ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Пулли ва бепул тиббий ёрдам /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 й. 832-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
30.09.2019 й.
N 832
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ МАБЛАҒЛАРИ
ҲИСОБИДАН ҚОПЛАНАДИГАН ТИББИЙ
ЁРДАМНИНГ КАФОЛАТЛАНГАН ҲАЖМЛАРИ
РЎЙХАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ
ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ
ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини (кейинги ўринларда Рўйхат деб аталади) шакллантирувчи ваколатли орган ҳисобланади.
Рўйхатга мувофиқ тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тегишли молия йили учун "Соғлиқни сақлаш" моддаси бўйича ажратиладиган маблағлари доирасида молиялаштирилиши белгилаб қўйилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
2019 йил 20 декабргача бўлган муддатда Рўйхатни ишлаб чиқсин ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтида 31 декабргача жойлаштирсин ҳамда уларни келгуси йилларда ҳам шу муддатларда ҳар йили янгилаб борсин;
республиканинг барча давлат тиббиёт муассасаларида Рўйхатдан тегишли кўчирмалар (давлат тилида ва рус тилида) мазкур муассасалар фаолияти ихтисослигига мувофиқ ҳар йили 31 декабргача мажбурий жойлаштирилишини таъминласин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 30 сентябрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 7 октябрь, 40-сон, 747-модда