Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Алоқа ва ахборот-коммуникацион технологиялар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.05.2019 й. ПҚ-4329-сон "Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларида телекоммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

22.05.2019 й.

N ПҚ-4329



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АҲОЛИ ПУНКТЛАРИДА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ

ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда телекоммуникация инфратузилмасини модернизация қилиш ва кенгайтириш бўйича кўрилаётган комплекс ташкилий-техник чоралар телекоммуникация хизматларининг сифатини яхшилаш ва турларини ошириш, шу жумладан мобил алоқа қамровини кенгайтиришга имкон бермоқда.

Шу билан бирга, олис ва қишлоқ аҳоли пунктларида, туристик ва рекреацион ҳудудларда, магистрал автомобиль ва темир йўллари бўйида телекоммуникация инфратузилмасини, шунингдек, Интернет тармоғига симсиз кенг полосали уланиш тармоқларини ривожлантириш суръатлари етарли эмас.

Телекоммуникация тармоқларини жадал ривожлантиришга салбий таъсир этувчи омилларни бартараф этиш, электрон давлат хизматларининг оммабоплигини таъминлаш, шунингдек, ҳудудларда рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши учун зарур инфратузилмани яратиш мақсадида:


1. Белгилаб қўйилсинки:

телекоммуникация тармоқлари, қурилмалари, воситалари ва объектлари, операторлар ва провайдерларнинг мобил алоқа базавий станциялари, шу жумладан ижарага берувчиларнинг ҳудудларида ижара асосида ўрнатилган станциялар (кейинги ўринларда - телекоммуникация объектлари) мулкчилик шаклидан қатъи назар, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектлари ҳисобланади;

муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектлари, шу жумладан кабель канализацияси, паст токли кабель шахталари, телекоммуникация қурилмаларини ўрнатиш учун майдонлар ва инфратузилмалар билан таъминланмаган жамоат, саноат, турар-жой, маъмурий бинолар ва иншоотларни қуриш ҳамда фойдаланишга қабул қилишга йўл қ

...
Время: 0.0111
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск