Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Туризм, меҳмонхона хўжалиги /

Ўзбекистон Республикасининг 18.07.2019 й. ЎРҚ-549-сон "Туризм тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 16.04.2019 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 21.06.2019 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

18.07.2019 й.

N ЎРҚ-549



ТУРИЗМ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 16 апрелда қабул қилинган

Сенат томонидан 2019 йил 21 июнда маъқулланган


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади туризм соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.



2-модда. Туризм тўғрисидаги қонунчилик

Ўзбекистон Республикасининг туризм тўғрисидаги қонунчилиги ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг туризм тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.


3-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


гид (гид-таржимон) - ахборотга оид ва ташкилий хизматлар кўрсатиш, туристлар ва экскурсантларни вақтинча бўлиш мамлакатидаги (жойидаги) туристик ресурслар билан таништириш учун касбий жиҳатдан тайёргарлик кўрган, Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахс;


йўриқчи-йўл бошловчи - туристик йўналишларда туристлар ва экскурсантларга ҳамроҳлик қилиш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун касбий жиҳатдан тайёргарлик кўрган, Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахс;


мустақил туризм - туристлар томонидан туроператорлар ва турагентлар иштирокисиз мустақил равишда ташкил этиладиган саёҳат;


туризм соҳасининг субъектлари - туристик хизматлар мажмуини ёки уларнинг бир қисмини кўрсатиш, қўшимча туристик хизматларни (ишларни) бажариш ҳамда туристлар ва экскурсантларга товарларни реализация қилиш бўйича тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар;


тур - туристик хизматларнинг камида иккита турини ўз ичига олган туристик хизматлар мажмуи билан таъминланган, белгиланган йўналиш бўйича аниқ муддатлардаги саёҳат;


туризм - жисмоний шахснинг вақтинча бўлиш мамлакатидаги (жойидаги) манбалардан даромад олиш билан боғлиқ бўлган фаолият билан шуғулланмаган ҳолда доимий яшаш жойидан жўнаб кетиши (саёҳат қилиши);


турист - вақтинча бўлиш мамлакатидаги (жойидаги) манбалардан даромад олиш билан боғлиқ бўлган фаолият билан шуғулланмаган ҳолда вақтинча бўлиш мамлакатига (жойига) йигирма тўрт соатдан кетма-кет ўн икки ойгача бўлган даврга борувчи ёки вақтинча бўлиш мамлакатида (жойида) камида бир кеча тунаб қолувчи жисмоний шахс;


туристик ваучер - туристнинг тур таркибига кирувчи хизматларга бўлган ҳуқуқини белгиловчи ва уларнинг ҳақи тўланганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжат;


туристик йўналиш - саёҳат вақтида турист, экскурсант ташриф буюрадиган асосий жойларнинг рўйхати бўйича туристнинг, экскурсантнинг режалаштирилган ҳаракатланиш йўли;


туристик хизматлар - жойлаштириш, овқатлантириш, транспорт, экскурсия ва маслаҳат хизмати кўрсатиш бўйича хизматлар, шунингдек турист ва экскурсантнинг эҳтиёжларини қаноатлантиришга қаратилган хизматлар;


экскурсант - вақтинча бўлиш мамлакатида (жойида) тунаб қолмасдан йигирма тўрт соатдан ошмайдиган даврда саёҳат қилувчи жисмоний шахс;


экскурсия етакчиси - туристлар ва экскурсантларни муайян туристик ресурс билан таништириш учун касбий жиҳатдан тайёргарлик кўрган, Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахс.



4-модда. Ушбу Қонуннинг асосий принциплари

Ушбу Қонуннинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

туристларнинг, экскурсантларнинг ва туризм соҳаси субъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳамда хавфсизлигини ҳимоя қилиш устуворлиги;

туризмни барқарор ривожлантириш ва бунинг учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

туризм соҳасида тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рақобатни ривожлантириш;

туризм соҳасида ошкоралик ва очиқлик.



5-модда. Туризмнинг шакллари ва турлари

Халқаро ва ички туризм туризмнинг шаклларидир.

Халқаро туризм қуйидагиларни ўз ичига олади:

кириш туризми - Ўзбекистон Республикасида доимий яшамайдиган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги саёҳати;

чиқиш туризми - Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи шахсларнинг бошқа мамлакатга саёҳати.

Ички туризм Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги саёҳатини ўз ичига олади.

Туризм ташкил этилаётган турнинг ўзига хослиги, мавзуси, давомийлиги, ҳаракатланиш усуллари ва турнинг бошқа хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда маданий-тарихий, зиёрат, экологик, маърифий, этнографик, гастрономик, ишбилармонлик, ижтимоий, спорт, тиббий, ёшлар туризми, агротуризм ҳамда туризмнинг бошқа турларига бўлиниши мумкин.



2-БОБ. ТУРИЗМ СОҲАСИНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ


6-модда. Туризм соҳасидаги давлат сиёсатининг

асосий йўналишлари

Туризм соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

мазкур соҳани мамлакат иқтисодиётининг стратегик тармоғи сифатида ривожлантириш;

саёҳатларни амалга ошириш чоғида фуқароларнинг дам олиш, эркин ҳаракатланишга бўлган ҳуқуқларини ва бошқа ҳуқуқларини таъминлаш;

туристик ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни сақлаш;

норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;

ички туризмни ривожлантириш, шу жумладан ижтимоий туризмни ривожлантириш доирасида болалар, ёшлар, кексалар, шунингдек ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг кам таъминланган қатламлари учун туризм ҳамда экскурсияларни ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

туризм соҳасига инвестицияларни жалб қилиш ва инвестициялар киритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

мазкур соҳада давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш;

тадбиркорлик субъектлари учун туристик хизматлар бозорида тенг имкониятлар яратиш;

туризм соҳасининг субъектларига солиқ ва божхона имтиёзларини белгилаш орқали рағбатлантириш;

туристлар ва экскурсантларнинг хавфсизлигини, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ва мол-мулки ҳимоя қилинишини таъминлаш;

илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва ривожлантириш;

кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;

Ўзбекистон Республикасининг туризм учун жозибадор мамлакат сифатидаги нуфузини ошириш;

туризм соҳаси субъектларини улар туристик бозорларда миллий туристик маҳсулотни тарғиб қилишида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;

ил

...
Время: 0.0235
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск