Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Банк қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.07.2019 й. ПҚ-4400-сон "Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.07.2019 й.

N ПҚ-4400



МИКРОМОЛИЯВИЙ ХИЗМАТЛАР

ОММАБОПЛИГИНИ ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш учун ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш, шунингдек, тижорат банкларини микромолиялаштириш жараёнларига жалб қилиш бўйича кўрилаётган чоралар республикада микромолиявий хизматлар кўрсатиш ҳажмини етарли даражада кенгайтиришга имкон яратганлигини таъкидлаш лозим.

Шу билан бирга, микромолиялаштириш соҳасини тартибга солиш бўйича халқаро тажриба аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг микромолиявий хизматларга ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондириш учун кредит ташкилотларининг салоҳиятини ошириш зарурлигини кўрсатмоқда.

Шу сабабли микромолиялаштириш қонунчилигини яхшилаш, унинг энг яхши амалиётларини, шу жумладан масофадан туриб хизмат кўрсатиш имкониятларини жорий этиш, кўрсатилаётган хизматлар доирасини кенгайтириш, аҳолида ҳаддан ташқари қарз юки шаклланишининг олдини олиш, аҳолининг молиявий саводхонлигини, молиявий оммабопликни ошириш ва мазкур хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш республикада микромолиялаштириш соҳасини янада ривожлантириш бўйича ишларнинг ҳозирги босқичдаги долзарб йўналишлари бўлиши лозим.

Микромолиялаштириш соҳасини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги "Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва иқтисодий сиёсат самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5614-сон Фармони билан белгиланган вазифаларга мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан молиявий оммабоплик соҳасидаги илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда таркибида молиявий хизматлар оммабоплигини кенгайтиришни, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий саводхонлик даражасини оширишни, молиявий хизматлар истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилишни назарда тутувчи Молиявий оммабопликни оширишнинг миллий стратегиясини (кейинги ўринларда - Миллий стратегия) ишлаб чиқишга Жаҳон банкининг техник кўмаги жалб этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Молиявий оммабопликни оширишнинг миллий стратегиясини ишлаб чиқиш ва келгусида амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш 1-иловага мувофиқ таркибда тузилсин ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

масъул вазирлик ва идораларнинг Миллий стратегия ижросининг бориши бўйича мувофиқлаштирилган ҳамкорлигини таъминлаш, зарур бўлганда, белгиланган тадбирларнинг бажарилишига оид тезкор чораларни кўриш;

Миллий стратегияни амалга ошириш масалалари бўйича халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молиявий ташкилотлари, экспертлар ҳамжамияти ва оммавий ахборот воситалари билан ўзаро самарали ҳамкорликни ташкил этиш, ушбу мақсадларда семинарлар, давра суҳбатлари, анжуманлар ва бошқа тадбирларни ташкил қилиш.


3. Мувофиқлаштирувчи кенгаш (Ж.А. Қўчқоров):

бир ой муддатда мазкур қарорнинг 2-бандида кўрсатилган тадбирларни 2019 йил якунига қадар ижро қилиш бўйича амалий чора-тадбирлар режасини тасдиқласин, шунингдек, режа ижросининг бориши тўғрисида ҳар ой Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритсин;

2020 йил 1 январга қадар "Молиявий оммабопликни оширишнинг миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ҳукумат қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:

2020 йил 1 январга қадар соҳага ихтисослашган халқаро экспертлар кўмагида аҳолининг молиявий саводхонлиги ва молиявий оммабоплик даражасини холисона баҳолаш мақсадида тадқиқотлар ва сўровлар ўтказсин;

молиявий оммабопликни

...
Время: 0.0188
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск