ


108

108


"Канимех Саржал Косай" МЧЖ


67

67


"Елтай кумуш сур маскани" МЧЖ


58

58


"Қошқудуқ дўстлик кумуш сур" МЧЖ


44

44


"Қалмуратказган-чорвадор маскани" МЧЖ


22

22


"Қоракўл-Учтепа Сур" МЧЖ


122

122


"Канимех-Чардара (бўрдоқилаш)" МЧЖ


60

50

10

Нурота

"Истиқлол қоракўл наслчилик" МЧЖ


123

123


"Ғазғон наслчилик" МЧЖ


82

82


"Нурота қоракўл наслчилик" МЧЖ


190

190


"Қизилча қоракўл наслчилик" МЧЖ


105

105


Қизилтепа

"Зарафшон (бўрдоқилаш)" МЧЖ


100

50

50

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ

Нуробод

"Тутли қоракўл замини" МЧЖ


58

58


"Сахоба ота қоракўл насл" МЧЖ


58

58


"Тим ағрон чорвадорлари" МЧЖ


35

35


"Нурли эл чорвадори" МЧЖ


125

125


"Олға қоракўл наслчилик" МЧЖ


25

25


"Каттақўрғон" МЧЖ


50

50


Пахтачи

"Қарнабота қоракўл наслчилик" МЧЖ


58

58


СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

Қумқўрғон

"Боботоғ сури қоракўлчилик" МЧЖ


120

120


Жами:


3 235

3 125

110

      





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 16 августдаги

ПҚ-4420-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўрмон хўжалиги ташкилотларига қарашли узоқ чўл

ҳудудларидаги наслчилик қоракўлчилик хўжаликларининг

сув чиқариш иншоотлари жойлашган наслчилик қоракўлчилик

хўжаликларига ажратиладиган яйлов ерлари

МАЙДОНЛАРИ

Т/р

Ҳудудлар


Туманлар


Наслчилик қоракўлчилик

хўжаликлари номи


Яйлов ер

майдонларида

жойлашган сув

иншоотлари

сони


Сув иншоотлари

жойлашган яйлов

ерларининг

майдонлари

(гектар)


1.

Бухоро вилояти

Олот


"Олот" МЧЖ


3

3 000

2.

Жондор


"Амир Темур" МЧЖ


12

25 000

3.

Шофиркон


"Ғалаба" МЧЖ


3

20 000

4.

Қоракўл


"Қоракўл" МЧЖ

2

5 000

5.

Қоровулбозор

"Қоровулбозор" МЧЖ


7

3 000

6.

Ғиждувон

"Кўкча" МЧЖ


4

28 000

7.

Қашқадарё вилояти

Муборак

"Муборак" МЧЖ


5

10 000

8.

Деҳқонобод

"Қўнғирот" МЧЖ


4

3 500

9.

Навоий вилояти

Конимех

"Сарибел сур қоракўл" МЧЖ


4

5 000

10.

"Янгиғозғон Нурли Диёр" МЧЖ


11.

"Канимех Саржал Косай" МЧЖ


7

50 000

12.

"Елтой кумуш сур маскани" МЧЖ


17

45 000

13.

"Қўшқудуқ дўстлик кумуш сур" МЧЖ


14.

"Калмуратқазган-чорвадорлар макони" МЧЖ


15.

"Қоракўл Учтепа Сур" МЧЖ


21

61 642

16.

Нурота

"Қизилча қоракўл наслчилик" МЧЖ



450

17.

"Нурота қоракўл наслчилик" МЧЖ


14

4 000

Жами:


103

263 592

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 17 август


"Халқ сўзи", 2019 йил 17 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 19 август, 33-сон, 574-модда

































Время: 0.1189
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск