Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Кадровый Консультант

Кадровый консультант / Нормативно-правовые акты / Образование /

Чет тиллар ўқитувчиларининг базавий лавозим маошларига ойлик устама белгилаш учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 31.10.2013 й. 2520-сон билан рўйхатга олинган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 10.10.2013 й. 01-339-сонли буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 31 октябрда 2520-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат тест маркази директорининг

2013 йил 10 октябрдаги

01-339-сонли буйруғига

ИЛОВА



Чет тиллар ўқитувчиларининг базавий лавозим

маошларига ойлик устама белгилаш учун тест

синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сонли "Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сонли қарори билан тасдиқланган Таълим муассасаларининг қўшимча тўловлар белгиланган педагог ходимлари лавозимлари рўйхати, мазкур тўловларнинг турлари ва миқдорларига мувофиқ, таълим муассасаларининг чет тиллар, хорижий филология, чет тили ва таржима йўналишларининг касбий ва махсус фанлари профессор-ўқитувчилари ва ўқитувчиларининг (бундан буён матнда ўқитувчилар деб юритилади) базавий лавозим маошларига ойлик устама белгилаш учун тест синовларини (бундан буён матнда тест синовлари деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Тест синовлари ўқитувчиларнинг чет тилидан малака ва уни билиш даражасини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (бундан буён матнда Давлат тест маркази деб юритилади) томонидан ўтказилади.

Тест синовларида иштирок этиш ихтиёрий бўлиб, ўқитувчининг истагига кўра амалга оширилади.

Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги малака сертификати бўйича С1 даражасига, IELTS (International English Language Testing System) сертификати бўйича 7,0 балл ва ундан юқори баллга, TOEFL (Test of English as a Foreign Language) (IBT) сертификати бўйича 95 балл ва ундан юқори баллга, Давлат тест маркази ва Британия Кенгаши томонидан ўтказиладиган "APTIS for teachers" тестларидан С даражасига, Test DaF (Test Deutsch als Fremdsprache fur auslandische Studienbewerber), GOETНE-ZERTIFIKAT, DALF (Diplome approfondi de langue francaise), DELE (Diplomas de Espanol como Lengua Extranjera) сертификатлари бўйича С1 даражасига эга бўлган ўқитувчилар мазкур ҳужжатларнинг амал қилиш муддати давомида тест синовидан ўтишлари талаб этилмайди.

2. Тест синовларини ўтказиш бўйича харажатлар Давлат тест марказининг харажатлар сметасида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.



II БОБ. ТЕСТ СИНОВЛАРИ ТОПШИРИҚЛАРИНИНГ

ТУЗИЛИШИ


3. Тест синовлари топшириқлари Давлат тест маркази томонидан давлат таълим стандартлари асосида ишлаб чиқилади.


4. Тест синовлари топшириқлари қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади:

тинглаб тушуниш бўлими - ўқитувчининг оғзаки нутқни тушуниш, эшиттирилган матннинг асосий мазмуни ва сўралган махсус маълумотларни англаб олиш даражасини аниқлашга йўналтирилади, 30 та саволдан иборат бўлади, бажариш ва белгилаш учун 35 дақиқа вақт берилади;

ўқиш бўлими - ўқитувчининг ярим-аутентик ва аутентик матнларнинг асосий мазмунини ҳамда сўралган махсус маълумотларни англаб олиш даражасини аниқлашга йўналтирилади, 30 та саволдан иборат бўлади, бажариш ва белгилаш учун 60 дақиқа вақт берилади;

лексик ва грамматик компетенциялар бўлими - ўқитувчининг тегишли грамматик тузилмалар ва сўзларни фарқлаш ҳамда уларни тўғри қўллай олиш даражасини аниқлашга йўналтирилади, 30 та саволдан иборат бўлади, бажариш ва белгилаш учун 40 дақиқа вақт берилади;

ёзиш бўлими - ўқитувчининг грамматик тузилмалар ва сўзларни тўғри ишлатган ҳолда берилган мавзулар бўйича яхлит матнлар ёза олиш даражасини аниқлашга йўналтирилади, камида 150 та ва 250 та сўздан иборат жавоблар талаб қилинадиган 2 та мавзудан иборат бўлади, бажариш учун 60 дақиқа вақт берилади;

гапириш бўлими - ўқитувчининг грамматик тузилмалар ва сўзларни тўғри ишлатган ҳолда саволларга жавоб бериш, берилган мавзу бўйича ўз фикрини билдириш ва асослай олиш даражасини аниқлашга йўналтирилади ҳамда ўзи ҳақидаги саволларга жавоб бериши, берилган муаммоли вазиятларни изоҳлаши ва уларга нисбатан ўз муносабатини билдиришини назарда тутувчи 3 та саволдан иборат бўлади, бажариш учун 15 дақиқа вақт берилади.



III БОБ. ТЕСТ СИНОВЛАРИНИ ЎТКАЗИШ


5. Ўқитувчилар тест синовларида иштирок этиш учун мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан Давлат тест марказига мурожаат қилади.


6. Аризалар бевосита, почта алоқаси ёки Давлат тест марказининг интернетдаги расмий сайти орқали ҳар йили апрель ва ноябрь ойларида қабул қилинади.

7. Ўқитувчи унинг аризаси Давлат тест маркази томонидан қабул қилинган кундан бошлаб икки ой ичида тест синовидан ўтказилади.


8. Тест синовлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ариза билан мурожаат қилган ўқитувчиларнинг сонини ҳисобга олган ҳолда Давлат тест маркази директори томонидан тасдиқланадиган жадвал асосида ўтказилади.


9. Тест синовлари ўтказиладиган сана, вақт, жой ва унда иштирок этадиган ўқитувчилар рўйхати тест синовлари ўтказилишидан камида бир ҳафта олдин Давлат тест марказининг интернетдаги расмий сайтида эълон қилинади.


10. Тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги томонидан ажратилган, тест синовлари ўтказиш учун тайёрланган ва зарур техник воситалар билан таъминланган биноларда ўтказилади. Тест синовлари унда иштирок этадиган ўқитувчилар сонини ҳисобга олган ҳолда Давлат тест марказида ҳам ўтказилиши мумкин.


11. Тест синовлари ўтказиладиган куни Давлат тест марказининг тегишли рухсатномасига эга бўлмаган шахсларнинг тест синовлари ўтказиладиган биноларга кириши тақиқланади.


12. Тест синовларини ўтказишда таълим тизимидан мутахассислар Давлат тест маркази вакили, аудитория раҳбари ва кузатувчиси сифатида жалб этилади.

13. Тест синовлари ўтказиладиган гуруҳлар Давлат тест маркази томонидан 30 кишидан кўп бўлмаган таркибда қуръа ташлаш йўли билан шакллантирилади. Ўқитувчилар тест синовлари ўтказиладиган бино ва хоналарга паспорт асосида киритилади. Ўқитувчилар тест синови вақтида бир кишидан ўтиради.


14. Тест синовларига кечикиб келган ўқитувчилар тест синовларига киритилмайди ва қайдномада "келмади" деб қайд этилади. Тест синовларига узрли сабабларга кўра (касаллиги, хизмат сафарида бўлганлиги ва ҳ. к.) келмаган ўқитувчилар узрли сабаб юз берганлигини тасдиқловчи ҳужжатни узрли сабаб бартараф этилган кундан бошлаб бир ой муддат ичида тақдим этган тақдирда, тест синовларини топшириш учун тўлов ундирилмаган ҳолда тест синовлари босқичларида қатнашиш учун қайта мурожаат қилишлари мумкин.

15. Тест синовлари қоғозда ёки махсус дастурий таъминот ёрдамида компьютерда ўтказилади.


16. Тест синовлари икки босқичда ташкил этилади. 1-босқичда ўқитувчининг тинглаб тушуниш, ўқиш, лексик ва грамматик компетенциялар, ёзиш бўйича билим ва кўникмалари, 2-босқичда гапириш кўникмаси баҳоланади.

17. Ўқитувчи тест синови ўтказиладиган бинога қўлланмалар, луғат, жадвал, шпаргалка, компьютер, уяли телефон ва бошқа телекоммуникация воситаларини олиб кирган бўлса, тест синови вақтида тест материалларини бошқаларга узатса, уларга ёрдам берса, ўзаро гаплашса ёки саволлар китоби варақаларини йиртса, тест синовларини ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади ва мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома расмийлаштирилган ҳолда тест синовидан четлаштирилади.


18. Тест синовлари жараёни видеотасвирга олинади. Видеотасвир тест синовлари жараёни бўйича эътирозлар бўлганда фойдаланиш учун Давлат тест марказида бир йил давомида сақланади.

19. Ўқитувчиларнинг ёзиш бўлимидаги топшириқлар бўйича жавобларини текшириш ва гапириш бўлими бўйича синов ўтказиш учун Давлат тест маркази директорининг буйруғи билан таълим тизимидаги малакали мутахассислардан иборат таркибда имтиҳон комиссияси тузилади. Имтиҳон комиссияси аъзолари комиссия ишига шартнома асосида жалб этилади. Имтиҳон комиссияси йиғилишлари баённома билан расмийлаштирилади.


20. Тинглаб тушуниш, ўқиш, лексик ва грамматик компетенциялар бўлимларидан ихтиёрий бири бўйича белгиланган максимал баллнинг 50 фоизидан кам балл тўплаган ўқитувчининг ёзма иши текширилмайди, ёзма иши текширилмаган ёки ёзиш бўлими бўйича белгиланган максимал баллнинг 60 фоизидан кам балл тўплаган ўқитувчи тест синовининг 2-босқичига қўйилмайди.

21. Тест синовининг 1-босқичи натижалари тест синови ўтказилган кундан сўнг икки ҳафта ичида эълон қилинади.


22. Тест синовининг 2-босқичи унинг 1-босқичи натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир ҳафтадан кейин, бироқ икки ҳафтадан кечиктирмасдан ўтказилади. Гапириш бўлими бўйича белгиланган максимал балнинг камида 50 фоизини тўплаган ўқитувчи мазкур босқичдан муваффақиятли ўтган ҳисобланади.


23. Тест синовлари натижалари ҳар бир бўлим бўйича

...
Время: 0.0301
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск