ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.01.2020 й. 47-сон "Ингичка толали пахта етиштиришни самарали ташкил қилиш, янги навларни кўпайтириш ва рағбатлантириш механизмини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
30.01.2020 й.
N 47
ИНГИЧКА ТОЛАЛИ ПАХТА
ЕТИШТИРИШНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ
ҚИЛИШ, ЯНГИ НАВЛАРНИ КЎПАЙТИРИШ
ВА РАҒБАТЛАНТИРИШ МЕХАНИЗМИНИ
ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда ингичка толали ғўзанинг тола сифати юқори бўлган, касаллик ва зараркунандаларга чидамли, тезпишар, серҳосил навларини яратиш, уларнинг экин майдонларини кенгайтириш, янги ва истиқболли навлари уруғларини кўпайтириш ҳамда етиштириш агротехнологияларини ишлаб чиқишни рағбатлантириш механизмини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ва "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасининг:
2020 йил ҳосилидан бошлаб Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро ва Навоий вилоятларида ингичка толали ғўза навларини жойлаштириш ва етиштиришни кенг йўлга қўйиш;
ингичка толали ғўзанинг "истиқболли нав" сифатида экиб келинаётган навларини уларнинг ишлаб чиқаришдаги кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрига (кейинги ўринларда давлат реестри деб аталади) киритиш;
Сурхондарё вилоятида 40 минг гектар майдонда ингичка толали ғўза навларини илмий асосланган ҳолда жойлаштириш;
Қашқадарё вилоятида 6 500 гектар, Бухоро вилоятида 5 000 гектар, Навоий вилоятида 1 000 гектар майдонга ингичка толали ғўза навларини жойлаштириш ва кенг ишлаб чиқариш синовини олиб бориш, ижобий натижалар олинган тақдирда етиштирилган пахта ҳосилини қайта ишлаш учун замонавий технологиялар билан жиҳозланган қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясига ҳар йилги талабдан келиб чиққан ҳолда:
дастлабки элита-уруғчилик хўжаликларида кўпайтирилаётган ингичка толали ғўзанинг эртапишар, тола ҳосилдорлиги ва сифати юқори бўлган навларининг оригинал уруғларини изчил кўпайтириш ҳамда янги ва истиқболли навлар орасидан энг яхшиларини танлаб бориш. Бунда экиш учун тавсия қилинаётган ингичка толали ғўза навларининг нав тозалигига алоҳида эътибор қаратиш;
республика ҳудудларининг тупроқ-иқлим шароитига мос, эртапишар, тола ҳосилдорлиги ва сифати юқори бўлган ингичка толали ғўза навларидан етарли миқдорда уруғлик материалларини тайёрлаш;
уруғликларни етиштириш схемаларининг технологик талабларига мувофиқ ингичка толали ғўза навларининг сифатли уруғлик пахта хомашёсини ва чигитларини ишлаб чиқариш вазифалари юклансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтида "Ингичка толали ғўза навлари селекцияси ва уруғчилиги" лабораториясини ташкил этсин ва унинг фаолиятини йўлга қўйсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази бир ой муддатда ингичка толали ғўза навлари генетикаси, селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологияларини ва ингичка толали пахта хомашёсини тозалаш ускуналарини такомиллаштириш бўйича давлат илмий дастурлари грант танловларини ўтказсин ва танлов ғолиби бўлган илмий лойиҳаларнинг 2020 йилдан бошлаб молиялаштирилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси бир ой муддатда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлар билан илмий-тадқиқот институтлари ўртасида илмий ва амалий ҳамкорлик қилиш бўйича шартнома тузиш механизмини ишлаб чиқсин ва жорий этсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда республикада яратилган ғўза навлари оригинаторлари тизимидаги дастлабки элита уруғчилик хўжаликлари ҳамда ингичка толали ғўзанинг давлат реестрига киритилган ва истиқболли навлари уруғларини кўпайтириш билан шуғулланувчи элита уруғчилик хўжаликларининг фаолияти самарадорлигини ошириш ва уларнинг лабораторияларини замонавий асбоб-ускунлар билан жиҳозлаш чора-тадбирларини кўрсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Аграр ва озиқ - овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 31 январь