ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ташқи сиёсий фаолиятни тартибга солиш / Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги ваколатхоналари фаолиятини тартибга солиш / Алоҳида ваколатхоналар / МДҲ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.09.2019 й. 785-сон "Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги Элчихонасининг бинолари комплексини қуриш ва жиҳозлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.09.2019 й.

N 785



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ТОЖИКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ЭЛЧИХОНАСИНИНГ

БИНОЛАРИ КОМПЛЕКСИНИ ҚУРИШ ВА

ЖИҲОЗЛАШ БЎЙИЧА ТАШКИЛИЙ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги ва Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари биноларини қуриш учун ўзаро ер участкалари тақдим этиш тўғрисида 2018 йил 17 августда Тошкентда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Битимнинг (кейинги ўринларда Битим деб аталади) амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тожикистон Республикаси Ҳукумати Ўзбекистон Республикасига Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги Элчихонасининг бинолари комплексини қуриш ва жиҳозлаш учун Душанбе шаҳрида жойлашган умумий майдони 1,2 гектардан иборат ер майдони ажратганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2019-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги Элчихонасининг элчихона биноси, фуқароларни консуллик масалалари бўйича қабул қилиш учун алоҳида бино, элчи учун қароргоҳ, назорат-ўтказиш пунктлари, муҳандислик-техник блок, спорт иншоотлари, 6 та машина учун ёпиқ гараж, элчихона ходимлари ва ташриф буюрувчилар учун очиқ автотурар жой каби объектлардан иборат бинолари комплексини (кейинги ўринларда комплекс деб аталади) қуриш ва жиҳозлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Комплексни қуриш ва жиҳозлаш доирасида:

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги - буюртмачи;

"ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК - бош лойиҳачи ташкилот;

"Трест-12" АЖ - бош пудратчи ташкилот;

2022 йил 1 октябрь - фойдаланишга топшириш муддати этиб белгилансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:

суғурта ташкилоти билан комплексни қуриш ва жиҳозлашга жалб этиладиган шахслар Тожикистон Республикаси ҳудудида бўлиш даврида уларнинг ҳаёти ва соғлигини суғурталаш шартномаси ҳамда комплексни қуриш ва жиҳозлаш даврида қурилиш хавфларини суғурталаш шартномалари тузилишини;

комплексни лойиҳалаштириш, қуриш ва жиҳозлашга жалб этиладиган шахслар Тожикистон Республикасининг ваколатли органларида ўз вақтида рўйхатдан ўтказилиши ва вақтинча прописка қилинишини;

бош лойиҳачи ва пудратчи ташкилотларга комплексни қуриш ҳамда жиҳозлаш давомида сафарбарлик ишларини ташкил этишга кўмаклашишни;

комплексни қуриш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва ваколатли органларда экспертизадан ўтказилишини белгиланган тартибда таъминласин.


5. Бош пудратчи ташкилотга Тожикистон Республикаси банкларида ҳисобрақамлар очиш ва ажратилган маблағлар доирасида хорижий валютани белгиланган тартибда харид қилиш ҳамда тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда, валюта маблағларини комплексни қуриш ва жиҳозлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш (Тожикистон Республикаси ҳудудида олинадиган йиғимлар, солиқлар, тўловлар, шунингдек, товарлар ва хизматлар) учун кейинчалик ушбу ҳисобрақамларга ўтказишга рухсат берилсин.


6. Буюртмачи ва бош пудратчи ташкилотга валюта маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш бўйича шахсий маъсулият юклансин. Бунда комплексни қуриш ва жиҳозлаш ишлари якунлангач, шунингдек, Тожикистон Республикаси банкларидаги ҳисобрақамлар ёпилгандан сўнг бош пудратчи ташкилот фойдаланилмай қолган валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига қайтариш учун буюртмачига қайтариб беради.


7. Битимнинг 10-моддасига мувофиқ фақат комплексни қуриш ва жиҳозлаш учун олиб кириладиган материаллар ва ускуналар Тожикистон томонидан барча турдаги божхона тўловлари ва солиқлардан озод этилиши маълумот учун қабул қилинсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси комплексни қуриш ва жиҳозлаш учун зарур олиб кириладиган қурилиш техникаси, машиналар ва механизмлар, қурилиш материаллари, ускуналар ҳамда бошқа товарларнинг божхона божлари ундирилмасдан божхонада тезкор расмийлаштирлишини амалга оширсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини шакиллантиришда ишлаб чиқилган лойиҳа-смета хужжатлари асосида комплексни қуриш ва жиҳозлаш учун марказлаштирилган капитал қўйилмаларнинг тегишли лимитларини белгиланган тартибда назарда тутсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги комплекс лойиҳа-смета ҳужжатлари уч ой муддатда белгиланган тартибда ишлаб чиқилиши ва экспертизадан ўтказилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Uzbekistan Airports" АЖ ва "Uzbekistan Airways" АЖ буюртмачи, бош пудратчи ва бош лойиҳачи ташкилотларнинг буюртманомалари бўйича:

комплексни қуриш ва жиҳозлаш учун қурилиш техникаси, машиналар ва механизмлар, қурилиш материаллари, ускуналар ва бошқа товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб Тожикистон Республикасига олиб ўтилиши ва қайтариб олиб келинишини;

комплексни лойиҳалаштириш, қуриш ва жиҳозлаш ишларини бажаришга жалб этиладиган шахслар учун ҳаракатланиш ҳужжатлари брон қилиниши ва сотиб олинишини белгиланган тартибда таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги буюртмачи, бош пудратчи ва бош лойиҳачи ташкилотларнинг буюртманомалари бўйича комплексни қуриш ҳамда жиҳозлаш ишларини бажаришда иштирок этадиган шахсларга чиқиш ҳужжатлари расмийлаштирилишини таъминласин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 19 сентябрь




































Время: 0.0213
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish