ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқ турлари / Қўшилган қиймат солиғи /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.09.2019 й. ПФ-5837-сон "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
26.09.2019 й.
N ПФ-5837
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ СОЛИҚ
СИЁСАТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси доирасида солиқ юкини камайтириш ва тадбиркорлик субъектларини солиққа тортишдаги номутаносибликларни қисқартириш бўйича чоралар амалга оширилди.
Истеъмол бозорининг барқарорлигини таъминлаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш учун шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, қўшилган қиймат солиғининг узлуксиз "занжири"ни шакллантириш мақсадида:
1. 2019 йил 1 октябрдан бошлаб қўшилган қиймат солиғининг ставкаси 20 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилсин.
2. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришнинг амалдаги тартиби бекор қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳрири лойиҳасида давлат солиқ органлари томонидан солиқ тўловчининг тижорат банкларидаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни "таҳлика-таҳлил" натижалари ва олдини олиш чораларини кўриш асосида 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш тартибини белгиланишини назарда тутсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилги Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлашда:
давлат корхоналари, устав жамғармаси (устав капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, устав жамғармаси (устав капитали)нинг 50 фоизи ва ундан кўпроқ қисми давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ бўлган юридик шахсларга тегишли бўлган юридик шахслар ҳамда уларнинг таркибий тузилмалари учун ягона ижтимоий тўлов ставкасининг 25 фоиздан 12 фоизгача пасайтирилишини;
дивиденд шаклидаги тўланадиган даромадларга солиқ ставкасини сақлаб қолган ҳолда, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкасининг 15 фоиз миқдорида белгиланишини;
қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибининг бекор қилинишини назарда тутсин.
4. Белгилансинки, илгари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобига тўланган ягона солиқ тўлови суммаси 2019 йил 1 октябрдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига ўтказилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда мазкур Фармоннинг мазмун-моҳиятининг, шу жумладан оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида кенг тушунтирилишини ташкил этсин.
6. 2019 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.A. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Ғуломов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2019 йил 26 сентябрдаги
ПФ-5837-сон Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
айрим ҳужжатларига 2019 йил 1 октябрдан
киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги "Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатни модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашда прокуратура органларининг ролини кучайтириш тўғрисида" ПФ-5019-сон Фармонининг 6-1-бандидан "Бунда, бўш ётган маблағларни тижорат банкларига жойлаштиришдан олинган фоизлар кўринишидаги даромадлар солиққа тортилмайди" сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-5095-сон Фармонининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"5. Жамғарма, тўлов манбаидаги юридик шахслардан олинадиган фойда солиғидан ташқари барча солиқлардан озод қилинсин".
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 майдаги "Ипотека кредити бозорини ривожлантириш ва кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5715-сон Фармонининг 13-бандидаги "2020 йилнинг 1 январига қадар" сўзларидан олдин "2019 йил 1 январдан" сўзлари билан тўлдирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июндаги "Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3060-сон қарорининг 2-иловаси 24-банди еттинчи хатбошисидаги "Бунда Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларида жойлаштиришдан фоизлар тарзида олинадиган даромадларига солиқ солинмайди" сўзлари чиқариб ташлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 сентябрдаги "Сирдарё вилоятида замонавий пахтачилик-тўқимачилик кластерини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3279-сон қарорининг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"8. Қуйидагилар белгилансин:
"Bek cluster" МЧЖ ҚК ўз таркибига кирувчи ташкилотларнинг сўмдаги маблағларини жамлаши ва бу маблағларни молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун улар ўртасида тақсимлаши мумкин;
"Bek cluster" МЧЖ ҚК ва ташкилотлари ҳамда ташкилотларнинг ўзлари ўртасидаги, ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотни сотиш бўйича айланмалар билан боғлиқ бўлмаган, олинадиган ва бериладиган пул маблағлари ва мол-мулк, шунингдек, соф фойдани тақсимлаш солиққа тортиш объекти (қўшилган қиймат солиғидан ташқари) ҳисобланмайди.
Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиларига 2018 йил 1 октябрдан кейин фермер хўжаликларига берилган мол-мулкни товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи билан ўтказишни амалга ошириш ҳуқуқи берилсин."
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3416-сон қарорининг 8-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"ягона ижтимоий тўлов ва тўлов манбаидаги юридик шахслардан олинадиган фойда солиғидан ташқари барча турдаги солиқлардан;".
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида"ги ПҚ-4086-сон қарорининг 19-иловаси матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган
(кўрсатиладиган), акциз тўланадиган товарларга
(хизматларга) акциз солиғи
СТАВКАЛАРИ
Товарлар (хизматлар)нинг номи |
Солиқ ставкаси |
|
Акциз солиғи ва ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда сотилган товарлар қийматига нисбатан фоизда |
ўлчов бирлигига сўмда |
|
1. Озиқ-овқат хомашёсидан ректификацияланган этил спирти, ректификацияланган ва эфироальдегидли фракциядан техник этил спирти ва этил спиртининг бошланғич фракцияси (1 дал учун) |
10 800 |
|
2. Вино (1 дал тайёр маҳсулот учун): |
||
табиий равишда ачитилган табиий винолар (этил спирти қўшилмаган ҳолда) |
7 700 |
|
бошқа винолар |
14 500 |
|
3. Коньяк (1 дал тайёр маҳсулот учун) |
102 000* |
|
4. Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар (1 дал тайёр маҳсулот учун) |
98 000** |
|
5. Пиво (1 дал тайёр маҳсулот учун) |
10 600 |
|
6. Фильтрли, фильтрсиз сигареталар, папирослар |
141 500 сўм/1000 дона + 9,0 фоиз*** |
|
7. Заргарлик буюмлари |
25 |
|
8. Мобиль алоқа хизматлари |
20 |
|
9. Кумушдан ишланган ошхона анжомлари |
11 |
|
10. Нефть маҳсулотлари: |
||
Аи-80 бензини |
200 000 сўм/тонна |
|
Аи-91, Аи-92, Аи-93, Аи-95 бензини |
250 000 сўм/тонна |
|
дизель ёқилғиси |
200 000 сўм/тонна |
|
ЭКО дизель ёқилғиси |
180 000 сўм/тонна |
|
авиакеросин |
180 000 сўм/тонна |
|
дизель ёки карбюратор (инжектор)ли двигателлар учун мотор мойи |
250 000 сўм/тонна |
|
11. Табиий газ, шу жумладан, экспорт(1) |
20 |
|
12. Ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сотиладиган суюлтирилган газ ("Ўзтрансгаз" АК минтақалараро унитар корхоналари орқали аҳолига сотиладиган ҳажмлар бундан мустасно), шу жумладан, экспорт(1) |
30 |
|
13. Полиэтилен гранулалар |
30 |
|
14. Якуний истеъмолчига реализация қилинадиган(2): |
||
бензин |
285 сўм 1 литр учун / 378 480 сўм 1 тонна учун(3) |
|
дизель ёқилғиси |
285 сўм 1 литр учун / 346 275 сўм 1 тонна учун(3) |
|
суюлтирилган газ |
285 сўм 1 литр учун/ 540 645 сўм 1 тонна учун(3) |
|
сиқилган газ |
435 сўм 1 куб. метр учун(3) |
*) Спиртнинг ҳажмий улуши 40 фоиздан кўп бўлган коньякка акциз солиғи ставкаси 1 дал тайёр маҳсулот учун 152 400 сўм миқдорида белгиланади.
**) Спиртнинг ҳажмий улуши 40 фоиздан кўп бўлган ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотларга акциз солиғи ставкаси 1 дал тайёр маҳсулот учун 148 000 сўм миқдорида белгиланади.
***) Акциз солиғининг қатъий белгиланган ставкаси натура ифодасидаги акциз тўланадиган товарлар ҳажмига нисбатан қўлланилади, акциз солиғининг адвалор ставкаси ишлаб чиқарувчининг акциз солиғи ва қўшилган қиймат солиғи қўшилмаган ҳолда реализация қилинган товарлар қийматига нисбатан қўлланилади.
Изоҳлар:
1. Табиий ва суюлтирилган газ бўйича акциз солиғини тўловчилар ва уни тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган ҳолда белгиланади.
2. Ишлаб бериш учун берилган (даваль) хом ашёдан олинадиган бензин ва дизель ёқилғисига акциз солиғи ставкалари миқдори чакана реализация қилинган бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг акциз солиғи ҳисобга олинган ҳолдабензин ва дизель ёқилғисининг чакана нархлари доирасида шакллантирилади. Воситачилик шартномалари бўйича импорт қилинадиган хом ашёдан даваль асосида ишлаб чиқариладиган бензин ва дизель ёқилғисининг ҳажми бўйича бензин, дизель ёқилғиси ва газни чакана реализация қилишга акциз солиғини тўловчилар, уни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.
3. Бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газни автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари орқали реализация қилишда акциз солиғи 1 литрдан келиб чиқиб, бошқа ҳолларда эса 1 тоннадан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади".
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 апрелдаги "Аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан ўз вақтида таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4268-сон қарорининг 4-банди иккинчи хатбошиси "Белгилансинки," сўзидан кейин "2019 йил 1 январдан" сўзлари билан тўлдирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 26 сентябрь
"Халқ сўзи", 2019 йил 26 сентябрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 30 сентябрь, 39-сон, 719-модда