ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тасдиқлаш ёки уларга қўшилиш ҳақидаги масъул органлар ҳужжатлари / Халқаро битимларни ратификация қилиш ва уларга қўшилиш ҳақидаги қонун ва қарорлар / 2018 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.09.2018 й. ПҚ-3951-сон "Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида"ги Қарори

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.09.2018 й.

N ПҚ-3951



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРГА

ҚЎШИЛИШ ТЎҒРИСИДА


1. Қуйидагиларга:

2001 йил 28 сентябрь куни Москва шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатлари ҳукуматлари раҳбарлари Кенгаши йиғилишида имзоланган Хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битимга;

2011 йил 18 октябрь куни Санкт-Петербург шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатлари ҳукуматлари раҳбарлари Кенгаши йиғилишида имзоланган 2001 йил 28 сентябрдаги Хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битимга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги Протоколга қўшилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси мазкур халқаро шартномаларнинг амалга оширилиши юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгилансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг юқорида кўрсатилган халқаро шартномаларга қўшилганлиги, шунингдек, уларнинг амалга оширилиши юзасидан масъул ваколатли орган тўғрисидаги тегишли билдиришномани депозитарийга йўлласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 26 сентябрь





























Время: 0.0053
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish