ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2019 й. 1027-сон "Жиззах вилоятида замонавий агрологистика комплексини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q
Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin
Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
23.12.2019 й.
N 1027
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДА
ЗАМОНАВИЙ АГРОЛОГИСТИКА
КОМПЛЕКСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Жиззах вилоятида мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни жадал ривожлантириш, юқори сифатли ва рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, келгусида уларни йирик хорижий бозорларга йўналтириш, шунингдек, янги иш ўринлари яратишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. "BMB Trade Group" (Ўзбекистон) ва "Национальная резервная корпорация" (Россия Федерацияси) компанияларининг Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида замонавий агрологистика комплексини барпо этиш мақсадида масъулияти чекланган жамияти шаклидаги "BMB-NRC Agrologistics" Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасини (кейинги ўринларда агрологистика комплекси деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги қуйидагиларни назарда тутувчи таклифи маъқуллансин:
хорижий инвесторлар маблағларини жалб қилиш ҳисобига 10 минг тонна сиғимга эга бўлган музлаткичли камералар ва омборлар ташкил этиш ҳамда шок усулда музлатиш, қайта ишлаш, калибрлаш, саралаш, қадоқлаш ва мева-сабзавотларни қуритиш ускуналарини ўрнатиш;
мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, шунингдек, божхона, банк, логистика, экспресс-лаборатория, фитосанитар, ветеринар, санитар-эпидемиологик, сертификатлаштириш ва бошқа хизматларни "ягона дарча" тамойили бўйича кўрсатиш, Россия Федерацияси ва бошқа хорижий давлатлар бозорларига хўл ва қайта ишланган тайёр маҳсулотларнинг экспортини амалга ошириш;
хорижий инвестицияларни, халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш ва бошқа манбалар ҳисобига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бирламчи ва чуқур қайта ишлаш ҳамда жамғаришни ташкил этиш, шунингдек, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш.
2. Жиззах вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда агрологистика комплекси ҳудудигача транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини жадал ривожлантириш дастурини бир ой муддатда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
3. "Жиззах вилоятида замонавий агрологистика комплексини ташкил этиш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Божхона расмийлаштируви тартиб-таомилларини тезкор амалга ошириш ҳамда агрологистика комплекси ҳудудида барча турдаги хизматлар "ягона дарча" тамойили асосида кўрсатилишини таъминлаш мақсадида бир ой муддатда агрологистика комплекси ҳудудида:
Давлат божхона қўмитаси - божхона ҳужжатларини расмийлаштиш ва бериш пунктини;
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси - ўсимликлар карантини соҳасида рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш ва бериш пунктини;
Соғликни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва "Ўзстандарт" агентлиги - халқаро стандартларга мувофиқ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тўлақонли синовдан ўтказиш ҳамда тегишли сертификат ва санитария-эпидемиология экспертизаси хулосаларини беришни таъминловчи замонавий синов лабораториясини;
"Ўзбекэкспертиза" АЖ - ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодлари бўйича товарларни таснифлаш бўйича хизмат кўрсатиш, рўйхатдан ўтказиш ва товарнинг келиб чиқиш сертификатларини бериш пунктини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
5. 2023 йил 1 январга қадар:
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва агрологистика комплекси томонидан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб келинадиган хомашё, ускуналар, махсус транспорт воситалари ва техникалар учун божхона тўловлари (қўшилган қиймати солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан;
агрологистика комплексига чет элдан жалб қилинадиган мутахассислар - жисмоний шахслардан олинадиган фойда солиғи тўлашдан озод этилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев ва Жиззах вилояти ҳокими Э.А. Салиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Арипов
2019 йил 23 декабрдаги
1027-сон қарорига
ИЛОВА
"Жиззах вилоятида замонавий агрологистика комплексини
ташкил этиш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 24 декабрь