ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Озиқ-овқат саноати /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.2019 й. 1039-сон "Истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотлари сифатини органолептик баҳолаш бўйича республика дегустация комиссияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
26.12.2019 й.
N 1039
ИСТЕЪМОЛ ЭТИЛ СПИРТИ ВА АЛКОГОЛЬ
МАҲСУЛОТЛАРИ СИФАТИНИ ОРГАНОЛЕПТИК
БАҲОЛАШ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА ДЕГУСТАЦИЯ
КОМИССИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4161-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ҳузуридаги Истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотлари сифатини органолептик баҳолаш бўйича республика дегустация комиссияси (кейинги ўринларда Республика дегустация комиссияси) ташкил этилсин.
2. Агентлик ҳузуридаги Истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотлари сифатини органолептик баҳолаш бўйича республика дегустация комиссияси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки:
Республика дегустация комиссияси фаолиятига Агентлик директори томонидан тайинланадиган раис раҳбарлик қилади;
Республика дегустация комиссияси таркиби вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган номзодлардан шакллантирилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Ушбу қарорнинг 2-банди 2020 йил 1 февралдан эътиборан кучга киради.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Ж. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 27 декабрь