ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Тартибга солиниш соҳалари бўйича ҳужжатлар тизими / Илмий-техникавий ҳамкорлик /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида космик фазони тадқиқ этиш ва ундан тинч мақсадларда фойдаланиш юзасидан ҳамкорлик тўғрисида Битим (Деҳли, 2018 йил 1 октябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида

космик фазони тадқиқ этиш ва ундан тинч

мақсадларда фойдаланиш юзасидан

ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ


Деҳли, 2018 йил 1 октябрь


16-моддага мувофиқ 2018 йил

1 октябрдан кучга кирган


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати (кейинги ўринларда алоҳида "Томон" ва биргаликда "Томонлар" деб аталувчилар),

космик технологияларни тинч мақсадларда қўллашни кенгайтиришдан ўзаро манфаатдорликни инобатга олиб,

космик технологияларни иккала мамлакат халқларининг манфаатлари йўлида қўллаш ва космик фазони тадқиқ этиш соҳасида шерикчилик муносабатларини ривожлантиришга кўмаклашиш ва икки томонлама ҳамкорликнинг самарали шакллари ва ташкилий асосини ривожлантириш истагини ифодалаб,

космик фазони тинч мақсадларда кенг халқаро ҳамкорлик учун очиқ сақлашга ҳаракат қилиб,

космик фазодан тинч мақсадда фойдаланиш борасида иккала мамлакат ўртасидаги ҳамкорликка кўмаклашиш ва уларнинг ижро этувчи ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик бўйича Ижроия келишувларни амалга ошириш учун умумий асос яратилишини истаб,

қуйидагилар тўғрисида англашувга эришдилар:



1-модда. Мақсад


Томонлар, ўз давлатларининг амалдаги миллий қонунчилиги ва қоидаларига мувофиқ ҳамда уларнинг халқаро мажбуриятларига, халқаро ҳуқуқ принциплари ва қоидаларига мувофиқ космик фазони тадқиқ этиш ва ундан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида ҳамкорликни рағбатлантирадилар.



2-модда. Ижро этувчи ташкилотлар ва

тайинланган муассасалар


1. Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ҳиндистон томонидан Космос департаментининг (КД) Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти (ҲКТТ) мазкур Битим билан назарда тутилган ҳамкорликни ривожлантириш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш юзасидан: масъул бўлган Ижро этувчи ташкилотлар сифатида

...
Время: 0.0472
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск