ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Минтақалар тараққиёти /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.11.2019 й. 901-сон "2019-2020 йилларда Хоразм вилоятининг Хива туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
02.11.2019 й.
N 901
2019-2020 ЙИЛЛАРДА ХОРАЗМ
ВИЛОЯТИНИНГ ХИВА ТУМАНИНИ
КОМПЛЕКС ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ
РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
ТЎҒРИСИДА
Саноат ва экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш, мавжуд ресурслардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш ҳамда муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини, хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантириш, аҳолининг бандлиги ва даромадларини ошириш асосида Хоразм вилоятининг Хива туманини комплекс ривожлантиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагиларни ўз ичига олувчи 2019-2020 йилларда Хоразм вилоятининг Хива туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) тасдиқлансин:
2019-2020 йилларда Хоразм вилояти Хива туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастурининг мақсадли параметрлари ва молиялаштириш манбалари 1-иловага мувофиқ;
Саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Ижтимоий соҳа объектларини янги қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш чора-тадбирлари 3-иловага мувофиқ;
Йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация тузилмаларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда модернизациялаш чора-тадбирлари 4-иловага мувофиқ;
Ирригация ва мелиорация тизимини яхшилаш чора-тадбирлари 5-иловага мувофиқ.
2. Қуйидагилар Дастурни амалга оширишнинг асосий устувор йўналишлари этиб белгилансин:
туманни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳолининг, хусусан ёшлар ва кам таъминланган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромадларини ва турмуш даражасини ошириш;
янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш орқали саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш;
аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, шу жумладан, ички йўлларни ва ижтимоий соҳа объектларини реконструкция қилиш ва қайта таъмирлаш, аҳолининг тоза ичимлик суви, табиий газ, электр энергияси билан таъминланганлик даражасини ошириш;
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш ва уларни қайта ишлаш даражасини ошириш ишларини жадал ривожлантириш;
туманнинг меъморий қиёфасини тубдан ўзгартириш ҳамда ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш.
3. Хоразм вилояти ҳокимлиги тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда лойиҳа ташаббускорлари билан биргаликда:
Дастурга киритилган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш ва лойиҳаларни фойдаланишга топширишнинг аниқ муддатлари кўрсатилган тармоқ жадвалларини бир ой муддатда тасдиқласин;
Дастур параметрлари сўзсиз бажарилишини таъминласин ва бунда инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини, мўлжалланган ишлаб чиқариш ҳажмларига эришилишини, маблағлари самарали ва тўлиқ ўзлаштирилишини ҳамда янги иш ўринлари ташкил этилишини назарда тутсин;
муаммоли масалаларни кўриб чиқиб, уларни ҳал этиш юзасидан тезкор ва зарур амалий чора-тадбирларни амалга оширган ҳолда, лойиҳалар бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб борсин.
4. Хоразм вилояти ҳокимлигига Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда хизмат кўрсатувчи тижорат банклари билан келишган ҳолда лойиҳаларнинг қиймати ва иш ўринлари сонини сақлаб қолиш шарти билан Дастурда белгиланган лойиҳаларнинг манзилли рўйхатига заруратга кўра ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
5. Тижорат банкларига Дастурга киритилган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун белгиланган тартибда кредитлар, шу жумладан чет эл валютасидаги кредитлар ажратиш тавсия этилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги мазкур қарорнинг иловаларига мувофиқ марказлаштирилган маблағлар ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳалар жорий йилда 2019 йил учун мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури доирасида кўзда тутилган маблағлар ҳисобига амалга оширилишини ҳамда 2020 йил давомида дастурга киритилган лойиҳалар кўрсаткичларини аниқлаштириб борган ҳолда, келгуси йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурлари параметрларини шакллантириш жараёнида инобатга олинишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Дастурга киритилган объектлар лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизасидан сифатли ўтказилишини ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун тегишли рухсатномалар давлат хизматлари марказлари орқали қонунчиликда белгиланган муддатларда берилишини таъминласин.
8. "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, Хоразм вилояти ҳокимлиги дастурга киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчи ташкилотларнинг табиий газ ва электр узатиш тармоқларига ўз вақтида уланишини ва уларга мавжуд ресурс ва техник имкониятлардан келиб чиқиб, талаб этиладиган табиий газ ҳамда электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
9. "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Хива туманининг табиий ва сунъий кўллари жойлашган ҳудудларида хорижий тажрибадан фойдаланган ҳолда ихтисослаштирилган балиқчилик кластерларини ташкил қилсин.
10. Хоразм вилояти ва Хива туман ҳокимликлари ҳар чорак якунида Дастурдаги тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича лойиҳа ташаббускорлари фаолиятининг натижадорлигини ҳалқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашлари йиғилишларида муҳокама қилиш ҳамда амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб боришни таъминласин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Хоразм вилояти ҳокими Ф.У. Эрманов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2019 йил 2 ноябрдаги
901-сон қарорига
1-ИЛОВА
2019-2020 йилларда Хоразм вилояти
Хива туманини комплекс ривожлантириш
чора-тадбирлари дастурининг мақсадли
параметрлари ва молиялаштириш
МАНБАЛАРИ
млн. сўм
Т/р |
Тадбирлар номи |
Лойиҳа сони |
Ўзлашти- риладиган маблағ |
Шу жумладан: |
Янги иш ўрни |
|||||
республика бюджети маблағ- лари |
маҳаллий бюджет маблағ- лари |
ташаб- бускор маблағи |
банк кредити |
хорижий кредит (минг доллар) |
хорижий инвести- циялар (минг доллар) |
|||||
Жами |
187 |
688 577 |
121 904 |
18 140 |
504 780 |
115 922 |
3 126 |
600 |
674 |
|
Саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги инвестиция лойиҳалари |
72 |
178 942 |
135 189 |
115 922 |
3 126 |
600 |
674 |
|||
1 |
Саноат соҳасида |
17 |
66 284 |
48 524 |
15 270 |
300 |
236 |
|||
2 |
Хизмат кўрсатиш соҳасида |
24 |
36 808 |
11 551 |
23 979 |
154 |
287 |
|||
3 |
Қишлоқ хўжалиги соҳасида |
31 |
75 850 |
75 113 |
76 673 |
2 972 |
300 |
151 |
||
Ижтимоий соҳа инфратузилмасини янада ривожлантириш бўйича лойиҳалар |
49 |
451 742,5 |
86 542,5 |
10 800 |
354 400 |
|||||
1 |
Мактабгача таълим муассасалари объектлари |
10 |
23 280 |
23 280 |
||||||
2 |
Умумтаълим объектлари |
10 |
32 863 |
32 862,5 |
||||||
3 |
Соғлиқни сақлаш соҳаси объектлари |
4 |
6 900 |
6 900 |
||||||
4 |
Спорт соҳаси объектлари |
2 |
7 300 |
6 000,0 |
1 300,0 |
|||||
5 |
Бошқа объектлар |
23 |
381 400 |
17 500,0 |
9 500,0 |
354 400,0 |
||||
Йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация тизимларини янада ривожлантириш бўйича лойиҳалар |
64 |
53 485 |
30 954 |
7 340,0 |
15 191,0 |
|||||
1 |
Йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш |
15 |
20 150 |
11 750 |
4 200 |
|||||
2 |
Электр энергияси таъминоти |
26 |
13 241 |
13 241 |
||||||
3 |
Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизими |
9 |
19 504 |
18 204,0 |
1 300,0 |
|||||
4 |
Телекоммуникация инфратузилмасини яхшилаш |
5 |
650 |
650 |
||||||
5 |
Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш |
1 |
1 000 |
1000 |
||||||
6 |
Пиёдалар йўлаклари қуриш |
7 |
3 140 |
3 140,0 |
||||||
Қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича лойиҳалар |
2 |
4 407,6 |
4 407,6 |
2019 йил 2 ноябрдаги
901-сон қарорига
2-ИЛОВА
Саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ
хўжалиги соҳаларини ривожлантириш
бўйича инвестиция лойиҳаларининг
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ
2019 йил 2 ноябрдаги
901-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ижтимоий соҳа объектларини янги қуриш,
реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
2019 йил 2 ноябрдаги
901-сон қарорига
4-ИЛОВА
Йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация
тузилмаларини қуриш, реконструкция
қилиш ҳамда модернизациялаш
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
2019 йил 2 ноябрдаги
901-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ирригация ва мелиорация тизимини яхшилаш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 2 ноябрь