ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Коммунал хўжалик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.01.2020 й. 41-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Опек халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида "Наманган вилоятининг Заркент, Ходикент, Исқовот, Булоқбоши, Ёшлик шаҳарчалари ва Наманган шаҳрининг сув таъминотини яхшилаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 5 сентябрдаги 739-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.01.2020 й.

N 41



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ОПЕК

ХАЛҚАРО ТАРАҚҚИЁТ ЖАМҒАРМАСИ ИШТИРОКИДА

"НАМАНГАН ВИЛОЯТИНИНГ ЗАРКЕНТ, ХОДИКЕНТ,

ИСҚОВОТ, БУЛОҚБОШИ, ЁШЛИК ШАҲАРЧАЛАРИ

ВА НАМАНГАН ШАҲРИНИНГ СУВ ТАЪМИНОТИНИ

ЯХШИЛАШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2019 ЙИЛ

5 СЕНТЯБРДАГИ 739-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА



Наманган вилоятининг аҳолиси ва хўжалик юритувчи субъектларининг сифатли ичимлик суви билан таъминланишини янада яхшилаш, шунингдек ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Наманган вилоятининг Заркент, Ходикент, Исқовот, Булоқбоши, Ёшлик шаҳарчалари ва Наманган шаҳрининг сув таъминотини яхшилаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 5 сентябрдаги 739-сон қарорининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчисига - Ўзбекистон Республикаси номидан ОПЕК жамғармаси билан лойиҳани амалга ошириш бўйича қарз битимини имзолаш;

Ўзбекистон Республикаси молия вазирига - ОПЕК жамғармасининг қарз маблағларини Ўзбекистон Республикаси, "Коммунхизмат" агентлиги, Наманган вилояти "Сувоқова" ДУК ва Наманган вилояти ҳокимлиги ўртасида қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолаш ваколати берилсин".


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 30 январь




































Время: 0.0037
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш